BLEMISH ko'rsatmalar
Гелни кўз, лаб, бурун соҳасига ва кўз атрофи терисига, шунингдек шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйманг. Гель бу соҳаларга тасодифан тушганда, илиқ сув билан яхшилаб ювиб ташланг.
Гелни терининг офтоб нуридан куйган, кесилган ва бошқа терининг экзематоз шикастланган соҳаларига суртманг.
Даволаниш вақтида, терининг юқори сезувчанлиги ва офтоб эритемаси ривожланиш юқори хавфи туфайли қуёш нури ва ультрабинафша нурлари, шу жумладан лампаларнинг ҳаддан ташқари таъсирига йўл қўймаслик керак.
Даволаниш вақтида терини қуритадиган косметик воситалардан (абразив ёки даволовчи совун, тери тозаловчи воситалар, ҳаддан ташқари кўп миқдорли алкогол, тортувчи воситалар, соқол олиш учун ва кейин ишлатиладиган кремлар ёки лосьонлар, дезинфекция қилувчи воситалари) фойдаланиш таъсирлантирувчи самарага олиб келиши мумкин.
Препаратнинг ҳар қандай компонентига аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, даволашни тўхтатиш ва тегишли чораларни қўллаш керак.
Клиндамицин маҳаллий қўлланганда тери юзасидан антибиотиклар сўрилиши юз беради. Клиндамицин сиртга ва тизимли қўлланганда диарея, қон аралаш диарея ва колитлар (шу
жумладан, сохта мембраноз колити) тўғрисида хабар берилган.
Тадқиқотларни кўрсатишича, антибиотиклардан фойдаланиш билан боғлиқ колитнинг асосий сабаби клостридиялар томонидан ишлаб чиқариладиган токсин ҳисобланади. Одатда, колит даволаш қийин бўлган оғир кечувчи диарея ва меъдани оғир санчилари билан характерланади ҳамда қон ва шиллиқ секрецияси билан бирга кечиши мумкин. Сохтамембрана колити эндоскопик текширувида аниқланиши мумкин.
Нажасда Clostridium difficile мавжудлиги ва C. difficile токсини мавжудлиги юзасидан ахлат таҳлили ушбу касалликни ташҳис қўйишда ёрдам бериши мумкин.
Кучли диареяда препаратни қўллашни тўхташиш керак. Оғир диарея ҳолатларида аниқ ташхис қўйиш учун йўғон ичакнинг эндоскопик текшируви эҳтимоли кўриб чиқилиши керак.
Опиатлар ва атропинли дифеноксилат каби перистальтикани бостирадиган препаратлар қўлланганда ушбу ҳолатни узайтириши ва ёки кучайтириши мумкин. Антибиотиклар қабул қилиш билан боғлиқ Clostridium difficile томонидан қўзғатиладиган сохта мембраноз колитини даволашда ванкомицин самарадорлиги аниқланган. Катта ёшдаги пациентлар учун ванкомициннинг одатдаги дозаси 7-10 кун мобайнида перорал, 3-4 марта қабул қилишга бўлинган 500 мг дан 2 г гача миқдорни ташкил этади. Холестирамин ёки колестипол қатронлари in vitro ванкомицинни боғлайди. Қатрон ва ванкомицин бир вақтда қўлланиши зарур ҳолларда, ушбу дори воситаларининг ҳар биридан турли вақтда фойдаланиш тавсия этилади.
Диарея, қон аралаш диарея ва сохтамембраноз колити потенциал ривожланишини ҳисобга олиб, шифокор бошқа препаратлардан фойдаланиш кераклиги ёки керак эмаслигини ҳал қилиши керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”, “Ножўя таъсирлар”га қаранг).
Препаратни кўз ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига тушишига йўл қўймаслик керак. Гель суртилгандан сўнг қўлларни яхшилаб ювиш керак. Сезувчан юзалар (кўз, теридаги кўкаришлар, шиллиқ қаватлар)га тасодифан тушганда, ушбу соҳани совуқ сув билан яхшилаб ювиш керак.
Клиндамицин перорал ва парентерал қўлланиши кучли колит ривожланишига сабаб бўлган, бу ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Атопияси бўлган пациентларда сиртга қўлланиш учун клиндамицин фосфат дозасини танлашда эҳтиёткорликка риоя этилиши керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда препарати қўллаш хавфсизлиги юзасидан тегишли клиник синовлар ўтказилмаганлиги туфайли, ҳомиладорлик даврида гелдан фойдаланиш мумкин эмас.
Лактация даврида препаратини қўллаш мумкин эмас.
Транспорт воситалари ва бошқа хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир кўрсатмайди.
Лактация даврида препаратини қўллаш мумкин эмас.
Даволашнинг биринчи ҳафтасида фаол моддани яллиғланиш ўчоғига таъсири туфайли илгари кўринмаган ҳуснбузар тошмалари зўрайиши кузатиш мумкин. Бундай ҳолатда, даволашни тўхтатилмаслик, терапевтик самара даволаш бошлангандан кейин 8-12 ҳафта давомида кузатилади.
Болалар: 12 ёшдан катта болаларда қўлланади.
Таркибида олтингугурт, резорцин ёки салицил кислотаси сақловчи дори воситалар билан гель қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Гелдан бошқа дори воситалари билан бирга қўллаш зарур бўлган ҳолларда, гелдан кунига бир марта кечқурун, бошқа дори воситаларидан эса – эрталаб қўллаш лозим.
Клиндамицин нерв-мушак узатилишини блоклаш хусусиятига эга, бу худди шундай анологик хусусиятли бошқа дори воситаларининг самараларини кучайишига олиб келиши мумкин. Шу учун уни бундай препаратларини қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Клиндамицин ва линкомицин ўртасида кесишган резистентлик мавжуд. Шунингдек, эритромицин ва клиндамицин ўртасида ўзаро қарама-қарши таъсир кузатилган.
Таркиби:
Ҳар грамм гель қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: адапален – 1 мг; клиндамицина фосфат, клиндамицинга эквивалент миқдорда – 10 мг;
ёрдамчи моддалар: карбомер 980, полисорбат -80, пропиленгликоль, полиэтиленгликоль 400, метилпарабен, феноксиэтанол, динатрий эдетат, натрий гидроксид ва тозаланган сув.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Даволаш симптоматик усулда амалга оширилади.
Chiqarish shakllari