Spirofloks analoglari


Dori analoglarini taqqoslash Spirofloks

Spirofloks Glevo Tavanik
Катталардаги левофлоксацинга сезгир бактериялар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш:

·               касалхонадан ташқаридаги пневмония;

·               сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);

·               сурункали бактериал простатит;

·               тери қопламалари ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;

·               туберкулёзнинг дориларга чидамли шаклларини мажмуавий даволаш учун;

·               куйдиргини ҳаво­томчи орқали юқишини олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Retseptli Retseptli / Retsepsiz Retseptli / Retsepsiz
Kategoriya

Antibiotiklar

Oftolmologik vositalar

Antibiotiklar

Antibiotiklar

Nojo'ya ta'sirlar
Қуйида келтирилган ножўя самаралар уларни юзага келиш сонининг градациясига мос равишда кўрсатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000) (шу жумладан, алоҳида ҳабарлар); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлардан учраш тезлигини аниқлашнинг имкони йўқ (постмаркетинг маълумотлар)).

Аллергик реакциялар: тез-тез эмас: терини қичишиши ва қизариши, тошма, эшакеми, гипергидроз; жуда кам ҳолларда – тери ва шиллиқ қаватларни шиши (масалан, юз ва томоқ соҳасида), артериал босимни тўсатдан пасайиб кетиши ва шок; аллергик пневмонит, ангионевротик шиш (Квинке шиши); тез-тезлиги номаълум: токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема (шу жумладан хавфли экссудатив эритема ёки Стивенс-Джонсон синдроми), фотосенсибилизация реакциялари (қуёш нури ва ультра бинафша нурланишига юқори сезувчанлик), лейкоцито кластик васкулит, стоматит; тез-тезлиги номаълум: анафилактик шок, анафилактоид шок.

Тери ва шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар баъзида хатто препаратнинг биринчи дозаси юборилганидан кейин ҳам ривожланиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик; тез-тез эмас: уйқучанлик, тремор, дисгевзия (таъмни бузилиши), безовталик ҳисси, ваҳима, онгни чалкашиши; кам ҳолларда: парестезия, тиришишлар; тез-тезлиги номаълум: периферик сенсор невропатия, периферик сенсор­мотор невропатия, дискинезия, экстрапирамид бузилишлар, таъм билиш сезувчанлигини йўқотилиши, паросмия (ҳид сезишни бузилиши, айниқса ҳидни субъектив сезиш, объектив сезмаслик), шу жумладан ҳид сезишни йўқолиши, хушдан кетиш, ҳавфсиз ички бош мия гипертензия, руҳий бузилишлар (масалан, галлюцинациялар, паранойя), депрессия, ажитация (қўзғалиш), уйқуни бузилиши, тунги даҳшатлар.

Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас: ҳансираш; тез-тезлиги номаълум: бронхоспазм, аллергик пневмонит.

Юрак ва қон томирлари томонидан: тез-тез: флебит; кам ҳолларда: артериал босимни пасайиши, синусли тахикардия, юрак уришини хис этиш; тез-тезлиги номаълум: QT интервалини узайиши, юрак қоринчаларининг ритмини бузилиши, юрак қоринчалари тахикардияси, юракни тўхташига олиб келиши мумкин бўлган юрак қоринчалари тахикардиясининг “пируэт” тури.

Овқат ҳазм қилиш тизими  томонидан: тез-тез: диарея, қусиш, кўнгил айниши; тез-тез эмас: қоринда оғриқлар, диспепсия, метеоризм, қабзият, қонда “жигар” ферментлари фаоллигини (масалан, аланинаминотрансфераза (АлАТ) ва аспартатаминотрансфераза (АсАТ), ишқорий фосфатазанинг (ИФ) ва гамма­глутамилтрансферазанинг (ГГТ) фаоллигини ошиши); тез-тезлиги номаълум: жуда кам ҳолларда энтероколитнинг белгиси бўлиши мумкин бўлган геморрагик диарея, шу жумладан псевдомембраноз колит,  панкреатит, оғир жигар етишмовчилиги, шу жумладан ўткир жигар етишмовчилигининг ривожланиш ҳоллари, бу айниқса оғир асосий касаллиги бўлган пациентларда баъзида ўлимга олиб келиши мумкин (масалан, сепсиси бўлган пациентларда), гепатит, сариқ касаллиги.

Сийдик-таносил тизими томонидан: тез-тез эмас: қон зардобида креатинин клиренси концентрациясини ошиши; кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги (масалан, интерстициал нефритни ривожланиши натижасидаги етишмовчилик).

Скелет­мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: тез-тез эмас: артралгия, миалгия; кам ҳолларда: пайларни шикастланиши, шу жамладан тендинит, (масалан, ахиллов пайини), мушак кучсизлиги, бу айниқса псевдопаралитик миастенияси (myasthenia gravis) бўлган пациентларда ҳавфли бўлиши мумкин; тез-тезлиги номаълум: рабдомиолиз, пайларнинг узилиши (масалан, ахиллов пайини; бу ножўя самараси даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонлама характерга эга бўлиши мумкин), бойламларни узилиши, мушакларни узилиши, артрит.

Қон ва лимфа тизими томонидан: тез-тез эмас: лейкопения (периферик қонда лейкоцитлар сонини камайиши),  эозинофилия (периферик қонда эозинофиллар сонини ошиши); қонда билирубин даражасини ошиши; кам ҳолларда: нейтропения (периферик қонда нейтрофиллар сонини камайиши), тромбоцитопения (периферик қонда тромбоцитлар сонини камайиши); тез-тезлиги номаълум: панцитопения (периферик қонда барча шаклдаги элиментлар сонини камайиши), агранулоцитоз (периферик қонда гранулоцитлар сонини камайиши ёки уларни йўқлиги), гемолитик анемия.

Сезги аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: вертиго (танани ёки атрофдаги предметларни оғиши ёки айланиш ҳисси); кам ҳолларда: қулоқларда шовқин; жуда кам ҳолларда: қаралаётган тасвирни хиралашиши каби кўришни бузилиши; тез-тезлиги номаълум: кўришни ўткинчи бузилиши, эшитишни пасайиши, эшитишни йўқотилиши.

Модда алмашинуви ва озиқланиш томонидан: тез-тез эмас: анорексия; кам ҳолларда: гипогликемия, айниқса қандли диабети бор пациентларда (гипогликемиянинг юз бериши мумкин бўлган белгилари: «бўри» иштаҳаси, асабийлик, терлаш, қалтираш); тез-тезлиги номаълум: гипергликемия, гипогликемик кома.

Бошқалар: тез-тез: юбориш жойида реакция (оғриқ, тери гиперемияси); тез-тез эмас: замбуруғли инфекциялар, патоген микроорганизмларнинг резистентлигини ривожланиши, астения; кам ҳолларда: пирексия (тана ҳароратини ошиши); тез-тезлиги номаълум: оғриқ (шунингдек белда, кўкракда ва қўл­оёқларда оғриқ); жуда кам ҳолларда: порфирия билан касалланган беморларда порфирия ҳуружлари (модда алмашинувининг жуда кам учрайдиган касаллиги).

 

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Narh
Qadoqda soni
Dozasi 100мл
Narh* 14 000 so'm

Spirofloks bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Qadoqda soni -
Dozasi -
Narh* -
Qadoqda soni 5
Dozasi 500мг
Narh* 109 000 so'm

Tavanik bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Mavjud qadoq turlari
  • Eritma
  • Tomchilar
  • Tabletkalar
  • Tabletkalar
  • Eritma
Homiladorlik davrida qabul qilish
Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi
Bog'lik kasalliklarni davolash

Sistitdan

Sistitdan

Sistitdan

«Spirofloks analoglar» dorisining ta'rifi Apteka.uz saytida qisqartilirlgan yoki rasmiy ko'rsatmalar bilan to'ldirilgan bo'lishi mumkin. Dorini sotib olishdan va ishlatishdan oldin siz shifokor bilan maslahatlashib, ishlab chiqaruvchi tomonidan tasdiqlangan izoh bilan tanishishingiz kerak.
×
×
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9