Таркиби
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: прегабалин – 75 мг ёки 150 мг;
ёрдамчи моддалар: тальк, магний стеарати, маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза.
капсуланинг қобиғини таркиби: титан диоксиди, темир (III)-оксиди, желатин.
Нейропатик оғриқ
Прегабалиннинг самарадорлиги диабетик нейропатия ва постгерпетик невралгия билан хасталанган беморларда кузатилган.
Прегабалинни 13 ҳафтагача суткада икки мартадан ва 8 ҳафтагача суткада уч мартадан қабул қилганда, препаратнинг самарадорлиги ва ножўя самараларни препарат суткада икки ёки уч мартадан қабул қилганда бир хил бўлганлиги аниқланган.
13 ҳафтагача бўлган даволаш курси давомида қабул қилинганида оғриқ биринчи ҳафта давомида камайган, самараси эса даволаш курсининг охиригача сақланиб турган.
Оғриқ индексини 50% га камайиши прегабалин қабул қилган беморларнинг 35% да, плацебо қабул қилган беморларнинг 18% да кузатилган. Уйқучанлик кузатилмаган пациентлар ўртасида оғриқни бундай камайиш самараси прегабалин қабул қилган беморлар гуруҳининг 33% да ва плацебо қабул қилган беморлар гуруҳининг 18% да кузатилган. Прегабалин қабул қилган пациентларнинг 48% да, ва плацебо қабул қилган пациентларнинг 16% да уйқучанлик кузатилган.
Фибромиалгия
Фибромиалгия билан боғлиқ бўлган оғриқ симптомларини яққол камайиши прегабалин суткада 300 мг дан 600 мг гача дозаларда қўлланганида кузатилади. Суткада 450 мг ва 600 мг дозаларнинг самарадорлиги деярли бир хил, бироқ суткада 600 мг дозанинг ўзлаштирилиши одатда ёмонроқдир. Шунингдек прегабалинни қўллаш пациентларнинг функционал фаоллигини сезиларли яхшиланиши ва уйқуни яққол бузилишини пасайиши билан боғлиқ. Прегабалинни суткада 600 мг дозада қабул қилиш суткада 300-450 мг дозада қабул қилганга нисбатан уйқуни яққолроқ яхшиланишига олиб келган.
Тутқаноқ
Препаратни суткада икки ёки уч мартадан 12 ҳафта давомида қабул қилганда кузатилган ножўя самараларни ривожланиш ҳавфи ва препаратнинг самарадорлиги ушбу дозалаш тартибида қабул қилинганида бир хил бўлади. Тиришишлар сонини камайиши биринчи ҳафта давомида бошланган.
Тарқоқ ҳавотирли бузилишлар
Тарқоқ ҳавотирли бузилиш симптоматикасини камайиши даволашнинг биринчи ҳафтасида кузатилади. Препарат 8 ҳафта давомида қабул қилинганида прегабалин қабул қилган пациентларнинг 52% да, ва плацебо қабул қилган пациентларнинг 38% да касалликнинг симптоматикасини Гамильтонни ҳавотирлик шкаласи (НАМ-А) бўйича 50% га камайиши кузатилган.
Ичга қабул қилинганидан сўнг прегабалиннинг тахминий тақсимланиш ҳажми тахминан 0,56 л/кг ни ташкил этади. Прегабалин плазма оқсиллари билан боғланмайди.
Прегабалин метаболизмга деярли учрамайди. Нишонланган прегабалин қабул қилинганидан сўнг радиоактив нишонланган прегабалиннинг тахминан 98% сийдикда ўзгармаган ҳолда аниқланган. Прегабалиннинг сийдикда аниқланадиган, асосий метаболити ҳисобланган N-метил гуруҳи билан боғланган ҳосиласининг қисми дозанинг 0,9% ни ташкил этган. Прегабалиннинг S-энантиомерини R-энантиомерига рацемизация белгилари аниқланмаган.
Прегабалин асосан буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ўртача ярим чиқарилиш даври 6,3 соатни ташкил этади. Прегабалиннинг плазма клиренси ва буйрак клиренси креатинин клиренсига тўғри пропорционалдир. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда ва гемодиализдаги пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Прегабалиннинг клиренси креатинин клиренсига тўғри пропорционалдир. Прегабалин асосан буйраклар орқали чиқарилишини инобатга олиб, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда прегабалиннинг дозасини пасайтириш тавсия этилади. Бундан ташқари, прегабалин гемодиализда плазмадан самарали ажратиб чиқарилади (4-соатлик гемодиализ сеансидан сўнг плазмада прегабалиннинг концентрацияси тахминан 50% га пасаяди), гемодиализдан сўнг препаратнинг қўшимча дозасини буюриш керак.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда прегабалиннинг фармакокинетикаси махсус ўрганилмаган. Жигар фаолиятини бузилиши плазмада прегабалиннинг концентрациясини аҳамиятли даражада ўзгартириши мумкин эмас, чунки прегабалин метаболизмга деярли учрамайди ва сийдик билан асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Ёш ўтган сари прегабалиннинг клиренси пасайишга мойил бўлади, бу креатинин клиренсини ёшга қараб пасайиб боришини англатади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган кекса ёшдаги одамларга препаратнинг дозасини пасайтириш талаб этилиши мумкин.
Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез эмас – назофарингит.
Қон ва лимфа тизими: кам ҳолларда – нейтропения.
Метаболизм ва озиқланишни бузилиши: тез-тез – иштаҳани ошиши; тез-тез эмас – анорексия, гипогликемия.
Руҳий бузилишлар: тез-тез – эйфория, онгни чалкашиши, либидони пасайиши, уйқусизлик, таъсирчанлик, дезориентация; тез-тез эмас – деперсонализация, аноргазмия, безовталик, депрессия, изтироб, кайфиятни ўзгарувчанлиги, кайфиятни тушиб кетиши, сўзларни танлашдаги қийинчиликлар, галлюцинациялар, одатда кузатилмайдиган туш кўришлар, либидони ошиши, ваҳима ҳуружлари, апатия, уйқусизликни кучайиши; кам ҳолларда – тормозланиш, кайфиятни ошиши; учраш тез-тезлиги номаълум – агрессия.
Неврологик бузилишлар: жуда тез-тез – бош айланиши, уйқучанлик; тез-тез – атаксия, диққатни бузилиши, координацияни бузилиши, хотирани ёмонлашиши, тремор, дизартрия, парестезия, мувозанатни бузилиши, седация, летаргия; тез-тез эмас – когнитив бузилишлар, гипестезия, нистагм, нутқни бузилиши, миоклоник тиришишлар, рефлексларни сусайиши, дискинезия, психомотор қўзғалиш, постурал бош айланиши, гиперестезия, таъм билиш ҳиссини йўқолиши, шиллиқ қаватлар ва терида ачишиш ҳисси, интенцион тремор, ступор, хушдан кетиш; кам ҳолларда – гипокинезия, паросмия, дисграфия; учраш тез-тезлиги номаълум – онгни йўқолиши, руҳий бузилишлар, тиришишлар, лоҳаслик.
Кўриш аъзолари томонидан ўзгаришлар: тез-тез – кўришни ноаниқлиги, диплопия; тез-тез эмас – кўришни бузилиши: кўриш майдонини торайиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, кўзларда оғриқ, астенопия, кўзларни қуриши, кўзларни шиши, кўз ёшини кучли оқиши; кам ҳолларда – кўзларни олдида жисмларни липиллаши, кўзларни таъсирланиши, мидриаз, осциллопсия (кўз олдидаги жисмларни субъектив тебраниш ҳисси), кўриш ўткирлигини бузилиши, периферик кўришни йўқолиши, ғилайлик, кўриш ёрқинлигини кучайиши.
Эшитиш ва вестибуляр аппарати томонидан ўзгаришлар: тез-тез – вертиго; тез-тез эмас – гиперакузия.
Юрак қон-томир тизими томонидан: тез-тез эмас – тахикардия, атриовентрикуляр блокадани I даражаси, “қизиб кетиш” ҳисси, артериал босимни пасайиши, қўл-оёқларни совуши, артериал босимни ошиши, терини қизариши; кам ҳолларда – синусли тахикардия, синусли аритмия, синусли брадикардия; учраш тез-тезлиги номаълум – юрак етишмовчилиги, QT оралиғини узайиши.
Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас – ҳансираш, йўтал, буруннинг шиллиқ қаватларини қуриши; кам ҳолларда – бурунни битиши, бурундан қон кетиши, ринит, хуррак отиш, ҳалқумда сиқилиш ҳисси.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – оғизни қуриши, қабзият, қусиш, метеоризм, қоринни дам бўлиши; тез-тез эмас – сўлакни кўп ажралиши, гастроэзофагеал рефлюкс, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини гипестезияси; кам ҳолларда – асцит, дисфагия, панкреатит; учраш тез-тезлиги номаълум – тилни шиши, диарея, кўнгил айниши.
Тери қопламлари томонидан: тез-тез эмас – кучли терлаш, папуллёз тошма; кам ҳолларда – совуқ тер ажралиши, эшакеми; учраш тез-тезлиги номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми, қичишиш.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез эмас – мушакларни титраши, бўғимларни шиши, мушак спазмлари, миалгия, артралгия, белда оғриқ, қўл-оёқларда оғриқ, мушакларни танглиги; кам ҳолларда – бўйин мушакларини спазми, бўйинда оғриқ, рабдомиолиз.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: тез-тез эмас – дизурия, сийдикни тутолмаслик; кам ҳолларда – олигурия, буйрак етишмовчилиги; учраш тез-тезлиги номаълум – сийдикни тутилиши.
Репродуктив тизими томонидан: тез-тез – эректил дисфункция; тез-тез эмас – эякуляцияни кечикиши, жинсий фаолиятни бузилиши; кам ҳолларда – аменорея, сут безларида оғриқ, сут безларидан ажралмаларни ажралиши, дисменорея, сут безларининг ҳажмини катталашиши; учраш тез-тезлиги номаълум – гинекомастия.
Лаборатор кўрсаткичлар: тез-тез эмас – аланинаминотрансфераза, креатинфосфокиназа, аспартатаминотрансферазаларнинг фаоллигини ошиши, тромбоцитлар сонини камайиши; кам ҳолларда – қонда глюкоза ва креатининнинг концентрациясини ошиши, қонда калийнинг концентрациясини пасайиши, қонда лейкоцитлар сонини пасайиши.
Бошқалар: тез-тез – толиқиш, шишлар, шу жумладан периферик шишлар, “маст бўлиш” ҳисси, юришни бузилиши, тана вазнини ошиши; тез-тез эмас – астения, йиқилиш, чанқаш, кўкракда эзилиш ҳисси, тарқоқ шишлар, эт увишиши, оғриқ, патологик ҳислар; кам ҳолларда – гипертермия, тана вазнини камайиши; учраш тез-тезлиги номаълум – юзни шиши бўлиши мумкин.
Ангионевротик шишнинг симптомлари (юзни шиши, периорал шиш ёки юқори нафас йўлларидаги тўқималарни шиши кабилар) ривожланганида прегабалинни бекор қилиш керак.
Тутқаноққа қарши препаратлар, шу жумладан прегабалин, сиуқасдлик ғоялари ва ҳаракатларининг ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Шунинг учун, ушбу препаратларни олаётган пациентларни, депрессияни ривожланиши ёки ёмонлашиши, сиуқасдлик ғоялари ва ҳаракатларини аниқлаш учун синчиклаб кузатиш керак.
Прегабалин билан даволаниш бош айланиши ва уйқучанлик билан кечган, бу ҳолат кекса одамларда бехосдан кузатиладиган жароҳатларнинг ривожланиш ҳавфини (йиқилиш) оширади. Препаратни постмаркетинг қўллаш вақтида хушни йўқолиши, онгни чалкашиши ва когнитив фаолиятларни бузилиш ҳоллари ҳам кузатилган. Шунинг учун беморлар препаратнинг ривожланиши мумкин бўлган самаралари баҳоланмагунича, улар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.
Тиришишлар прегабалин томонидан бостирилганида тиришишга қарши бошқа дори воситаларни бекор қилиш мумкинлиги ва ушбу препарат билан монотерапия ўтказишни мақсадга мувофиқлиги юзасидан маълумотлар етарли эмас. Прегабалинни қўллаш фонида ёки даволаш тугаши биланоқ тиришишларни ривожланганлиги, шу жумладан тутқаноқ статуси ва кичик ҳуружларни ривожланганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд. Прегабалинни қўллашга нисбатан кўришни ноаниқлиги каби нохуш реакциялар ёки кўриш аъзолари томонидан бошқа бузилишлар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш кўрсатилган симптомларни йўқолишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек буйрак етишмовчилигини ривожланиш ҳоллари кузатилган, баъзи ҳолларда прегабалин бекор қилинганидан сўнг буйракларнинг фаолияти тикланган.
Узоқ муддат ёки қисқа вақт давомида даволашдан сўнг прегабалинни бекор қилиш натижасида қуйидаги нохуш кўринишлар: уйқусизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, диарея, гриппсимон синдром, депрессия, кучли терлаш, бош айланиши, тиришишлар ва ҳавотирланиш кузатилган. Прегабалин билан даволашнинг давомийлиги ва унинг дозасига қараб, унинг “бекор қилиш” синдромини намоён бўлиш тез-тезлиги ва яққоллиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.
Препаратни постмаркетинг қўллаш вақтида баъзи пациентларда прегабалин билан даволаниш фонида сурункали юрак етишмовчилигини ривожланганлиги юзасидан хабарлар берилган. Бу реакциялар асосан юрак фаолиятини бузилишлари билан хасталанган ва препаратни нейропатияни даволаш учун олган кекса ёшдаги беморларда кузатилган. Шунинг учун прегабалин ушбу тоифадаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Прегабалин бекор қилинганидан сўнг ушбу реакцияларнинг намоён бўлиши йўқолиши мумкин.
Марказий нерв тизими томонидан кузатиладиган нохуш кўринишлар, айниқса уйқучанлик каби нохуш кўринишларни ривожланиш частотаси орқа мияни шикастланиши билан боғлиқ бўлган марказий нейропатик оғриқни даволашда ошади, бироқ прегабалин ва у билан параллел равишда қўлланаётган дори воситалар (масалан, антиспастик дори воситалар) нинг умумий самараларини оқибати бўлиши мумкин. Прегабалин ушбу кўрсатма бўйича буюрилганида бу ҳолатни эътиборга олиш керак.
Прегабалин қўлланганида унга қарамликни риволаниш ҳоллари юзасидан маълумотлар мавжуд. Анамнезида дори воситаларига қарамлик кузатилган пациентлар, прегабалинга қарамликнинг симптомларини аниқлаш мақсадида, синчков тиббий кузатувда бўлишлари керак. Айниқса энцефалопатияни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ёндош касалликлари бўлган пациентларда энцефалопатия ҳоллари кузатилган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Галара бош айланиши ва уйқучанликни чақириши мумкин ва мувофиқ равишда автомобилни бошқариш ва мураккаб техникалардан фойдаланиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Автомобилни бошқариш, мураккаб техникалардан фойдаланиш ёки потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришга ушбу препаратнинг таъсири аниқланмагунича, беморлар бундай ҳаракатларни бажаришлари мумкин эмас.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда прегабалинни қўллаш юзасидан адекват маълумотлар йўқ. Ҳомиладорликда, она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина препаратни қўллаш мумкин. Прегабалин билан даволанишда репродуктив ёшдаги аёллар контрацепциянинг адекват усулларидан фойдаланишлари керак.
Эмизикли аёлларда прегабалинни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши юзасидан маълумотлар йўқ. Шу сабабли, препарат билан даволаниш вақтида эмизиш тавсия этилмайди.
Педиатрияда қўлланиши
12 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда (жумладан, 12-17 ёш) препаратни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги юзасидан маълумотлар йўқ. Болаларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
• нейропатик оғриқ (шу жумладан, орқа мия жароҳатларида);
• постгерпетик невралгия;
• тутқаноқ (иккиламчи генерализация билан кечадиган ёки кечмайдиган, парциал тиришиш ҳуружлари бўлган пациентларда қўшимча даволаш сифатида);
• тарқоқ ҳавотирли бузилишлар;
• фибромиалгияда қўлланади.
• лактаза етишмовчилиги ва глюкоза / галактозани сўрилишини бузилишида қўллаш мумкин эмас.
Прегабалинни фенитоин, карбамазепин, вальпроат кислотаси, ламотриджин, габаентин, лоразепам, оксикодон ва этанол билан клинки жиҳатдан аҳамиятли фармакокинетик ўзаро таъсир қилиш белгилари аниқланмаган. Перорал гипогликемик воситалар, диуретиклар, инсулин, фенобарбитал, тиагабин ва топирамат прегабалиннинг клиренсига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсир кўрсатмайдилар.
Таркибида норэтистерон ва/ёки этинилэстрадиол сақловчи перорал контрацептивлар прегабалин билан бир вақтда қўлланганида ҳар иккала препаратнинг мувозанатли фармакокинетикаси ўзгармаган.
Прегабалин марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида нафасни фаолиятини бузилиши ва комага тушиш ҳоллари хақида хабарлар берилган.
Шунингдек прегабалин қабзиятни чақирувчи дори воситалари (нонаркотик анальгетиклар каби дори воситалар) билан бир вақтда қўлланганида меъда-ичак йўллари фаолиятига прегабалиннинг салбий таъсири (шу жумладан, ичак тутилишини ривожланиши, паралитик илеус, қабзият) хақида хабарлар берилган.
Прегабалинни оксикодон, лоразепам ёки этанол билан бирга оғиз орқали қайта қабул қилиш нафас фаолиятига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Прегабалин, эҳтимол, когнитив ва ҳаракат фаолиятини, оксикодон чақирган, бузилишларини кучайтиради. Прегабалин этанол ва лоразепамнинг самарасини кучайтириши мумкин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Препарат 150 мг дан 600 мг гача бўлган дозада суткада икки ёки уч марта қабул қилинади.
Прегабалинни қабул қилиш ўтказиб юборилганида керакли дозани имкон қадар тезроқ қабул қилиш керак, бироқ агар навбатдаги дозасини қабул қилиш вақти келган бўлса, ўтказиб юборилган дозани қабул қилиш керак эмас.
Галара препарати билан даволашни тўхтатиш зарурати бўлганида дозани аста-секин (камида бир ҳафта давомида) бутунлай бекор қилингунича пасайтириш керак.
Нейропатик оғриқ: даволаш суткада 150 мг дозаси билан бошланади. Эришилган самара ва ўзлаштирилишига қараб 3-7 кундан кейин дозани суткада 300 мг гача ошириш мумкин, зарурат бўлганида эса яна 7 кундан кейин суткада 600 мг максимал дозагача ошириш мумкин.
Постгерпетик невралгия: креатинин клиренси минутига камида 60 мл бўлган пациентларга тавсия этилган дозаси 75-150 мг ташкил этади суткада 2 марта (суткада 150-300 мг) қабул қилинади. Бошланғич дозаси 75 мг ни ташкил этади суткада 2 марта (суткада 150 мг) қабул қилинади. Эришилган самара ва ўзлаштирилишига қараб 1 ҳафтадан кейин дозани суткада 300 мг гача ошириш мумкин.
Тутқаноқ: даволаш суткада 150 мг доза билан бошланади. Эришилган самара ва ўзлаштирилишига қараб 1 ҳафтадан кейин дозани 300 мг гача, яна бир ҳафтадан сўнг суткада 600 мг максимал дозагача ошириш мумкин.
Тарқоқ ҳавотирли бузилишлар: даволаш суткада 150 мг доза билан бошланади. Эришилган самара ва ўзлаштирилишига қараб, 7 кундан кейин дозани суткада 300 мг гача ошириш мумкин. Ижобий самара бўлмаганида дозаси суткада 450 мг гача оширилади, зарурат бўлганида яна 7 кундан кейин суткада 600 мг максимал дозагача оширилади.
Фибромиалгия: даволаш 75 мг доза билан бошланади суткада икки марта (суткада 150 мг) қабул қилинади. Эришилган самара ва ўзлаштирилишига қараб 3-7 кундан кейин дозани суткада 300 мг гача ошириш мумкин. Ижобий самара бўлмаганида дозаси суткада 450 мг гача оширилади, зарурат бўлганида яна 7 кундан кейин суткада 600 мг максимал дозагача оширилади.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда препаратнинг дозаси креатинин клиренсини ҳисобга олиб индивидуал равишда танланади.
Гемодиализ муолажасини олаётган беморларда прегабалиннинг суткалик дозаси буйрак фаолиятини ҳисобга олиб танланади.
Креатинин клиренси, мл/мин |
Прегабалиннинг суткалик дозаси |
Бир суткадаги қабул қилишлар сони |
|
Бошланғич дозаси, мг/сутка |
Максимал дозаси, мг/сутка |
||
> 60 |
150 |
600 |
2-3 |
> 30 - < 60 |
75 |
300 |
2-3 |
> 15 - < 30 |
25-50 |
150 |
1-2 |
< 15 |
25 |
75 |
1 |
Диализдан кейинги қўшимча дозаси (мг) |
|||
|
25 |
100 |
Бир марта |
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Кекса ёшдаги одамларда буйрак фаолияти паст бўлганлиги туфайли прегабалиннинг дозасини пасайтириш талаб этилиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш, тутиб турувчи даволаш ва зарурат бўлганида гемодиализ ўтказилади.