SOFOSBIN ko'rsatmalar
Сўрилиши
Софосбувир ва асосий айланиб юрувчи метаболити GS-331007 нинг фармакокинетик ҳусусиятлари катта ёшдаги соғлом кўнгиллиларда ва сурункали С гепатити вируси билан хасталанган пациентларда баҳоланган. Перорал қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва максимал концентрациясига дозасидан қатъий назар тахминан 0,5-2 соат давомида эришилади. Плазмада GS-331007 максимал концентрацияси дозаси қабул қилинганидан сўнг 2-4 соат давомида кузатилади. С гепатити вирусининг 1-6 генотиплари (n = 986) билан инфекцияланган пациентлардаги популяцион фармакокинетик таҳлил натижалари AUC0-24 софосбувир учун стационар ҳолатда ва GS-331007 мувофиқ равишда 1010 нг соат/мл ва 7200 нг соат/мл ташкил қилган.
С гепатити вируси билан инфекцияланган пациентларда софосбувирнинг AUC0-24 қиймати ва GS-331007, соғлом кўнгиллилардаги (n = 284) мувофиқ қийматларга нисбатан 57% га юқори ва 39% га паст бўлган.
Овқатланишни таъсири
Софосбувирнинг бир марталик дозасини ёғнинг миқдори юқори бўлган овқат билан бирга юбориш, софосбувирни сўрилишини оч қоринга қабул қилингандагига нисбатан секинлаштирган. Софосбувирни сўрилиш даражаси максимал концентрациясига бироз таъсир қилганда тахминан 1,8 марта ошган.
Тақсимланиши
Софосбувир одамнинг плазма оқсиллари билан тахминан 85% га боғланади ва боғланиши 1 мкг/мл дан 20 мкг/мл гача бўлган диапазонда препаратнинг концентрациясига боғлиқ эмас. GS-331007 плазма оқсиллари билан боғланиши минимал даражада бўлган. 14С-софосбувир бир марта қабул қилинганидан сўнг соғлом кўнгиллиларда плазма ва қоннинг 14С-радиоактивлик қийматини нисбати тахминан 0,7 ташкил қилган.
Метаболизми
Софосбувир асосан жигарда метаболизмга учраб, нуклеозиднинг аналоги ҳисобланган, фармакологик жиҳатдан фаол трифосфат GS-461203 ҳосил қилади. Метаболик фаоллашув йўли одамнинг катепсин А ёки карбоксилэстераза 1 томонидан катализланадиган карбон кислотасининг мураккаб эфири гуруҳини кетма-кет гидролизидан ва фосфорамидатни гистидин триадалари билан нуклеотид-боғловчи оқсил 1 (HINT1) томонидан парчаланиши ва кейинчалик пиримидин нуклеотидини биосинтези жараёнида фосфорланишидан иборат. Дефосфорланиш нуклеозид метаболити GS-331007 ҳосил бўлишига олиб келади, у самарали қайта фосфорланишга учрамайди ва in vitro шароитларда С гепатити вирусига қарши таъсирга эга эмас. Софосбувир ва GS-331007 не являются субстратами или ингибиторами ферментов UGT1A1 ёки CYP3A4, CYP1A2, CYP2B6, CYP2C8, CYP2C9, CYP2C19 ва CYP2D6 ферментларининг субстратлари ёки ингибиторлари ҳисобланмайдилар.
14С-софосбувир 400 мг дозада ичга бир марта қабул қилинганидан сўнг софосбувир ва GS-331007 нинг улуши препаратнинг тизимли экспозициясини тахминан 4% ва > 90% ташкил қилган.
Чиқарилиши
14С-софосбувир 400 мг дозада ичга бир марта қабул қилинганидан сўнг умумий чиқарилган дозанинг ўртача катталиги 92% дан ортиқ қийматни ташкил қилган, улардан тахминан 80%, 14% ва 2,5% мувофиқ равишда сийдик, ахлат ва ўпкалар орқали ҳаво билан чиқарилган. Сийдик билан чиқариладиган софосбувирнинг дозасини катта қисми GS-331007 (78%) ташкил қилган, ва тахминан 3,5% ўзгармаган ҳолда чиқарилган. Бу маълумотлар, буйрак клиренси асосий чиқарилиш йўли эканлигини кўрсатади. Софосбувир ва GS-331007 учун ярим чиқарилиш даври мувофиқ равишда ўртача 0,4 ва 27 соатни ташкил этган.
Пропорционаллиги/нопропорционаллиги
Соғлом кўнгиллиларда софосбувир ва GS-331007 нинг AUC 200-400 мг дозалар диапазонида дозага деярли пропорционалдир.
Алоҳида пациентлар гуруҳи
Жинс ва ирқ
Софосбувир ва GS-331007 нинг фармакокинетикасида жинс ва ирқ билан боғлиқ бўлган клиник аҳамиятли фарқлар аниқланмаган.
Кекса одамлар
Ёш софосбувир ва GS-331007 нинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар
Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги ёки буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи бўлган пациентларда софосбувирнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
Гемодиализ кўп учрайдиган метаболити GS-331007 самарали чиқариши мумкин (4-соатлик гемодиализ сеансида юборилган дозанинг тахминан 18% чиқарилади).
Жигар фукнциясини бузилишлари бўлган пациентлар
Жиган функциясини енгил, ўртача ва оғир даражада бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Болалар
Болаларда Софосбувир ва GS-331007 нинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.
Кучли брадикардия ва юрак блокадаси
Софосбувир даклатасвир ва амиодарон билан бирга юрак қисқаришлари сонини камайтирадиган бошқа дори воситалари билан бирга ёки уларсиз ишлатилганида, кучли брадикардия ва юрак блокадаси ҳолатлари кузатилган. Бу ҳаёт учун ҳавфли, шунинг учун софосбувирни даклатасвир билан бирга қабул қилаётган пациентларда амиодаронни, муқобил антиаритмик препаратлар ўзлаштира олинмаган ёки қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлардагина қўллаш керак.
Агар амиодаронни бир вақтда қўллаш зарур деб ҳисобланса, софосбувирни даклатасвир билан бирга даволашни бошланишида пациентларни синчков назорат остида бўлишлари тавсия этилади. Брадиаритмияни ривожланиш ҳавфи юқори бўлган пациентлар мувофиқ клиник шароитда 48 соат давомида доимий назорат остида бўлишлари керак.
Амиодароннинг ярим чиқарилиш даври давомли эканлиги билан характерланиши туфайли, охирги бир неча ой давомида амиодаронни қабул қилишни тўхтатган пациентлар ҳам софосбувир даклатасвир билан бирга қабул қилиш бошланишида назорат остида бўлишлари керак.
СГВнинг 1, 4, 5 ва 6 генотиплари билан хасталанган, илгари даволанган пациентлар
СГВнинг 1, 4, 5 ва 6 генотиплари билан хасталанган, илгари даволанган пациентлар учун оптимал даволаш давомийлиги аниқланмаган.
Даволаш давомийлигини 12 ҳафтадан ортиқ ва 24 ҳафтагача потенциал узайтириш эҳтимолини, айниқса интерферон асосида даволашга нисбатан мусбат клиник жавоб реакцияси тезлиги пастлиги билан боғлиқ бўлган бир ёки ундан ортиқ омилларга (масалан, жигар циррози/фибрози, дастлабки вируслар концентрациясини юқори бўлиши, негроид ирқига мансуб, СС генотипи бўлмаган IL28B) эга бўлган кичик гуруҳлар учун кўриб чиқилиши керак.
СГВнинг 5 ёки 6 генотиплари билан хасталанган пациентларни даволаш
СГВнинг 5 ёки 6 генотиплари билан хасталанган пациентларда софосбувирни қўллаш юзасидан клиник маълумотлар жуда чекланган.
СГВнинг 1, 4, 5 ва 6 генотипларини интерферонсиз даволаш
СГВнинг 1, 4, 5 ва 6 генотиплари билан хасталанган пациентлар учун интерферонни қўлламасдан, софосбувирни асосида даволаш давомийлиги ва оптимал тартиби аниқланмаган. Бундай схемалар интерферон билан даволашга реакция кўрсатмайдиган ёки уни қўллашга қарши кўрсатмалар бўлган ва зудлик билан даволашга муҳтож бўлган пациентлар учун ишлатилиши керак.
Гепатит вирусига қарши тўғридан-тўғри таъсир қилувчи бошқа воситалар билан бир вақтда қўллаш
Софосбувир вирусларга қарши тўғридан-тўғри таъсир қилувчи бошқа воситалар билан бир вақтда, мавжуд бўлган маълумотлар асосида кутиладиган фойда ҳавфдан устун бўладиган ҳолатлардагина қўлланиши мумкин. Софосбувир ва телапревир ёки боцепревирни бир вақтда қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Ушбу препаратларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва рибавирин билан бир вақтда қўллаш
Софосбинни рибавирин ёки пэгинтерферон альфа/рибавирин билан мажмуада даволанаётган аёлларда, шунингдек ушбу мажмуани олаётган эркакларнинг аёл-шерикларида ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни бевосита бошлашдан олдин ҳомиладорликни аниқлаш синама натижалари манфий бўлмагунича, даволашни бошлаш мумкин эмас. Бутун даволаш курси давомида, шунингдек даволаш тугаганидан сўнг 6 ой давомида гормонал бўлмаган иккита контрацептив воситаларнинг мажмуасини қўллаш керак (чунки софосбувир билан даволанаётган аёлларда тизимли гормонал контрацептив воситаларнинг самарадорлиги тўғрисида маълумотлар йўқ). Бу вақт давомида ҳомиладорликни аниқлаш синамасини ҳар ой ўтказиш керак.
Р-гликопротеиннинг кучли индукторлари билан бирга қўллаш
Ичакда Р-гликопротеиннинг кучли индукторлари (масалан, рифампицин, далачой, карбамазепин ва фенитоин) плазмада софосбувирнинг концентрациясини аҳамиятли даражада пасайтириши ва софосбувирнинг терапевтик таъсирини сусайтириши мумкин. Бундай дори воситалар софосбувир билан бир вақтда қўлланиши мумкин эмас.
Буйрак етишмовчилиги
Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги ёки терминал босқичдаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда софосбувирни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
СГВ/ВГВ (В гепатити вируси) аралаш инфекцияси
СГВ/ВГВ аралаш инфекцияси бўлган пациентларда софосбувирни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Туғруқ ёшидаги аёллар/эркаклар ва аёлларда контрацепция
Софосбинни рибавирин ёки пэгинтерферон альфа/рибавирин билан мажмуада даволанаётган аёлларда, шунингдек ушбу мажмуани олаётган эркакларнинг аёл-шерикларида ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни бевосита бошлашдан олдин ҳомиладорликни аниқлаш синама натижалари манфий бўлмагунича, даволашни бошлаш мумкин эмас. Бутун даволаш курси давомида, шунингдек даволаш тугаганидан сўнг 6 ой давомида гормонал бўлмаган иккита контрацептив воситаларнинг мажмуасини қўллаш керак (чунки софосбувир билан даволанаётган аёлларда тизимли гормонал контрацептив воситаларнинг самарадорлиги тўғрисида маълумотлар йўқ). Бу вақт давомида ҳомиладорликни аниқлаш синамасини ҳар ой ўтказиш керак.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёлларда софосбувирни қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган. Ҳомиладорлик вақтида Софосбин препаратини қўллашдан сақланган афзал.
Агар софосбувир билан бир вақтда рибавирин буюрилса, у ҳолда ҳомиладорлик вақтида бундай даволаш мумкин эмас.
Эмизиш даври
Софосбувир ва унинг метаболитларини кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Янги туғилган чақалоқлар/гўдаклар учун ҳавфни истисно қилиш мумкин эмас, шунинг учун Софосбувирни эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
Софосбин 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш учун тавсия этилмайди, чунки бундай ёшдаги гуруҳда софосбувирни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Софосбувир автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига аҳамиятсиз таъсир кўрсатади. Софосбувирни пэгинтерферон альфа ва рибавирин билан бирга даволаш вақтида толиқиш, диққатни бузилиши, бош айланиши ва кўришни ноаниқлиги қайд этилган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Софосбинни рибавирин ёки пэгинтерферон альфа/рибавирин билан мажмуада даволанаётган аёлларда, шунингдек ушбу мажмуани олаётган эркакларнинг аёл-шерикларида ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни бевосита бошлашдан олдин ҳомиладорликни аниқлаш синама натижалари манфий бўлмагунича, даволашни бошлаш мумкин эмас. Бутун даволаш курси давомида, шунингдек даволаш тугаганидан сўнг 6 ой давомида гормонал бўлмаган иккита контрацептив воситаларнинг мажмуасини қўллаш керак (чунки софосбувир билан даволанаётган аёлларда тизимли гормонал контрацептив воситаларнинг самарадорлиги тўғрисида маълумотлар йўқ). Бу вақт давомида ҳомиладорликни аниқлаш синамасини ҳар ой ўтказиш керак.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёлларда софосбувирни қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган. Ҳомиладорлик вақтида Софосбин препаратини қўллашдан сақланган афзал.
Агар софосбувир билан бир вақтда рибавирин буюрилса, у ҳолда ҳомиладорлик вақтида бундай даволаш мумкин эмас.
Эмизиш даври
Софосбувир ва унинг метаболитларини кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Янги туғилган чақалоқлар/гўдаклар учун ҳавфни истисно қилиш мумкин эмас, шунинг учун Софосбувирни эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас.
Софосбувирнинг тавсия этиладиган дозаси – бир таблетка (400 мг) суткада 1 марта овқат вақтида перорал қабул қилинади. Таблетка бутунлигича, чайнамасдан ва бўлмасдан ютилади.
Агар қабул қилингандан сўнг 2 соат давомида қусиш кузатилса, қўшимча таблетка қабул қилиш керак (қусиш дозаси қабул қилингандан сўнг 2 соатдан ортиқ вақт ўтганидан кейин кузатилса, қўшимча таблетка қабул қилиш талаб этилмайди).
Агар препаратнинг дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, ва уни қабул қилиш керак бўлган моментдан бошлаб 18 соатдан камроқ вақт ўтган бўлса, пациент таблеткани имкон борича тезроқ қилиши, сўнгра эса навбатдаги дозани одатдаги вақтда қабул қилиши керак. Агар 18 соатдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, у ҳолда пациент кутиши ва навбатдаги дозани одатдаги вақтда қабул қилиши керак. Пациент икки марта катта дозани қабул қилиши мумкин эмас.
Софосбувир бошқа дори воситалари билан мажмуада буюрилиши керак. Софосбувир билан монотерапия ўтказиш тавсия этилмайди.
Фақат С гепатити инфекцияси билан хасталанган ва С гепатити вируси ҳамда ОИТВ-коинфекцияси билан хасталанган пациентларни софосбувир билан тавсия этилган мажмуавий даволаш давомийлиги ва схемалари қуйидаги жадвалда келтирилган.
|
Даволаш схемаси |
Давомийлиги |
ССГ 1, 4, 5 ёки 6 генотиплари билан хасталанган пациентлар |
Софосбин + рибавирин + пэгинтерферон альфа |
12 ҳафтаa,b |
Софосбин + рибавирин Пэгинтерферон альфа қўллаш мумкин бўлмаган пациентлар учун |
24 ҳафта |
|
ССГ 2 генотипи билан хасталанган пациентлар
|
Софосбин + рибавирин |
12 ҳафта b |
ССГ 3 генотипи билан хасталанган пациентлар
|
Софосбин + рибавирин + пэгинтерферон альфа |
12 ҳафта b |
Софосбин + рибавирин |
24 ҳафта |
|
ССГ билан хасталанган, жигар трансплантацияси кутилаётган пациентлар |
Софосбин + рибавирин |
Жигар трансплантациясидан олдин |
а. ССГ 1 генотипи билан хасталанган, илгари даволанмаган пациентларни софосбувир, рибавирин ва пэгинтерферон альфа мажмуасини қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.
b. Даволаш давомийлигини 12 ҳафтадан ортиқ ва 24 ҳафтагача потенциал узайтириш эҳтимолини, айниқса интерферон асосида даволашга нисбатан мусбат клиник жавоб реакцияси тезлиги пастлиги билан боғлиқ бўлган бир ёки ундан ортиқ омилларга (масалан, жигар циррози/фибрози, дастлабки вируслар концентрациясини юқори бўлиши, негроид ирқига мансуб, СС генотипи бўлмаган IL28B, пэгинтерферон альфа ва рибавирин билан илгари даволашга жавоб реакциясини бўлмаганли) эга бўлган кичик гуруҳлар учун кўриб чиқилиши керак.
Софосбин билан бирга ишлатилганида рибавириннинг дозаси тана вазнига боғлиқ (< 75 кг = 1000 мг ва ≥ 75 кг = 1200 мг) ва овқат билан икки марта қабулга перорал юборилади.
Дозани ўзгартириш
Софосбиннинг дозасини камайтириш тавсия этилмайди.
Агар софосбувир пэгинтерферон альфа билан мажмуада ишлатилса, ва пациентда ушбу препарат билан потенциал боғлиқ бўлган жиддий ножўя реакциялар кузатилса, пэгинтерферон альфанинг дозаси камайтирилиши ёки препарат бекор қилиниши керак. Пэгинтерферон альфанинг дозасини камайтириш ва/ёки бекор қилиш юзасидан қўшимча маълумот мувофиқ қўллаш бўйича йўриқномасида келтирилади.
Агар пациентда рибавирин билан потенциал боғлиқ бўлган жиддий нохуш реакциялар кузатилса, рибавириннинг дозасига тузатиш киритилиши ёки нохуш реакцияларнинг оғирлиги йўқолгунича ёки сусайгунича препарат бекор қилиниши керак. Қуйидаги жадвалда пациентнинг кардиологик ҳолати ва гемоглобиннинг концентрациясига қараб рибавириннинг дозасини ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича тавсиялар келтирилган.
Лаборатор қийматлар |
Рибавириннингдозасини суткада 600 мг гача камайтириш, агар: |
Рибавиринни қабул қилишни тўхтатиш, агар: |
Кардиологик касалликлари бўлмаган пациентлардаги гемоглобин |
< 10 г/дл |
< 8,5 г/дл |
Барқарор кардиологик касалликлари бўлган пациентлардаги гемоглобин |
Исталган 4 ҳафта даволаш давомида гемоглобинни ≥ 2 г/дл га пасайиши |
< 12 г/дл (4 ҳафта давомида камайтирилган доза билан даволашга қарамасдан) |
Лаборатор кўрсаткичларни нормадан силжиши ёки клиник кўринишлар пайдо бўлиши туфайли, рибавирин билан даволаш тўхтатилганидан сўнг рибавиринни суткада 600 мг дозаси билан даволашни қайта бошлашга, кейинчалик дозасини суткада 800 мг гача оширишга ҳаракат қилиш мумкин. Рибавириннинг дозасини дастлабки буюрилган доза (суткада 1000-1200 мг) гача ошириш тавсия этилмайди.
Даволашни бекор қилиш
Софосбувир билан мажмуада буюрилган бошқа препаратлар бутунлай бекор қилинганида ҳам Софосбинни бекор қилиш керак.
Алоҳида пациентлар гуруҳи
Кекса одамлар
Кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар
Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги ёки терминал босқичдаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда софосбувирни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентлар
Жигар функциясини енгил, ўртача оғир ва оғир даражада бузилишлари бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Декомпенсацияланган жигар циррози бўлган пациентларда софосбувирни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
Жигар трансплантацияси кутилаётган пациентлар
Жигар трансплантацияси кутилаётган пациентларда Софосбинни қўллаш давомийлиги ҳар бир алоҳида пациент учун потенциал фойда ва ҳавф нисбатини баҳолаб аниқланиши керак.
Болалар
18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда софосбувирни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
Софосбувирни рибавирин билан бирга ёки пэгинтерферон альфа ва рибавирин билан бирга қўлланганида энг кўп рибавирин ва пэгинтерферон альфанинг ҳавфсизлик профили билан мос келадиган нохуш реакциялар хақида хабар берилган, бунда уларнинг учраш тезлиги ва оғирлиги ошмаган. Софосбувир ва рибавирин ёки софосбувир, пэгинтерферон альфа ва рибавирин қабул қилинганида энг кенг тарқалган нохуш реакциялар толиқиш, бош оғриғи, кўнгил айниши ва уйқусизлик бўлган.
Ножўя самараларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, < 1/10).
Софосбувир ва рибавирин мажмуаси учун:
Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез – назофарингит.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – гемоглобиннинг даражасини паст бўлиши; тез-тез – анемия.
Руҳиятни бузилиши: жуда тез-тез – уйқусизлик; тез-тез – депрессия.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – бош оғриғи, тез-тез – диққатни бузилиши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез – ҳансираш, жисмоний юкламада ҳансираш, йўтал.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – кўнгил айниши; тез-тез – қоринда дискомфорт қабзият, диспепсия.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – қонда билирубиннинг даражасини юқори бўлиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез – алопеция, терини қуриши, қичишиши.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: тез-тез – артралгия, белда оғриқ, мушак спазмлари, миалгия.
Умумий бузилишлар: жуда тез-тез – толиқиш, таъсирчанлик, тез-тез – пирексия, астения.
Софосбувир, пэгинтерферон альфа ва рибавирин:
Қон ва лимфа тизимлари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – анемия, нейтропения, лимфоцитлар миқдорини паст бўлиши, тромбоцитлар миқдорини паст бўлиши.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – иштаҳани паст бўлиши; тез-тез – тана вазнини камайиши.
Руҳиятни бузилишлари: жуда тез-тез – уйқусизлик; тез-тез – депрессия, хавотирлик, ажитация.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи, тез-тез – мигрень, хотирани бузилиши, диққатни бузилиши.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез – кўришни ноаниқлиги.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – ҳансираш, йўтал; тез-тез – жисмоний юкламада ҳансираш.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – диарея, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез – қабзият, оғизни қуриши, гастроэзофагеал рефлюкс.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – қонда билирубиннинг даражасини юқори бўлиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – тошма, қичишиш; тез-тез – алопеция, терини қуриши.
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – артралгия, миалгия; тез-тез – белда оғриқ, мушак спазмлари.
Умумий бузилишлар: жуда тез-тез – эт увишиши, толиқиш, гриппсимон касалликлар, таъсирчанлик, оғриқ, пирексия; тез-тез – кўкракда оғриқ, астения бўлиши мумкин.
Софосбувирни Р-гликопротеин ва/ёки сут бези ракининг резистентлиги оқсилларини ингибиция қилувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш плазмада софосбувирнинг концентрациясини, GS-331007 нинг концентрациясини оширмасдан, ошириши мумкин. Софосбувир Р-гликопротеин ва/ёки сут бези ракининг резистентлиги оқсиллари ингибиторлари билан бир вақтда буюрилиши мумкин. Софосбувир ва GS-331007 Р-гликопротеин ва/ёки сут бези ракининг резистентлиги оқсилларини ингибиторлари ҳисобланмайдилар ва ушбу транспортерларнинг субстратлари ҳисобланган дори воситаларнинг таъсирини ошишига таъсир қилмасликлари керак.
Бошқа ўзаро таъсирлар
Аналептик воситалар. Софосбувирни модафинил билан бир вақтда қўллаш софосбувирнинг концентрациясини пасайишига олиб келиши кутилади, бу Софосбиннинг терапевтик самарасини камайишига олиб келади. Ушбу дори воситаларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Антиаритмик воситалар. Амиодаронни, фақат бошқа муқобил дори воситаси бўлмаган ҳолатдагина ишлатиш мумкин. Софосбувир ва даклатасвирнинг мажмуаси бир вақтда қўлланганида синчиклаб кузатиш тавсия этилади.
Тиришишга қарши воситалар. Софосбувирни карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал ёки окскарбазепин билан бир вақтда қўллаш софосбувирнинг концентрациясини пасайишига олиб келиши кутилади, бу эса Софосбиннинг терапевтик самарасини камайишига олиб келади. Ушбу дори воситаларини бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Антимикобактериал воситалар. Софосбувирни рифабутин ёки рифапентин билан бир вақтда қўллаш софосбувирнинг концентрациясини пасайишига олиб келиши кутилади, бу эса Софосбиннинг терапевтик самарасини камайишига олиб келади. Ушбу дори воситаларини бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Софосбин ичак Р-гликопротеинининг кучли индуктори, рифампицин билан бирга қўлланиши мумкин эмас.
С гепатити вирусига қарши воситалар: СГВ протеаза ингибиторлари. Софосбувир ва боцепревир ёки телапревир бир вақтда қўлланганида дориларнинг ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Наркотик анальгетиклар. Метадон ёки софосбувир бир вақтда қўлланганида уларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Иммунодепрессантлар. Циклоспорин, такролимус ёки софосбувир бир вақтда қўлланганида уларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
ОИТВга қарши воситалар: қайтар транскриптаза ингибиторлари. Эфавиренз, эмтрицитабин, тенофовир дизопроксил фумарати, рилпивирин ва софосбувир бир вақтда қўлланганида дори воситаларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
ОИТВга қарши воситалар: ОИТВ протеаза ингибиторлари. Дарунавир (ритоонавир билан кучайтирилган) ёки софосбувир бир вақтда қўлланганида уларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
ОИТВга қарши воситалар: интеграза ингибиторлари. Ралтегравир ёки софосбувир бир вақтда қўлланганида уларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Перорал контрацептивлар. Норгестимат/этинилэстрадиол ёки софосбувир бир вақтда қўлланганида уларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Таркиби
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол шакли: 400 мг софосбувир
ёрдамчи моддалар: микрокриталл целлюлоза, маннит, натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
қобиғини таркиби: оқ Опадри® 85F18422 (поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк).
Софосбувир вирус репликацияси учун зарур бўлган, С гепатити вирусининг РНК-боғлиқ полимераза NS5B ингибитори ҳисобланади. Софосбувир нуклеотид препарат бўлиб, ҳужайра ичида метаболизмга учраши жараёнида уридинни аналоги бўлган, фармакологик жиҳатдан фаол трифосфат (GS-461203) ҳосил бўлади, у NS5B полимераза ёрдамида С гепатити вирусининг РНК сига кириб сафланади ва занжирнинг терминатори сифатида таъсир қилади. Биокимёвий таҳлилда GS-461203 С гепатити вирусининг 1b, 2a, 3a ва 4a генотипларидаги рекомбинант оқсили полимеразасининг фаоллигини 0,7 дан 2,6 мкМ гача бўлган диапазонда IC50 қийматлар билан ингибиция қилган. GS-461203 (софосбувирнинг фаол метаболити) одамдаги ДНК- ва РНК-полимеразаларнинг ва митохондриялардаги РНК-полимеразанинг ингибитори ҳисобланмайди.
Вирусларга қарши фаоллиги
С гепатити вирусининг репликонлари таҳлилида софосбуфирнинг 1а, 1b, 2a, 3a ва 4a генотипларининг тўлиқ ўлчамли репликонларига қарши ва 2b, 5a ёки 6a генотиплари, NS5B кодлайдиган 1b генотипининг химер репликонларига қарши EC50 қиймати 0,014 дан 0,11 мкМ гача бўлган диапазонда тебранган. Клиник изолятларда NS5B кетма-кет кодлайдиган химер репликонларига қарши софосбувирнинг EC50 қиймати 1a (n = 67) генотипи учун 0,068 ± 0,024 мкМ, 1b (n = 29) генотипи учун 0,11 ± 0,029 мкМ, 2 (n = 15) генотипи учун 0,035 ± 0,018 мкМ ва 3a (n = 106) генотипи учун 0,085 ± 0,034 мкМ ни ташкил қилган. Ушбу таҳлилларда in vitro шароитларда, камроқ тарқалган 4, 5 ва 6 генотипларига қарши софосбувирнинг вирусларга қарши фаоллиги 1, 2 ва 3 генотиплари учун кузатиладиган фаоллига ўхшаш бўлган.
Резистентлиги
Ҳужайра культурасида
Софосбувирга сезгирлиги паст бўлган С гепатити вируси репликонлари кўпчилик генотиплар, шу жумладан 1b, 2a, 2b, 3a, 4a, 5a ва 6a генотиплари учун ҳужайра культурасида селекция қилинган. Софосбувирга сезувчанликни пастлиги текширилаётган барча генотипларнинг репликонларида S282T ни NS5B га бирламчи алмашиниши билан боғлиқ бўлган. 8 генотипларнинг репликонларида S282T алмашинишига қаратилган мутагенез мувофиқ вируснинг ёввойи турига нисбатан софосбувирга сезувчанликни 2-18 баробар камайишига ва вируснинг репликатив фаоллигини 89-99% га пасайишига олиб келган. Биокимёвий таҳлилда 1b, 2a, 3a ва 4a генотипларининг, S282T алмашинишини экспрессия қилувчи рекомбинант полимераза NS5B мувофиқ вируснинг ёввойи турига нисбатан GS-461203 га сезувчанликни пастлиги намойиш этилган.
Кесишган резистентлик
Софосбувирга чидамлилиги билан боғлиқ S282T алмашинишини экспрессия қилувчи С гепатити вирусининг репликонлари, С гепатити вирусига қарши препаратларнинг бошқа синфларига бутунлай сезгир бўлган. Софосбувир бошқа нуклеозид ингибиторларига чидамлилиги билан боғлиқ бўлган, L159F ва L320F алмашинишлари билан NS5B қарши фаолликни сақлаб қолган.
Софосбувир NS5B нуклеозид бўлмаган ингибиторлар, NS3 протеаза ингибиторлари ва NS5A ингибиторлари каби турли таъсир механизмлари эга бўлган бошқа бевосита вирусларга қарши воситаларга чидамлилиги билан боғлиқ бўлган алмашинишга қарши бутунлай фаол бўлган.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Даволаш. Софосбувир учун специфик антидот мавжуд эмас. Дозаси ошириб юборилганида пациентда заҳарланиш белгилари пайдо бўлаётганлигини кузатиш керак. Софосбувирнинг дозаси ошириб юборилишини даволаш умумий тутиб турувчи даволаш чоралари, шу жумладан ҳаётий муҳим аъзолар функцияси кўрсаткичларини назорат қилиш ва пациентнинг клиник ҳолатини кузатишдан иборат. 4-соатлик гемодиализ сеанси давомида қабул қилинган дозанинг 18% чиқарилади.
Chiqarish shakllari