×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ADOAMIN sirop 200ml

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Фолиевая кислота, Цианокобаламин, DL-альфа-токоферола ацетат, Аскорбиновая кислота, Кальция пантотенат, Колекальциферол, никотинамид(Витамин РР или В3), пиридоксина гидрохлорид (витамин В6), рибофлавин, тиамина гидрохлорид, L-Лейцина, L-Изолейцина, L-Метионина, L-Фенилаланина, L-Треонина, L-Триптофана, L-Валина, L-лизина гидрохлорид
Ishlab chiqaruvchi:
- Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
Vakil:
- Rhydburg
ATX kodi:
- A16AA
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 27 ta dorixonasida topildi

ico 82 700 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 82 800 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

DYUFALAK sirop 1000ml 0,667/ml Эбботт Биолоджикалз Б.В./Верофарм АО Gollandiya / Rossiya
50 500 s`om dan
SPAZMALGON tabletkalari N20 Balkanpharma-Dupnitsa AD Bolgariya
23 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: сироп

Таркиби:

Ҳар 15 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

L-лейцин USP                                                                                    18,3 мг

L-изолейцин USP                                                                               5,9 мг

L-лизин гидрохлориди USP                                                 25 мг

L-фенилаланин USP                                                                          5 мг

L-треонин USP                                                                                  4,2 мг

L -метионин USP                                                                               9,2 мг

L -триптофан USP                                                                             5 мг

L-валин USP                                                                                      6,7 мг

Тиамин гидрохлориди BP                                                                5 мг

Рибофлавин (натрий рибофлавин фосфати шаклида) ВР  3 мг

Пиридоксин гидрохлориди BP                                                        1,5 мг

Никотинамид BP                                                                               25 мг

Кальций пантотенати BP                                                                   5 мг

Цианокобаламин BP                                                                          2,5 мкг

Фолат кислотаси BP                                                                          0,75 мг

Аскорбин кислотаси BP                                                                   40 мг

Витамин BP                                                                                        2500 ХБ

Колекальциферол BP                                                                       200 ХБ

Альфа токоферол ацетати BP                                                          7,5 ХБ

Аминокислоталар оқсиллар ва ферментларнинг асосий қурилиш блоклари ҳисобланади ва соғлом одам организмининг нормал фаолият кўрсатиши, айниқса ўсиш ва соғайиш вақтида муҳим аҳамиятга эга. Алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар организмда ҳосил бўлмайди ва қўшимча равишда рационга киритилиши керак.

Витаминлар зарур озуқа моддалари тоифасига мансуб органик бирикмалар синфига киради. Улар организм учун жуда кам миқдорда зарур. Улар бошқа озуқа моддаларини қўллаш имконини берувчи микроэлементлардир. Организм уларни етарли миқдорда синтезлай олмаганлиги сабабли, улар овқат билан тушиши керак. Яхши мувозанатлашган парҳез кўпгина ҳолларда соғлом одамнинг талабига мувофиқ витаминлар билан таъминлайди. Ҳар бир витамин маълум фаолиятни бажаради ва у ёки бу витаминнинг танқислиги маълум касалликка олиб келиши мумкин. Масалан, А витамини тунда кўриш ва шиллиқ қаватлар ва эпителиал юзаларнинг яхлитлиги учун зарур. Танқисликнинг классик самараси ксерофтальмия ҳисобланади, у шох пардани эратомаляцияси ва перфорациясига олиб келиши мумкин. D витамини кальций метаболизмини назорат қилувчи механизмларда муҳим рол ўйнайди ва унинг танқислиги кальций ва фосфатларни сўрилиши ёмонлашиши, улар рахит ва остеомаляцияга олиб келиши мумкин.

В гуруҳи витаминлари углеводлар, алкогол ва ёйилган занжирли аминокислоталарнинг метаболизмида муҳим рол ўйнайди. Улар тўқималар оксидланиши ва миелинда ДНК ва ёғ кислоталари синтезида ҳаётий зарур рол ўйнайди.

С витамини коллагенни ишлаб чиқарилиши ва организмда тўқималарни тикланиши учун зарур. У шунингдек углеводлар алмашинуви, липидлар ва оқсиллар синтезида ва қон-томирларнинг бутунлигини сақлаб қолишда иштирок этади.

Ичга қабул қилиш учун сироп, 200 мл дан шиша флаконларда.

200 мл шиша флакон, ҳар бир флакон 200 мл перорал суюқлик сақлайди ва қутига жойланган (1х200 мл)

Сувда эрувчан витаминлар буйрак фаолияти нормал бўлган шахсларда кам ҳолларда токсиклик чақиради.

Тиаминга ўта юқори сезувчанлик реакциялари кам кузатилади ва асосан парентерал юборилганда қайд этилган. Пиридоксинга аллергик реакция ҳақида маълумотлар кам келиб тушган.

Жигарни катталашиши, лейкопения ва қусиш витаминлар билан заҳарланишнинг симптомлари ҳисобланади. Кальций миқдорини ошиши ва тўқималарнинг бир неча соҳаларини кальцификацияси D витамини гипервитаминозида қайд этилган.

Препарат маълум витаминларнинг оғир етишмовчиликларини даволаш учун мўлжалланмаган.

Витаминларни назоратсиз қўллаш токсик реакциялар чақириши мумкинлиги сабабли, ота-оналар дозалаш бўйича шифокорнинг кўрсатмаларига риоя қилишлари керак. Витаминлар билан бирга бошқа препаратларни қўллаш токсиклик ва дозани ошириб юборилишига олиб келиши мумкин.

Адоамин сиропи оғир инфекциялар, дегенератив касалликлар, эндокрин дисфункция, жаррохлик аралашувлари, жароҳатлар, куйиш, қарилик, бери-бери, пеллагра, рибофлавиноз каби баъзи витаминлар ва аминокислоталарнинг танқислиги билан боғлиқ ҳолатларни даволашда қўшимча сифатида қўлланади.

 

Препаратнинг бирон-бир компонентига маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган беморларга ва гипервитаминози бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Кўпгина парҳезлар организмга керагидан ортиқ оқсил истеъмол қилинишини таъминлайди, бу ортиқча азотни чақиради, у ўз навбатида мочевина шаклида сийдик билан чиқарилади. Азотнинг ортиқча миқдори баъзи тадқиқотларда кекса ёшли пациентларда буйрак фаолиятини сусайишини чақиради. Кўпгина табқиқотларда буйрак фаолиятини бузилиши бўлган шахсларда оқсилни диетик чеклаш буйрак фаолиятини сусайиши жадаллигини секинлаштириши кўрсатилган, аммо ҳамма тадқиқотларда эмас.

Оқсилни ҳаддан ташқари ошиқча истеъмол қилиш шунингдек кальцийни чиқарилишини ошириши мумкин, баъзи тасдиқлар оқсил, айниқса ҳайвон оқсили миқдори юқори бўлган парҳезни остеопороз билан боғлиқлигини таъкидлайди. Бошқа томондан, баъзи оқсиллар суякни шаклланиши учун зарур. Икки томонлама яширин тадқиқотлар оқсилни тавсия этилган миқдоридан камроқ рационни ўз ичига олувчи парҳезда бўлган кекса ёшли шахслар, агар кунига 20 грамм оқсил қўшимча истеъмол қилган бўлса,суяк массасини йўқотилиши билан камроқ хасталанган. Шифокор истеъмол қилиниши зарур бўлган оқсил миқдорини баҳолашга ёрдам беради.

Моноаминооксидазанинг (МАО) носелектив ингибиторлари: шу жумладан фенелзин сульфати, сульфат ва транилципроминпаргилин HCl – L-фенилаланин ва МАО нинг носелектив ингибиторларини бирга қўлланганда гипертонияга олиб келиши мумкин.

Селегилин: L-фенилаланин ва МАО нинг носелектив ингибитори селегин бир вақтда қўлланганда синергик антидепрессив фаолликни чақириши мумкин.

Нейролептиклар: L-фенилаланин бир вақтда қўлланганда нейролептикларнинг ножўя реакцияларидан бири – кечки дискинезияни чақириши мумкин.

Ацетаминофен ва метотрексат: L-метионин ацетаминофен дозаси ошириб юборилган пациентларда ёки метотрексат қабул қилаётган пациентларда буйракка токсиклигини камайтириши мумкин. Назарий жиҳатдан у шунингдек потенциал гепатотоксик бошқа препаратларни қўллаганда ҳам жигарга токсикликни камайтириши мумкин.

Гентамицин: Метионин гентамициннинг ототоксик самараларидан ҳимоя қилиши мумкин.

25оС дан паст ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин

Яроқлилик муддати

18 ой. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин

Қўллашдан олдин чайқатилсин.

Катталар: Бир ош қошиқ (15 мл) дан кунига икки марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

Болалар: Кунига бир ош қошиқ (15 мл) дан бўлинган дозалар ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

Сувда эрувчан витаминлар буйрак фаолияти нормал бўлган шахсларда кам ҳолларда токсиклик чақиради.

Суткалик эҳтиёж ва тавсия этилган дозалашдан аҳамиятли даражада юқори миқдорда истеъмол қилинганда гипервитаминоз пайдо бўлади. Белгилари ва симптомлари терини қуриши ва қичишиши, тери десквамацияси, эритематоз дерматит, сочларни ўсишини бузилиши, лабларда ёрилиш, суякни оғриқ, гиперостоз, бош оғириғи, кўрув нервини шиши, анорексия, шиш, чарчоқлик, таъсирчанлик, қон кетиши, фиброз, марказий веналар склерози ва жигар циррозини ўз ичига олади. Бош мия ички босими ошиши мумкин. Ишфорий фосфотаза ва гиперкальциемия ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.

Ҳолсизлик, чарчоқлик, лоҳаслик, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш ва диарея D витамини гипервитаминози билан боғлиқ. Гиперкальциемия полиурия, никтурия ва протеинурия, буйрак-тош касаллиги, тарқалган нефрокальциноз билан намоён бўлади. Оғир даражали гиперкальциемия суякларни ўсишини тўхтатиши мумкин.

АҚШ да L-триптофанни қабул қилиш билан боғлиқ эозинофилия-миалгия синдроми қайд этилган.

     

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ADOAMIN sirop 200ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ADOAMIN sirop 200ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ADOAMIN sirop 200ml dori vositasi Rhydburg Pharmaceuticals Ltd tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ADOAMIN sirop 200ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ADOAMIN sirop 200ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
REPEP 10 tabletkalari 10mg N100
Narh: 28 000 so'mdan Batafsil
ADOKSIN OZ tabletkalari N10
RELOK 20 kapsulalar 20mg N100
ADOFER MAKS sirop 200 ml
RELOK 20 kapsulalar 20mg N100
ADOLOKS 500 tabletkalari 500mg N10
EVRI KOLD tabletkalari N4
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9