Клиникагача бўлган бир нечта модель маълумотлари габапентиннинг фармакологик фаоллиги марказий нерв тизими соҳаларида қўзғатувчи нейротрансмиттерларнинг ажралиб чиқиши камайиши ҳисобидан α2δ билан боғланиш билан намоён бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар беради. Бундай фаоллик габапентиннинг тиришишларга қарши таъсири асосида бўлиши мумкин. Габапентининг ушбу таъсирларининг одамларда тиришишларга қарши самарасининг аҳамияти ўрнатилмаган. Шунингдек габапентин ҳайвонларда бир нечта клиникагача бўлган оғриқ моделларида самарадорликни намоён этади. Бир нечта турли таъсирлар натижасида габапентиннинг α2δ суббирлиги билан специфик боғланиши ҳайвон моделларида анальгетик фаоллик сабабчиси бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Габапентиннинг оғриқсизлантирувчи таъсирлари орқа мияда ҳам, бош миянинг устки марказларида ҳам оғриқни тартибга солишнинг пасаювчи йўллари билан ўзаро таъсирга киришиш орқали юзага келиши мумкин. Ушбу клиникагача бўлган хусусиятларнинг одамларда клиник таъсирлари учун аҳамияти номаълум.
Клиник самарадорлик ва хавфсизлик
3 дан 12 ёшгача бўлган болаларда парциал тутқаноқни қўшимча даволашни клиник тадқиқ қилиш ишлари сўралганларнинг 50% да плацебо билан солиштирганда габапентин гуруҳи фойдасига статистик эмас, балки сезиларли миқдорий фарқни кўрсатди. Олинган натижаларга кўра, респондентларнинг ёш бўйича жавобларини қўшимча таҳлил қилиш ишлари узлуксиз ёки дихотомик ўзгарувчан қиймат кўринишида ёшнинг статистик аҳамиятли қийматини аниқламади (3-5 ва 6-12 ёш гуруҳлари). Ушбу қўшимча иккиламчи таҳлил маълумотлари қуйидаги жадвалда келтирилган:
MITT принципи* бўйича ёш ва препарат бўйича гуруҳлардаги натижалар ( ≥50% ҳолатда яхшиланиш ) |
|||
Ёши |
Плацебо |
Габапентин |
P- қиймат |
<6 ёш |
4/21 (19,0%) |
4/17 (23,5%) |
0,7362 |
6 дан 12 ёшгача |
17/99 (17,2%) |
20/96 (20,8%) |
0,5144 |
* Даволанишни бошлаган пациентларнинг модификацияланган популяцияси – бу тадқиқот учун танлаб олинган, бошланғич ва қўш кўр фазалар давомида тиришиш хуружлари 28 кунлик баҳоланадиган кундалигига эга барча пациентлар. |
Перорал қабул қилинганидан кейин габапентиннинг плазмадаги чўққи концентрациялари 2-3 соат давомида кузатилади. Габапентиннинг биокираолишлиги етиб бориши (ютилган доза улуши) доза оширилганида камайиш тенденциясига эга. 300 мг капсуланинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 60% ни ташкил этади. Озуқа, шу жумладан таркибида ёғлар миқдори юқори бўлган парҳез ҳам, габапентин фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Габапентин фармакокинетикаси такрор қўллаганда ўзгармайди. Габапентиннинг плазмадаги концентрацияси одатда клиник тадқиқотларда 2 мкг/мл дан 20 мкг/мл гачани ташкил этганига қарамасдан, бундай концентрацияларни хавфсизлик ёки самарадорлик борасида олдиндан айтиб бўлмайди. Фармакологик параметрлар 1-жадвалда келтирилган:
1-Жадвал |
||||||
Габапентин ҳар 8 соатга буюрилганида унинг асосий фармакокинетик параметрларининг жамланма қийматлари (вариациялар коэффициенти, %) |
||||||
Фармакокинетик параметрлар |
300 мг (N=7) |
400 мг (N=14) |
800 мг (N=14) |
|||
Қиймат |
% КВ |
Қиймат |
% КВ |
Қиймат |
% КВ |
|
Cmax (мкг/мл) |
4,02 |
(24) |
5,74 |
(38) |
8,71 |
(29) |
tmax (соат) |
2,7 |
(18) |
2,1 |
(54) |
1,6 |
(76) |
T1/2 (соат) |
5,2 |
(12) |
10,8 |
(89) |
10,6 |
(41) |
AUC (0-8) мкг •соат/мл) |
24,8 |
(24) |
34,5 |
(34) |
51,4 |
(27) |
Ae% (%) |
NA |
NA |
47,2 |
(25) |
34,4 |
(37) |
Cmax = Плазмадаги максимал турғун концентрацияси tmax = Cmax учун вақт T1/2 = Ярим чиқарилиш даври AUC(0-8) = юборилгандан кейин 0 дан 8 соатгача бўлган вақтга қараб плазмадаги концентрациясининг эгри чизиғи остидаги турғун соҳа Ae% = Препарат қабул қилинганидан кейин 0 дан 8 соатгача вақтда ўзгаришсиз сийдик билан чиқариладиган доза фоизи NA = қўлланилмайди |
Тақсимланиши
Габапентин плазма оқсиллари билан боғланмаган бўлиб, 57,7 литрга тенг тақсимланиш ҳажмига эга. Тутқаноғи бўлган пациентларда габапентиннинг орқамия суюқликдаги концентрацияси плазмадаги тегишли турғун минимал концентрацияларнинг тахминан 20% ни ташкил этади. Габапентин эмизувчи аёлларнинг кўкрак сутига сингиб боради.
Метаболизм
Габапентиннинг одамларда метаболизмга учрашига ҳеч қандай далиллар йўқ. Габапентин дорилар метаболизми учун жавоб берадиган аралаш функцияли оксидазали жигар ферментларини индукция қилмайди.
Чиқарилиши
Габапентин ўзгаришсиз, фақат буйрак орқали чиқарилади. Габапентиннинг ярим чиқарилиш даври дозага боғлиқ бўлиб, 5 соатдан 7 соатгача бўлган вақтни ташкил этади.
Кекса пациентларда, шунингдек буйраклар функцияси бузилган пациентларда габапентиннинг плазмадаги клиренси пасаяди. Габапентиннинг чиқарилиш тезлиги константаси, плазма клиренси ва буйрак клиренси креатинин клиренсига тўғри пропорционал.
Габапентин плазмадан гемодиализ билан бартараф этилади. Буйраклар функцияси бузилган пациентларда ёки гемодиализда дозага тузатиш киритиш тавсия этилади (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Болаларда габапентин фармакокинетикаси 1 ойликдан 12 ёшгача бўлган, кузатув остидаги 50 нафар соғлом болада аниқланган. Қоидага кўра, 5 ёшдан катта болаларда габапентиннинг плазмадаги концентрацияси, тана вазнидан келиб чиққан ҳолда, мг/кг да дозалашганида катталардаги концентрацияси каби бўлади.
1 ойликдан 48 ойликкача бўлган 24 нафар соғлом текширувчиларда ўтказилган фармакокинетик тадқиқотда 5 ёшдан катта болалардаги мавжуд маълумотлар билан солиштирганда тахминан 30% га пастроқ таъсир (AUC), пастроқ Cmax ва тана вазнига юқорироқ клиренс кузатилган.
Пропорционалик/нопропорционалик
Доза ошиши билан габапентиннинг биологик етиб бориши (ютилган доза улуши) камаяди, биологик етиб бориш ўз ичига биологик етиб бориш параметрини (F) олувчи фармакокинетик параметрларга нопропорционалигини кўрсатади, масалан Ae %, CL/F, Vd/F. Чиқарилиш фармакокинетикаси (F ни ўз ичига олмайдиган, CLr ва T1/2 каби фармакокинетик параметрлар), пропорционалли тарзда яхши тавсифланади. Барқарор ҳолатдаги плазмада габапентиннинг турғун концентрацияларини бир марталик дозалаш маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқиш мумкин.Тутқаноқда ўтказилган клиник тадқиқотлар (ёрдамчи ва монотерапия) вақтида кузатиладиган ножўя таъсирлар ва нейропатик оғриқ, қуйида кўрсатилганидай, синфи ва тез-тез учраши бўйича ягона рўйхатда тақдим этилган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1,000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10,000 дан <1/1,000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10,000). Турли клиник тадқиқотларда турли тез-тезлигидаги ножўя реакция кузатилганда у тез-тез учрайдиган реакциялар гуруҳига киритилган.
Постмаркетинг тадқиқотлар жараёнида хабар қилинган қўшимча реакциялар қуйидаги рўйхатда курсивда ёзилган “номаълум” тез-тезлиги билан (мавжуд маълумотлар бўйича аниқланиши мумкин эмас) тақдим этилган.
Тез-тезлигининг ҳар бир гуруҳи доирасида ножўя ҳолатлар жиддийлиги камайиши тартибида берилган.
Тизимли аъзолар синфи |
Ножўя реакциялари |
Инфекцион ва инвазив касалликлар |
|
Жуда тез-тез |
вирусли инфекциялар |
Тез-тез |
пневмония, респиратор инфекциялар, сийдик йўллари инфекцияси, инфекция, ўрта қулоқ отити |
Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез |
Лейкопения |
Номаълум |
тромбоцитопения |
Иммун тизими томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез эмас |
аллергик реакциялар (масалан, эшакеми) |
Номаълум |
Ўта юқори сезувчанлик синдроми (турлича намоён бўладиган тизимли реакция, масалан, иситма, тошма, гепатит, лимфаденопатия, эозинофилия, баъзида бошқа белгилар ва симптомлар), анафилаксия (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). |
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез |
анорексия, иштаҳанинг ошиши |
Тез-тез эмас |
гипергликемия (диабети бўлган пациентларда кўпроқ кузатилади) |
Кам ҳолларда |
гипогликемия (диабети бўлган пациентларда кўпроқ кузатилади) |
Номаълум |
Гипонатриемия |
Руҳий бузилишлар |
|
Тез-тез |
душманлик, онгни чалкаши ва эмоционал беқарорлик, депрессия, безовталик ҳисси, асабийлик, патологик фикрлаш |
Тез-тез эмас |
безовталик |
Номаълум |
галлюцинациялар |
Нерв тизими томонидан бузилишлар |
|
Жуда тез-тез |
уйқучанлик, бош айланиши, атаксия |
Тез-тез |
конвульсиялар, гиперкинезия, дизартрия, амнезия, тремор, уйқусизлик, бош оғриғи, парестезия, гипестезия каби ҳислар, координация бузилиши, нистагм, рефлексларнинг ошиши/камайиши ёки уларнинг йўқлиги |
Тез-тез эмас |
гипокинезия, руҳий фаолиятнинг бузилиши |
Кам ҳолларда |
ҳушдан кетиш |
Номаълум |
Ҳаракатдаги бошқа бузилишлар (масалан, хореоатетоз, дискинезия, дистония) |
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез |
амблиопия, диплопия каби кўришни бузилишлари |
Эшитиш аъзоси ва қулоқ лабиринти томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез |
вертиго |
Номаълум |
тиннитус |
Юрак томонидан бузилишилар |
|
Тез-тез эмас |
юрак уришининг тезлашиши |
Қон- томир тизими томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез |
гипертензия, вазодилятация |
Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи тизими томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез |
нафас қийинлашиши, бронхит, фарингит, йўтал, ринит |
Кам ҳоллари |
Нафас функциясини сусайиши |
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез |
қусиш, кўнгил айниши, стоматологик бузилишлар, гингивит, диарея, қорин оғриғи, диспепсия, қабзият, томоқ ёки оғизни қуриши, қоринни дам бўлиши. |
Номаълум |
панкреатит |
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар |
|
Номаълум |
гепатит, сариқлик |
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез |
юздаги шишлар, пурпура – кўп ҳолларда жисмоний жароҳатланиш чақирган кўкаришлар, тошма, қичиш, акне. |
Номаълум |
Стивенс-Джонсон синдроми, ангиошиш, кўп шаклли эритема, алопеция, эозинофилия ва тизимли кўринишлар билан бирга кечувчи терининг дорига реакциялари (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг) |
Мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез |
артралгия, миалгия, орқадаги оғриқ, тери тортилиши |
Номаълум |
рабдомиолиз, миоклонус |
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар |
|
Номаълум |
ўткир буйрак етишмовчилиги, сийдикни тутиб туролмаслик |
Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан бузилишлар |
|
Тез-тез |
Импотенция |
Номаълум |
Сут бузларининг гипертрофияси, гинекомастия, жинсий дисфункция (шу жумладан либидонинг ўзгариши, уруғ чиқаришдаги бузилишлар ва аноргазмия) |
Умумий ва юбориш жойидага бузилишлар |
|
Жуда тез-тез |
толиқиш, тана хароратининг ошиши |
Тез-тез |
периферик шиш, юриш функциясини бузилиши, астения, оғриқ, безовталик ҳисси, гриппсимон синдром |
Тез-тез эмас |
Анасарка |
Номаълум |
Бекор қилиш реакциялари (асосан безовталик, уйқусизлик, кўнгил айниши, оғриқ, терлаш), кўкракдаги оғриқ. Тўсатдан тушунтириб бўлмайдиган ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берилган, бунда габапентин билан даволашнинг сабаб-оқибат алоқаси аниқланмаган. |
Лаборатор ва инструментал текширувлар |
|
Тез-тез |
Қонда лейкоцитлар сонининг камайиши, вазннинг ортиши |
Унчалик тез-тез эмас |
Жигарнинг СГОТ (АСТ), СГПТ (АЛТ) ва билирубинга функционал тестларнинг юқорилиги |
Номаълум |
Қонда креатинфосфокиназа даражасининг кўтарилиши |
Юзага келган жароҳатлар, заҳарланишлар ва асоратлар. |
|
Тез-тез |
Бахтсиз ҳодиса натижасидаги шикастланишлар, суяк синишлари, шилинган жойлар |
Унчалик тез-тез эмас |
Йиқилиш |
Габапентин билан даволашда ўткир панкреатит ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Габапентин билан сабабли алоқаси ноаниқ («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Якуний босқичдаги буйрак етишмовчилиги туфайли гемодиализдаги пациентларда креатинкиназанинг юқори даражасига эга миопатия ҳақида хабар қилинган.
Нафас олиш йўллари инфекциялари, ўрта қулоқ отити, томир тортишишлари ва бронхит фақат болаларда ўтказилган клиник тадқиқотларда қайд этилган. Бундан ташқари, болаларда ўтказилган клиник тадқиқотларда тез-тез агрессив хатти-ҳаракат ва гиперкинезия ҳам қайд этилган.