Kliotran ko'rsatmalar
Спиртли ичимликлар билан мумкин қадар юқори мос келмаслиги сабабли даволаш пайтида ва курс якунлангандан сўнг камида 24-48 соат мобайнида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Тухумдоннинг туби йиртилиб кетиши мумкин бўлган резинага таъсир кўрсатиши сабабли таблетка ҳомиладор бўлишга қарши мембраналар ва презервативлар билан бирга қўлланилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Агар шифокор буни зарур деб топса ва доимий кузатув остида бўлса “Клиотран” вагинал таблеткаларини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойилигидан кейин қўллаш мумкин. Фаол компонентлар кўкрак сути билан чиқарилиши сабабли “Клиотран” вагинал таблеткаларини қўллашда болани эмизиш мумкин эмас. Даволаш тугагандан кейин 24-48 соат ўтгандан сўнг кўкрак сути билан эмизишни давом эттириш мумкин.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Маълумотлар эришимли эмас.
Аппликаторни қўллаш бўйича йўриқнома:
1. А поршень охиригача чиқарилади. Вагинал таблетка В аппликаторга жойланади.
2. Таблетка турган аппликатор эҳтиёткорлик билан қинга иложи борича чуқурроқ киритилади (имкони бўлса ётган ҳолда). Таблетка қинга тушиши учун А поршень охиригача босилади. Аппликатор олиб ташланади.
3. Фойдалангандан сўнг В аппликатордан чиқарилиб А поршень бутунлай олиб ташланади. Кейин у илиқ (қайноқ эмас) совунли сувда яхшилаб ювиб ташланади ва қуритилади.
Вагинал бузилишлар
Қиннинг безовталаниши (қизиши, қичишиши) 2-6%. Қин шиллиқ пардасининг яллиғланиши туфайли вагинитда қиннинг безовталаниши биринчи овуляцияда биринчи бор қўлланилишида ёки даволанишнинг учинчи кунида кузатилиши мумкин. Даволаниш давомида бундай ҳолатлар тез йўқолиб кетади. Кучли безовталаниш пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур, чунки даволашни тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.
Меъда-ичак бузилишлари
Абдоминал ёки спазмлар (3%), металл таъми (1,7%), қабзият, оғиз қуриши, кам ҳолларда диарея, иштаҳанинг йўқлиги, кўнгил айниши ва қусиш.
МНС томонидан бузилишлар
Бош оғриғи, ҳаракат бузилишлари (атаксия), бош айланиши, психик ўзгаришлар, доза ошириб юборилганидан ёки узоқ муддат қўлланилганидан кейин асаб бузилишлари (периферик невропатия), тиришиш.
Тери касалликлари
Тошма.
Қон касалликлари
Лейкоцитларнинг камайиши.
- ‒ қонни қуюлтирадиган дорилар (перорал интикоагулянтлар);
- ‒ тиришишга қарши воситалар (фенитоин, фенобарбитал);
- ‒ меъдада кислоталикни пасайтирадиган препаратлар (циметидин);
- ‒ алкоголизмни даволовчи препаратлар (дисульфирам);
- ‒ психоз ва депрессияга қарши препаратлар (литий);
- ‒ аллергияга қарши препаратлар (астемизол ва тертенадин).
“Клиотран” таблеткаси билан даволаниш пайтида жигар ферментлари, глюкоза (гексокиназ усули), теофиллин ва прокаинамид таркибини аниқлашда лаборатор синовлар хатоликларни кўрсатиши мумкин.
Таркиби:
Қобиқ билан қопланмаган ҳар бир вагинал таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
миконазол нитрати 100 мг;
метронидазол 100 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон, тозаланган сув, натрий крахмали гликолляти, коллоидли кремний диоксиди, магний стеарати.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Chiqarish shakllari