Feverak ko'rsatmalar
‒ оғир гепатоцеллюляр етишмовчилик холларида қўллаш мумкин эмас.
Эхтиёткорлик билан препарат оғир даражали буйрак етишмовчилигида (КК 30 мл/минутдан кам), хавфсиз гипербилирубинемияда (шу жумладан Жильбер синдромида), вирусли гепатитда, сурункали алкоголизми бўлган беморларда (шу жумладан жигарнинг алкоголли шикастланишида), кекса ёшли шахсларда, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида буюрилади.
Жигар функциясининг бузилишларида қўлланиши
Жигар функиясининг бузилишлари бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўлланади.
Буйраклар функциясининг бузилишларида қўлланиши
Буйраклар функциясининг бузилишлари бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўлланади.
Болаларда қўлланиши
Дозалаш тартибига мувофиқ қўллаш мумкин.
Кекса пациентларда қўлланиши
Кекса ёшли пациентларда эхтиёткорлик билан қўлланади.
Тўқималарда ва ёғ тўқимаси ва орқа мия суюқлигидан ташқари, асосан организмнинг суюқ мухитларида кенг тақсимланади.
Оқсиллар билан боғланиши 10% дан камроқни ташкил қилади ва доза ошириб юборилганида ахамиятсиз ошади. Сульфат ва глюкуронид метаболитлари хатто юқори концентрацияларда хам плазма оқсиллари билан боғланмайди.
Парацетамол асосан жигарда глюкуронид билан конъюгация, сульфат билан конъюгация ва жигарнинг аралаш оксидазалари ва цитохром Р450 иштирокида оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди.
Салбий таъсири билан гидроксил гурухига қўшилган метаболити – N-ацетил-р-бензохинонимин, аралаш оксидазалар таъсири остида жигар ва буйракларда жуда катта бўлмаган миқдорларда хосил бўлади ва одатда глютатион билан боғланиш йўли орқали захарсизлантирилади, парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганида тўпланиши ва тўқималарни шикастлаши мумкин.
Катталарда парацетамолнинг катта қисми глюкурон кислотаси ва камроқ даражада – сульфат кислотаси билан боғланади. Бу конъюгацияланган метаболитлари биологик фаолликка эга эмас. Чала туғилган болаларда, янги туғилган чақалоқларда ва хаётининг биринчи йилида сульфат метаболити кўпроқ бўлади.
Т1/2 1-3 соатни ташкил қилади. Жигар циррози бўлган пациентларда Т1/2 бироз кўпроқ. Парацетамолнинг буйрак клиренси 5% ни ташкил қилади.
Сийдик билан асосан глюкуронид ва сульфат конъюгатлари кўринишида чиқарилади. 5% дан камроғи ўзгармаган парацетамол кўринишида чиқарилади.
Феревак қўлланганда плазмада сийдик кислотасини миқдорини аниқлашдаги лаборатор текширишларда кўрсатгичлар бузилади.
Препарат узоқ муддут қўлланганда периферик қон манзарасини ва жигарнинг
функционал холатини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Парацетамол йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Хозирги вақтгача парацетамолни одамда хомилага салбий таъсири аниқланмаган.
Парацетамол кўкрак сути билан чиқарилади: сутдаги миқдори она қабул қилган дозанинг 0,04-0,23% ни ташкил қилади.
Хомиладорлик ва лактация даврида (эмизиш) парацетамолни қўллашнинг зарурати бўлганда, даволашдан она учун кутилаётган фойда ва хомила ёки болага потенциал хавфни синчиклаб бахолаш керак.
Экспериментал текширишларда парацетамолнинг эмбриотоксик, тератоген ва мутаген таъсири аниқланмаган.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилятига таьсири
Кулланилмайди.
Пациентнинг вазни асосида дозалаш (қуйидаги дозалаш жадвалига қаранг).
Пациентнинг вазни |
Бир юборишга доза |
Бир юборишга хажм |
Гурух оғирлигининг юқори чегаралари ососида бир юборишга парацетамол инфузиясини (10 мг/мл) максимал хажми (мл) |
Максимал суткалик доза |
≤ 10 кг |
7,5 мг/кг |
0,75 мл/кг |
7,5 мл |
30 мг/кг |
≥10 кг ≤33 кг гача |
15 мг/кг |
1,5 мл/кг |
49,5 мл |
60 мг/кг, 2 г дан кўп эмас |
≥33 кг ≤50 кг гача |
15 мг/кг |
1,5 мл/кг |
75 мл |
60 мг/кг, 3 г дан кўп эмас |
≥50 кг гепатотоксиклик хавфининг қўшимча хавф омиллари билан |
1 г |
100 мл |
100 мл |
3 г |
≥50 кг гепатотоксиклик хавфининг қўшимча хавф омилларисиз |
1 г |
100 мл |
100 мл |
4 г |
Чала туғилган янги туғилган чақалоқлар: чала туғилган янги туғилган чақалоқлар учун хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Вазни кам бўлган пациентларга, кам хажмлар талаб этилади.
Такрорий юборишлар орасидаги максимал интервал, хеч бўлмаганда 4 соатни ташкил қилиши керак. Суткада 4 дозадан ортиқ юбориш мумкин эмас.
Буйраклар фаолиятининг жиддий бузилишлари бўлган пациентларда такрорий юборишлар орасидаги минимал интервал, хеч бўлмаганда 6 соатни ташкил қилиши керак.
Максимал суткалик доза: Максимал суткалик доза, юқоридаги жадвалда кўрсатилганидек, бошқа парацетамол сақловчи махсулотларни олмаётган пациентлар учун доза хисобланади, ва бундай махсулотлар қабул қилинганда, мувофиқ равишда тўғриланиши керак.
Буйракларнинг функциясини жиддий бузилишлари:
Парацетамол оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси ≤ 30 мл/мин) бўлган пациентларда хар бир қабул орасидаги минимал интервални 6 соатгача ошириш тасия этилади.
Гепатоцеллюляр етишмовчилиги, сурункали алкоголизми, сурункали етарли овқат қабул қилмаслик (жигарда глутатионнинг паст захиралари), сувсизланиши бўлган катталарда:
Максимал суткалик доза 3 г дан ошмаслиги керак.
Вазни ≤10 кг пациентлар:
‒ парацетамолнинг шиша флакони/қопчасини, дори воситасининг катта бўлмаган хажми туфайли инфузия сифатида осиб қўйиш керак эмас, у ахолининг бу гурухига юборилиши лозим.
‒ юбориш учун хажм флакон ёки қопчадан чиқариб олиниши ва суюлтирилмаган холда юборилиши ёки натрий хлоридининг 0,9% эритмасила ёки глюкозанинг 5% эритмасида (суюлтирувчининг 1 – 9 хажмларида) суюлтирилиши ва 15-минутлик инфузия кўнишида юборилиши мумкин. Суюлтирилган эритмани у тайёрланганидан кейин бир соат давомида ишлатинг (инфузия вақти шунга киради).
‒ боланинг вазнига мувофиқ келувчи дозани ва талаб этилган хажмни ўлчаш учун 5 мл ёки 10 мл шприц ишлатилиши керак. Шунга қарамасдан, у хеч қачон 7,7 мл дозадан ошмаслиги керак.
‒ оптимал дозани танлаш учун ишлатувчи махсулот хақидаги маълумотга эга бўлиши керак.
Аъзолар тизими |
Кам холларда ≥1/10000, ≤1/1000 |
Жуда кам холларда ≤1/10000 |
Умумий |
Сирқовланиш |
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари |
Юрак-қон томир |
Гипотензия |
|
Жигар |
Жигар трансаминазаларининг даражасини ошиши |
|
Тромбоцитлар/Қон |
|
Тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения |
Клиник текширишлар вақтида тез-тез ножўя таъсирлари инъекция жойида қайд этилган (оғриқ ва ачишиш).
Терининг оддий тошмаси ёки эшакемидан бошлаб анафилактик шоккача бўлган ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг жуда кам холлари, қайд этилган ва даволашни тўхтатишни талаб қилади.
Эритема, қизариш, қичишиш ва тахикардия кузатилмаган.
Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганда, протромбин вақтининг катта бўлмаган ёки ўртача ошиши мумкин.
Антихолинергик воситалар билан бир вақтда қўлланганда, парацетамолнинг сўрилишини камайиши мумкин.
Перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганда, организмдан парацетамолнинг чиқарилиши тезлашади ва унинг анальгетик тасирини камайиши мумкин.
Урикозурик воситалар билан бир вақтда қўлланганда, уларнинг самарадорлиги пасаяди.
Фаоллантирилган кўмир билан бир вақтда қўлланганда, парацетамолнинг биокираолишлиги пасаяди.
Диазепам билан бир вақтда қўлланганда, диазепамнинг экскрецияси камайиши мумкин.
Парацетамол билан бир вақтда қўлланганда зидовудиннинг миелодепрессив самарасининг кучайиши мумкинлиги хақида хабарлар бор. Жигарнинг оғир токсик шикастланишини холи таърифланган.
Изониазид билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг токсик таъсирининг кўринишлари холлари таърифланган.
Карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, пиримидон бир вақтда қўлланганда, парацетамолнинг самарадорлиги камаяди, бу унинг метаболизмини (глюкуронизация ва оксидланиш жараёнлари) ва организмдан чиқарилишини ошиши билан боғлиқ. Парацетамол ва фенобарбитал бир вақтда қўлланганда гепатотоксиклик холлари таърифланган.
Парацетамол қабул қилинганидан кейин 1 соатдан камроқ давр давомида колестерамин қўлланганда, парацетамолнинг сўрилишини камайиши мумкин.
Ламотриджин билан бир вақтда қўлланганда, организмдан ламотриджиннинг чиқарилиши ўртача ошади.
Метоклопрамид билан бир вақтда қўлланганда, парацетамолнинг сўрилишини ошиши ва қон плазмасида унинг концентрациясини ошиши мумкин.
Пробенецид билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг клиренсини пасайиши мумкин; рифампицин, сульфинпиразон билан – жигарда унинг метаболизмини ошиши оқибатида парацетамолнинг клиренсини ошиши мумкин.
Этинилэстрадиол билан бир вақтда қўлланганда, ичакдан парацетамолнинг сўрилиши ошади.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 10,0 мг парацетамол;
ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфит, динатрий эдетати, натрий гидрофосфат дигидрати, маннитол, лимон кислотаси моногидрати, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.
Дозани ўткир ошириб юборилишининг симптомлари: диарея, иштахани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда дискомфорт ва/ёки оғриқ, тери қопламаларининг оқариши. Парацетамол катталарга бир вақтда 7,5 г ва кўпроқ, болаларга – 140 мг/кг дан кўпроқ дозада юборилганда, жигарнинг тўлиқ ва қайтмас некрози билан гепатоцитларнинг цитолизи, жигар етишмовчилигининг ривожланиши, метаболик ацидоз ва энцефалопатия юз беради, улар кома ва ўлим билан якунланишга олиб келиши мумкин. Парацетамол юборилганидан кейин 12,8 соат ўтгач жигар трансаминазалари фаоллигини, ЛДГ ва билирубин даражасини ошиши ва протромбин даражасини пасайиши аниқланади.
Дозани сурункали ошириб юборилишининг симптомлари: умумий (оғриқ, кучсизлик, адинамия, кўп тер ажралиши) ва жигарнинг шикастланишини белгиловчи специфик симптомлар билан характерланувчи гепатотоксик самара ривожланади. Натижада гепатонекроз ривожланиши мумкин. Парацетамолнинг гепатотоксик самараси жигар энцефаолпатиясининг ривожланиши (фикрлашнинг бузилиши, МНТ сусайиши, ажитация ва ступор), тиришишлар пайдо бўлиши, нафаснинг сусайиши, кома, миянинг шиши, қоннинг ивувчанлигини бузилиши, ДВС-синдромининг ривожланиши, гипокалиемия, метаболик ацидоз, аритмия, коллапс билан асоратланади. Камдан-кам жигар функциясининг бузилиши яшин тезлигида ривожланади ва жигар етишмовчилиги билан асоратланиши мумкин (тубуляр некроз).
Даволаш: доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач SH-гурух донаторларини ва глутатион синтезининг ўтмишдоши метионинни ва 12 соат ўтгач - N-ацетилцистеинни юбориш.
Қўшимча даволаш чораларини ўтказишнинг зарурати (метионинни яна юбориш , вена ичига N-ацетилцистеинни юбориш) қондаги парацетамолнинг миқдори, шунингдек у юборилгандан кейинги ўтган вақт билан белгиланади.