Spirofloks ko'rsatmalar
· касалхонадан ташқаридаги пневмония;
· сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);
· сурункали бактериал простатит;
· тери қопламалари ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
· туберкулёзнинг дориларга чидамли шаклларини мажмуавий даволаш учун;
· куйдиргини ҳавотомчи орқали юқишини олдини олиш ва даволашда қўлланилади.
· тутқаноқ;
· анамнезида фторхинолонларни қабул қилиш билан боғлиқ пайларнинг шикастланиши;
· псевдопаралитик миастения (myasthenia gravis);
· болалик ва 18 ёшгача ўспиринлик ёшидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас (скелет ўсиши тугалланмаганлиги сабабли, чунки ўсишнинг тоғай нуқталарини шикастланишини бутунлай истисно қилиб бўлмайди).
Эҳтиёткорлик билан:
· тиришишга мойиллиги бўлган пациентларда (илгари марказий нерв тизимида (МНТ) шикастланиши бўлган пациентларда, бир вақтда бош миянинг тиришишга тайёргарлик порогини пасайтирувчи фенбуфен, теофиллин каби препаратларни қабул қилаётган пациентларда) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;
· глюкоза-6фосфатдегидрогеназанинг латент ёки манифестланган танқислиги бўлган пациентларда (хинолонлар билан даволашда гемолитик реакциялар пайдо бўлишининг ҳавфи юқори) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;
· буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда (буйрак функциясини назорат қилиш, шунингдек дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинади) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;
· QT интервалини узайиши учун маълум ҳавф омили бўлган пациентларда: кекса ёшдаги пациентларда; тўғирлана олинмаган электролитлар бузилиши бўлган (гипокалиемияси, гипомагниемияси бўлган) пациентларда; туғма QT интервалини узайиши синдроми бўлган пациентларда; юрак касалликлари (юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия) бўлган пациентларда; бир вақтда QT интервалини узайтириш қобилиятига эга бўлган дори воситаларини қабул қилганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;
· перорал гипогликемик воситаларни, масалан, глибенкламид ёки инсулинни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларда (гипогликемия ривожланиши ҳавфи ошади) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;
· бошқа фторхинолонларга оғир неврологик реакциялар каби оғир нохуш реакциялари бўлган пациентларда (левофлоксацинни қўллаганда аналогик нохуш реакциялар пайдо бўлишининг ҳавфи юқори) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак;
· психози бўлган пациентларда ёки анамнезида психик касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
- Dori shakli
- Farmakokinetikasi
- Maxsus shartlar
- Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
- Dozirovkasi
- Nojo'ya samaralari
- Dori vositalarining o'zaro ta'siri
- Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
- Farmakodinamikasi
- Sotish shartlari
- Maxsus saqlash sharoitlari
- Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
100 мл дан флаконда.
Farmakokinetikasi
Соғлом кўнгиллиларга 500 мг доза левофлоксацин 60 минутлик вена ичига инфузия қилинганидан кейин плазмадаги максимал концентрацияси (Сmax) ўртача 6,2 мкг/мл ни ташкил қилган. Левофлоксациннинг фармакокинетикаси 50 дан 1000 мг гача бўлган дозалар диапазонида пропорционал ҳисобланади. 500 мг левофлоксацин суткада 1 ёки 2 марта қабул қилинганда левофлоксациннинг қон плазмасидаги концентрациясини турғун ҳолатига 48 соат давомида эришилади. Спирофлокс препаратини 500 мг дозада 10 кун давомида суткада 1 марта вена ичига юборилганида левофлоксациннинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) 6,4±0,8 мкг/мл ни ташкил қилган, левофлоксациннинг қон плазмасидаги минимал концентрацияси (навбатдаги дозани қабул қилишдан олдинги концентрацияси) (Cmin) эса 0,6±0,2 мкг/мл ни ташкил қилган.
Спирофлокс препаратини 500 мг дозада суткада 2 марта юборилганидан кейин 10-чи куни левофлоксациннинг Сmax 7,9±1,1 мкг/мл ни, Cmin эса 2,3±0,5 мкг/мл ни ташкил қилган.
Тақсимланиши
Плазма оқсиллари билан боғланиши 30-40% ни ташкил қилади. Левофлоксацинни бир марталик 500 мг дозаси қабул қилинганидан сўнг левофлоксациннинг тақсимланиш ҳажми (Vp) тахминан 100 л ни ташкил қилади, бу левофлоксацинни инсон аъзолари ва организми тўқималарига яхши ўтишини кўрсатади.
Бронхларнинг шиллиқ қаватларига, эпителиал қоплама суюқлигига, альвеоляр макрофагларга, ўпкага, альвеоляр суюқликка, суяк тўқимасига (сон суягининг ҳам проксимал, ҳам дистал бўлимларига, кортикал ва ғовак суяк тўқимасига), простата безига яхши ўтади.
Левофлоксацин орқа мия суюқлигига ёмон ўтади.
Сийдикдаги концентрацияси: сийдикда левофлоксациннинг плазмадаги концентрациясидан бир неча марта ортиқ юқори концентрациялари ҳосил бўлади.
Метаболизми
Левофлоксацин аҳамиятсиз даражада (қабул қилинган дозанинг 5%) метаболизмга учрайди. Деметиллевофлоксацин ва N-оксид левофлоксацин унинг метаболити ҳисобланади, улар буйрак орқали чиқарилади. Левофлоксацин стереокимёвий жиҳатдан барқарор ҳисобланади ва хирал ўзгаришга учрамайди.
Чиқарилиши
Вена ичига юборилганидан кейин левофлоксацин қон плазмасидан нисбатан секин чиқарилади (ярим чиқарилиш даври [Т1/2] – 6-8 соатни ташкил қилади). Асосан буйрак орқали чиқарилади (қабул қилинган дозанинг 85% дан кўпроғи). 500 мг бир марта қабул қилинганидан сўнг левофлоксациннинг умумий клиренси минутига 175±29,2 мл ни ташкил қилган.
Ўзига хос клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси
Буйрак етишмовчилигида левофлоксациннинг фармакокинетикаси ўзгаради. Буйрак функциясини ёмонлашишига қараб буйрак орқали чиқарилиши ва буйрак клиренси (CIR) пасаяди, Т1/2 эса ошади.
Maxsus shartlar
Флаконни картон қутидан олингандан сўнг хона ёруғлигида, ёруғликдан ҳимоясиз кўпи билан 3 кун сақланиши мумкин.
Бошқа антибиотиклар қўлланганида бўлгани каби, Спирофлокс препарати билан даволашни ҳам, тана ҳарорати нормаллашганидан кейин ёки қўзғатувчининг аниқ эрадикациясидан сўнг яна камида 4878 соат давом эттириш тавсия қилинади. Спирофлокс препарати билан даволашни шифокор кўрсатмасисиз бекор қилиш ёки муддатидан олдин тўхтатиш мумкин эмас. Агар беҳосдан препаратни юбориш ўтказиб юборилса, навбатдаги дозаси имкон борича тезроқ юбориш ва кейинчалик Спирофлокс препаратини тавсия қилинган дозалаш тартибига кўра юбориш керак.
Кўк йирингли таёқча (Pseudomonas aeruginosa) чақирган госпитал инфекцияларда комбинацияланган даволаш талаб қилиниши мумкин.
Микроорганизмлар штаммлари чақирган орттирилган резистентликнинг тарқалиши географик регион ва вақт ўтиши билан боғлиқ равишда ўзгариши мумкин. Шу боисдан, муайян мамлакатда препаратга резистентлик ҳақида маълумотлар талаб қилинади. Оғир инфекцияни даволаш учун ёки даволаш самарасиз бўлганида қўзғатувчини ажратиб чиқариш ва уни левофлоксацинга сезгирлини аниқлаш билан микробиологик ташхис қўйилиши керак.
Метициллинга резистент тилла ранг стафилококк фторхинолонларга ҳам, шу жумладан левофлоксацинга ҳам резистент бўлишининг юқори эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун, агар лаборатор таҳлиллар бу микроорганизмнинг левофлоксацинга сезувчанлигини тасдиқламаган бўлса, метициллинга резистент тилла ранг стафилококк томонидан чақирилган аниқланган ёки тахмин қилинган инфекцияларни даволаш учун левофлоксацин тавсия этилмайди.
Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган беморларда сенсор ва сенсор-мотор периферик нейропатия аниқланган бўлиб, уни бошланиши тез бўлиши мумкин. Агар пациентда нейропатия симптомлари пайдо бўлса, левофлоксацинни қўлланилиши тўхтатилиши лозим. Бу қайтмас ўзгаришларни ривожланиш хавфини минимумга етказиши мумкин.
Левофлоксацинни қабул қилаётган беморларда, сийдикда опиатларни аниқлаш таҳлили сохта мусбат натижаларга олиб келиши мумкин, уларни анча специфик усуллар ёрдамида тасдиқлаш керак. Левофлоксацин Mycobacterium tuberculosis ни ўсишини ингибиция қилиши ва кейинчалик туберкулёзнинг бактериологик ташхисининг сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига ва механизмларга таъсири
Бош айланиши ёки вертиго, уйқучанлик ва кўришни бузилиши каби ножўя самаралари психомотор реакцияларни ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайтириши мумкин. Бу, ушбу қобилиятлар алоҳида аҳамиятга эга ҳолатларда (масалан, автомобилни бошқаришда, машиналарга ва механизмларга хизмат кўрсатишда, турғун бўлмаган ҳолатдаги ишларни бажаришда) маълум ҳавф туғдириши мумкин.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас (ҳомилада ўсишнинг тоғай нуқталарини шикастланишини бутунлай истисно қилиб бўлмайди) ва лактация даврида (эмизишни вақтинчалик тўхтатиш керак).
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Dozirovkasi
Препаратни буюришда, ажратиб олинган қўзғатувчиларни унга сезгирлигини аниқлаш керак.
Доза касалликнинг оғирлиги, инфекциянинг тури, пациентнинг организмини ҳолати, ёши, вазни ва буйрак функциясига боғлиқ бўлади.
Вена ичига (в/и), томчилаб юборилади.
Суткада 1-2 марта юборилади. Спирофлокс 500 мг ли эритмасининг 1 флаконини (500 мг левофлоксацин сақлаган 100 мл) инфузиясининг давомийлиги камида 60 минутни ташкил этиши лозим, флаконнинг ярми (250 мг левофлоксацин сақлаган 50 мл) юборилган ҳолларда инфузия давомийлиги камида 30 минутни ташкил этиши лозим.
Буйрак функцияси нормал бўлган (креатинин клиренси – КК ≥50 мл/мин) пациентларда тавсия этилган дозалаш тартиби ва даволаш давомийлиги:
Касалхонадан ташқари пневмония: левофлоксацин 500 мг дан суткада 1-2 марта (левофлоксациннинг суткалик дозаси мувофиқ равишда 500-1000 мг) – 7-14 кун давомида;
Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари: левофлоксацин 500 мг дан суткада 1 марта (левофлоксациннинг суткалик дозаси мувофиқ равишда 500 мг) – 7-14 кун давомида;
Пиелонефрит: левофлоксацин 500 мг дан суткада 1 марта (левофлоксациннинг суткалик дозаси мувофиқ равишда 500 мг) – 7-10 кун давомида;
Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари: левофлоксацин 250 мг дан суткада 1 марта (левофлоксациннинг суткалик дозаси мувофиқ равишда 250 мг) – 3 кун давомида;
Сурункали бактериал простатит: 500 мг левофлоксацин суткада 1 марта (левофлоксациннинг суткалик дозаси мувофиқ равишда 500 мг) – 28 кун давомида;
Тери қопламлари ва юмшоқ тўқималар инфекциялари: левофлоксацин 500 мг дан суткада 1-2 марта (левофлоксациннинг суткалик дозаси мувофиқ равишда 500-1000 мг) – 7-14 кун давомида;
Туберкулёзнинг дориларга чидамли шаклларини мажмуавий даволаш: левофлоксацин 500 мг дан суткада 1-2 марта (левофлоксациннинг суткалик дозаси мувофиқ равишда 500-1000 мг) – 3 ойгача;
Куйдиргини ҳавотомчи орқали юқишини олдини олиш ва даволаш: 500 мг левофлоксацин суткада 1 марта (левофлоксациннинг суткалик дозаси мувофиқ равишда 500 мг) – 8 ҳафтагача бўлган вақт давомида буюрилади.
Ўзига хос ҳолатларда қўллаш усули ва дозалари
Буйрак функциясини бузилиши (КК≤50 мл/мин) бўлган беморларда дозалаш тартиби:
Жигар функцияси бузилганида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди, чунки левофлоксацин жигарда жуда кам даражада метаболизмга учрайди.
Креатинин клиренси |
Дозалаш тартиби
|
|||
суткада 250 мг |
суткада 500 мг |
500 мг/12 соат
|
||
Биринчи доза |
250 мг |
5000 мг |
500 мг |
|
50-20 мл/мин |
сўнгра: суткада 125 мг |
сўнгра: суткада 250 мг |
сўнгра: 250 мг/12 с |
|
19-10 мл/мин |
сўнгра: 125 мг/48 соат |
сўнгра: суткада 125 мг |
сўнгра: 125 мг/12 с |
|
(<10 мл/мин)* |
сўнгра: 125 мг/48 соат |
сўнгра: суткада 125 мг |
сўнгра: суткада 125 мг |
|
*перитонеал диализда ва гемодиализда ҳам. Гемодиализ ёки перитонеал диализдан кейин қўшимча дозаларни юбориш талаб этилмайди. |
||||
|
Кекса ёшдаги пациентлар учун, КК минутига 50 мл ва ундан кам даражагача пасайиши ҳолларидан ташқари ҳолларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Nojo'ya samaralari
Қуйида келтирилган ножўя самаралар уларни юзага келиш сонининг градациясига мос равишда кўрсатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000) (шу жумладан, алоҳида ҳабарлар); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлардан учраш тезлигини аниқлашнинг имкони йўқ (постмаркетинг маълумотлар)).
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас: терини қичишиши ва қизариши, тошма, эшакеми, гипергидроз; жуда кам ҳолларда – тери ва шиллиқ қаватларни шиши (масалан, юз ва томоқ соҳасида), артериал босимни тўсатдан пасайиб кетиши ва шок; аллергик пневмонит, ангионевротик шиш (Квинке шиши); тез-тезлиги номаълум: токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема (шу жумладан хавфли экссудатив эритема ёки Стивенс-Джонсон синдроми), фотосенсибилизация реакциялари (қуёш нури ва ультра бинафша нурланишига юқори сезувчанлик), лейкоцито кластик васкулит, стоматит; тез-тезлиги номаълум: анафилактик шок, анафилактоид шок.
Тери ва шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар баъзида хатто препаратнинг биринчи дозаси юборилганидан кейин ҳам ривожланиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик; тез-тез эмас: уйқучанлик, тремор, дисгевзия (таъмни бузилиши), безовталик ҳисси, ваҳима, онгни чалкашиши; кам ҳолларда: парестезия, тиришишлар; тез-тезлиги номаълум: периферик сенсор невропатия, периферик сенсормотор невропатия, дискинезия, экстрапирамид бузилишлар, таъм билиш сезувчанлигини йўқотилиши, паросмия (ҳид сезишни бузилиши, айниқса ҳидни субъектив сезиш, объектив сезмаслик), шу жумладан ҳид сезишни йўқолиши, хушдан кетиш, ҳавфсиз ички бош мия гипертензия, руҳий бузилишлар (масалан, галлюцинациялар, паранойя), депрессия, ажитация (қўзғалиш), уйқуни бузилиши, тунги даҳшатлар.
Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас: ҳансираш; тез-тезлиги номаълум: бронхоспазм, аллергик пневмонит.
Юрак ва қон томирлари томонидан: тез-тез: флебит; кам ҳолларда: артериал босимни пасайиши, синусли тахикардия, юрак уришини хис этиш; тез-тезлиги номаълум: QT интервалини узайиши, юрак қоринчаларининг ритмини бузилиши, юрак қоринчалари тахикардияси, юракни тўхташига олиб келиши мумкин бўлган юрак қоринчалари тахикардиясининг “пируэт” тури.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез: диарея, қусиш, кўнгил айниши; тез-тез эмас: қоринда оғриқлар, диспепсия, метеоризм, қабзият, қонда “жигар” ферментлари фаоллигини (масалан, аланинаминотрансфераза (АлАТ) ва аспартатаминотрансфераза (АсАТ), ишқорий фосфатазанинг (ИФ) ва гаммаглутамилтрансферазанинг (ГГТ) фаоллигини ошиши); тез-тезлиги номаълум: жуда кам ҳолларда энтероколитнинг белгиси бўлиши мумкин бўлган геморрагик диарея, шу жумладан псевдомембраноз колит, панкреатит, оғир жигар етишмовчилиги, шу жумладан ўткир жигар етишмовчилигининг ривожланиш ҳоллари, бу айниқса оғир асосий касаллиги бўлган пациентларда баъзида ўлимга олиб келиши мумкин (масалан, сепсиси бўлган пациентларда), гепатит, сариқ касаллиги.
Сийдик-таносил тизими томонидан: тез-тез эмас: қон зардобида креатинин клиренси концентрациясини ошиши; кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги (масалан, интерстициал нефритни ривожланиши натижасидаги етишмовчилик).
Скелетмушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: тез-тез эмас: артралгия, миалгия; кам ҳолларда: пайларни шикастланиши, шу жамладан тендинит, (масалан, ахиллов пайини), мушак кучсизлиги, бу айниқса псевдопаралитик миастенияси (myasthenia gravis) бўлган пациентларда ҳавфли бўлиши мумкин; тез-тезлиги номаълум: рабдомиолиз, пайларнинг узилиши (масалан, ахиллов пайини; бу ножўя самараси даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонлама характерга эга бўлиши мумкин), бойламларни узилиши, мушакларни узилиши, артрит.
Қон ва лимфа тизими томонидан: тез-тез эмас: лейкопения (периферик қонда лейкоцитлар сонини камайиши), эозинофилия (периферик қонда эозинофиллар сонини ошиши); қонда билирубин даражасини ошиши; кам ҳолларда: нейтропения (периферик қонда нейтрофиллар сонини камайиши), тромбоцитопения (периферик қонда тромбоцитлар сонини камайиши); тез-тезлиги номаълум: панцитопения (периферик қонда барча шаклдаги элиментлар сонини камайиши), агранулоцитоз (периферик қонда гранулоцитлар сонини камайиши ёки уларни йўқлиги), гемолитик анемия.
Сезги аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: вертиго (танани ёки атрофдаги предметларни оғиши ёки айланиш ҳисси); кам ҳолларда: қулоқларда шовқин; жуда кам ҳолларда: қаралаётган тасвирни хиралашиши каби кўришни бузилиши; тез-тезлиги номаълум: кўришни ўткинчи бузилиши, эшитишни пасайиши, эшитишни йўқотилиши.
Модда алмашинуви ва озиқланиш томонидан: тез-тез эмас: анорексия; кам ҳолларда: гипогликемия, айниқса қандли диабети бор пациентларда (гипогликемиянинг юз бериши мумкин бўлган белгилари: «бўри» иштаҳаси, асабийлик, терлаш, қалтираш); тез-тезлиги номаълум: гипергликемия, гипогликемик кома.
Бошқалар: тез-тез: юбориш жойида реакция (оғриқ, тери гиперемияси); тез-тез эмас: замбуруғли инфекциялар, патоген микроорганизмларнинг резистентлигини ривожланиши, астения; кам ҳолларда: пирексия (тана ҳароратини ошиши); тез-тезлиги номаълум: оғриқ (шунингдек белда, кўкракда ва қўлоёқларда оғриқ); жуда кам ҳолларда: порфирия билан касалланган беморларда порфирия ҳуружлари (модда алмашинувининг жуда кам учрайдиган касаллиги).
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Спирофлокс қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносиб:
· 0,9% ли натрий хлориди эритмаси;
· 5% ли декстроза эритмаси;
· 2,5% ли Рингер эритмаси декстроза билан;
· парентерал озиқланиш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, углеводлар, электролитлар).
Спирофлоксни гепарин билан ёки ишқорий реакцияга эга бўлган эритмалар билан (масалан, бикарбонат натрий эритмаси билан) аралаштириш мумкин эмас.
Левофлоксациннинг теофиллин билан фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган. Бироқ хинолонлар ва теофиллинни, ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ва бош миянинг тиришишга тайёргарлик порогини пасайтирувчи бошқа препаратларни бир вақтда буюришда бош миянинг тиришишга тайёргарлик пороги яққол пасайиши мумкин. Фенбуфен билан бир вақтда қабул қилинганда левофлоксацинни концентрацияси фақат 13% га ошади.
Левофлоксацинни билвосита антикоагулянтлар (К витамини антагонистлари) (масалан, варфарин билан) билан мажмуада қабул қилган беморларда протромбин вақтини/халқаро нормаллаштирилган нисбатни ошиши ва/ёки қон кетишини, шу жумладан оғир қон кетишини ривожланиши кузатилган. Шунинг учун билвосита антикоагулянтлар ва левофлоксацин бир вақтда қўлланганида қон ивиши кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш керак.
Левофлоксацинни буйрак найчалари орқали чиқарилишини бузувчи пробеницид ва циметидин каби дори воситаларини бир вақтда қўллаганда айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Левофлоксацинни чиқарилиши (буйрак клиренси) циметидин таъсирида 24% га ва пробеницид таъсирида 34% га секинлашади. Бу нормал буйрак функциясида клиник аҳамиятга эга эканлиги эҳтимолдан ҳоли.
Левофлоксацин циклоспоринни ярим чиқарилиш даврини 33% га оширади. Бундай ошиши клиник аҳамиятга эга эмаслиги сабабли, левофлоксацин билан бир вақтда қўлланганида циклоспориннинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Глюкокортикостероидларни бир вақтда қабул қилиш пайларнинг узилиши хавфини оширади.
Левофлоксацин бошқа фторхинолонлар каби, QT оралиғини узайтирувчи дори препаратларини (масалан, IA ва III синф аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, нейролептиклар) қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатилиши керак
Левофлоксациннинг кальций карбонати, дигоксин, глибенкламид, ранитидин ва варфарин билан бўлиши мумкин бўлган фармакокинетик ўзаро таъсирини ўрганиш учун ўтказилган клиникфармакологик тадқиқотлар, ушбу препаратлар билан бир вақтда қўллаганда левофлоксациннинг фармакокинетикаси клиник аҳамиятга эга бўлиши учун етарли даражада ўзгармаганлигини кўрсатди.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
фаол модда: левофлоксацин 5,0 г (5,1246 г левофлоксацин гемигидратига мос келади); натрий хлориди 9,0 г,
ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси рН=4,8 га етказиш учун; инъекция учун сув 1000мл.
Farmakodinamikasi
Спирофлокс - фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган, фаол модда сифатида офлоксациннинг чапга айланувчи изомери - левофлоксацин сақлайдиган, кенг таъсир доирасига эга синтетик антибактериал препаратдир.
Бактерицид таъсир кўрсатади. Левофлоксацин ДНК – гиразани (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ни блоклайди, ДНК ни суперспирaлизацияси ва узилишлари тикилишини бузади, ДНК синтезини сусайтиради, цитоплазма, хужайра девори ва микроб ҳужайраларининг мембраналарида чуқур морфологик ўзгаришларни чақиради.
Левофлоксацин ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларда микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол.
In vitro:
Сезгир микроорганизмлар (МСК ≤2 мг/мл; ингибиция қилиш доираси ≥17мм)
· Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Bacillus anthracis, Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis, Enterococcus spp., Listeria monocytogenes, Staphylococcus coagulase-negative methi-S(I) [метилциллинга сезгирлар (метициллинга ўртача сезгирлар)], Staphylococcus aureus methi-S, Staphylococcus epidermidis methi-S (метилциллин-сезгирлар), Stapylococcus spp. CNS (коагулазонегатив), C ва G гуруҳи, Streptococc лари, Streptococcus agallactiae, Streptococcus pneumoniae peni I/S/R (пенициллинга бироз сезгир/-сезувчан/-резистентлар), Streptococcus pyogenes, Viridans streptococci peni–S/R (пенициллинга-сезгир/ резистентлар).
· Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter baumannii, Acinetobacter spp., Actenobacillus actinomycetem comitans, Citrobacter freundii, Eikenella corrodens, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter cloacae, Enterobacter spp., Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae ampi-S/R (ампициллинга–сезгирлар/-резистентлар), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella spp., Moraxela catarrhalis b+/b- (ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган бета-лактамазалар), Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae non PPNG/PPNG (ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган пенициллиназалар), Neisseria meningitidis, Pasteurella canis, Pasteurella dagmatis, Pasteurella multocida, Pasteurella spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Providencia stuartii, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa (Pseudomonas aeruginosa чақирган госпитал инфекцияларга мажмуавий даволаш талаб қилиниши мумкин), Pseudomonas spp., Salmonella spp., Serratia marcescens, Serratia spp.
· Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidobacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus, Propionibacterum spp., Veilonella spp.
· Бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp., Chlamydia pneumaniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila, Legionella spp., Mycobacterium spp., Mycobacterium leprae, Micopbacterium tuberculosis, Mycoplasma hominis, Mycoplasma pneumoniae, Ricketsia spp., Ureaplasma urealyticum.
Ўртача сезгир микроорганизмлар (МСК³4 мг/л; ингибиция қилиш доираси 1614 мм)
· Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium urealyticum, Corynebacterium xerosis, Corynebacterium jekeium, Enterococcus faecium, Staphylococcus epidermidis methi-R (метициллинга-резистентлар), Staphylococcus haemolyticus methi-R (метициллинга-резистентлар).
· Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Campylobacter jejuni/coli, Burkholderia cepacia.
· Анаэроб микроорганизмлар: Prevoitella spp., Porphyromonas spp.
Левофлоксацинга резистент микроорганизмлар (МСК ³8мг/л; ингибиция қилиш доираси ≤13 мм):
· Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus methi-R (метициллинга-резистентлар), Staphylococcus coagulase-negative methi-R (коагулазонегатив метициллинга резистентлар).
· Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Alcaligenes xylosaxidans.
· Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides thetaiotaomicron.
· Бошқа микроорганизмлар: Mycobacterium avium.
Левофлоксацинга резистентлик иккала II турдаги топомераза: ДНКгираза ва топоизомераза IV ни кодловчи генларнинг босқичмабосқич мутация жараёнлари натижасида ривожланади. Микроб ҳужайрасининг пенетрацион тўсиғига таъсир механизми (Pseudomonas aeruginosa га хос бўлган механизм) ва эффлюкс механизми (микробга қарши воситани микроб ҳужайрасидан фаол чиқарилиши) каби бошқа резистентлик механизмлари ҳам микроорганизмларни левофлоксацинга сезгирлигини камайтириши мумкин. Левофлоксациннинг таъсир механизмини ўзига ҳослиги туфайли, одатда левофлоксацин ва бошқа микробларга қарши воситалар орасида кесишган резистентлик кузатилмайди.
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: марказий нерв тизими (МНТ) томонидан симптомлар: онгни бузилиши, шу жумладан онгни чалкашиши, бош айланиши ва тиришишлар, галлюцинация ва тремор кузатилган. Кўнгил айниши ва меъда-ичак йўлларининг эрозияси ривожланиши мумкин. Левофлоксациннинг терапевтик дозалардан анча юқори бўлган дозалари билан ўтказилган клинико-фармакологик тадқиқотларда, QT интервалини узайиши кўрсатилган.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, ЭКГмониторингини ва симптоматик. даволашни ўтказиш керак. Левофлоксацин диализ (гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий перитонеал диализ) ёрдамида чиқарилмайди. Специфик антидоти мавжуд эмас.
Chiqarish shakllari