Мавсумий ва йил бўйи кечадиган аллергик ринитларда, ўткир синуситда, назал полиплари бўлган пациентларда препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган: бош оғриғи, бурундан қон кетиши (яъни яққол қон кетиши, шунингдек қон аралаш шиллиқни ёки қон кўйқасини чиқиши), фарингит, бурунда ачишиш ҳисси, таъсирланиш ва бурун шиллиқ қаватини ярали ўзгаришлари каби нохуш ҳолатлар кузатилади. Бунга ўхшаш нохуш ҳолатларни ривожланиши, кортикостероидларни сақловчи ҳар қандай бошқа назал спрей учун хосдир.
Болаларда бурундан қон кетишлари, бош оғриғи, бурунда таъсирланиш ҳисси ва аксириш каби нохуш ҳолатлар кузатилади.
Мометазон фуроати интраназал қўлланганидан кейин баъзан дарҳол кечувчи турдаги аллергик реакциялар (масалан, бронхоспазм, диспноэ) кузатилиши мумкин. Жуда кам ҳолларда анафилактик реакция ва ангионевротик шиш ривожланиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда кортикостероидлар интраназал қўлланганида бурун тўсиғини тешилиши ёки кўз ички босимини ошиши ҳоллари аниқланган. Тизимли самаралар назал кортикостероидлар қўлланганида, айниқса юқори дозаларда буюрилганда ва узоқ вақт қўлланганида пайдо бўлиши мумкин. Бу самараларнинг эҳтимоли, орал кортикостероидлар қўлланганидагига қараганда кам ва турли пациентларда, шунингдек ҳар хил кортикостероид воситалар ишлатилганида фарк қилиши мумкин. Потенциал тизимли самаралари, Кушинг синдромини, буйрак усти безлари фаолиятини сусайишига, болалар ва ўсмирларда ўсишини кечикишини, катарактани, глаукомани ва кам ҳолларда руҳий ёки хулқ бузилишларини, шу жумладан психомотор кўзғалишни, гиперреактивликни, уйқуни бузилишини, хавотирликни, депрессия ёки агрессияни (айниқса болаларда) ўз ичига олиши мумкин.