Glyurenormning aptekalardagi narxlari
GLYURENORM tabletkalari 30mg N60
|
|
12 ta dorixonada bor
|
122 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
122 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Glyurenorm ko'rsatmalar
Таркиби:
1 таблетка қуйидагилар сақланади:
фаол мода: гликвидон - 10 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза, жўхори крахмали, жўхори крахмали 06598, магний стеарати.
Меъда ости безида гликвидон меъда ости безининг бета-хужайраларидан инсулин чиқарилишини рағбатлантиради ва глюкозанинг инсулинсекретор таъсирини кучайтиради. Ҳайвонлардаги текширишларда экстрапанкреотик таъсири кўрсатилган: инсулинга рецепторлар миқдорини ошиши ва инсулин индукциялаган пострецептор механизмни рағбатлантирилиши ҳисобига жигар ва ёғ тўқимасида инсулинга резистентликни камайиши.
Қонда глюкозанинг миқдорини пасайтириш бўйича препаратнинг таъсири перорал қабул қилингандан кейин 60-90 минут ўтгач бошланади ва 8-10 соат давомида давом этади. Шундай қилиб, гликвидон сульфонилмочевинанинг қисқа таъсир қилувчи препарати сифатида қаралиши ва гипогликемиянинг юқори хавфили 2 тур қандли диабети бўлган пациентларда, масалан, кекса одамлар вабуйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларни даволаш учун қўлланади.
Гликвидонни буйраклар орқали чиқарилиши ахамиятсиз бўлганлиги туфайли, ГЛЮРЕНОРМ буйраклар фаолиятини бузилиши ва диабетик нефропатияси бўлган пациентларга буюрилиши мумкин.
Жигарнинг ёндош касалликларига эга бўлган, сульфонилмочевини препаратлари билан даволаш ўтаётган, қандли диабети бўлган пациентларнинг чекланган сонидаги маълумотлар бўйича, бундай пациентлар учун гликвидонни қўллашни самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланган. Фақат метаболик нофаол метаболитларининг чиқарилишини секинлашиши кузатилган. Лекин жигар фаолиятини оғир бузилиши препаратни қабул қилиш учун қарши кўрсатма хисобланади.
Клиник текширишлар вақтида ГЛЮРЕНОРМ билан даволашда 18 ва 30 ойлар давомида ўртача тана вазни ошмаган. Сульфонилмочевинанинг бир неча препаратлари билан қиёсий текширишларда, ГЛЮРЕНОРМ қабул қилган пациентларда, бир йил даволашдан кейин тана вазнини ишончли ўзгаришлари қайд этилмаган.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддат ўтгач қўлланмасин.
Симптомлари
Доза ошириб юборилганда давомли гипогликемия ривожланиши мумкин, бу, эхтимол, муваффақиятли биринчи йўналиш даволашга қарамасдан, гипогликемиянинг такрорий эпизодларига олиб келади. Онг даражаси паст пациентларда тез онгни йўқолиши, тахикардия, кўп терлаш, харакатли қўзғалиш ва гиперрефлексия билан характерланувчи хаётга хавф солувчи гипогликемик шок ривожланиши мумкин; гликвидоннинг дозаси ошириб юборилганда шунингдек меъдани бузилишлари ва аллергик тери реакциялари кузатилиши мумкин.
Даволаш
Гипогликемия холида: дархол перорал ёки вена ичига глюкоза юбориш. Қон плазмасида глюкоза миқдорини назорати ва қўшимча глюкоза юбориш талаб қилиниши мумкин.
Аллергик реакциялар холида: дори воситасини қўллашни тўхтатиш ва бошқа перорал диабетга қарши воситага ёки инсулинга ўтиш.
Chiqarish shakllari