Voltaren Emulgelning aptekalardagi narxlari
VOLTAREN EMULGEL gel 2% 100g
|
|
130 ta dorixonada bor
|
72 700 so'mdan
Dorixonadan topish
|
102 000 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
88 000 so'mdan
Bron qilish
|
VOLTAREN EMULGEL gel 1% 100g
|
|
188 ta dorixonada bor
|
60 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
84 000 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
63 300 so'mdan
Bron qilish
|
VOLTAREN EMULGEL gel 2% 50g N1
|
|
137 ta dorixonada bor
|
65 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
78 000 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
66 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Voltaren Emulgel ko'rsatmalar
• мушаклар ва бўғимларнинг шикастланиши (масалан, пайлар йиртилиши, чўзилиши, лат ейишлар, умуртқа поғонасидаги оғриқлар ва спорт жароҳатлари);
• тендинит (масалан, "теннисли тирсак");
• тизза бўғими ва қўл бармоқлари бўғимларининг енгил даражали артрози.
Препарат катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда қўлланилиши мумкин.
• агар сизда диклофенак ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмларига ёки бошқа даволаш воситаларига, масалан, ибупрофен ёки ацетилсалицил кислотасига (қон ивишини олдини олиш учун ишлатиладиган модда) аллергиянгиз (ўта юқори сезувчанлик): оғриқ, иситмалаш ёки яллиғланиш бўлса (5-бўлим ва 2-бўлимнинг охирига қаранг). Агар ишончингиз комил бўлмаса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Ушбу препаратга аллергик реакциянинг белгилари қуйидагилардан иборат: ҳуштаксимон нафас олиш ёки нафас қисилиши (астма); пўрсилдоқ ёки эшакеми билан кечадиган тери тошмалари; юзнинг ёки тилнинг шишиши; бурун оқиши.
• агар сиз ҳомиладорликнинг сўнгги 3 ойлигида бўлсангиз.
Агар юқоридаги ҳолатлардан биронтаси сизга тааллуқли бўлса, препаратдан фойдаланманг.
Препарат таркибида пропиленгликол ва бензилбензоат мавжуд бўлиб, улар баъзи беморларда препаратни қўллаш жойида терининг енгил таъсирланишига олиб келиши мумкин.
Агар сиз препаратни қўллашни унутган бўлсангиз.
Агар сиз ўз вақтида препарат қўллашни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни эсингизга келганда суртинг ва жадвалга мувофиқ қўллашни давом этинг. Ўтказиб юборилган дозани қоплаш учун икки марталик дозани қўллаш мумкин эмас.
Ушбу препаратни қўллаш бўйича саволларингиз бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг.
• Агар ҳомиладор бўлсангиз, айниқса ҳомиладорликнинг сўнгги 3 ойлигида, препаратни қабул қилманг, чунки бу чақалоққа зарар етказиши ёки туғруқ пайтида асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
• Агар эмизаётган бўлсангиз, препаратни қабул қилманг.
Препаратнинг қанча миқдорини ишлатиш керак?
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун
Оғриқ соҳасининг катталигига қараб, 2-4 г препаратни (ҳажми бўйича олча ёки грек ёнғоғи катталигига мувофиқ ва 400-800 см2 тана юзаси майдонига ишлаш учун етарли бўлган), терининг зарарланган соҳасига кунига 3-4 марта секин суркаб сингдиринг.
Препаратни қандай қўллаш лозим?
1. Биринчи марта ишлатишдан олдин тюбикдан ҳимоя мембранасини олиб ташлаш учун қопқоқни айлантириб очинг. Қопқоқнинг ташқи тарафини тюбикнинг оғзига кийдиринг, айлантиринг ва ҳимоя мембранасини олиб ташланг.
2. Тюбикдан гелни оз миқдорда сиқиб чиқаринг ва оғриқли ёки шишган соҳага секин суркаб сингдиринг. Гел миқдори оғриқли ёки шишган соҳанинг катталигига боғлиқ бўлиши мумкин. Олча ёки грек ёнғоғининг ўлчамларига мувофиқ бўлган миқдори, одатда, етарли бўлиши керак. Гелни терига суртганда сиз енгил совитувчи таъсирини сезишингиз мумкин.
3. Агар қўлларингиз даволаш соҳаси бўлмаса, препаратни суртгандан кейин уларни ювиб ташланг.
Препаратни қанча муддат давомида қўллаш керак?
Препаратни 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Янада узоқроқ муддат давомида фойдаланиш шифокор томонидан тавсия қилиниши мумкин.
Агар 7 кун қўллашдан кейин бирон бир яхшиланиш бўлмаса ёки белгиларнинг ёмонлашиши кузатилса, у ҳолда шифокорингиз билан маслаҳатлашингиз лозим.
Агар препаратни керагидан ортиқча қўллаган бўлсангиз.
• Агар препаратни керагидан ортиқча қўллаган бўлсангиз, гелнинг ортиқчасини салфетка билан артинг.
• Агар сиз ёки болангиз гелни тасодифан ютиб юборсангиз, дарҳол шифокор билан боғланинг.
Кам ёки жуда кам учрайдиган баъзи ножўя реакциялар жиддий бўлиши мумкин.
Агар аллергик реакциянинг аломатлари бўлиши мумкин бўлган қуйидаги белгилар пайдо бўлса, препаратнинг қўлланилишини ТЎХТАТИШ ва дарҳол шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш зарур:
• пўрсилдоқ билан кечадиган тери тошмалари; эшакеми (ҳар 10000 одамга 1 дан 10 тагача ҳолатларда кузатилиши мумкин).
• ҳуштаксимон нафас, нафас олишнинг қийинлишиши ёки нафас қисилиши (астма) (10000 одам ичидан 1 дан кам ҳолатда содир бўлиши мумкин).
• юз, лаблар, тил ёки томоқнинг шишиши (10000 одам ичидан 1 дан кам ҳолатда содир бўлиши мумкин).
Вужудга келиши мумкин бўлган бошқа ножўя реакциялар одатда ўткинчи ва енгил бўлиши мумкин (лекин, агар сиз ташвишланаётган бўлсангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг).
Тез-тез учрайдиган ножўя реакциялар (100 одам ичидан 1 дан 10 тагача ҳолатларда кузатилиши мумкин).
• тери тошмалари, қичишиш, қизариш ёки терининг оғриши.
Жуда кам учрайдиган ножўя реакциялар (10000 одам ичидан 1 дан кам ҳолатда содир бўлиши мумкин).
• тери қуёшга нисбатан янада сезувчан бўлиши мумкин. Қуёшдан куйишнинг бўлиши мумкин бўлган белгилари: қичишиш, шиш ва пўрсилдоқлар пайдо бўлиши.
Ножўя реакциялар тўғрисидаги хабарлар
Бирон бир ножўя реакция пайдо бўлганда, шу жумладан, тиббий қўллаш бўйича йўриқномада қайд этилмаган, бу ҳақда шифокорга хабар беринг. Сиз ҳар қандай номақбул ҳолатлар ҳақида бевосита: миллий ахборот тизими, Интернет орқали ёки бошқа усул билан хабар беришингиз мумкин. Ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш орқали сиз дори воситасининг хавфсизлиги тўғрисидаги қўшимча маълумотларни тўплашга ёрдам берасиз.
1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 11,6 мг диклофенак диэтиламин, бу 10 мг диклофенак натрийга мувофиқдир.
Ёрдамчи моддалар: диэтиламин, карбомерлар (карбопол 974 Р), макрогол цетостеарил эфири (цетомакрогол 1000), кокоил каприлокапрат (цетиол LC), изопропил спирти, суюқ парафин (минерал мой), ароматик крем 45 (бензилбензоат сақлайди), пропиленгликол, тозаланган сув.
Яроқлилик муддати
3 йил. Ўрама идишда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
• Агар шифокор томонидан тавсия қилинмаган бўлса, препаратни терининг катта майдонларида ёки фойдаланиш учун белгиланган вақтдан кўпроқ вақт давомида ишлатишдан сақланинг.
• Препарат фақат ташқи қўллаш учун мўлжалланган. Ичга (перорал) қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни ютманг. Қўллагандан кейин қўлингизни ювинг. Препаратнинг кўзингизга тушишидан эҳтиёт бўлинг. Агар бу содир бўлса, тоза сув билан кўзларни яхшилаб ювинг. Агар ўзингизни нохуш сезсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтингизга мурожаат қилинг.
• Суяк чиқиши каби жароҳатлар учун ишлатиладиган шифобелбоғи ёки бинтлардан фойдаланиш мумкин. Ҳаво ўтказмайдиган (пластик) боғловлардан фойдаланманг.
Препаратни қўллашдан олдин бирон бир савол пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг.
Chiqarish shakllari