×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

BOLBURG tabletkalari 50 mg/500 mg N100

Kategoriya:
- Yallig'lanishga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Парацетамол, диклофенак натрий
Qadoqda soni:
- 100
Ishlab chiqaruvchi:
- Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
Vakil:
- Rhydburg
ATX kodi:
- M01AB55
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 89 ta dorixonasida topildi

ico 25 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 75 000 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 25 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

NIMESIL granuli 100mg N30 Laboratori Guidotti S.p.A. (Menarini Group), Италия произведено: Fine Foods Pharmaceuticals N.T.M. S.p.A. Italiya
99 400 s`om dan
22 000 s`om dan
NAPROFF tabletkalari 550mg N10 Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi Turkiya
24 600 s`om dan
KETOROL gel 30g 2% Dr.Reddy's Laboratories Ltd Hindiston
36 300 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол - 500 мг; диклофенак натрий - 50 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий крахмал гликоляти, икки асосли кальций фосфат, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилдроксибензоати, натрий бензоати, желатин, тозаланган сув, тозаланган тальк, магний стеарати.

10 таблеткадан алюмин фольга ва ПВХ ли блистерда. 10 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида. 750 таблеткадан ПЭВП ли банкада.

Болбург – бу оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши мажмуавий препаратдир.

Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон томирларини кенгайиши ва кучли терлаш туфайли, танадан иссиқликни ажралиб чиқиши кучаяди.

Диклофенак натрий ностероид яллиғланишга қарши воситадир. Таъсир механизми циклооксигеназани носпецифик сусайтирилиши, простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши, шунингдек лейкоцитларда эркин арахидонлар концентрациясини пасайтириши билан боғлиқ. Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади, тромбоцитларнинг агрегациясига тўсқинлик қилади. Узоқ муддат қўлланганида десенсибилизация қилувчи таъсир кўрсатади.

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30 - 90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдошга осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга учратиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 - 3 соат оралиғида. Жигар функцияси бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига ёрдам беради.

Диклофенак натрий - бир марта ичга қабул қилинганидан сўнг, ичакдан тез ва тўлиқ сўрилади, фаол модданинг тахминан 50% жигардан биринчи ўтишда метаболизмга учрайди. 50 мг дозада препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1 - 2 соатдан сўнг кузатилади ва 1,5 мкг/мл (5 мкмоль/л) ни ташкил қилади. Овқат препаратни сўрилишини секинлаштиради, аммо сўрилаётган фаол модданинг миқдори ўзгармайди. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99,7% ни ташкил қилади; бунда препаратнинг кўп қисми (99,4%) альбуминлар билан боғланади. Синовиал суюқлигига бўғим бўшлиғига яхши киради, у ерда фаол модданинг максимал концентрациясига плазмадагига қараганда 2 - 4 соат кеч эришилади. Синовиал суюқлигидан яримчиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади. Препаратнинг 60% метаболитлари кўринишда буйраклар орқали, қолган қисми сафро орқали чиқарилади. Буйрак функцияси яққол бузилган (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) беморларда, сафро билан чиқариладиган метаболитларининг солиштирма оғирлиги ошади, шунинг учун уларнинг қондаги концентрациясининг ошиши кузатилмайди.

 

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, дискомфорт ҳисси (эпигастрия соҳасида оғриқлар ва спазмлар), метероизм, иштаҳанинг пасайиши. Кам ҳолларда: қон кетиши, перфорация билан асоратланган меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, афтозли стоматит, эзофагит. Алоҳида ҳолларда носпецифик ярали колит, Крон касаллиги;

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик. Кам ҳолларда: ҳис қилиш ёки кўришни бузилиши (ёйилган кўриш, диплопия), қулоқларда шовқин, таъсирчанлик, тиришишлар, уйқуни бузилиши, депрессия, хавотирлик ҳисси, руҳий бузилишлар;

Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми. Буллёз тошмалар, экзема, эритродермия, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация бўлиши мумкин;

Жигар фаолияти томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик ёки сариқликсиз);

Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия;

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, кўкрак қафаси соҳасида оғриқлар, артериал гипертензияни пайдо бўлишининг якка ҳоллари, юрак етишмовчилиги аниқланган;

Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: кам ҳолларда: бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар.

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган беморларга, шунингдек жигар, буйраклар, қон ҳосил қилиш аъзолари функциясининг яққол бузилишлари бўлган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Юқори дозаларда препарат тромбоцитлар агрегациясини сусайтириши мумкин, шунинг учун гемостазининг бузилиши бўлган пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Препаратни кексаларда, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларда, шунингдек бевосита жиддий жарроҳлик аралашувларидан кейин эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препарат билан даволаш даврида жигар, буйрак функциясини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препарат гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида диклофенак ва парацетамол қўллаш мумкин эмас.

Препарат кўкрак сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Беморлар препаратни қабул қилиш вақтида юқори диққат ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи ишларни бажаришдан (масалан, автомобилни ҳайдаш) сақланишлари керак.

 

Ревматоид артрид, остеоартрит, бел оғриғи ва тендинит, тендосиновит, бурсит, пайларни чўзилиши ва суякларни чиқиши каби, бошқа ўткир скелет – мушак бузилишлари. Анкилозловчи спондилит; ортопедик, стоматологик ва бошқа кичик жарроҳлик операцияларидаги оғриқ ва яллиғланишни сусайтириш; ювенил сурункали артрит; операциядан кейинги оғриқ; бош оғриғи; танадаги оғриқ; иситмани пасайтиришда қўлланилаади.

−    препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

−    анамнездаги аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларига ангионевротик шиш ва бронхоспастик реакциялар («аспирин астмаси»), бронхиал астма хуружлари;

−    зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, Крон касаллиги, носпецифик ярали колит);

−    ҳомиладорлик, лактация;

−    12 ёшгача бўлган болалар;

−    қон яратиш функциясининг бузилиши;

−    кўрув нервининг касалликлари, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;

−    буйраклар ва жигар фаолиятининг яққол бузилишлари, рангли кўришни бузилиши, туғма глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида қўллаш мумкин эмас.

Калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида, қонда калий миқдори ошиши мумкин. Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетиши ривожланиши мумкин. Препарат литий, дигоксин ва циклоспориннинг қондаги концентрациясини ошириши мумкин, шунинг учун улар билан бирга қўлланганида, бу препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Метотрексат билан даволашни бошлашдан 24 соат олдин ёки даволаш тўхтатилганидан кейин препарат буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бунда унинг заҳарли таъсирининг ривожланиш хавфи ошади.

Жигар микросомал ферментларини индукция қилувчи дорилар (барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар, шу жумладан, фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, бензонал), спирт сақловчи дори воситалари, рифампицин билан бирга қабул қилинганида препаратнинг гепатотоксик таъсири кучаяди. Фенотиазинлар билан бирга қўлланганида ҳаддан зиёд гипотермия, азидотимидин билан – нейтропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг заҳарлилигини оширади, билвосита антикоагулянтлар, дифенин, перорал гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, “ҳалқали” ва тиазидли диуретикларнинг диуретик ва натрийуретик таъсирини сусайтиради.

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шунингдек глюкокортикоидлар билан бирга қўлланганида ножўя таъсирлари тезлашади ва кучаяди.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Таблеткаларни чайнамасдан, бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак. Препаратни овқат қабул қилинганидан кейин қабул қилиш керак.

Катталарга 1 таблеткадан суткада 2 - 3 марта буюрилади.

12 ёшдан ошган тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болаларга ½ таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.

Навбатдаги ҳар бир қабуллар оралиғи камида - 4 соат бўлиши керак.

 

Симптомлари: Аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши.

Даволаш: Меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

BOLBURG tabletkalari 50 mg/500 mg N100 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
BOLBURG tabletkalari 50 mg/500 mg N100 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
BOLBURG tabletkalari 50 mg/500 mg N100 dori vositasi Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
BOLBURG tabletkalari 50 mg/500 mg N100 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
BOLBURG tabletkalari 50 mg/500 mg N100 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
D PARA tabletkalari 50mg N100
PARDIFEN tabletkalari 500mg / 50mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, диклофенак натрий ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Vegapharm Life Sciences Pvt. Ltd., Индия произведено: Lark Laboratories (India) Ltd
  • Vakil: VEGAPHARM
Narh: 60 000 so'mdan Batafsil
DIKLOFEN PLYUS ATM tabletkalari N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол, диклофенак натрий ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ATM-Pharm
Sinepar tabletkalari N1000 (Sotish taqiqlangan)
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, диклофенак натрий ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Marion Biotech Pvt. Ltd.
Sinepar tabletkalari N100 (Sotish taqiqlangan)
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, диклофенак натрий ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Marion Biotech Pvt. Ltd.
PARADIK tabletkalari 500mg/50mg N100
Narh: 65 000 so'mdan Batafsil
BOLNOL tabletkalari N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, диклофенак натрий ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Индия произведено: Lincoln Pharmaceuticals Ltd.
  • Vakil: GANGA HEALTHCARE M.CH.J
Narh: 10 000 so'mdan Batafsil
DOLAREN tabletkalari N100
Narh: 60 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
BET-GM krem 20 mg
BOLBURG gel 1% 30g
BOLBURG LAYT suspenziya 120mg/5ml 60ml N1
SILAPTEN 100 tabletkalari 100 mg N750
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
SILAPTEN 100 tabletkalari 100 mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
RIDAMLO 10 tabletkalari 10 mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
RIDAMLO 10 tabletkalari 10 mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
RIDAMLO 5 tabletkalari 5 mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
RIDAMLO 5 tabletkalari 5 mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
LUZIN tabletkalari 5 mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
LUZIN tabletkalari 5 mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
LUZIN tabletkalari 5 mg N2500
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
Другие формы препарата
BOLBURG LAYT suspenziya 120mg/5ml 60ml N1
BOLBURG gel 1% 30g
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9