Ritazum ko'rsatmalar
- МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш ёки МАО ингибиторларини тўхтатгандан икки ҳафта ўтгач қўллаш;
- оғир буйрак ва жигар етишмовчилигида;
- транзитор ишемик хуруж кузатилганда ёки мияда қон айланиши бузилиши ҳолатларида;
- ўтача оғир ҳамда оғир гипертензияда, тўлиқ даволанмаган енгил гипертензия ;
- коронар атеросклероз, юракнинг ишемик касалликларида (стенокардия, миокард инфаркти, анамнезда ёки диагноз қўйишда тахмин қилинган белгисиз ишемия), юрак ишемик касалликлари белгилари кузатилганда, Принцметал стенокардия;
- периферик томирлар касалликларида;
- 5-HT1B/1D рецептори агонистлари, спорини алколоидлари ҳосилалари (метисергидни ҳам ҳисобга олган ҳолда) ва эрготамин билан бирга бир вақтда қўллаш;
- галактозани наслий ўзлаштира олмаслик, Лаппа лактаз етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоз ўзлаштираолмаслиги, фенилкетонурияда;
- болалар ва 18 ёшда бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Иккиламчи ўрамида: 1 ўрамдан, давлат ва рус тилларида келтирилган тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлаштирилган.
Ризатриптан ичга қабул қилинганда тез ва тўлиқ сўрилади. Ўртача биокираолиши тахминан 40-45%ни ташкил этади, плазмадаги ўртача энг юқори концентрацияга (Сmах) 1-1,5 соатда эришилади. Ризатрипта оғизда дисперсияланувчи таблеткалар қабул қилингандан сўнг қон плазмасида максимал концентрациясига эришиш вақти оддий таблеткаларга солиштирганда 30-60 мин ташкил қилади.
Овқатнинг таъсири:
Ризатриптанни овқат билан бирга қабул қилиш препаратнинг таъсир кўрсатишини тахминан 1 соатга кечиктиради.
Тақсимланиши:
Ризатриптаннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши минимал (14%). Тақсимланиш ҳажми эркакларда тахминан 140 литр, аёлларда 110 литрни ташкил этади.
Биотрансформацияси:
Ризатриптаннинг асосий метаболизми фармакологик фаол бўлмаган моноаминоксидоз-А (МАО-А) дан метоболит-индолсирка кислотагача дезаминланиш йўли билан амалга ошади.
N-монодесметилризатриптан метоболити 5-НТ1В/1D рецепторларига нисбатан фаол ҳисобланиб, ризатриптаннинг фармакодинамик фаоллигига таъсир қилмайдиган даражада оз миқдорда ҳосил бўлади. N-монодесметилризатриптаннинг плазмадаги босими дастлабки ҳолатга қараганда тахминан 14%ни ташкил этади. Шунингдек бошқа метоболитлар сифатида N-оксид, 6-гидрокси ва сульфат конъюгати ва 6-гидроксиметаболити оз миқдорда хосил бўлади. Бу метаболитларнинг ҳеч бири фармакологик фаол эмас. Ризатриптан нишоланган углерод 14С билан ичга қабул қилинганда, унга плазмада айланувчи радиоактив моддаларнинг тахминан 17% и тўғри келади.
Чиқарилиши: перорал қабул қилинганда, препаратини АUC кўрсаткичи 2,5-10 мг доза диапазонида дозага деярли пропорционал равишда ошади. Эркак ва аёл организмидан ризатриптаннинг ярим чиқарилиш даври ўртача ўртача 2-3 соатни ташкил этади. Ризатриптаннинг плазма клиренси эркакларда 1000-1500 мл/мин, аёлларда 900-1100 мл/мин.га тенг, буларнинг тахминан 20-30%и буйрак клиренсига тўғри келади. Ризатриптан ичга қабул қилинганда радиоактив нишон углерод 14С моддаларнинг 80% и га яқин сийдик билан ва 10% га яқин ичак орқали чиқарилган. Бу шундан далолат берадики, метаболитлар асосан буйраклар орқали чиқарилади. Тизим олди метаболизларини ҳисобга олган ҳолда, ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 14% и ўзгармаган ризатриптан кўринишида сийдик билан чиқиб кетади, 51%ини эса индолсирка кислота метоболитлари ташкил этади. 1 %дан кўп бўлмаган миқдори N-монодесметил метаболит кўринишида сийдик билан чиқиб кетади. Ризатриптан юқори дозада қабул қилинганда ҳам унинг плазмада тўпланиш ҳолати кузатилмаган.
Мигрень хуружи бўлган пациентлар: мигрень хуружи ризатриптаннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди.
Жинс: Ризатриптаннинг АUC (10 мг ичиш учун) аёлларникига қараганда эркакларда 25% паст, Cmax 11% паст, Тmaxга эришиш вақти тахминан бир вақтда кузатилади. Бу фармакокинетик фарқлар клиник ахамиятга эга эмас.
Кекса ёшдаги пациентлар: кекса ёшдаги пациентлар (ёш қўрсаткичи 65 дан77 ёшгача ташкил этади) ризатриптан таблеткалари қабул қилгандан кейин, унинг қон плазмасидаги миқдори ёш пациентларники билан ўхшаш бўлган.
Жигар функцияси шикастланган пациентларда (Чайлд-Пью 5-6 индекси): Алкоголь натижасида циррозини енгил даражасида жигар функцияси шикастланган пациентлар ризатриптан таблеткаларини қабул қилганларида, таблетканинг плазмадаги концентрацияси кузатилаётган ёш эркак ва аёлларники билан бир хил бўлган. AUC кўрсаткичининг сезиларли ўсиши (50%) ва Cmax 25% ҳолатлари яққол жигар етишмовчилиги бўлган пациенларда кузатилган (Чайлд-Пью>7 индекси). Жигар функциясининг оғир даражадаги бузили бўлган пациентларда препаратнинг фармакокинетик таъсири (Чайлд-Пью> 7 индекси) ўрганилмаган.
Буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентлар: буйрак функцияси бузилиши бўлган (креатинин клиренси 10- 60 мл/мин/ 1,73 м2) пациентлар ризатриптан қабул қилганда AUC кўрсаткичи соғлом пациентларникидан фарқ қилмаган. Гемодиализда бўлган пациенлар эса (креатинин клиренси <10 мл/мин/1,73 м2) ризатриптан AUC кўрсаткичи, буйрак функцияси меъёрида бўлган пациентларга нисбатан тахминан 44% юқори бўлган. Буйрак касалликларининг турли даражадаги шикастланиши бўлган пациентларнинг соғлом пациентлардаги қон плазмасидаги ризатриптаннинг максимал концентрацияси билан ўхшаш бўлган.
Ритазум препаратини қабул қилиш, кейинроқ кучайиб, томоққача етиши мумкин бўлган кўкрак қисмда оғриқ, сиқилиш каби вақтинчалик аломатларни юзага келтириш хавфи мавжуд. Агар шу каби белгилар юракнинг ишемик касаллигидан шубҳа қилишга асос бўлса, Ритазум ичишни тўхтатиш ҳамда зарурий текширувлардан ўтиб, даволаниш тавсия этилади.
5-НТ1В/1D-рецепторларининг бошқа агонистлари каби, Ритазум препаратини юрак кассалликлари билан оғриган ёки юрак ишемик касаллиги ривожланиш эҳтимоли мавжуд бўлган (шунингдек, артериал гипертензия, қандли диабет, чакувчилар ёки никотиннинг ўрнини босувчи воситаларни қабул қилувчилар, 40 ёшдан ошган эркаклар, менопауза кузатилган аёллар, Гис тутамли, оилавий анамнезида ишемик касаллиги бўлган) пациентларга текширувдан ўтмасларидан қабул қилишга руҳсат берилмайди. Ҳамма юрак касалликларини текширувлар орқали билиб бўлмайди, бироқ текширувдан ўтганларида юрак-қон томир тизимида бузилишлар бўлмаган беморларга 5-НТ1В/1D-рецепторлари буюрилганда, уларнинг юракка жиддий зарари кузатилмаган. Лекин ишемик касаллик бўлган пациентларга ритазум препаратини қўллаш мумкин.
5-НТ1В/1D-рецепторлари агонистларини қабул қилганда коронар возоспазм кузатилган ҳолатлар ҳам бўлган, бироқ 5-НТ1В/1D-рецепторлари агонистлари, шунингдек, ризатриптанни қабул қилиш камдан-кам ҳолда ишемия ёки миокард инфарктини келтириб чиқарган. Ризатриптанни 5-НТ1В/1D-рецептор агонистлари (суматриптан ҳам шунинг ичида) билан бирга бир вақта ичиш қатъиян тақиқланади.
Ризатриптан қабул қилгандан сўнг камида 6 соата кутиш керак, шундан сўнг эрготамин ҳосилалари (эрготамин, дигидроэрготамин ёки митесергид) буюрилади. Эрготамин ичилгандан кейин эса, ризатриптанни фақат 24 соатдан кейин қабул қилиш мумкин.
Серотонинли синдром (руҳиятнинг бузилиши, вегетатив беқарорлик ва асаб-мушак тизимида бузилишларни ҳисобга олган ҳолда) ризатриптан триптанлар, серотонинни кайта қамраб олувчи селектив ингибиторлар, серотонин ва ноадреналинни қайта қамраб олувчи ингибиторлар билан бир вақтда қабул қилинганда намоён бўлган. Бу реакциялар жиддий бўлиши мумкин.
Даволаш ризатриптан ва серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлар ёки серотонин ва ноадреналинни қайта қамраб олувчи ингибиторлар билан бир вақтда даволаш клиник жихатдан афзал деб топилган бўлса, айниқса даволашнинг илк даври, доза оширилганда ёки бошқа серотонинли препарат буюрилганда шунга мутаносиб текширувлар тавсия этилади.
Триптан (5-НТ1В/1D-рецепторлари агонисти) далачой препаратлари (Hypericum perforatum) билан бирга қабул қилинганда ножўя самаралар кўпроқ кузатилади.
CYP 2D6 билан метаболизга учрайдиган препаратларни қабул қилувчи пациентларга ритазумни буюришдан аввал, уларнинг потенциал ўзаро таъсирини ҳисобга олиш зарур. Триптанлар, шунингдек, ризатриптан билан даволанаётган беморларда ангионевротик шишларнинг (юз, тил, ҳалқум шиши) шаклланиш эҳтимоли мавжуд. Тил ёки ҳалқумда шиш пайдо бўлса, бемор зудлик билан шифокорга кўриниши, бу белгилар йўқолгунча тиббий кўрикдан ўтиб даволаниши тавсия қилинади. Препаратни қабул қилиш тўхтатилади, зарур бўлганда бошқа фармакологик гуруҳ препаратларни буюриш орқали даволашга тузатиш киритиш керак.
Қўшимча моддалар:
Ритазум препарати таркибида лактоза сақлайди, шунинг учун галактозага нисбатан наслий ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоз етишмовчилиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Препарат ўзида фенилаланин манбаси – аспартамни сақлайди. 10 мгли оғизда парчаланувчи ризатриптан таблеткаси таркибида 3,90 мг аспартам (фенилаланин) мавжуд. Фенилаланинни фенилкетонурия билан оғриган беморларга қўллаш мумкин эмас.
Препаратни тез-тез қабул қилгандаги бош оғриғи:
Препаратни бош оғриғига қарши воситалари меъёрдан ортиқ қабул қилиш тавсия қилинмайди. Исталган бош оғриғига қарши препарат узоқ муддат қабул қилинганда янада кучли бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Агар шундай вазият кузатилса, шифокор билан маслаҳатлашиш ва ритазум препарати билан даволашни тўхтатиш зарур. Тез-тез (ёки хар куни) бош оғриғи бўлган пациентарда, бош оғриғига қарши дори препаратларининг мунтазам ёки тез-тез қабул қилишга қарамай (ёки туфайли), хаддан ташқари дорилар билан даволаш оқибатида чақирилган бош оғриғи ташхисига шубха қилиш мумкин.
Болалар(18 ёшгача бўлганлар): ритазум препаратини самарадорлиги ва хавфсизлиги 18 ёшгача бўлган болаларда аниқланиаган.
65 ёшдан катталар учун ҳам Ритазум таъсири ҳали тўлиқ ўрганилмаган.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик даврида ризатриптанни қўллаш бўйича хавфсизлиги аниқланмаган. Ритазум препарати ҳомиладорларга нисбатан фақат ўта жиддий вазиятларда, фойда\хавф нисбати ижобийлиги эътиборга олинади. Ритазум кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун уни лактация даврида аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Ритазум препаратини қабул қилгандан сўнг 24 соат давомида чақалоқни кўкрак билан эмизишни тўхтатиш йўли орқали препарат таъсирини минималаштириш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Мигрень каби, ритазум ҳам айрим беморларда уйқучанликни келтириб чиқаради. Ризатриптан қабул қилинганда ҳам бош айланишлари кузатилгани маълум қилинган. Пациенлар мигрень хуружида ёки ритазум қабул қилганларида, мураккаб вазифаларни бажара олиши ўзлари тўғри баҳолай олишлари керак.
Оғизда парчаланадиган таблеткалар, шунингдек кўнгил айниши ва қусишга қарши овқат билан ичиладиган ёки суюқ дориларни сувсиз ичга қабул қилиш мумкин. Таблеткаларини блистердан босиб чиқармаслик лозим. Ритазим таблеткасини тилга қўйиш, эригач, ютиб юбориш керак.
Овқатнинг таъсири: Ритазум препаратининг овқат билан бирга қабул қилиш унинг самарасини 1 соатга кечиктиради.
18 ёшдан ошган катталар учун: тавсия этиладиган доза 10 мг.
Такроран ичиш: Икки доза оралиғидаги вақт 2 соатдан кам бўлмаслиги керак; 24 соат ичида дозаларни 2 мартадан (10 мг дан 2 та таблетка) оширмаслик шарт.
· 24 соат давомида такрорий бош оғриғи
Мигреннинг биринчи хуружи бартараф қилингандан кейин бош оғриғи янгидан бошланганда яна бир доза қабул қилинади. Қўллашда кўрсатилган дозаларни чекланишига риоя қилиниши зарур.
· Даволашга жавоб реакцияси бўлмаганида
Биринчи дозанингсамараси бўлмаганида препаратнинг иккинчи дозасини худди шу хуружни даволаш учун қабул қилмаслик лозим.
Айрим пациентларга ритазум препарати кам дозада – 5 мг тавсия этилади айниқса:
• пропранолол қабул қилаётган пациентлар резетриптанни қабул қилиши пропраналол қабул қилинганда 2 соатдан кейингига қолдирилади;
• енгил ва ўртача даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда;
• енгил ва ўртача даражали жигар етишмовчили бўлган пациентларда.
18 ёшдан кичик бўлган болалар ва ўсмирлар учун:
Ризатриптанни хавфсизлиги ва самарадорлиги уш бу ёшдаги беморларда яхши ўрганилмаган, шунинг учун ҳам 18 ёшдан кичик бўлган болалар ва ўсмирларга тавсия этилмайди.
65 ёшдан катта беморлар учун:
65 ёшдан катта пациентлар учун ризатриптанни хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
Тез-тез (≥ 1/10 дан <1/10 гача):
- гиперемия;
- бош айланиши, уйқучанлик, парестезиялар, бош оғриғи, гипостезия, ақлий фаолликнинг сусайиши, уйқусизлик;
- юракни тез уриши;
- оғиз-халқум қисмда ноқулайлик;
- кўнгил айниши, оғизнинг қуриши, қусиш, диарея, диспепсия;
- астения/чарчоқлик, қоринда ва кўкрак соҳасида оғриқ;
- тананинг турли қисимларида қаттиқлашиш, бўйин оғриғи, регидлик.
Тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан <1/100 гача):
- дезориентация, асабийлик;
- атаксия, бош айланиши, дисгевзия/ёқимсиз таъм, тремор, хушдан кетиш ҳолатлари;
- кўришни ноаниқлиги;
- артериал гипертензия, аритмия, ЭКГда ўзгаришлар, тахикардия;
- бидан қизиб кетиш/бирдан ёниш хисси;
- хансираш;
- чанқоқлик хисси;
- қичима, эшакеми, Квинке шиши (юз, тил, ҳалқум шишлари), тошма, кўп терлаш;
- минтақавий кескинлик, мушкаларнинг заифлашуви, юз оғриғи, миалгия.
Кам холларда (≥1/10.000 дан <1/1.000 гача):
- юқори сезувчанлик, анафилаксия/анафилактоид реакциялар;
- руҳиятнинг бузилишлари;
- мияда қон айланишининг бузилиши (ушбу ножўя таъсирларнинг кўпчилиги, юрак ишемик кассалиги келиб чиқиши хавфи бор пациентларда кузатилган), брадикардия;
- хириллаш.
Учраш тезлиги номаълум(мавжуд маълумотларга таяниб белгилаш имконсиз):
- инсульт, серотонинли синдром;
- миокард ишемияси ёки инфаркт (ушбу ножўя таъсирларнинг кўпчилиги, асосан, коронар артерия кассаликлари келиб чиқиши хавфи бор беморларда кузатилган);
- периферик томирлар ишемияси;
- ишемик колит;
- токсик эпидермал некролиз.
Моноаминоксидаза ингибиторлари: ризатриптан асосан “А” типдаги моноаминоксидаза (МАО-А) метобализмга учрайди. Ризаптриптан ва унинг фаол N-монодесметилметаболитнинг плазмадаги концентрацияси селектив қайтувчан МАО-А ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганда ошган. Ўхшаш ёки яққолроқ самаралар қайтувчан селектив бўлмаган (ленозолид) ёки қайтувчан бўлмаган МАО ингибиторларидан кутиш мумкин. Коронар артериялар спазми ва гипертензив самараси хавфи туфайли, МАО ингибиторлар қабул қилувчи пациентларга ритазум препаратини қўллаш мумкин эмас.
Бета-блокаторлар: ризатриптани плазмадаги концентрацияси пропраналол билан бир вақтда қўллаганда кўтарилади. Бу кўтарилиш икки препарат ўртасидаги ўзаро таъсир тизимли метаболик боғланиш билан боғлиқ деб тахмин қилинади, чунки МАО-А ризатриптан шунингдек, пропранолол метаболизмида иштрок этади. Бу ўзаро боғлиқлик AUC қўрсаткичини ҳамда Сmах нинг ўртача 70-80 %га кўтарилишига сабаб бўлади. Пропраналол қабул қилувчи беморлар ритазум препаратини 5 мг дозада қабул қилиш тавсия этилади.
Серотонинни кайта қамраб олувчи селектив ингибиторлар/серотонин ва ноадреналин ингибиторлари: ушбу гуруҳ препаратлари ва триптанлар қўлланганда серотонинли синдром белгилари (руҳиятнинг бузилиши, вегетатив беқарорлик, нерв-мушак касалликлари) кузатилган.
In vitro шароитидаги тадқиқотлари натижаси шуни кўрсатдики, ризатриптан цитохром P450 2D6 (CYP 2D6) ни сусайтиради. Клиник ўзаро таъсир ҳақида маълумотлар мавжуд эмас, бироқ CYP 2D6 билан метаболизмга учрайдиган препаратларни қабул қилаётган беморларга ритазум препаратини буюришда уларнинг ўзаро таъсирга учраши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур.
Таркиби:
Бир оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: ризатриптан бензоати 14,53 мг (ризатриптанга эквиваленти 10,00 мг);
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалланган целлюлоза (E460a), кальций силикати, кросповидон, аспартам (E951), қалампир ялпизи ароматизатори, сувсиз кремний коллоиди, магний стеарти.
Ризатриптаннинг мигренли бош оғриғини даволашдаги терапевтик самараси кўпроқ мигрень қўзғаганда катталашувчи, бош суяги ичидаги экстрацеребрал томирларда жойлашган 5-НТ1В- ва 5-HT1D-рецепторларга ҳамда уларни назорат қилувчи уч шохли нервга агонистик таъсир этиши билан боғлиқ. 5-НТ1В- ва 5-HT1D-рецепторларининг фаоллашуви бош оғриғини келтириб чиқарувчи бош мия ички қон томирларини қисқартиради, сезувчан тўқималар яллиғланишини камайтиради, марказий уч шохли нервга борувчи оғриқ импульсини пасайтирадиган нейропептидни иннервациялайди.
Ритазум препарати мигрень натижасида келиб чиқувчи ишга яроқсизликни камайтириш билан бирга, кўнгил айниши, ёруғликдан қўрқиш ва фонофобиянинг ҳам олдини олади. Ритазум ҳайздан 3 кун аввал ёки бошлангандан кейин номоён бўлувчи ҳайзли мигренни даволашда таъсир кўрсатади.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ичиш, доза оширилиб юборилган вақт ва доза оширилган вақтдан 12 соат ўтгунига қадар клиник кузатув ва ЭКГ мониторинг қилиш. Гемо- ва перитонеал диализнинг қон плазмасидаги ризатриптан даражасига таъсири маълум эмас.
Chiqarish shakllari