×
×
  • BLEMISH gel 15g

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

BLEMISH gel 15g

Kategoriya:
- Dermatologik
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Адапален, Клиндамицин
Ishlab chiqaruvchi:
- Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Vakil:
- Kusum
ATX kodi:
- D10AD53
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 44 ta dorixonasida topildi

ico 44 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 49 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

DERMAZOL krem 15 g 20 mg/g Kusum Healthcare Pvt. Ltd. Hindiston
26 500 s`om dan
KLOTRIMAZOL krem 20g 1% Shreya Life Sciences PVT. LTD. Hindiston
10 000 s`om dan
MIKOSTER krem 30g 1% Пьер Фабр Медикамент Продакшн. Frantsiya
SINAFLAN maz 10g 0,025% Зеленая Дубрава, ЗАО Rossiya
3 500 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель

Таркиби:

Ҳар грамм гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: адапален – 1 мг; клиндамицина фосфат, клиндамицинга эквивалент миқдорда – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: карбомер 980, полисорбат -80, пропиленгликоль, полиэтиленгликоль 400, метилпарабен, феноксиэтанол, динатрий эдетат, натрий гидроксид ва тозаланган сув.

15 г гель ламиниция қилинган тубада, 1 туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон ўрамда.
Адапален нафтой кислотасининг ҳосиласи бўлиб, ҳужайра дифференциацияси ва кератинизация жараёнларини, шунингдек акне ривожланишида асосий патогенетик боғлиқликни ҳосил қиладиган теридаги яллиғланиш жараёнларини модуллайдиган ретиноид модда ҳисобланади. Адапален ҳужайра ядросидаги ретиноид рецепторлари билан боғланади ва шу орқали фолликулалар эпителиал ҳужайраларини нормал дифференцияланишига ёрдам беради, бу эса микрокомедонларни ҳосил бўлиши камайишига олиб келади ва акне ривожланиши олдини олади, тери бутунлигининг сақлашга ёрдамлашади. Дори воситасининг терапевтик самараси, одатда, даволаш бошлангандан сўнг 8-12 ҳафта давомида намоён бўлади. Адапален гель шаклида қўлланилганда дори воситасининг тери орқали қонга сўрилиш даражаси жуда паст. Клиндамицин фосфат ярим синтетик антибиотик бўлиб, у 50S рибосом суб-бирликлари билан боғланиш орқали бактериал оқсиллар синтезини секинлаштирувчи модда сифатида таъсир кўрсатади ва пептид занжирлари ҳосил бўлиш жараёнини сусайтиради. Клиндамицинни минимал ингибиция қилувчи концентрация 0,4 мкг/мл бўлган текширилувчи барча Рropionibacterium аспеs ни ингибиция қилади. Клиндамицин ва эритромицин ўртасида кесишган резистентлик аниқланган.
Тадқиқотлар ўтказилмаган.
Дори воситаси қўллангандан сўнг шу заҳоти терининг гель суртилган соҳада қизариши, қипиқланиш, тери қуриши, қичишиш ва ачитиш кейинроқ ўтиб кетади. Аллергик реакциялар, фотосезувчанлик реакцияси, акне, увишиш ҳисси, грамманфий фолликулит, меъда-ичак йўли томонидан бузилишлар, қоринда оғриқ, аллергик тошма, терининг юқори ёғлилиги, контактли дерматит, кўзларни ачишиши, шунингдек диарея, қон аралаш диарея ва колитлар (шу жумладан, сохта мембраноз колити) каби ножўя таъсирлари кузатилиши мумкин.
Препарат фақат сиртга қўлланилади.

Гелни кўз, лаб, бурун соҳасига ва кўз атрофи терисига, шунингдек шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйманг. Гель бу соҳаларга тасодифан тушганда, илиқ сув билан яхшилаб ювиб ташланг.

Гелни терининг офтоб нуридан куйган, кесилган ва бошқа терининг экзематоз шикастланган соҳаларига суртманг.

Даволаниш вақтида, терининг юқори сезувчанлиги ва офтоб эритемаси ривожланиш юқори хавфи туфайли қуёш нури ва ультрабинафша нурлари, шу жумладан лампаларнинг ҳаддан ташқари таъсирига йўл қўймаслик керак.

Даволаниш вақтида терини қуритадиган косметик воситалардан (абразив ёки даволовчи совун, тери тозаловчи воситалар, ҳаддан ташқари кўп миқдорли алкогол, тортувчи воситалар, соқол олиш учун ва кейин ишлатиладиган кремлар ёки лосьонлар, дезинфекция қилувчи воситалари) фойдаланиш таъсирлантирувчи самарага олиб келиши мумкин.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, даволашни тўхтатиш ва тегишли чораларни қўллаш керак.

Клиндамицин маҳаллий қўлланганда тери юзасидан антибиотиклар сўрилиши юз беради. Клиндамицин сиртга ва тизимли қўлланганда диарея, қон аралаш диарея ва колитлар (шу

жумладан, сохта мембраноз колити) тўғрисида хабар берилган.

Тадқиқотларни кўрсатишича, антибиотиклардан фойдаланиш билан боғлиқ колитнинг асосий сабаби клостридиялар томонидан ишлаб чиқариладиган токсин ҳисобланади. Одатда, колит даволаш қийин бўлган оғир кечувчи диарея ва меъдани оғир санчилари билан характерланади ҳамда қон ва шиллиқ секрецияси билан бирга кечиши мумкин. Сохтамембрана колити эндоскопик текширувида аниқланиши мумкин.

Нажасда Clostridium difficile мавжудлиги ва C. difficile токсини мавжудлиги юзасидан ахлат таҳлили ушбу касалликни ташҳис қўйишда ёрдам бериши мумкин.

Кучли диареяда препаратни қўллашни тўхташиш керак. Оғир диарея ҳолатларида аниқ ташхис қўйиш учун йўғон ичакнинг эндоскопик текшируви эҳтимоли кўриб чиқилиши керак.

Опиатлар ва атропинли дифеноксилат каби перистальтикани бостирадиган препаратлар қўлланганда ушбу ҳолатни узайтириши ва ёки кучайтириши мумкин. Антибиотиклар қабул қилиш билан боғлиқ Clostridium difficile томонидан қўзғатиладиган сохта мембраноз колитини даволашда ванкомицин самарадорлиги аниқланган. Катта ёшдаги пациентлар учун ванкомициннинг одатдаги дозаси 7-10 кун мобайнида перорал, 3-4 марта қабул қилишга бўлинган 500 мг дан 2 г гача миқдорни ташкил этади. Холестирамин ёки колестипол қатронлари in vitro ванкомицинни боғлайди. Қатрон ва ванкомицин бир вақтда қўлланиши зарур ҳолларда, ушбу дори воситаларининг ҳар биридан турли вақтда фойдаланиш тавсия этилади.

Диарея, қон аралаш диарея ва сохтамембраноз колити потенциал ривожланишини ҳисобга олиб, шифокор бошқа препаратлардан фойдаланиш кераклиги ёки керак эмаслигини ҳал қилиши керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”, “Ножўя таъсирлар”га қаранг).

Препаратни кўз ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига тушишига йўл қўймаслик керак. Гель суртилгандан сўнг қўлларни яхшилаб ювиш керак. Сезувчан юзалар (кўз, теридаги кўкаришлар, шиллиқ қаватлар)га тасодифан тушганда, ушбу соҳани совуқ сув билан яхшилаб ювиш керак.

Клиндамицин перорал ва парентерал қўлланиши кучли колит ривожланишига сабаб бўлган, бу ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Атопияси бўлган пациентларда сиртга қўлланиш учун клиндамицин фосфат дозасини танлашда эҳтиёткорликка риоя этилиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларда препарати қўллаш хавфсизлиги юзасидан тегишли клиник синовлар ўтказилмаганлиги туфайли, ҳомиладорлик даврида гелдан фойдаланиш мумкин эмас.

Лактация даврида препаратини қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситалари ва бошқа хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир кўрсатмайди.

Ҳуснбузар тошмалари (оддий ҳуснбузарлар)ни маҳаллий даволашда қўлланилади.
Адапален, клиндамицинга ёки дори воситасининг бошқа таркибий моддаларига, шунингдек линкомицинга юқори сезувчанлик. Энтерит, ярали колит, антибиотиклар чақирган колит (анамнезда), Крон касаллигида қўллаш мумкин эмас.
Айрим пациентларда маҳаллий таъсирловчи самара кузатилиши мумкинлиги туфайли сиртга қўллаш учун бошқа потенциал таъсирловчи препаратлар билан бирга қўлланиши терида ножўя таъсирлар пайдо бўлиш хавфини оширади.
Таркибида олтингугурт, резорцин ёки салицил кислотаси сақловчи дори воситалар билан  гель қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Гелдан бошқа дори воситалари билан бирга қўллаш зарур бўлган ҳолларда, гелдан кунига бир марта кечқурун, бошқа дори воситаларидан эса – эрталаб қўллаш лозим.
Клиндамицин нерв-мушак узатилишини блоклаш хусусиятига эга, бу худди шундай анологик хусусиятли бошқа дори воситаларининг самараларини кучайишига олиб келиши мумкин. Шу учун уни бундай препаратларини қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Клиндамицин ва линкомицин ўртасида кесишган резистентлик мавжуд. Шунингдек, эритромицин ва клиндамицин ўртасида ўзаро қарама-қарши таъсир кузатилган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Тоза қуруқ терининг тошма тошган соҳаларга суткада бир марта кечқурун гелни юпқа қатлам қилиб суртилади.

Даволашнинг биринчи ҳафтасида фаол моддани яллиғланиш ўчоғига таъсири туфайли илгари кўринмаган ҳуснбузар тошмалари зўрайиши кузатиш мумкин. Бундай ҳолатда, даволашни тўхтатилмаслик, терапевтик самара даволаш бошлангандан кейин 8-12 ҳафта давомида кузатилади.

Болалар: 12 ёшдан катта болаларда қўлланади.

12 ёшдан катта болаларда қўлланади.
Гель ҳаддан ташқари кўп миқдорда суртилганда тери қизариши ва қипиқланиши мумкин.
Даволаш симптоматик усулда амалга оширилади.

Ҳомиладор аёлларда препарати қўллаш хавфсизлиги юзасидан тегишли клиник синовлар ўтказилмаганлиги туфайли, ҳомиладорлик даврида гелдан фойдаланиш мумкин эмас.
Лактация даврида препаратини қўллаш мумкин эмас.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

BLEMISH gel 15g dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
BLEMISH gel 15g dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
BLEMISH gel 15g dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
BLEMISH gel 15g dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
BLEMISH gel 15g dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
DERIVA S MS gel 30g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Адапален, Клиндамицин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Glenmark Pharmaceuticals Ltd
DERIVA S MS gel 15g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Адапален, Клиндамицин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Glenmark Pharmaceuticals Ltd
DERIVA S gel 15g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Адапален, Клиндамицин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Glenmark Pharmaceuticals Ltd
Ishlab chiqaruvchining dorilari
DERMAZOL shampun 100ml 2%
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
DERMAZOL shampun 50ml 2%
Narh: 34 000 so'mdan Batafsil
MUKEKS sirop 100ml 30mg/5ml
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100
Narh: 176 800 so'mdan Batafsil
UKRLIV tabletkalari 250mg N30
Narh: 165 000 so'mdan Batafsil
DOMRID tabletkalari 10mg N30
Narh: 35 800 so'mdan Batafsil
DOMRID suspenziya 60ml 1mg/ml
ESZOL tabletkalari 100mg N10
Narh: 84 900 so'mdan Batafsil
REMOV LOSON 50ml 4% N1
Narh: 33 000 so'mdan Batafsil
OKSAPIN tabletkalari 300mg N30
Narh: 35 500 so'mdan Batafsil
MEZAKAR tabletkalari 200mg N50
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
MEZAKAR SR tabletkalari 400mg N50
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100
Narh: 89 600 so'mdan Batafsil
ZARDEKS kapsulalar 300mg N100
DIKLOSEYF suppozitorii 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF suppozitorii 100mg N10
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF MAKS gel 30g 5%
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10
ASKOSIN tabletkalari N100
Narh: 93 072 so'mdan Batafsil
ARTRIKYUR tabletkalari N60
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30
TAYGERON tabletkalari 750mg N5
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
TAYGERON tabletkalari 500mg N5
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
REKOL tabletkalari 10mg N14
Narh: 46 400 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9