Imugraft ko'rsatmalar
Атопик дерматитда терининг иммун тизимини ҳаддан ташқари юқори реакцияси терини яллиғланишини (қичишиш, қизариш, қуриши) чақиради. Такролимус аномал иммун жавобни ўзгартиради ва терининг яллиғланиши ва қичишини бартараф қилади.
- тарқалган эритродермия (такролимусни тизимли сўрилишини зўрайиб борувчи ошиш хавфи билан боғлиқ);
- ҳомиладорлик;
- лактация (эмизиш) даври;
- 2 ёшгача бўлган болалар (0,03% суртма учун);
- такролимус, ёрдамчи моддалар, макролидларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Декомпенсацияланган жигар етишмовчилигида, терининг катта юзалари шикастланганида, айниқса давомли даволаш курсларини олган беморларда, шунингдек болаларда такролимус суртмасини эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.
Маҳаллий қўлланганида такролимусни тизимли қон оқимига сўрилиши минимал бўлади. Атопик дерматити бўлган кўпчилик пациентларда (катталар ва болаларда) 0,03% такролимус суртмаси бир марта суртилганида ҳам, кўп марта қўлланганда ҳам унинг қон плазмасидаги концентрацияси <1 нг/мл ни ташкил қилган. Тизимли сўрилиши шикастланиш майдонига боғлиқ ва атопик дерматитнинг клиник кўринишларини йўқолиши билан камаяди. Болалар ва катталарда узоқ вақт қўлланганида (1 йилгача) препаратни тўпланиши кузатилмаган.
Тақсимланиши
Сиртга қўлланганида такролимусни тизимли сўрилиши камлиги туфайли, плазма оқсиллари билан боғланиш хусусиятини юқорилиги (98,8% дан кўп) клиник жиҳатдан аҳамиятсиз деб қаралади.
Метаболизми
Такролимус терида метаболизмга учрамайди. Тизимли қон оқимига тушганида такролимус жигарда CYP3A4 ёрдамида аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди.
Чиқарилиши.
Такролимус суртмаси сиртга кўп марта қўлланганида Т1/2 (ярим чиқарилиш даври) катталарда 75 соат, болаларда 65 соатни ташкил қилади.
Такролимус суртмасини қўллаш вақтида терига қуёш нурларини таъсиридан, солярийга боришдан, псорален билан мажмуада А ёки Б УБ-нурлари (PUVA-терапия) билан даволанишдан сақланиш керак.
Такролимус суртмасини терининг потенциал хавфли ёки хавф олди каби қаралган шикастланган соҳаларини даволаш учун қўллаш мумкин эмас.
Суртма суртилган терининг соҳаларига 2 соат давомида юмшатувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас.
Инфекцияланган атопик дерматитни даволашда такролимус суртмасини қўллаш самарадорлигини ва хавфсизлиги баҳоланмаган. Инфекцияланиш белгилари мавжудлигида такролимус суртмасини буюришдан олдин мувофиқ даволашни ўтказиш керак. Такролимус суртмасини қўллаш герпетик инфекцияни ривожланиш хавфини юқорилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Герпетик инфекциянинг белгилари бўлганида такролимусни қўллашдан кутиладиган фойда ва хавф нисбатини индивидуал равишда баҳолаш керак.
Лимфоаденопатияда даволашни бошлашдан олдин пациентни текшириш ва суртмани қўллаш даврида уни кузатиш керак. Лимфоаденопатиянинг аниқ сабаблари бўлмаганида ёки ўткир инфекцион мононуклеознинг симптомлари бўлганида такролимус суртмасини қўллашни тўхтатиш керак.
Кўз ва шиллиқ қаватларга суртмани тушишидан сақланиш керак (суртма тасодифан тушган ҳолларда суртмани олиб ташлаш ва/ёки сув билан ювиш керак).
Такролимус суртмасини окклюзион боғловлар остига суртиш ва ҳаво ўтказмайдиган зич кийимларни кийиш тавсия қилинмайди.
Бошқа ҳар қандай маҳаллий дори воситаси ишлатилганида бўлгани каби, пациентлар суртмани суртгандан сўнг, суртма даволаш мақсадида қўл соҳасига суртилгандан ташқари ҳолларда, қўлларни ювишлари керак.
Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга такролимус суртмаси терининг шикастланган соҳаларига юпқа қават қилиб суртилади. Препаратни терининг ҳар қандай соҳаларига, шу жумладан юз ва бўйин, тери бурмаларига қўллаш мумкин. Препаратни шиллиқ қаватларга ва окклюзион боғловлар остига қўйиш мумкин эмас.
2 ёшдан ва 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллашни 0,03% такролимус суртмасини суткада 2 марта суртишдан бошлаш керак. Ушбу схема бўйича даволаш давомийлиги 3 ҳафтадан ошмаслиги керак. Кейинчалик қўллаш тезлиги суткада
1 мартагача камайтирилади, даволаш шикастланиш ўчоқлари тўлиқ тозалангунича давом эттирилади.
Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта) пациентларда қўллашни ўзига хос хусусиятлари йўқ.
Одатда яхшиланиш даволаш бошланган вақтдан бошлаб биринчи ҳафта давомида кузатилади. Агар даволаш фонида яхшиланиш белгилари икки ҳафта давомида кузатилмаса, даволаш тактикасини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш керак.
Касалликни зўрайишини даволаш
Такролимус суртмаси вақти-вақти билан такрорланувчи даволаш курслари кўринишида қисқа вақт ёки узоқ вақт ишлатилиши мумкин. Терининг шикастланган соҳаларини даволаш атопик дерматитни клиник кўринишлари тўлиқ йўқолгунича ўтказилади.
Одатда, яхшиланиш даволашнинг биринчи ҳафтасида кузатилади. Агар яхшиланиш белгилари суртмани қўллаш вақтидан бошлаб, 2 ҳафта давомида кузатилмаса, навбатдаги даволашнинг бошқа вариантларини кўриб чиқиш керак. Атопик дерматитни зўрайишини биринчи белгилари пайдо бўлганида даволашни қайта бошлаш керак.
Касаллик зўрайишини олдини олиш
Анамнезида касалликни зўрайишлари тез-тез (йилига 4 мартадан кўп) кузатиладиган пациентларда зўрайишларнинг ва ремиссияларнинг давомийлигини узайишини олдини олиш учун такролимус суртмаси билан тутиб турувчи даволаш тавсия қилинади. Тутиб турувчи даволашни буюришни мақсадга мувофиқлиги, узоғи 6 ҳафта давомида стандарт схема (кунига 2 марта) бўйича ўтказилган дастлабки даволаш самарадорлиги билан белгиланади.
Тутиб турувчи даволашда такролимус суртмасини одатда зўрайишларда терининг шикастланган соҳаларига ҳафтада 2 марта (масалан душанба ва пайшанба) суртиш керак.
Препаратни суртишлар орасидаги вақт оралиғи камида 2-3 кунни ташкил қилиши керак.
Зўрайиш белгилари пайдо бўлганида такролимус суртмаси билан одатдаги даволаш тартибига ўтиш керак. Тутиб турувчи даволашдан сўнг 12 ҳафтадан кейин клиник динамикани баҳолаш ва такролимус суртмасини профилактик мақсадда қўллашни давом эттириш мақсадга мувофиқлигини ҳал қилиш керак. Болаларда клиник динамикани баҳолаш учун препаратни вақтинчалик бекор қилиш ва сўнгра тутиб турувчи даволашни давом эттириш заруратини кўриб чиқиш керак.
Маҳаллий реакциялар: жуда тез-тез – суртилган жойда қичишиш ва ачишиш ҳисси; тез-тез – суртилган жойда иссиқлик ҳисси, қизариш, оғриқ, таъсирланиш, тошма. Одатда улар ўртача ифодаланган бўлади ва даволаш бошлангандан кейин биринчи хафта давомида ўтиб кетади.
Инфекциялар: тез-тез – герпетик инфекция (юз ва лабларнинг оддий герпеси, варицелла кўринишидаги Капоши тошмаси).
Дерматологик реакциялар: тез-тез – фолликулит, қичишиш; кам холларда – хуснбузар.
Периферик нерв тизими тмонидан: тез-тез – парестезиялар, гиперестезия.
Бошқалар: тез-тез – алкоголни ўзлаштираолмаслик (спиртли ичимликлар истеъмол қилингандан сўнг юзни қизариши ёки терини таъсирланиш симптомлари).
Препаратни барча кузатиш даври давомида розацеа, малигинизациянинг (лимфомаларнинг тери ва бошқа шакллари, тери ўсмаси) ягона ҳоллари қайд қилинган.
Такролимус суртма шаклида қўлланганида тизимли сўрилиши минимал бўлганлиги сабабли, такролимус суртмаси билан бир вақтда қўлланганида CYP3A4 ингибиторлари (шу жумладан эритромицин, итраконазол, кетоконазол, дилтиазем) билан ўзаро таъсир ыилиш эҳтимоли кам, бироқ терининг шикастланган соҳалари катта бўлган ва/ёки эритродермияси бўлган пациентларда буни бутунлай истисно қилиб бўлмайди.
Такролимус суртмасини бошқа сиртга қўлланадиган препаратлар, тизимли глюкокортикостероидлар ва иммунодепресантлар билан бирга қўллаш мумкинлиги ўрганилмаган.
Таркиби
Ҳар бир туба (10 г) суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: такролимус (моногидрати кўринишида) 0,003 г;
ёрдамчи моддалар: пропилен карбонат, қаттиқ парафин, суюқ парафин, оқ рангли юмшоқ парафин
Бундан ташқари, такролимус ИЛ-3, ИЛ-4, ИЛ-5, каби цитокинлар, Т-лимфоцитларнинг фаоллашишини бошланиш босқичларида иштирок этадиган ўсманинг некрози омили (УНО-α) ва гранулоцитар-макрофагларнинг колонияларини рағбатлантирувчи омил (ГМКРО) ни ишлаб чиқарилишини кодлайдиган генларнинг транскрипциясини ингибиция қилади.
Шу билан бирга, такролимуснинг таъсири остида семиз ҳужайралар, базофиллар ва эозинофиллардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини ингибиция бўлиши, шунингдек Лангерганс ҳужайраларида FcεRI (иммуноглобулин Е учун юқори аффин юзаки рецептор) экспрессиясини пасайиши кузатилади, бу уларнинг фаоллигини пасайишига ва антигенни Т-лимфоцитларга тақдим этилишига олиб келади.
Такролимус сақловчи суртма коллаген синтезига таъсир қилмайди ва шу боисдан тери атрофиясини чақирмайди.
Музлатилмасин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Бехосдан ичга қабул қилинганида, организмнинг ҳаётий муҳим функцияларини назорат қилиш ва пациентнинг умумий аҳволини кузатишдан иборат бўлган умумий қабул қилинган чоралар кўрилиши керак.
Қусишни чақириш ёки меъдани ювиш тавсия қилинмайди.
Chiqarish shakllari