×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ANDROGEL 2,5mg N30

Kategoriya:
- Tanosil tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Belgiya
Faol modda:
Тестостерон (смесь эфиров)
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Безен Мэньюфекчуринг Белджиум СА
ATX kodi:
- G03BA03 Тестостерон
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

REGULON tabletkalari N21 Gedeon Richter PLC Vengriya
44 100 s`om dan
DIVIGEL 0,5g 0,1% N28 Орион Корпорейшн Орион Фарма Finlyandiya
PROGESTERON inyeksiya uchun eritma 1ml 2,5% N10 Биофарма,Фармацевтический завод, ООО Ukraina
9 000 s`om dan
LAKTINET tabletkalari 0,075mg N28 ОАО «Гедеон Рихтер» Vengriya
95 000 s`om dan
Saqlash shartlari При температуре не выше 25 °C. Хранить в недоступном для детей месте.
Продажа Retsept bo'yicha.
Yaroqlilik muddati (oy) 3 года.Не применять по истечении срока годности, указанного на упаковке.
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель

Таркиби:

100 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тестостерон - 1,62 г;

ёрдамчи моддалар: изопропил миристат, этанол 96%, карбомер 980, 0,1М натрий гидроксид эритмаси, тозаланган сув.


88 г препаратдан дозаловчи помпа ва полипропилен қопқоқли полипропилен флаконда.

1 та флакондан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Тухумдонлар томонидан ажратилувчи эндоген андрогенлар, асосан тестостерон, ва уларнинг асосий метаболити — дигидротестостерон (ДГТ) қуйидаги вазифаларга масъулдир:

- ташқи ва ички жинсий аъзоларнинг ривожланиши

- иккиламчи жинсий белгиларнинг сақланиб қолиши (танадаги тукларнинг ўсиши, либидо ривожланиши).

- андрогенлар оқсил анаболизмига, скелет мушаклари ва организмдаги ёғ тақсимланишига ҳам таъсир кўрсатиб, азот, натрий, калий, хлоридлар, фосфор ва сувнинг сийдик билан ажратилишини камайтиради. 

Тестостерон гонадотропинларнинг гипофиз томонидан ажратилишини камайтиради. Тестостероннинг айрим нишон-аъзоларга самаралари тестостерон эстрадиолга периферик айланганидан сўнг намоён бўлади, сўнгра у нишон-аъзолар (масалан, гипофиз, ёғ тўқима, мия, суяклар ва тухумдонлардаги Лейдига ҳужайралари) ҳужайраларидаги эстроген ядро рецепторлари билан боғланади.

Андрогель 16,2 мг препарати терига суртилганда тестостероннинг сўрилиш даражаси 1% дан 8,5% гача ўзгариб туради.

Тери орқали сўрилгандан сўнг тестостерон 24 соатлик давр давомида нисбатан доимий концентрацияларда тизимли қон оқимига келиб тушади.

Зардобдаги тестостерон концентрацияси препарат қўлланилгандан сўнг илк соатдан бошлаб ошишни бошлайди. Тестостерон концентрациясининг суткалик ўзгариши эндоген тестостерон даражаси ўзгаришининг циркадли ритмида кузатиладигандек амплитудага эга. Шундай қилиб, трансдермал юбориш қонда, одатда, инъекция қилингандан сўнг тестостероннинг чўққи концентрациялари пайдо бўлишининг олдини олишга ёрдам беради. Перорал андрогенлардан фарқли равишда, ушбу қўллаш усули жигарда стероидлар концентрациясининг физиологик қийматлардан ошишини чақирмайди.

Андрогель 16,2 мг/г препаратини 5 мг дозада қўллаш плазмада тестостерон миқдорининг таҳминан 2,3 нг/мл (8,0 нмолль/л) га ўртача ошишини чақиради

Даволаш тўхтатилгандан сўнг тестостерон миқдори охирги қўллангандан таҳминан 2 соат ўтиб пасайишни бошлайди. Концентрация охирги доза қўлланилгандан таҳминан 72-96 соатдан сўнг бошланғич даражасига қайтади.

Тестостероннинг асосий фаол метаболитлари дигидротестостерон ва эстрадиол ҳисобланади.

Тестостерон асосан сийдик билан конъюгация метаболитлар кўринишида чиқарилади, кичик миқдори эса ўзгармаган кўринишда ахлат билан чиқарилади.   

Ножўя ҳолатлар тез-тезлигини аниқлаш қуйидаги меъзонларга мувофиқ ҳолда амалга оширилади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000)

Клиник тадқиқотларда қайд қилинган ножўя реакциялар

Класс системы органов MedRA

                                  Тез-тезлиги

Тез-тез

> 1/100 дан <1/10 гача

Кам ҳолларда

1/1000 дан <1/100 гача

Рухиятнинг бузилиши

Кайфиятнинг кескин тушиши, эмоционал бузилишлар, ғазаб, сержаҳллик, таъсирчанлик, уйқусизлик, ноодатий туш кўриш, либидонинг ошиши

Қон томирлар томонидан бузилишлар

 

Артериал гипертензия, қуйилишлар, флебит

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

 

Диарея, қорин дам бўлиши, оғизда оғриқ пайдо бўлиши

Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар

Акне, алопеция, тери қуриши, тери шикастланиши, контакт дерматит, соч рангининг ўзгариши, тошма,  юқорисезувчанлик, суртилиш жойида қичишиш

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар

 

Гинекомастия, сийналардаги оғриқ, тухумдонлардаги оғриқ, эрекциянинг ортиши

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

 

Суртиш жойида сарғиш қатламлар ҳосил бўлиши билан шиш пайдо бўлиши

Лаборатория текширувлари натижаларига таъсири

Простата ўзига хос антигенининг ошиши, гематокрит ва гемоглобиннинг ошиши

 

 

Постмаркетинг даврда қайд қилинган ножўя реакциялар

MedRA таснифи бўйича аъзолар тизими синфи

Ножўя реакциялар

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

Полицитемия, анемия

Рухиятнинг бузилиши

Уйқусизлик, депрессия, хавотир, сержаҳллик

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Вазодилатация (қуйилишлар), чуқур веналар тромбози

Нафас аъзолари томонидан бузилишлар

Ҳансираш

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Кўнгил айниши

Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар

Суртиш жойидаги реакциялар, акне, алопеция, кўп терлаш, гипертрихоз, тана вазнининг ошиши

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

Скелет-мушак оғриқлари

Сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Сийдик ажратишнинг қийинлашиши

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар

Гинекомастия, тестикуляр бузилишлар, простата безининг катталашиши, олигоспермия, простата безининг хавфсиз гиперплазияси

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

 

Астения, шишлар, лоҳаслик

Лаборатория текширувлари натижаларига таъсири

Простатспецифик антиген, гематокрит ва гемоглобин миқдорларининг ошиши

Рецепт бўйича.
Андрогель фақат гипогонадизм (гипо- ва гипергонадотропли) тасдиқланган ҳолатлардагина қўлланиши керак. Клиник симптомларнинг пайдо бўлиши асосидаги исталган бошқа сабаблар даволаш бошланишидан аввал истисно қилиниши керак. Тестостерон етишмовчилиги тўлиқ ривожланмаслик ёки иккиламчи жинсий белгилар регрессияси, тана тузилишининг ўзгариши, астения, либидонинг пасайиши, эректил дисфункция ва ҳк. каби клиник белгилар билан аниқ мос келиши ҳамда плазмадаги тестостерон миқдорининг 2 та мустақил таҳлили билан тасдиқланиши керак.

Ҳозирги вақтда тестостероннинг ёшга боғлиқ аниқ миқдорлари бўйича ягона фикр мавжуд эмас. Лекин шуни инобатга олиш керакки, эркакларда ёш ўтган сайин зардобдаги тестостероннинг физиологик миқдори пасайиб боради. 

Лаборатория кўрсаткичларининг ўзгарувчанлиги туфайли, тестостерон концентрациясини аниқлаш айнан биргина лабораторияда амалга оширилиши керак. 

Андрогель препарати тестостерон етишмовчилиги билан боғлиқ эркаклар бепуштлиги ёки эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланилмайди.

Даволаш бошланишидан аввал барча пациентлар простата бези саратони мавжудлигини мустасно қилиш учун қатъий текширувдан ўтказилиши лозим. Простата бези (бармоқлар ёрдамида ректал текшириш, зардобда простатспецифик антиген (ПСА) ни аниқлаш) ва кўкрак безларининг ҳолатини тестостерон қабул қилаётган барча пациентларда энг камида йилига бир марта, кекса ёшдаги пациентлар ва хавф гуруҳидаги (клиник ёки оилавий омиллари бўлган) пациентларда  эса йилига 2 марта қатъий ва мунтазам равишда кузатиб туриш керак.  

Андрогенлар простата безининг субклиник саратони ёки хавфсиз гиперплазиясининг ривожланишини тезлаштириши мумкин.

Андрогель препарати хавфли ўсмалари бўлган пациентларда суяклардаги метастаз оқибатида гиперкальциемия (ва бирга кечувчи гиперкальциурия) хавфи туфайли, эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Бундай пациентларда зардобдаги кальций концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади. 

Оғир юрак, жигар ёки буйрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги билан оғриган пациентларда тестостерон билан даволаш димланган юрак етишмовчилиги билан ёки усиз кечувчи шишлар билан ифодаланувчи оғир асоратларни чақириши мумкин. Бундай ҳолатда даволаш дарҳол тўхтатилиши шарт. Ундан ташқари, диуретиклар билан муолажани ўтказиш талаб этилиши умкин.

Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда Андрогель препарати эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Тестостерон артериал босимнинг ошишини чақириши мумкин, шунинг учун Андрогель препарати артериал гипертензияси бўлган эркакларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Қондаги тестостерон миқдорини ўлчаш даволаш бошланишидан аввал ҳамда даволаш давомида мунтазам вақт оралиқларида амалга оширилиши керак. Тестостерон миқдори меъёрий қийматлар оралиғида тутиб турилаётганлигини кафолатлаш учун шифокор ҳар бир пациентда препарат дозасини назорат қилиб туриши зарур.

Андрогенларни узоқ давр давомида қабул қилаётган пациентларда, тестостерон концентрациясини лабораторияда ўлчашдан ташқари, даврий равишда қуйидаги лаборатория кўрсаткичларини текшириб туриш лозим: гемоглобин, гематокрит (полицитемияни аниқлаш учун) ҳамда жигарнинг функционал синамалари ва липид профили.

Андрогель препаратини 65 ёшдан катталарда қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича мавжуд маълумотлар чекланган. Ҳозирги кунда тестостероннинг ёшга боғлиқ аниқ миқдорий меъёрлари бўйича ягона фикрлар мавжуд эмас. Лекин тестостероннинг зардобдаги физиологик миқдорлари эркакларда ёш ўтган сари пасайиб боришини инобатга олиш керак.

Андрогель препарати тутқаноқ ва мигрени бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак, чунки тестостерон билан даволаш оқибатида уларнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин.

Илмий адабиётларда тестостероннинг мураккаб эфирлари билан даволанган, гипогонадизми бўлган пациентларда уйқуда апноэ ривожланиш хавфининг ортганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд; айниқса, семириш ва сурункали респиратор касалликлар билан оғриган пациентлар бундай хавфга мойилдирлар.

Андрогенларни қабул қилаётган, қандли диабети бўлган пациентларда қон плазмасида тестостероннинг меъёрий концентрацияларига эришилганда, инсулинга сезувчанликнинг ошиши кузатилиши мумкин.

Айрим клиник симптомлар: таъсирчанлик, асабийлик, тана вазнининг ортиши, узоқ вақтли ёки тез-тез содир бўлувчи эрекциялар андрогеннинг ҳаддан зиёд таъсиридан далолат бериб, унинг дозасига тузатиш киритилишини талаб этади. 

Агар пациентда препарат қўлланилган жойда оғир маҳаллий реакция ривожланса, даволаш қайта кўриб чиқилиши ва, зарур бўлганда, тўхтатилиши лозим.

Андрогенларнинг юқори дозалари гипофизнинг фолликуло-рағбатлантирувчи гормони (ГФР) орқали манфий қайта алоқа ёрдамида спертатогенезнинг сусайишини чақириши мумкин, бу эса потенциал равишда сперматозоидлар сони каби сперма кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатилишига олиб келиши мумкин.

Андрогенлар билан даволаш олаётган гипогонадизми бўлган пациентларда баъзан гинекомастия ривожланиши мумкин.

Андрогель препаратини маскулинизация эҳтимоли туфайли аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Спортчилар препарат ўз таркибида фаол модда сифатида тестостерон сақлаши ва у, ўз навбатида, допинг-назоратда ижобий натижа бериши мумкинлиги ҳақида хабардор этилиши керак.

Тестостеронни бехосдан юқтириш

Эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинмаганда, препарат қўлланилгандан сўнг тестостеронни бошқа шахсга юқтириш гель суртилган соҳанинг тери билан яқин контакт вақтида содир бўлиши мумкин, бу тестостерон миқдорининг ошишига ва такрорий контакт юз берган ҳолатда (бехосдан содир бўлган андрогенизация) – ножўя самаралар (юз ва/ёки танада соч ўсишининг тезлашиши, овоз тембрининг пасайиши, аёлларда ҳайз циклининг бузилиши, болаларда муддатидан аввал жинсий балоғатга етиш ва жинсий аъзоларнинг ривожланиши) пайдо бўлиш эҳтимолининг ошишига олиб келади. Вирилизация пайдо бўлганда, унинг сабаби аниқланмагунга қадар тестостерон билан даволаниш дарҳол тўхтатилиши шарт. Шифокор пациентни тестостеронни юқтириш хавфи ва эҳтиёткорлик чоралари ҳақида хабардор қилиши керак (қуйига қаранг). Андрогель 16,2 мг/г гельни техника хавфсизлиги бўйича йўриқномага риоя қилмаслик хавфига эга пациентларга (масалан, оғир алкоголизм, наркомания, оғир рухий бузилишлар ҳолатларида) буюриш мумкин эмас.

Гель суртилган соҳани қамраб олувчи кийим (масалан, узун енгли кўйлак) кийиб юриш орқали препаратни юқтириш хавфи эҳтимоли аҳамиятли равишда камаяди (лекин бартараф бўлмайди).

Қолдиқ тестостероннинг катта қисми тери юзасидан бевосита контакт содир этилишидан олдин совунли сув билан ювиш орқали йўқотилади.

Қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш тавсия этилади:

Пациент учун:

- гель суртилгандан сўнг қўллар ювилсин;

- суртилган соҳани гель қуригандан сўнг кийим (масалан, енгли кўйлак) билан беркитилсин;

- тестостеронни юқтириш хавфи бўлган исталган контактдан аввал гель суртилган жой совунли сув билан яхшилаб ювилсин ва душ қабул қилинсин;

Андрогель 16,2 мг /г ни қўлламайдиган шахслар:

Пациент терисининг гель суртилган соҳаси билан контакт содир бўлганда, гельнинг ўтиб қолиш эҳтимоли бўлган тери юзасини имкон қадар тезроқ совунли сув билан ювишлари лозим;

- акне ёки сочларнинг одатий ўсиш тезлигининг ўзгариши каби андрогенизация белгилари пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳақида хабар беришлари лозим.

Тестостерон сўрилишини ўрганиш бўйича Андрогель гельни қўллаш билан ўтказилган in vivo шароитидаги тадқиқотлари натижаларига кўра, пациентлар гель суртилгандан энг камида 2 соатдан сўнг ҳаммом ёки душ қабул қилишлари афзал эканлиги кўрсатиб берилган. Шундай бўлса ҳам, гель суртилгандан сўнг 2-6 соат оралиқда бехосдан қабул қилинган ҳаммом ёки душ даволаниш самарадорлигига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Ҳамроҳ хавфсизлигини кафолатлаш учун пациентни жинсий алоқадан аввал гель суртилган соҳани совунли сув билан ювиш ёки агар бунинг иложи бўлмаса, препарат суртилган жойни беркитувчи кийим кийиш зарурлиги ҳақида хабардор қилиш лозим. 

Андрогель препаратини қўллаётган пациентлар болалар билан муомала қилганда, болалар терисининг препаратга тегиб кетиш олдини олиш учун гель суртилган жойни беркитиб турувчи кийим кийиб юриши тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладор аёллар Андрогель препарати қўлланилган тери участкаларига тегиб кетишдан сақланишлари керак. Агар ҳамроҳ ҳомиладор бўлса, пациент юқорида келтирилган эҳтиёткорлик чораларига нисбатан жуда эътиборли бўлиши шарт, чунки ушбу препарат ҳомилага вириацияловчи эркакка ўхшаш ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.

Дори воситасининг транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш хусусияти

Андрогель препаратини автомобиль ва ускуналарни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Андрогель транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки аҳамиятсиз даражада таъсир кўрсатади. 
- тестостерон танқислиги клиник симптомлар ва биокимёвий таҳлиллар орқали тасдиқланган ҳолатда эркаклар гипогонадизмида тестостерон билан ўринбосар муолажада қўлланилади.

- кўкрак безлари саратони ёки унинг мавжудлигига гумон бўлганда

- простата бези саратони ёки унинг мавжудлигига гумон бўлмаганда

- тестостерон ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқорисезувчанликда

- аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Андрогель ва билвосита антикоагулянтлар бир ватқда қўлланилганда охиргиларнинг таъсири жигарнинг коагуляция омили синтезининг модификацияси ва плазма оқсиллари билан боғланишнинг рақобатли ингибиция бўлиши орқали кучайиши мумкин. Андрогель препаратини қўллаш билан бир вақтда перорал антикоагунялнтларни қабул қилаётган пациентларга протромбин вақтини, айниқса андрогенлар билан даволаниш бошида ва/ёки сўнггида тез-тез назорат қилиб туриш керак.

Андрогель препаратини АКТГ ёки кортикостероидлар билан биргаликда қўллаш шиш пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин. Ушбу дори препаратларини айниқса юрак, буйрак ёки жигар касалликлари бўлган пациентларда биргаликда қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Андрогенлар тироксин-боғловчи глобулин миқдорини пасайтириб, зардоб концентрациялар Т4 нинг пасайишига ва Т3 ҳамда Т4 га сезувчанликнинг ошишига олиб келиши мумкин. Аммо қалқонсимон безларнинг эркин гормонлари миқдори ўзгармасдан қолади ва бунда гипотиреознинг клиник белгилари мавжуд бўлмайди.

Андрогенлар қабул қилинганда инсулинга сезувчанлик, глюкозага толерантлик, қондаги глюкоза, қанд ва гемоглобин миқдорларининг ўзгариши қайд этилган. Қандли диабет билан оғриган беморларга диабетга қарши препаратлар дозасини пасайтириш талаб этилиши мумкин.   

Қуёш нурларидан ҳимояловчи крем ёки лосьонни қўллаш препарат самарадорлигини пасайтирмайди. Гельни тана юзасидан у суртилгандан 2 соатдан сўнг ювиб ташлаш қондаги тестостерон миқдорига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач, қўлланилмасин!

Катта ёшдаги ва кекса эркаклар

Тавсия қилинган доза – 2,5 г бўлиб, у дозаторни икки марта босишга тўғри келади (ёки 40,5 мг тестостерон) ҳамда кунига 1 марта, таҳминан бир хил вақтда қўлланилади, лекин эрталаб қўллаш афзалроқ. Суткалик доза муайян пациентнинг клиник ёки биологик реакциясидан  келиб чиққан ҳолда шифокор томонидан тўғрилаб, танланади, лекин доза кунига 5 г гель (81 мг тестостерон) дан ошмаслиги керак.

Дозага тузатиш киритиш дозаторни кетма-кет босиш орқали амалга оширилади.

Доза қондаги тестостерон миқдорини ўлчаш асосида аниқланади, бу амал препарат қўлланишидан аввал тонгги вақтда амалга оширилади. Плазмада тестостероннинг турғун концентрациясига Андрогель препарати билан даволанишнинг таҳминан 2-кунидан бошлаб эришилади.

Дозага тузатиш киритиш препарат суртилишидан аввал, тонгда, мувозанат ҳолатга эришилгандан сўнг ўлчанган тестостерон миқдори асосида амалга оширилади. Қондаги тестостерон миқдори мунтазам равишда баҳоланиши зарур. Агар тестостерон миқдори талаб этилган миқдордан ошса, доза камайтирилиши мумкин. Агар қон плазмасида тестостерон концентрацияси паст бўлса, доза босқичма босқич оширилиши мумкин, лекин 81 мг тестостерондан (дозаторни 4 марта босиш) ошмаслиги лозим.  

Дозаторни босиш сони

Гель миқдори (г)

Терига суртилувчи тестостерон миқдори (мг)

1

1,25

20,25

2

2,5

40,5

3

3,75

60,75

4

5,0

81,0

 

Агар тестостерон 20,25 мг суткалик дозада (1,25 г гель ёки дозаторни 1 марта босиш) қўлланилганда, қондаги тестостерон миқдори доимий равишда меъёрий оралиқдан юқори бўлса, шунингдек, агар тестостероннинг меъёрий миқдорига энг юқори 81 мг дозада (5 г гель ёки дозаторни 4 марта босиш) ҳам эришилмаса, даволаш тўхтатилиши керак.

Гель пациент томонидан елка ва елка усти соҳанинг тоза, қуруқ, шикастланмаган терисига суртилади. Гель тери юзасига юпқа қатлам қилиб суртилади ва уқаланишни талаб қилмайди.

Кийинишдан аввал гель 3-5 минут давомида қуриб олишига имкон берилади. Гель қўлланилгандан сўнг қўллар сув ва совун билан ювилади. 

Препарат қўлланилгандан сўнг бошқа одам терисига тегиш кутилган ҳолатларда, гель суртилган жойни сув ва совун билан олдиндан ювиб олиш зарур.

Гель жинсий аъзолар соҳасига суртилмайди, чунки препарат таркибида юқори миқдорда сақланган этил спирти маҳаллий таъсирланишни чақириши мумкин.

Илк дозани тўлиқ қўллашдан аввал дозаторни яхшилаб синовдан ўтказиб кўриш керак. Флакон вертикал тарзда ушланиб, дозатор секинлик билан ва тўлиқ 3 марта босилади, шундан сўнг дозатордан чиққан гель олиб ташланади. Дозаторни синовдан ўтказиш фақат биринчи қўллаш аввал талаб этилади. 

Синовдан ўтказилгандан сўнг кафтга 1,25 г гель тушиши учун дозатор босилади; у елка ва елка усти соҳа терисига суртилади ва гель қуригандан сўнг қайта кийинлаши керак. 

Болалар:

Андрогель препарати болалар ва 18 ёшдан кичик эркакларда қўлланилмайди, чунки препарат хавфсизлиги ва самарадорлиги тасдиқланмаган. Тегишли маълумотлар мавжуд эмас.

Андрогель препарати қўлланганда дозанинг ошириб юборилиши ҳолатлари аниқланмаган.

Тестостерон инъекцион тарзида қўлланилгандан сўнг фақат битта дозанинг ошириб юборилиш ҳолати келтирилган: плазмада тестостерон концентрацияси юқори– 114 нг/мл  (395 нмоль/л) бўлган пациентда инсульт кузатилган. Аммо препаратни терига суртилганда плазмада тестостеронни бундай концентрацияларига эришиш эҳтимоли кам. Доза ошириб юборилганда даволаш препаратни бекор қилиш ва мувофиқ тутиб турувчи муолажани ўтказиш билан биргаликда амалга оширилади.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ANDROGEL 2,5mg N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ANDROGEL 2,5mg N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ANDROGEL 2,5mg N30 dori vositasi Безен Мэньюфекчуринг Белджиум СА tomonidan Belgiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ANDROGEL 2,5mg N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ANDROGEL 2,5mg N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
TESTOSTERONA PROPIONAT inyeksiya uchun eritma 1ml 5% N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Тестостерон (смесь эфиров) ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Narh: 61 600 so'mdan Batafsil
NEBIDO inyeksiya uchun eritma 4ml 250mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Тестостерон (смесь эфиров) ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer AG
Narh: 1 299 000 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
ANDROGEL 2,5mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belgiya
  • Faol modda: Тестостерон (смесь эфиров) ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Безен Мэньюфекчуринг Белджиум СА
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9