×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ADOKSIN OZ tabletkalari N10

Kategoriya:
- Antibiotiklar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Орнидазол, Офлоксацин
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
Vakil:
- Rhydburg
ATX kodi:
- J01RA09
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan

O'xshash dorilar

LEVOGLOB infuziya uchun eritma 100ml 0,5% Reka-Med Farm, СП ООО O'zbekiston
AZIADJIO 500 tabletkalari 500mg N3 Agio Pharmaceutical Limited Hindiston
STREPTOMISIN poroshok 1g Киевмедпрепарат, ПАО Ukraina
2 500 s`om dan
NIKAPIM poroshok 1,0g N1 God Gift Laboratory Pvt. Ltd. Hindiston
47 900 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: офлоксацин − 200 мг ва орнидазол − 500 мг.

ёрдамчи моддалар: крахмал, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, тозаланган сув**, натрий крахмал гликоляти, тозаланган тальк, магний стеарати.

плёнка қобиғи: Universal Sunset Yellow Lake (FC010508) бўёғи, изопропил спирти**, титан диоксиди, тозаланган сув**, PVPK- 30, тозаланган тальк.

*ортиқчаси 1,0% ни ташкил этади.

**ишлаб чиқариш жараёнида парланиб кетади. Тайёр маҳсулотда бўлмайди.

10 таблеткадан блистерда, 1 блистер тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

10 картон қути (10 таблеткадан блистер) катта картон коробкага жойланган.

 

Адоксин-ОЗ мажмуавий дори воситасидир.

Офлоксацин – фторхинолонлар гуруҳига мансуб, кенг таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши восита. Бошқа фторхинолонлар каби, офлоксациннинг бактерицид таъсири, унинг бактериялардаги ДНК-гираза ферментини блоклаш ҳусусияти билан ифодаланади.

Офлоксацин кенг таъсир доирасига эга: у кўпчилик грамманфий бактериялар – Escherichia coli, Klebsiella, Proteus, Salmonella, Yersinia, Providencia, Shigella, Enterobacter, Citrobacter, Providentia, Pseudomonas, Hafnia, шунингдек Staphylococcus (шу жумладан, метицилин ва бошқа антибиотикларга чидамли микрофлора) га нисбатан фаол.

Шунингдек препаратга Neisseria, Mycoplasma, Chlamydia, Campylobacter, Brucella, Vibrio, Aeromonas, Plesiomonas, Haemophilus influenzae, Versinia лар ҳам сезгир.

Препаратга: энтерококклар, стрептококклар (S.pyogenes, S.pneumoniae, S.viridans), Serratia marcescens, Pseudomonas aeruginosa, Acinetobacter, Mycoplasma (M.hominis, M.pneumoniae), туберкулез микобактериялари, шунингдек Мусоbacterium fortuitum, Gardnerella vaginalis, Ureaplasma, Bruccella доимий бўлмаган сезгирликка эга.

Анаэроб бактериялар (B. urealiticus дан ташқари), Тrероnеmа раllidum, вируслар, замбуруғлар ва бир ҳужайралилар препаратга сезгир эмас.

Орнидазол – протозойларга қарши ва антибактериал воситадир. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia ларга, шунингдек айрим Bacteroides, Clostridium spp., Fusobacterium spp. каби анаэроб бактерияларга ва анаэроб коккларга нисбатан фаол.

Таъсир механизми бўйича орнидазол – нитрогуруҳни тиклаш ва ферридоксинлар гуруҳи оқсилларини нитробирикмалар билан ўзаро таъсирини катализ қилиш ҳусусиятига эга, ферментлар тизими бўлган микроорганизмларга нисбатан танлаб таъсир қилувчи ДНК-троп препаратдир. Препарат микроб хужайрасига кирганидан кейин унинг таъсир механизми микроорганизмдаги нитроредуктаза таъсири остида нитрогуруҳини тикланиши ва тикланган нитроимидазолнинг фаоллиги билан ифодаланади. Тикланиш маҳсулотлари ДНК деградациясини чақириб, у билан комплекс ҳосил қилади, ДНК репликацияси ва транскрипцияси жараёнларини издан чиқаради. Бундан ташқари, препаратнинг метаболизм маҳсулотлари цитотоксик хусусиятларига эга ва ҳужайра нафаси жараёнларини бузади.

Офлоксацин ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак тизимида деярли тўлиқ сўрилади, препаратнинг биокираолишлиги 100% га етади, препарат қон плазмасида максимал концентрациясига унинг дозасига қараб, қабул қилинганидан сўнг 30-60 минутдан кейин эришилади. Ўзгармаган ҳолда, асосан сийдик (90%) билан чиқарилади.

Ичга қабул қилинганидан кейин орнидазол тез сўрилади. Қабул қилинганидан сўнг 3 соатдан кейин максимал концентрацияга эришилади. Плазма оқсиллари билан 15% дан камроқ даражада боғланади.

Биокираолишлиги - 90% ни ташкил этади. Препарат гистогематик, шу жумладан гематоэнцефалик тўсиқлардан осон ўтади, организмнинг суюқлик ва тўқималарига яхши ўтади.

Жигарда метаболизмга учрайди.

Асосан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (қабул қилинган дозанинг тахминан 4% ўзгармаган ҳолда), 22% ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 12-14 соатни ташкил этади.

Меъда-ичак тизими томонидан: оғизда металл таъми ва оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринда оғирлик ва оғриқ, иштаҳани йўқолиши, диарея, қусиш;

Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, тремор, ригидлик, ҳаракатлар координациясини бузилиши, вақтинчалик ҳушни йўқотиш, чарчоқлик, атаксия, тиришишлар, онгни чалкашиши, сенсор ёки аралаш периферик нейропатия белгилари;

Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда лейкоцитлар, эритроцитлар ва/ёки қон пластинкалари сонини камайиши (лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, анемия, панцитопения) кузатилади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, тахикардия;

Бошқалар: қонда креатининнинг даражасини ошиши, жигар ферментлари, билирубиннинг фаоллигини ошиши, артралгия, миалгия;

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиши, фотосенсибилизация, Квинке шиши, кўп шаклли эритема;

Бошқа ножўя таъсирлари: гипогликемик дори воситаларини қабул қилаётган, қандли диабет билан хасталанган беморларда гипогликемия бўлиши мумкин.

Адоксин-ОЗ билан даволаниш вақтида фотосенсибилизацияни юзага келиш хавфи юқорилиги сабабли, қуёш нурларини тўғридан-тўғри тушишидан, ультрабинафша нурлари (симоб-кварц лампалари, солярий) билан нурланишдан сақланиш керак.

Адоксин-ОЗ амбулатор беморларда пневмонияни (пневмонияни қўзғатувчиси кўпчилик ҳолларда – пневмококк) даволашда қўлланадиган биринчи қатор дори воситаси ҳисобланмайди.

Ножўя таъсирлари, айниқса нерв тизими томонидан ножўя реакциялар, аллергик реакциялар ривожланганида, дори воситасини бекор қилиш лозим.

Адоксин-ОЗ билан даволаниш вақтида диареяни ривожланиши сохтамембраноз колитнинг белгиси бўлиши мумкин. Бу асоратни ривожланишига шубҳа қилинганида, Адоксин-ОЗ препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шошилинч антибактериал терапияни (ичга – ванкомицин ёки метронидазол) буюриш керак. Ичак перистальтикасини сусайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас!

Буйрак фукнциясини бузилиши ёки жигарнинг оғир шикастланишлари (жигар циррози) бўлган беморларга препаратнинг ўртача суткалик дозасини (2 таблетка) ошириш мумкин эмас.

Адоксин-ОЗ препарати узоқ муддат қабул қилинганида (препаратга резистент микроорганизмларни ўсиши туфайли), иккиламчи инфекция ривожланиши мумкин. Даволаниш вақтида иккиламчи инфекция ривожланганида, мувофиқ чоралар кўрилади.

Препарат алкоголь билан номутаносибдир!

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга буюриш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Препаратнинг айрим ножўя таъсирлари (бош айланиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, кўриш ва эшитиш қобилиятини бузилиши, ҳаракатлар координациясини бузилиши) психомотор реакциялар тезлигини секинлаштириши ва автотранспорт воситаларини бошқариш ёки потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин.

Препаратга сезгир қўзғатувчилар (микроорганизм ва бир ҳужайралилар) чақирган қуйидаги аралаш инфекцияларни даволаш учун қўлланади:

-      сийдик-таносил тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, сийдик чиқариш йўлларининг асоратли ёки қайталанувчи инфекциялари;

-      пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар чақирган жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар;

-      нафас йўлларининг, Наеmophilus influenzae ёки бошқа грамманфий қўзғатувчилар, шунингдек тилларанг стафилококк, ичак таёқчаси, клебсиелла, энтеробактериялар, протей, Рseudomonas, легионела, стафилококклар чақирган ўткир, сурункали ва қайталанувчи инфекциялари (бронхитлар, пневмония);

-      қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт йўлларининг инфекциялари, шунингдек амебиаз – амебали дизентерия, унинг ичакдан ташқари шакллари, айниқса амёбали жигар абсцесси; лямблиоз, қорин тифи, сальмонеллез, шигелез;

-      қулоқ, томоқ ва буруннинг сурункали ва қайталувчи инфекцияларида, агар улар грамманфий қўзғатувчилар (шу жумладан Рseudomonas) ёки стафилококк томонидан чақирилган бўлса;

-      оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит;

-      тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;

-      суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;

-      иммунитет танқислиги ёки нейтропенияси бўлган беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш;

-      жарроҳлик инфекцияларини, айниқса гастроэнтерологиядаги инфекцияларни, операциядан олдинги олдини олиш ёки операциядан кейинги даволаш; 

-      гинекологик касалликларда қўлланади.

 

Препаратга ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик; тутқаноқ, анамнезида марказий нерв тизимини шикастланишлари (хусусан, бош мия жароҳатлари, инсульт ёки марказий нерв тизимидаги яллиғланиш жараёнларидан кейин) қўллаш мумкин эмас.

Препаратни болаларга, ўсмирларга, ҳомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга буюриш мумкин эмас, чунки Адоксин-ОЗ ни бу гуруҳ беморларда қўллаш хавфсизлиги бўйича етарли маълумотлар йўқ.

 

Антацид ёки таркибида темир сақловчи воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида, Адоксин-ОЗ нинг самарадорлиги пасаяди, шу сабабли препарат юқорида келтирилган воситаларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач қабул қилинади.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан бир вақтда қабул қилинганида, тиришишларни ривожланиш хавфи ошади.

Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат препаратни чиқарилишини тормозлаб, токсиклигини оширишлари мумкин. Глибенкламиднинг концентрациясини оширади. Гепарин сақлаган эритмада аралаштириш мумкин эмас (преципитация хавфи мавжуд).

Адоксин-ОЗ кумарин қатори антикоагулянтларининг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксация қилувчи таъсирини узайтиради.

 

Қуруқ ва қоронғи жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Препаратни ичга чайнамасдан, сув билан қабул қилиш керак. Препаратни ҳам овқатдан олдин ва ҳам овқатдан кейин қабул қилишга рухсат этилади. Препаратнинг дозаси ва даволашнинг давомийлиги микроорганизмларнинг сезгирлиги ва инфекцион жараённинг оғирлиги ва турига боғлиқ. Катталар учун ўртача дозаси – даволашнинг давомийлиги 7-10 кун бўлганида 1 таблеткадан суткада 2 марта; даволашни касалликнинг клиник симптомлари йўқолганидан сўнг камида 3 кун давом эттириш керак.

Симптомлари: марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, онгни чалкашиши, тиришишлар; овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши ва қусиш; шиллиқ қаватларни эрозияси бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти йўқ.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ADOKSIN OZ tabletkalari N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ADOKSIN OZ tabletkalari N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ADOKSIN OZ tabletkalari N10 dori vositasi Rhydburg Pharmaceuticals Ltd tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ADOKSIN OZ tabletkalari N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ADOKSIN OZ tabletkalari N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
ADOKSIN OZ tabletkalari N100
OFLODAZ infuziya uchun eritma 500mg 200 mg+500 mg N1
ALIFLOKS OZ tabletkalari N10
NYu O2 tabletkalari 500mg 200 mg+500 mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Орнидазол, Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Limited
  • Vakil: Hindfarm Group
AKSAFLOKS OD infuziya uchun eritma 100ml
ORLOKS tabletkalari 500mg N10
Ishlab chiqaruvchining dorilari
REPEP 10 tabletkalari 10mg N100
Narh: 28 000 so'mdan Batafsil
RELOK 20 kapsulalar 20mg N100
ADOFER MAKS sirop 200 ml
RELOK 20 kapsulalar 20mg N100
Narh: 83 900 so'mdan Batafsil
ADOLOKS 500 tabletkalari 500mg N10
EVRI KOLD tabletkalari N4
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9