FIZZIning aptekalardagi narxlari
FIZZI tabletkalari 500mg N4
|
|
29 ta dorixonada bor
|
28 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
FIZZI ko'rsatmalar
- ҳам эркак ва ҳам аёлларда сийдик-жинсий трихомонози;
- ичак ва жигар амёбиози;
- лямблиозда буюрилади.
Анаэроб бактериялар чақирган инфекцияларда препаратни қўлланиши касаллик қўзғатувчисининг сезувчанлигига боғлиқ.
Секнидазол перорал қўлланганида тез сўрилади ва унинг максимал концентрациясига
1,5-3 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 0,5-2 г ли бир марталик дозани перорал қўллангандан кейин 100% ни ташкил қилади. Дозаси ва плазмадаги чўққи концентрацияси (Смах) ва эгри чизиқ ости майдони “препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси - вақт” (AUC) ўртасида бевосита боғликлик мавжуд.
Тақсимланиши
Секнидазол тирик организмда кенг тақсимланмайди. Тақсимланишнинг мувозанатли ҳажми жуда паст (49,2 л) ва фақат 15% қон плазмасида плазма оқсиллари ёки глобулин билан боғланади. Препаратнинг қон зардобидаги концентрацияси унинг тиш-милк суюқлигидаги концентрацияси билан деярли тенглашади, бу ушбу препаратни осонлик билан милкларга киришини таъкидлайди. Бундан ташқари, у йўлдош қавати орқали ҳам ўтади ва уни кўкрак сутида аниқлаш мумкин.
Метаболизми
Секнидазол асосан жигарда метаболизмга учрайди.
Чиқарилиши
Секнидазолни қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 25 соатни ташкил қилади. У асосан сийдик билан чиқарилади ва бу жараён жуда секин кечади (юборилган дозанинг 16% 72 соатдан кейин ва юборилган дозанинг 50% - 120 соатдан кейин чиқарилади).
Секнидазол йўлдош орқали кўкрак сутига ўтади.
Сийдик-жинсий трихомонози: 500 мг дан 4 таблетка кунига бир марта ёки 12 соатлик интервал билан икки марта (умумий суткалик дозаси 2 г).
Амёбиаз ва ўткир ичак лямблиози: 500 мг дан 4 таблетка кунига препаратни бир марталик қабул сифатида ёки 12 соатлик интервал билан препаратни икки марталик қабул сифатида (умумий миқдори 2 г).
Амёбаларни сурункали ташувчилари: 500 мг дан 3 таблетка 3 кун давомида бир неча қабулга.
Жигар амёбиази: 500 мг дан 3 таблетка кунига бир марта ёки камида 5 кун бир неча қабулга.
Болалар:
Клиник мезонларга асосан кунига 25-30 мг/кг. Даволаш давомийлиги, ҳудди шундай клиник вазиятларда ҳудди катталар учун каби.
Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, қоида бўйича одатда
5-нитроимидазол ҳосилаларини дозалари тавсия этилади.
Шундай қилиб, ўртачадан оғир даражагача бўлган жигар етишмовчилиги ҳолларида Физзи®нинг фармакокинетик параметрлари сезиларли ўзгармайди, шунинг учун асосан қисқа муддатли даволаш учун препаратнинг дозаларига тузатиш киритишга зарурат йўқ.
Пациентда оғир жигар етишмовчилиги бўлганида, шифокор ҳолатни баҳолаш ва касалликнинг оғирлигига қараб кунлик дозани камайтириши керак.
Иккала ҳолатда ҳам шифокорнинг кўрсатмасига қараб қарор қабул қилинади.
Аъзолар тизими |
Ножўя таъсири |
Тез-тезлиги |
Қон ва лимфатик тизимлари томонидан бузилишлар |
Даволаш бекор қилинганидан кейин қайтувчи ўртача лейкопения |
Кам ҳолларда |
Агранулоцитоз, нейтропения, тромбоцитопения |
Жуда кам ҳолларда |
|
Иммун тизими томонидан |
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, баъзида оғир тошмалар, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм, юз, кўз орбитаси ва ҳиқилдоқ шиши, иситма, эритема ва анафилактик реакциялар кўринишидаги, (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг). |
Кам ҳолларда |
Руҳиятни бузилиши |
Психотик кўринишлар, онгни чалкашиши ва галлюцинациялар. |
Жуда кам ҳолларда |
Нерв тизимининг бузилишлари |
Бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, парестезия, периферик сенсор нейропатия ва сенсомотор полиневрит |
Жуда кам ҳолларда |
Даволаш тўхтатилганидан кейин қайтадиган энцефалопатия (масалан, онгни чалкашиши) ва мияча нимўткир синдроми (масалан, атаксия, дизартрия, моторли координацияларни бузилиши, нистагм ва тремор) ҳоллари |
Жуда кам ҳолларда |
|
Юрак фаолиятини бузилиши |
Юрак уришини тезлашиши |
Кам ҳолларда |
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар |
Эпигастрал ва/ёки абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият. |
Тез-тез |
Глоссит, стоматит, таъм сезишни ўзгариши (металл таъми), анорексия |
Тез-тез эмас |
|
Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар |
Гепатит |
Жуда кам ҳолларда |
Физзи® препарати қабул қилинганида алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди, чунки бу қоринда санчиқ, юзга қон қуйилишлар, қусиш ва тахикардияни қўзғатиши мумкин.
Препарат варфариннинг антикоагулянт самарасини кучайтиради, шунинг учун бир вақтда қўллаш шифокорнинг қатъий кузатуви остида ўтказилиши керак. Протромбин вақти кўрсаткичларини синчков кузатиш ва зарурати бўлганида дозага тузатиш киритиш керак.
Литий: қон плазмасида литийнинг даражаси ошиши мумкин.
Циклоспорин: қон зардобида циклоспориннинг даражасини ошиш хавфи мавжуд. Бир вақтда қўллаш зарурати туғилганида, қон зардобида циклоспорин ва креатининнинг даражасини синчковлик билан назорат қилиш керак.
5-фторурацил: 5-фторурацилнинг пасайган клиренси, унинг токсиклигини ошишига олиб келади. Қутбланмайдиган мушак релаксантлари (векуроний бромиди) билан бирга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Амоксициллин билан бирга қўлланганда, Хеликобактер пилорининг таъсирини оширади (Амоксициллин чидамлилик ривожланишини бостиради).
фаол модда: секнидазол -500 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза РН 101, микрокристалл целлюлоза РН 102, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий крахмал гликоляти А-тури, магний стеарати, гипромеллоза, полиэтиленгликоль 400 ва тозаланган сув.
Chiqarish shakllari