Fosfogliv ko'rsatmalar
Фосфатидилхолин (фосфолипидларнинг таъсир қилувчи моддаси) хужайра ва хужайра ички мембраналарнинг асосий структур элементи бўлиб, цитопротектор таъсир кўрсатади ва улар шикастланганида, уларнинг тузилиши ва фаолиятини тиклаш қобилятига эга. Оқсил ва липид алмашинувини нормаллаштиради, гепатоцитларни ферментлар ва бошқа фаол моддаларни йўқотишини олдини олади, жигарнинг детокскацияловчи фаолиятини тиклайди, жигар фибрози ва циррозини рўй бериш хавфини пасайтириб, бириктирувчи тўқимани шаклланишини ингибирлайди.
Глицират (глицирризин кислотаси ва тузлари) яллиғланишга қарши таъсирга эга, интерферонларни ҳосил бўлишини рағбатлантириши, фагоцитозни ошириши, табиий киллер-хужайраларнинг фаоллигини ошириши ҳисобига, жигарда вирусларнинг репродукциясини бостиради. Антиоксидант ва мембраналарни барқарорлаштирувчи фаоллиги туфайли гепатопротектор таъсир кўрсатади. Жигарнинг ноинфекцион шикастланишларида эндоген глюкокортикоидларнинг таъсирини потенциялаб, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади.
Тери шикастланишларида компонентларининг мембраналарни барқарорлаштирувчи ва яллиғланишга қарши таъсири ҳисобига жараённи тарқалишини чеклайди ва касалликнинг регрессига ёрдам беради.
Chiqarish shakllari