×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

VOLTAREN EMUL gel 20g 1%

Kategoriya:
- Qo'shma va mushak og'rig'i
Ishlab chiqarilish joyi:
- Shveytsariya
Faol modda:
Диклофенак
Ishlab chiqaruvchi:
- ГСК Консьюмер Хелскер С.А.
Vakil:
- GSK Consumer Healthcare S.A.
ATX kodi:
- M02AA15
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 201 ta dorixonasida topildi

ico 30 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 37 300 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 34 700 s`om dan

Bron qilish
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Чиқарилиш шакли: ташқи қўллаш учун 1%-ли гел

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 11,6 мг диклофенак диэтиламин, бу 10 мг диклофенак натрийга мувофиқдир.

Ёрдамчи моддалар: диэтиламин, карбомерлар (карбопол 974 Р), макрогол цетостеарил эфири (цетомакрогол 1000), кокоил каприлокапрат (цетиол LC), изопропил спирти, суюқ парафин (минерал мой), ароматик крем 45 (бензилбензоат сақлайди), пропиленгликол, тозаланган сув.

20 г, 50 г ёки 100 г дан ҳимоя мембранаси ва бураладиган қопқоғи бўлган (оқ ёки мовий рангли) ламинацияланган тюбикда. Қопқоқ ташқи томондан тюбикнинг ҳимоя мембранасини очиш учун калит (бўртиқли чуқурча) билан таъминланган. Тюбик қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойлаштирилган.

     

Волтарен Эмулгел препарати таркибида ностероид яллиғланишга қарши дорилар гуруҳига (НСАИД) тегишли бўлган таъсир этувчи модда диклофенак бор. Препарат терига суртиш учун махсус ишлаб чиқилган.

Препарат бўғимлар ва мушакларга таъсир қилувчи бир қатор оғриқли ҳолатларда оғриқни енгиллаштириш, яллиғланиш ва шишни камайтириш учун қўлланилади.

Барча дори воситалар сингари, Волтарен Эмулгел ҳам ножўя реакцияларни чақириши мумкин, аммо ҳамма беморларда эмас.

Кам ёки жуда кам учрайдиган баъзи ножўя реакциялар жиддий бўлиши мумкин.

Агар аллергик реакциянинг аломатлари бўлиши мумкин бўлган қуйидаги белгилар пайдо бўлса, препаратнинг қўлланилишини ТЎХТАТИШ ва дарҳол шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш зарур:

• пўрсилдоқ билан кечадиган тери тошмалари; эшакеми (ҳар 10000 одамга 1 дан 10 тагача ҳолатларда кузатилиши мумкин).

• ҳуштаксимон нафас, нафас олишнинг қийинлишиши ёки нафас қисилиши (астма) (10000 одам ичидан 1 дан кам ҳолатда содир бўлиши мумкин).

• юз, лаблар, тил ёки томоқнинг шишиши (10000 одам ичидан 1 дан кам ҳолатда содир бўлиши мумкин).

Вужудга келиши мумкин бўлган бошқа ножўя реакциялар одатда ўткинчи ва енгил бўлиши мумкин (лекин, агар сиз ташвишланаётган бўлсангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг).

Тез-тез учрайдиган ножўя реакциялар (100 одам ичидан 1 дан 10 тагача ҳолатларда кузатилиши мумкин).

• тери тошмалари, қичишиш, қизариш ёки терининг оғриши.

Жуда кам учрайдиган ножўя реакциялар (10000 одам ичидан 1 дан кам ҳолатда содир бўлиши мумкин).

• тери қуёшга нисбатан янада сезувчан бўлиши мумкин. Қуёшдан куйишнинг бўлиши мумкин бўлган белгилари: қичишиш, шиш ва пўрсилдоқлар пайдо бўлиши.

Ножўя реакциялар тўғрисидаги хабарлар

Бирон бир ножўя реакция пайдо бўлганда, шу жумладан, тиббий қўллаш бўйича йўриқномада қайд этилмаган, бу ҳақда шифокорга хабар беринг. Сиз ҳар қандай номақбул ҳолатлар ҳақида бевосита: миллий ахборот тизими, Интернет орқали ёки бошқа усул билан хабар беришингиз мумкин. Ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш орқали сиз дори воситасининг хавфсизлиги тўғрисидаги қўшимча маълумотларни тўплашга ёрдам берасиз. 

Препаратнинг айрим таркибий қисмлари тўғрисида муҳим маълумот

Препарат таркибида пропиленгликол ва бензилбензоат мавжуд бўлиб, улар баъзи беморларда препаратни қўллаш жойида терининг енгил таъсирланишига олиб келиши мумкин.

Агар сиз препаратни қўллашни унутган бўлсангиз.

Агар сиз ўз вақтида препарат қўллашни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни эсингизга келганда суртинг ва жадвалга мувофиқ қўллашни давом этинг. Ўтказиб юборилган дозани қоплаш учун икки марталик дозани қўллаш мумкин эмас.

Ушбу препаратни қўллаш бўйича саволларингиз бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг.

Препаратни қуйидагиларни даволаш учун қўллаш мумкин:

• мушаклар ва бўғимларнинг шикастланиши (масалан, пайлар йиртилиши, чўзилиши, лат ейишлар, умуртқа поғонасидаги оғриқлар ва спорт жароҳатлари);

• тендинит (масалан, "теннисли тирсак");

• тизза бўғими ва қўл бармоқлари бўғимларининг енгил даражали артрози.

Препарат катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда қўлланилиши мумкин.

Препаратдан қўйидаги ҳолларда фойдаланманг:

• агар сизда диклофенак ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмларига ёки бошқа даволаш воситаларига, масалан, ибупрофен ёки ацетилсалицил кислотасига (қон ивишини олдини олиш учун ишлатиладиган модда) аллергиянгиз (ўта юқори сезувчанлик): оғриқ, иситмалаш ёки яллиғланиш бўлса (5-бўлим ва 2-бўлимнинг охирига қаранг). Агар ишончингиз комил бўлмаса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ушбу препаратга аллергик реакциянинг белгилари қуйидагилардан иборат: ҳуштаксимон нафас олиш ёки нафас қисилиши (астма); пўрсилдоқ ёки эшакеми билан кечадиган тери тошмалари; юзнинг ёки тилнинг шишиши; бурун оқиши.

• агар сиз ҳомиладорликнинг сўнгги 3 ойлигида бўлсангиз.

Агар юқоридаги ҳолатлардан биронтаси сизга тааллуқли бўлса, препаратдан фойдаланманг.

Ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингизга, қайси дори воситасиларни қабул қилаётганингиз ёки яқинда қўллаганингиз, шу қаторда, рецептсиз олган дорилар ҳақида хабар беринг.

300С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрама идишда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Оқдан сарғиш ранггача бўлган юмшоқ, бир жинсли, кремсимон гел.

Препаратни ҳар доим тиббий қўллаш бўйича йўриқномада белгиланган тартибда ёки шифокорнинг буйруғига мувофиқ қўлланг. Агар сизда бирон бир савол туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Препаратнинг қанча миқдорини ишлатиш керак?

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун

Оғриқ соҳасининг катталигига қараб, 2-4 г препаратни (ҳажми бўйича олча ёки грек ёнғоғи катталигига мувофиқ ва 400-800 см2 тана юзаси майдонига ишлаш учун етарли бўлган), терининг зарарланган соҳасига кунига 3-4 марта секин суркаб сингдиринг.

Препаратни қандай қўллаш лозим?

1. Биринчи марта ишлатишдан олдин тюбикдан ҳимоя мембранасини олиб ташлаш учун қопқоқни айлантириб очинг. Қопқоқнинг ташқи тарафини тюбикнинг оғзига кийдиринг, айлантиринг ва ҳимоя мембранасини олиб ташланг.

2. Тюбикдан гелни оз миқдорда сиқиб чиқаринг ва оғриқли ёки шишган соҳага секин суркаб сингдиринг. Гел миқдори оғриқли ёки шишган соҳанинг катталигига боғлиқ бўлиши мумкин. Олча ёки грек ёнғоғининг ўлчамларига мувофиқ бўлган миқдори, одатда, етарли бўлиши керак. Гелни терига суртганда сиз енгил совитувчи таъсирини сезишингиз мумкин.

3. Агар қўлларингиз даволаш соҳаси бўлмаса, препаратни суртгандан кейин уларни ювиб ташланг.

Препаратни қанча муддат давомида қўллаш керак?

Препаратни 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Янада узоқроқ муддат давомида фойдаланиш шифокор томонидан тавсия қилиниши мумкин.

Агар 7 кун қўллашдан кейин бирон бир яхшиланиш бўлмаса ёки белгиларнинг ёмонлашиши кузатилса, у ҳолда шифокорингиз билан маслаҳатлашингиз лозим.

Агар препаратни керагидан ортиқча қўллаган бўлсангиз.

• Агар препаратни керагидан ортиқча қўллаган бўлсангиз, гелнинг ортиқчасини салфетка билан артинг.

• Агар сиз ёки болангиз гелни тасодифан ютиб юборсангиз, дарҳол шифокор билан боғланинг.

12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Режалаштирилган ёки эҳтимоли бўлган ҳомиладорликда ва эмизиш даврида, препаратни қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

• Агар ҳомиладор бўлсангиз, айниқса ҳомиладорликнинг сўнгги 3 ойлигида, препаратни қабул қилманг, чунки бу чақалоққа зарар етказиши ёки туғруқ пайтида асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

• Агар эмизаётган бўлсангиз, препаратни қабул қилманг.

Агар қуйидагилар мавжуд бўлса, препаратдан фойдаланманг: кесилган яралар, очиқ яралар, тери тошмалари ёки гўш. Препаратни қўллашдан кейин терида тошмалар пайдо бўлса, даволашни тўхтатиш керак.

• Агар шифокор томонидан тавсия қилинмаган бўлса, препаратни терининг катта майдонларида ёки фойдаланиш учун белгиланган вақтдан кўпроқ вақт давомида ишлатишдан сақланинг.

• Препарат фақат ташқи қўллаш учун мўлжалланган. Ичга (перорал) қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни ютманг. Қўллагандан кейин қўлингизни ювинг. Препаратнинг кўзингизга тушишидан эҳтиёт бўлинг. Агар бу содир бўлса, тоза сув билан кўзларни яхшилаб ювинг. Агар ўзингизни нохуш сезсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтингизга мурожаат қилинг.

• Суяк чиқиши каби жароҳатлар учун ишлатиладиган шифобелбоғи ёки бинтлардан фойдаланиш мумкин. Ҳаво ўтказмайдиган (пластик) боғловлардан фойдаланманг.

Препаратни қўллашдан олдин бирон бир савол пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг.


Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

VOLTAREN EMUL gel 20g 1% dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
VOLTAREN EMUL gel 20g 1% dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
VOLTAREN EMUL gel 20g 1% dori vositasi ГСК Консьюмер Хелскер С.А. tomonidan Shveytsariya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
VOLTAREN EMUL gel 20g 1% dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
VOLTAREN EMUL gel 20g 1% dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
DIKLOFENAK inyeksiya uchun eritma 3ml 2,5% N10
Narh: 6 700 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF MAKS gel 30g 5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
ORTOFLEKS maz 50 g 20 mg/g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Estoniya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гриндекс, АО, Латвия произведено: Таллиннский фармацевтический завод, АО
KLODIFEN ko'z tomchilari 5ml 0,1% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ophthalmics Ilaclari Ltd Sti, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil:
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
KLODIFEN inyeksiya uchun eritma 3ml 75mg/3ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S., Турция произведено: Mefar Ilac Sanayi A.S.
  • Vakil:
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
KLODIFEN gel 45g 5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Limited, Великобритания произведено: S.C. Slavia Pharm SRL
  • Vakil:
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
DIKLOFENAK inyeksiya uchun eritma 3ml 25mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Unique Pharmaceutical Lab.
Narh: 2 000 so'mdan Batafsil
DIKLOGEN inyeksiya uchun eritma 3ml 75mg/3ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Agio Pharmaceutical Limited
VOLTAREN EMUL gel 100g 2%
Narh: 75 000 so'mdan Batafsil
BLOKIUM gel 50g
Narh: 125 000 so'mdan Batafsil
BLOKIUM V12 tabletkalari N15
Narh: 180 000 so'mdan Batafsil
ORTOFEN tabletkalari 25mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ТатХимФармПрепараты, АО
Narh: 5 500 so'mdan Batafsil
DIKLOFENAK inyeksiya uchun eritma 3ml 25mg/ml N10
Narh: 9 800 so'mdan Batafsil
DIKLOFENAK inyeksiya uchun eritma 3ml 25mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Дальхимфарм, ОАО
Narh: 2 000 so'mdan Batafsil
DIKLOFENAK suppozitorii 100mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Moldova
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармаприм, ООО
Narh: 6 500 so'mdan Batafsil
DIKLOFENAK suppozitorii 50mg N6
Narh: 8 000 so'mdan Batafsil
DIKLOFENAK gel 50g 5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез, ОАО
DIKLOFENAK gel 30g 5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез, ОАО
DIKLOFENAK tabletkalari 50mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ООО «Озон»
Narh: 5 600 so'mdan Batafsil
DIKLOFENAK suppozitorii 100mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Дальхимфарм, ОАО
Narh: 6 500 so'mdan Batafsil
DIKLOFENAK suppozitorii 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Биосинтез, ПАО
Narh: 6 000 so'mdan Batafsil
DIKLOFENAK AKOS maz 30g 1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез, ОАО
DIKLON suppozitorii 25mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Armaniston
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Медикал Горизон ООО
Narh: 28 000 so'mdan Batafsil
DIKLON suppozitorii 12,5mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Armaniston
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Медикал Горизон ООО
DIKLOFENAK inyeksiya uchun eritma 3ml 75mg/3ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Uzgermed Pharm, СП, ООО
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
DIKLOFENAK inyeksiya uchun eritma 25mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Radiks, ЧНПП
DOLAREN gel 50g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Диклофенак ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nabros Pharma Pvt. Ltd
VOLTAREN EMUL gel 50g 1%
Narh: 60 000 so'mdan Batafsil
VOLTAREN EMUL gel 50g 2%
Narh: 66 000 so'mdan Batafsil
VOLTAREN EMUL gel 100g 1%
Narh: 79 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
FENISTIL gel 30g N1
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
SINEKOD DLYA DETEY tomchilar 20ml 5mg/ml
PANADOL DETSKIY suppozitorii 125mg N10
LAMIZIL DERM gel 15g 1%
VOLTAREN EMUL gel 50g 1%
Narh: 60 000 so'mdan Batafsil
VOLTAREN EMUL gel 100g 1%
Narh: 79 000 so'mdan Batafsil
SINEKOD sirop 200ml 1,5mg/ml
Narh: 162 000 so'mdan Batafsil
PANADOL DETSKIY suspenziya 100ml 120mg/5ml
Narh: 38 900 so'mdan Batafsil
LAMIZIL krem 15g 1%
Narh: 104 600 so'mdan Batafsil
OTRIVIN sprey 10ml 0,1%
Narh: 34 700 so'mdan Batafsil
OTRIVIN sprey so vkusom mentola 10ml 0,1%
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9