Oftalronning aptekalardagi narxlari
OFTALRON tomchilar 10ml
|
|
19 ta dorixonada bor
|
38 100 so'mdan
Dorixonadan topish
|
35 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Oftalron ko'rsatmalar
- Maxsus shartlar
- Dozirovkasi
- Nojo'ya samaralari
- Dori vositalarining o'zaro ta'siri
- Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
- Farmakologik ta'sir
- Maxsus saqlash sharoitlari
- Dozani oshirib yuborilishi
- Ehtiyot choralari
Maxsus shartlar
- Офтальрон эритмасидан флакон очилганидан кейин 60 кун давомида фойдаланилиши керак.
- Қадоғи шикастланган ҳолатда фойдаланманг.
- Тюбик – томизгич учини бирон бир юзага тегишига йўл қўйманг.
- Маҳсулотдан фойдалангандан кейинг флаконни зич ва мустаҳкам ёпинг.
- Флаконни иссиқлик манбаидан узоқда, +30°C ҳароратдан ошмаган шароитда сақланг.
- Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг фойдаланманг.
- Ичманг, фақат томчилатинг.
- Таркибий қисмларидан бирига юқори таъсирчанлик аниқланса эритмадан фойдаланманг.
Dozirovkasi
- Қўлларни обдон ювинг.
- Линзаларни сақловчи махсус контейнердан кўп мақсадли эритмада ишлов бериб бўлинган линзаларни олинг.
- Контакт линзаларни тақишдан аввал уларга Офтальрондан 2-3 томчи томчилатинг.
- Линзаларни тақинг.
- Линзаларга, уларни тақиб бўлгандан кейин Офтальрондан бир ёки икки томчи томчилатиш мумкин.
Nojo'ya samaralari
индивидуал таъсирида ифодаланмаган ачитиш ва қизариш.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Тасифланмаган.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
натрий гиалуронат – 2,0 mg/ml,
динатрий эдетат – 1,0 mg/ml,
полисорбат – 80 0,015 mg/ml,
натрий хлориди – 6,8 mg/ml,
натрий дигидрофосфат моногидрат – 0,04 mg/ml,
натрий дигидрофосфат додекагидрат – 0,56 mg/ml
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
10 ml флаконда томчи кўринишидаги эритма.
Эритма таркибидаги табиий ёшга ўхшаш полимернинг мавжудлиги сабабли кўзнинг мугуз пардаси устидаги сув бирикади ҳамда маълум вақт давомида сақланиб туради, бу эса кўз устки ёш ҳимоя пардасининг қуриб қолиши ва буғланишини камайишини, кўз устки дискомфорти , қуриши ва қичишишни бартараф этишни таъминлайди.
Farmakologik ta'sir
Табиий ёш суюқлигига ўхшаш полимер инновацион таркиби сабали Офтальрон эритмаси алоҳида намлаш, контакт линзаларини таққанда, ҳамда қуруқ шароитда, иссиқ иқлимда, кондиционер ишлаган хона ва тутунли хонада ишлагандаги кўзнинг қуриши, дискомфортни бартараф этиш хусусиятига эга. Офтальрон эритмасининг таркиби нафақат катта ёшдагиларга, балки ўспиринлар ва болаларга ҳам кун давомида контакт линзаларни тақиб юришда қулайлик яратиб бериш имконини беради, чунки нафақат намлаш, балки юмшатиш хусусиятларига хам эга бўлиб стерилланган шароитда ишлаб чиқарилади.
Асептик шароитда ишлаб чиқарилган.
Maxsus saqlash sharoitlari
Хона ҳароратида, +30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ: 2 йил
Флакон очилгандан кейин фойдаланиш муддати 60 кун.
Dozani oshirib yuborilishi
Кузатилмаган
Ehtiyot choralari
*Офтальрон эритмасининг айрим компонентларига индивидуал гиперсезувчанлик ҳолатида ундан фойдаланманг.
*Болалар қўли етмайдиган жойда сақланг.
*Бошқа юмшатувчи томчилар билан аралаштирманг.
Chiqarish shakllari