Bolburgning aptekalardagi narxlari
BOLBURG tabletkalari 500mg N100
|
|
1 ta dorixonada bor
|
67 200 so'mdan
Dorixonadan topish
|
|
|
BOLBURG tabletkalari 50mg/500mg N100
|
|
89 ta dorixonada bor
|
56 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
75 000 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
25 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Bolburg ko'rsatmalar
‒ турли генезли кучсиз ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми (шу жумладан бош оғриғи, мигрень, тиш оғриши, невралгия, миальгия, альгодисменория, жароҳатлар ва куйишларда оғриқ) да қўлланилади.
Тўқималарда кенг тақсимланади ва ёғ тўқимаси ва орқа мия суюқлигидан ташқари, асосан организмнинг суюқ муҳитларида тақсимланади.
Оқсиллар билан боғланиши 10% дан камни ташкил этади ва доза ошириб юборилганда бироз ортади. Сульфатли ва глюкуронидли метаболитлари ҳатто нисбатан юқори концентрацияларда ҳам зардоб оқсиллари билан боғланмайди.
Парацетамол асосан жигарда глюкуронид билан коньюгация, сульфат билан коньюгация орқали ва жигарнинг аралаш оксидазалари ва цитохром Р450 иштирокида оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди.
Кўп бўлмаган миқдорда аралаш оксидазалр таъсирида жигар ва буйракда ҳосил бўлган ва одатда глютатион билан боғланиш орқали детоксикация қилинувчи салбий таъсирга эга бўлган гидроксилланган метаболит –n-ацетил р-бензохиномин парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганда тўпланиши ва тўқималар шикастланишини чақириши мумкин.
Катталарда парацетамолнинг катта қисми глюкурон кислотаси билан боғланади, камроқ даражада - сульфат кислотаси билан боғланади. Ушбу коньюгацияланган метаболитлар биологик фаолликга эга эмас.
Чала туғилган болаларда, янги туғилган чақалоқларда ва ҳаётининг биринчи йили давомида сульфатли метаболит кўпроқ ҳосил бўлади. Ярим чиқарилиш даври 1-3 соатни ташкил этади. Жигар циррози бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври бироз кўпроқ. Парацетамолнинг буйрак клиренси 5% ни ташкил этади. Асосан глюкуронидли ва сульфатли коньюгатлар кўринишида сийдик билан чиқарилади. 5% дан камроқ қисми ўзгармаган парацетамол кўринишида чиқарилади.
Парацетамол йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳозирги вақтгача парацетамолнинг одам ҳомиласига сальбий таъсири аниқланмаган.
Парацетамол кўкрак сути билан ажралиб чиқади: унинг сутдаги миқдори она томонидан қабул қилинган дозанинг 0,04-0,23% ни ташкил этади.
Парацетамолни ҳомиладорликда ва лактация (эмизиш) даврида қўллаш зарурати туғилганида она учун даволашдан кутилаётган фойда ва ҳомила ёки бола учун потенциал ҳавф синчковлик билан чамалаб кўрилиши лозим.
Экспериментал тадқиқотларда парацетамолнинг эмбиотоксик, тератоген ва мутаген таъсири аниқланмаган.
Жигар функциясини бузилишларида қўлланиши
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.
Буйрак функциясини бузилишларида қўлланиши
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.
Болаларда қўлланиши
Дозалаш тартибига қараб қўллаш мумкин.
Кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши
Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Болбург Лайт автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Болалар учун бир марталик доза.
2-6 ойлик: 2,5 мл,
6-24 ойлик: 5,0 мл,
2-4 ёшда: 7,5 мл,
4-8 ёшда: 10,0 мл,
8-10 ёшда: 15,0 мл,
10-12 ёшда: 20,0 мл,
Қўллаш сони - камида 4 соатлик интервал билан суткада 4 марта қўлланади.
Препаратни қабул қилишдан олдин яхшилаб чайқатилади.
Қон тизими томонидан: кам ҳолларда -тромбоцитопения, лейкопения, панцитопения, нейтропения, агранулоцитоз.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда -терида тошмалар, қичишиш, эшакеми кузатилиши мумкин.
Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганда протромбин вақтини яққол ёки ўртача даражада ортиши кузатилиши мумкин.
Антихолинергик воситалар билан бир вақтда қўлланилганда парацетамолни сўрилиши камайиши мумкин.
Перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг организмдан чиқарилиши тезлашиши ва анальгетик таъсири камайиши мумкин.
Урикозуритик воситалар билан бир вақтда қўлланилганда уларнинг самарадорлиги пасаяди.
Фаоллаштирилган кўмир бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг биокираолишлиги пасаяди.
Диазепам бир вақтда қўлланганда диазепамнинг экскрецияси камайиши мумкин.
Изониазид билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг токсик таъсир кўринишлари таърифланган.
Карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, примидон билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг самарадорлиги камаяди, бу унинг метаболизмини (глюкулонизацияси ва оксидланиш жараёнларини) ва организмдан чиқарилишини ошиши билан боғлиқ.
Парацетамол ва фенобарбитал бирга қўлланилганда гепатоксиклик ҳолатлари таърифланган.
Парацетамол қабул қилингандан сўнг 1 соатдан кам вақт давомида колестерамин қўлланганда, парацетамолни сўрилиши камайиши мумкин.
Ламотриджин билан бир вақтда қўлланганда ламотриджиннинг организмдан чиқарилиши ўртача даражада ошади.
Метоклопрамид билан бир вақтда қўлланганда парацетамолни сўрилиш кучайиши ва унинг қондаги концентрацияси ортиши мумкин.
Пробенецид билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг клиренси ортиши мумкин: рифампицин, сульфинпиразон билан -жигарда парацетамолнинг метаболизмини ортиши натижасида унинг клиренси ошиши мумкин.
Этинилэстрадиол билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг ичакдан сўрилиши ортади.
Таркиби:
Суспензиянинг ҳар 5 мл қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 120 мг парацетамол (БФ);
ёрдамчи моддалар: майдаланган шакар сахар, аспартам, 70% ли сорбитол эритмаси, ксантан камеди, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроскибензоати, натрий бензоати, полисорбат – 80, моногидрат лимон кислотаси, сувсиз коллоид кремний, натрий хлориди, натрий эдетати, натрий метабисульфити, эритрозин бўёвчиси, аралаш мевалар таъми , тозаланган сув.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Chiqarish shakllari