×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ROTAVIT KIDS sirop 150ml

Kategoriya:
- Vitaminlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
D-пантенол (витамин В5), витамин B1, витамин B12, витамин B2, витамин B6, витамин C, витамин PP, витамин А (в виде пальмитата), витамин В9, железо, Медь, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, Витамин Е
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Ilaclar Limited Sirketi, Турция произведено: Farmamag Ambalaj Sanayi ve Ticaret A.S.
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- A11AB
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

MAGNE V6 tabletkalari 5mg N50 Sanofi Aventis France, Франция произведено: Sanofi Winthrop Industrie Frantsiya
36 000 s`om dan
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60 Bayer Consumer Care AG Germaniya
100 000 s`om dan
45 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: сироп.

Таркиби

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

А витамини (ретинол пальмитати)                         133 мкг;

В1 витамини (тиамин гидрохлориди)                     0,5 мг;

В2 витамини (натрий рибофлавин 5-фосфати)     0,8 мг;

В5 витамини (кальций-D-пантотенати)                  2 мг;

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)            0,5 мг;

В9 витамини (фолат кислотаси)                              80 мкг;

В12 витамин (цианокобаламин)                               1 мкг;

С витамини (аскорбин кислотаси)                        30 мг;

D3 витамини (холекальциферол)                           2,5 мкг;

Е витамини (токоферол ацетати)                           5 мг;

РР витамини (никотинамид)                                   6 мг;

темир (темир лактат дигидрати шаклида)             4 мг;

мис (сувсиз мис сульфати шаклида)                      100 мкг;

рух (рух цитрати тригидрати шаклида)                2,5 мг;

солод экстракти                                                      0,5 г;

ёрдамчи моддалар: сувсиз декстроза, глицерин, калий сорбати, «Апельсин» ароматизатори, мальтитол, «Ванилин» ароматизатори, тозаланган сув.

Ичга қабул қилиш учун сироп 150 мл дан бураладиган ҳимоя қопқоқчаси бўлган сариқ рангли флаконда.

1 флакон ўлчов стакани ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ротавит Кидс – организмнинг ҳаёт фаолияти ва нормал функцияси учун зарур бўлган витаминлар, минерал моддалар ва ўсимлик экстрактлари комплексидир. Турли касалликларга ва ташқи муҳитнинг нохуш омилларига организмнинг қаршилигини оширади.

А витамини оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, оқсиллари синтезини бошқаришда иштирок этади, нормал моддалар алмашинувига, ҳужайра ва субҳужайра мембраналари функциясига ёрдам беради; янги ҳужайраларни ўсиши учун муҳим, кўриш функциясини нормаллаштиради.

В1 витамини кетокислоталарни декарбоксилланиши учун коэнзимнинг таркибий қисми сифатида углеводлар алмашинувининг зарур компоненти ҳисобланади; углеводлар, оқсиллари ва ёғлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди, синапслар бўйлаб нерв қўзғалувчанлигини ўтишида иштирок этади. Ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, нерв тўқимасида метаболизмни яхшилаб, детоксикацион таъсир кўрсатади.

В2 витамини ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНК ни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобин синтезида иштирок этади, тўқималар регенерацияси (шу жумладан, тери ҳужайралари), ҳужайраларда трофик бузилишларни тўғриланиш жараёнларига ёрдам беради.

В5 витамини А коферментининг (ферментларнинг фаоллигини намоён қилиш учун керак бўладиган, оқсил табиатига эга бўлмаган органик бирикма) таркибига киради. Ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Углеводлар ва ёғлар алмашинувида ва ацетилхолин синтезида иштирок этади.

В6 витамини ақлий жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг даражасини бошқаради, қалқонсимон без, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг фаолиятини нормаллаштиради, мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, нейромедиаторлар синтезида иштирок этади, антидепрессив таъсир кўрсатади.

В9 витамини тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферацияси жараёнларини нормал кечиши учун муҳим, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

В12 витамини иммуномодулятор, аллергияга қарши таъсирларга эга, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталар синтезида иштирок этади, жигар, нерв тизими функциясига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиши жараёнларини, углеводлар ва липидлар алмашинувини нормаллаштиради.

С витамини кучли қайтарувчи ҳусусиятларга эга, хусусан, атроф-муҳитнинг токсик моддаларини зарарсизлантирувчи ферментларни қайтаради. Коллагенни (қон-томирлар, пай, бойлам ва суякларнинг структур компонентларидан бири ҳисобланади) синтези учун, холестеринни, ёғларни ҳазм бўлиши учун хизмат қиладиган ўт кислоталарига айланиши учун муҳим, шу билан бирга ичаклар ҳаракатини кучайтиради.

D3 витамини ичгичка ичакда, кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантириб, кальцийни сўрилишини оширади, буйрак найчаларида кальцийни қайта сўрилишини оширади. D3 витамини остеобластлар синтезини фаоллаштириши ҳисобига матрица оқсиллари ва I тип коллаган синтезини ошириши орқали суяк тўқимасини қайта моделланиши жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон без, қалқонсимон олди безлари, жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир кўрсатиб, скелет суякларини кальцификациясини таъминлайди.

Е витамини ҳужайраларни шикастланишлардан ҳимоя қиладиган антиоксидант модда ҳисобланади, эркин радикалларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушаклар фаолиятини ва жинсий безлар функциясини рағбатлантиради. Ҳужайралараро модда, бириктирувчи тўқима толалари, қон-томирлар, овқат ҳазм қилиш йўлларининг силлиқ мушакларини шаклланишида иштирок этади.

РР витамини ҳужайра нафасида ва олий нерв фаолиятини бошқарувчи оқсиллар алмашинувида ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг функциясида иштирок этувчи ферментларнинг таркибига киради.

Темир – эритропоэзни рағбатлантирувчи микроэлемент. Гемоглобин, миоглобин, турли ферментларнинг таркибига киради; кислородни қайтар боғлайди ва қатор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади; қон яратиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Темир темир тузлари кўринишида қўлланганида организмда темир танқислигини тезда тўлдиради.

Мис организмда анаболик жараёнларга ёрдам беради, айрим ферментлар (цитохромоксидаза, тирозиназа ва бошқалар) функциясида, тери, сочлар ва кўз, гемоглобин синтезида иштирок этади, ички секреция безларининг функциясига таъсир қилади.

Рух одам организмдаги 80 дан ортиқ ферментларнинг таркибий қисми ҳисобланади, у эритроцитлар ва қоннинг бошқа шаклли элементларини ҳосил бўлиши учун зарур. Кўриш жараёнининг фотокимёвий реакцияларида, ички секреция безларининг фаолиятида иштирок этади.

Солод экстрактлари табиий энергия манбаи ҳисобланади.

Ротавит Кидс препаратининг таркиби унинг таркибига кирувчи компонентларнинг ҳусусиятларини йиғиндиси билан белгиланади. Кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ, чунки компонентларнинг мажсуасини маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас. Шу сабабли препаратнинг метаболитларини аниқлаш мумкин эмас.

Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда ишлатилганида кўнгил айниши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Тавсия этилган дозалардан ошириш мумкин эмас.

Сийдикнинг ранги жадал сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида рибофлавинни борлиги билан ифодаланади.

Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

3 ойликкача бўлган болаларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.

•       болаларда гиповитаминозлар ва микроэлементлар танқислигини олдини олиш;

•       инфекцион ва шамоллаш касалликларига нисбатан организмнинг қаршилигини ошириш учун;

•       витаминлар ва микроэлементларга бўлган эҳтиёжни ошиши билан кечувчи ҳолатлар (тўлиқ бўлмаган ва мувозанатланмаган овқатланиш, иштаҳани пасайиши, кимёвий воситалар билан даволангандан кейинги давр, астеник ҳолатлар, жисмоний ва ақлий юкламаларни ошиши, ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даври) да препаратни қўллаш мумкин эмас.

•       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;

•       гипервитаминозда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг таркибига кирувчи В6 витамини леводопанинг самарадорлигини камайтиради.

Таркибига минерал мойи кирувчи сурги дори воситалари, ва колестирамин А, D ва E витаминларининг ўзлаштирилишини пасайтирадилар.

Фторурацил, винбластин, блеомицин, цисплатин А, В1 ва В6 виаминларининг ўзлаштирилишини издан чиқарадилар.

Пеницилламин, изониазид В1 витаминини чиқарилишини ошириб, унинг самарадорлигини пасайтиради.

Изониазид пиридоксиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Е витамини юрак гликозидлари, глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланиш воситаларининг самарасини кучайтирадилар.

Ротавит Кидс препаратининг таркибига кирувчи аскорбин кислотаси сульфаниламид гуруҳига мансуб микробларга қарши воситаларнинг фармакологик таъсири ва ножўя самараларини кучайтиради.

Ротавит Кидс препаратини, дозани ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида, бошқа поливитамин комплекслари, айниқса таркибида А ва D витаминларини сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Ротавит Кидс препарати ичга овқатдан кейин қабул қилинади. Сиропни қабул қилишдан олдин флаконни чайқатиш керак. Зарурат бўлганида сиропни сув, мевали шарбат, болалар аралашмасига қўшиш мумкин.

3-6 ойликдаги болаларга 2,5 мл дан кунига 1 марта буюрилади.

7 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан кунига 1 марта буюрилади.

5 ёшдан ошган болаларга – 5 мл дан кунига 2 марта буюрилади.

Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл сиғимларга бўлинган ўлчов стаканидан фойдаланилади.

Препаратни қабул қилиш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Дозаси бехосдан ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

ROTAVIT KIDS sirop 150ml qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

ROTAVIT ROYAL

ROTAVIT ROYAL

Preparatning savdo nomi: Rotavit Royal

Ta‘sir etuvchi moddalar (XPN): majmuaviy preparat

Dori shakli: yumshoq jelatin kapsulalar.

Tarkibi

Bir kapsula quyidagilarni saqlaydi:

faol moddalar:

liofilizatlangan asalari suti                                       33,3 mg

dimetilaminoetanol bitartrati                                     25 mg

Vitaminlar

A vitamini (retinol palmitati shaklida)                   2000 XB

V1 vitamini (tiamin mononitrati shaklida)                15 mg

V2 vitamini (riboflavin)                                                4 mg

V5 vitamini (kalsiy pantotenati shaklida)                4 mg

V6 vitamini (piridoksin gidroxloridi shaklida)      1 mg

V9 vitamini (folat kislotasi)                                        25 mkg

V10 vitamini (paraaminobenzoy kislotasi)                   50 mg

V12 vitamini (sianokobalamin)                                      5 mkg

D3 vitamini (xolekalsiferol)                                      200 XB

Ye vitamini (a-tokoferol asetati shaklida)                  30 XB

RR vitamini (nikotinamid)                                             15 mg

N vitamini (biotin)                                                         3 mkg

Makro- va mikroelementlar

temir (temir fumarati shaklida)                                     10 mg

kalsiy (kalsiy gidrofosfati shaklida)                     90 mg

fosfor (kalsiy gidrofosfati shaklida)                      70 mg

mis (mis sulfati shaklida)                                             1 mg

kaliy (kaliy sulfati shaklida)                                      2 mg

marganes (marganes sulfati shaklida)                          1 mg

rux (rux sulfati shaklida)                                              1 mg

O‘simlik komponentlari

konsentrasiyalangan jenshen ekstrakti                      40 mg

changlar                                                                                 50 mg

soya lesitini 45%                                                               32 mg

Aminokislota

L-lizin gidroxloridi                                                       5 mg

yordamchi moddalar: kalsiy L-askorbati, bug‘doy kurtaklari moyi, soya, gidrogenlangan soya moyi, qisman gidrogenlangan o‘simlik moyi, asalari mumi.

kapsula qobig‘ining tarkibi: jelatin, gliserin, tozalangan suv, anidrisorb, natriy etilgidroksibenzoati, natriy propilgidroksibenzoati, temir (II, III) oksidi, temir (III) oksidi, temir (II) oksidi, titan dioksidi, qizil koshinel 62,5%, etilvanilin.

Ta‘rifi: sarg‘ish-jigarrang rangli bir xil suyuq massa saqlovchi uzunchoq sariq/to‘q-jigarrang rangli kapsulalar.

Farmakoterapevtik guruhi: metabolik jarayonlarni muvofiqlashtiruvchi vosita.

ATX kodi: A11AA

Farmakologik hususiyatlari

Rotavit Royal normal modda almashinuvi, organizmning o‘sishi va rivojlanishi, kasalliklardan va tashqi muhitning zararli omillaridan himoya qilish, barcha hayotiy muhim faoliyatlarni ishonchli ta‘minlash uchun zarur bo‘lgan vitaminlar va mineral moddalarning majmuasidir, shuningdek turli kasalliklarga nisbatan organizmning qarshiligini oshiradi.

Vitaminlar biokimyoviy va fiziologik jarayonlarning katalizatorlari va boshqaruvchilari sifatida moddalar almashinuvida ishtirok etadi.

Mineral moddalar odam organizmidagi almashinuv jarayonlari uchun hayotiy zarur elementlar hisoblanadi. Organizmning xujayra va to‘qimalarini tuzilishida, ferment tizimlarini faoliyatida ishtirok etadi.

Liofilizatlangan asalari suti – tarkibida aminokislotalar, V guruh vitaminlarining majmuasi, shu jumladan pantotenat, folat kislotasini saqlovchi, modda almashinuvini kuchaytiruvchi va kuchli qon yaratuvchi ta‘sirga ega bo‘lgan, organizm tomonidan oson o‘zlashtiriladigan tabiiy asalari mahsulotidir.

Dimetilaminoetanol bitartrati asetilxolinni ishlab chiqarilishini kuchaytiradi, o‘rganish qobiliyatini oshiradi, xotirani yaxshilaydi (yoki keksa odamlarda uni yo‘qotilishini kamaytiradi). Antioksidant ta‘sirga ega.

A vitamini oksidlanish-qaytarilish jarayonlarida, oqsillar sintezini boshqarishda qatnashadi, normal moddalar almashinuviga, xujayra va subxujayra membranalarini faoliyatiga yordam beradi; yangi xujayralarni o‘sishi uchun zarur, qarish jarayonini sekinlashtiradi.

V1 vitamini organizmni o‘sishi va rivojlanishini ta‘minlovchi xujayraning energetik manbai bo‘lib, aqliy va jismoniy ish qobiliyatni oshiradi, detoksikasion ta‘sir ko‘rsatadi, shuningdek nerv to‘qimasining metabolizmini yaxshilaydi. Tiamin, ayniqsa nerv va mushak to‘qimalarida uglevodlar va energiya almashinuvida muhim rol o‘ynaydigan qator fermentlarning kofermentlarini hosil qilishda qatnashadi. Tiaminni yetishmovchiligi beri-beri (spesifik polinevrit) va Vernike (polinevrotik psixoz) sindromlarini rivojlanishiga olib keladi.

V2 vitamini hujayralarni nafas olishi va ko‘rish jarayonlarini muhim katalizatori hisoblanadi. Riboflavin, oksidlanish-qaytarilish jarayonlarini boshqarib, oqsil, yog‘ va uglevodlarlar almashinuvida ishtirok etadi, DNKni shakllanishida muhim rol o‘ynaydi, gemoglobinni sintezida qatnashadi, to‘qimalarni (shu jumladan, teri xujayralari) regenerasiyasi jarayonlariga, xujayralarda trofik buzilishlarni to‘g‘rilanishiga yordam beradi.

V5 vitamini A kofermentining (fermentlarning faolligini namoyon bo‘lishi uchun zarur bo‘lgan nooqsil tabiatga ega organik birikma) tarkibiga kiradi. Asetillanish va oksidlanish jarayonlarida muhim rol o‘ynaydi. Uglevodlar va yog‘lar almashinuvida hamda asetilxolin sintezida qatnashadi.

V6 vitamini aqliy va jismoniy ish qobiliyatini oshiradi, qonda glyukozaning darajasini boshqaradi, qalqonsimon bezi, buyrak usti bezlari va jinsiy bezlarning faoliyatini normallashtiradi, miya to‘qimalarida moddalar almashinuvini yaxshilaydi, nerv tizimini mustahkamlaydi, antidepressant hisoblanadi.

V9 vitamini to‘qimalarni o‘sishi, rivojlanishi va proliferasiyasi jarayonlarini normal kechishi uchun, xususan, qon yaratilishi va embriogenoz uchun, zarurdir, aqliy va jismoniy ish qobiliyatini oshiradi, me‘dada xlorid kislotasini ishlab chiqarilishini rag‘batlantiradi.

V10 vitamini ichak florasini faollashtiradi, bu folat kislotasini ishlab chiqarilishiga olib keladi, u esa o‘z navbatida katta miqdorda pantoten kislotasini ishlab chiqaradi. Oqsilni o‘zlashtirilish jarayonida, shuningdek xujayralarni kislorod bilan ta‘minlovchi qizil qon tanachalarini ishlab chiqarilishida qatnashadi.

V12 vitamini immunomodulyasiya qiluvchi, allergiyaga qarshi, antiaterosklerotik ta‘sirlarga ega, arterial bosimni normallashtiradi, nerv to‘qimasining strukturasini tiklaydi, reproduktiv faoliyatni yaxshilaydi, ishtahani oshiradi. V12 vitamini turli aminokislotalarni sintezida qatnashadi, jigar, nerv tizimini faoliyatiga ijobiy ta‘sir ko‘rsatadi, qon ivish jarayonlarini, uglevodlar va lipidlar almashinuvini faollashtiradi.

D3 vitamini ingichka ichakda kalsiyni so‘rilishini oshiradi, kalsiyni bog‘lovchi oqsillar sintezini rag‘batlantirib, buyrak naychalarida kalsiyni reabsorbsiyasini oshiradi. D3 vitamini I tur kollagen va matrisa oqsillari sintezini oshirish yo‘li bilan osteoblastlarning sintezini faollashtirish orqali, suyak to‘qimasini qayta shakllantirish jarayonlarini faollashtiradi. Qalqonsimon bezi, qalqonsimon bezi oldi bezlari, jinsiy bezlarning funksional holatiga ta‘sir etib, skelet suyaklarining kalsifikasiyasini ta‘minlaydi.

Ye vitamini antioksidant modda bo‘lib, xujayralarni shikastlanish va qarishdan himoya qiladi, erkin radikallarni hosil bo‘lishiga to‘sqinlik qiladi, mushak faoliyati va jinsiy bezlarning faoliyatini rag‘batlantiradi, xujayralararo moddani, biriktiruvchi to‘qimaning tolalarini, qon-tomirlarning, ovqat hazm qilish yo‘llarining silliq mushaklarini shakllanishida qatnashadi.

RR vitamini hujayralarning nafas olishida va oqsillar almashinuvida qatnashadigan, yuqori nerv faoliyati va ovqat hazm qilish a‘zolari faoliyatini boshqaradigan fermentlarning tarkibiga kiradi.

N vitamini aminokislotalar va yog‘ kislotalari almashinuvini boshqaruvchi fermentlarning tarkibiga kiradi.

Temir – eritropoezni rag‘batlantiruvchi mikroelement. Gemoglobin, mioglobin va turli fermentlarning tarkibiga kiradi; kislorodni qaytar bog‘laydi va qator oksidlanish-qaytarilish reaksiyalarida qatnashadi; qon yaratilish jarayonlarida muhim rol o‘ynaydi. Temir tuzlar ko‘rinishida qo‘llanganida organizmda uning tanqisligini tez to‘ldirilishi kuzatiladi.

Kalsiy organizmning normal hayot faoliyatini ta‘minlash uchun almashtirib bo‘lmaydigan ozuqa makroelementdir. Kalsiy (fosfor bilan birga) suyak to‘qimasining asosini tashkil qiladi, qator muhim fermentlarning faoliyatini faollashtiradi, organizmda ionlar muvozanatini tutib turishda qatnashadi, nerv-mushak va yurak qon-tomir tizimlarida ro‘y beradigan jarayonlarga ta‘sir qiladi.

Fosfor – oqsillar, nuklein kislotalari va suyak to‘qimasiga kiruvchi muhim elementdir. Fosfor birikmalari energiya almashinuvida ishtirok etadi (adenozintrifosfat kislotasi va kreatin fosfat energiya akkumulyatorlari hisoblanadi), mushak va aqliy faoliyat, organizmning hayot faoliyati ularning aylanishlari bilan bog‘liq. Fosfor yurak va buyraklarning faoliyatiga ta‘sir etmaydi.

Mis organizmda anabolik jarayonlarga yordam beradi, ayrim fermentlar (sitoxromoksidaza, tirozinaza va boshqalar) ning faoliyatida, teri, sochlar va ko‘zlarning pigmentini, gemoglobinni sintezida qatnashadi, ichki sekresiya bezlarining faoliyatiga ta‘sir qiladi.

Kaliy qonning kislota-ishqor muvozanatini boshqaradi. Nerv impulslarini o‘tkazilishida qatnashadi, qator fermentlarning ishini, yurak mushagining ishini faollashtiradi, teri va buyraklarning ishiga ijobiy ta‘sir ko‘rsatadi. Kaliy ortiqcha natriyning noxush ta‘sirlariga qarshi himoya ta‘siriga ega, qon bosimini normallashtiradi.

Marganes yog‘larning normal metabolizmi uchun, suyak va biriktiruvchi to‘qimani tuzilishi uchun, xolesterin va nukleotidlar (DNK) sintezi uchun zarurdir.

Rux odam organizmida 80 dan ortiq fermentlarning tarkibiy qismi bo‘lib xizmat qiladi, u eritrositlar va qonning boshqa shaklli elementlarini hosil bo‘lishi uchun zarur. Ko‘rish jarayonining fotokimyoviy reaksiyalarida, ichki sekresiya bezlarining faoliyatida qatnashadi.

Jenshenning konsentrasiyalangan ekstrakti – markaziy nerv tizimiga rag‘batlantiruvchi ta‘sirga ega bo‘lgan tabiiy komponentdir.

Gul changi – oqsillar, almashtirib bo‘lmaydigan erkin aminokislotalarning to‘liq to‘plami, vitaminlar, shuningdek turli gormonsimon moddalarni saqlovchi tabiiy konsentratdir.

45% soya lesitini – organizm uchun o‘ta muhim fosfolipidli majmuadir. Oksidlanish jarayonlarini tezlashtiradi, yog‘larning normal almashinuvini ta‘minlaydi, miya va yurak qon-tomir tizimining ishini yaxshilaydi, zaharli moddalarning ta‘siriga organizmning qarshiligini oshiradi, safro ajralishini va eritrositlar hamda gemoglobin hosil bo‘lishini rag‘batlantiradi.

L-lizin gidroxloridi – to‘qimalarning o‘sishi, tiklanishi, antitelolar, gormonlar va fermentlarni ishlab chiqarilishi uchun zarur bo‘lgan aminokislotadir.

Qo‘llanilishi

  • gipovitaminozni, minerallar yetishmovchiligini oldini olish va davolash;
  • almashinuv jarayonlarini me‘yorlashtirish;
  • o‘tkazilgan kasalliklardan keyingi, shu jumladan operasiyadan keyingi sog‘ayish davri;
  • yuqori jismoniy va aqliy ish faoliyati;
  • stress oqibatlarini oldini olish;
  • astenik holatlar fonida erkaklarda potensiyani pasayishida qo‘llanadi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Rotavit Royal ichga, kuniga yoki kunora 1 kapsuladan 2-3 hafta davomida, ovqat vaqtida yoki ovqatdan keyin darhol qabul qilinadi.

Nojo‘ya ta‘sirlari

Preparatning komponentlariga allergik reaksiyalar, uyquni buzilishi bo‘lishi mumkin.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan qolatlar

  • preparatning komponentlariga yuqori sezuvchanlik;
  • gipervitaminoz;
  • tirishish holatlari;
  • yuqori qo‘zg‘aluvchanlik;
  • organizmda temirni ortiqcha to‘planishi;
  • homiladorlik va laktasiya davri;
  • 12 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llash mumkin emas.

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Tarkibiga alyuminiy, kalsiy, magniy, shuningdek kolestiramin kiruvchi antasid preparatlar bilan bir vaqtda qo‘llanganida, Rotavit Royal preparatining tarkibiga kiruvchi temirni so‘rilishini kamayishi ro‘y beradi.

Preparat tiazid diuretiklar bilan birga qo‘llanganida giperkalsiemiyani rivojlanish xavfi oshadi.

Rotavit Royal analeptiklarning (kofein, kamfora va boshq.) ta‘sirini kuchaytiradi va MNT faoliyatini susaytiruvchi vositalar, shu jumladan barbituratlar, trankvilizatorlar, tirishishga qarshi vositalarning antagonisti hisoblanadi.

Maxsus ko‘rsatmalar

Preparatni kunning ikkinchi yarmida qabul qilish tavsiya qilinmaydi.

Rotavit Royal preparatini qabul qilish vaqtida, dozani oshirib yuborilishini oldini olish maqsadida, boshqa polivitamin preparatlarni qo‘llash tavsiya etilmaydi.

Allergik reaksiyalar paydo bo‘lganida preparatni bekor qilish kerak.

Preparatni qandli diabeti bo‘lgan bemorlar ham qabul qilishlari mumkin.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Doza to‘satdan oshirib yuborilganida pasient shifokorga murojaat qilishi kerakligi to‘g‘risida xabardor qilingan bo‘lishi kerak.

Davolash: zarurati bo‘lganida simptomatik davolash o‘tkaziladi.

Chiqarilish shakli

Yumshoq jelatin kapsulalar. 10 kapsula blisterda. 2 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton o‘ramda.

Saqlash sharoiti

Quruq joyda, 250S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.

Yaroqlilik muddati

3 yil.

Dorixonalardan berish tartibi

Reseptsiz.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ROTAVIT KIDS sirop 150ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ROTAVIT KIDS sirop 150ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ROTAVIT KIDS sirop 150ml dori vositasi Rotapharm Ilaclar Limited Sirketi, Турция произведено: Farmamag Ambalaj Sanayi ve Ticaret A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ROTAVIT KIDS sirop 150ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ROTAVIT KIDS sirop 150ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
VIADOR sirop 150ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclar Limited Sirketi, Турция произведено: Farmamag Ambalaj Sanayi ve Ticaret A.S.
  • Vakil: Rotapharm
Другие формы препарата
ROTAVIT KALSIUM FORTE granuli 3,6g N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: S.C. Slavia Pharm S.R.L.
ROTAVIT KALSIUM FORTE tabletkalari 1000 mg+880 me 1000 mg N20
ROTAVIT KALSIUM FORTE tabletkalari 1000 mg+880 me 1000 mg N10
ROTAVIT KARDIO tabletkalari N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Bolgariya
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Kendy Ltd
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9