×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

GLOBAVIKS poroshok 4,7 g 1500 mg/1200 mg N15

Kategoriya:
- Yallig'lanishga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
хондроитин сульфат натрия, Глюкозамина сульфат натрия хлорид
Qadoqda soni:
- 15
Ishlab chiqaruvchi:
- Ind-Swift Limited
Vakil:
- Spey Medical
ATX kodi:
- М01ВХ
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 178 ta dorixonasida topildi

ico 204 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 240 000 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 219 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

FLAMADEKS inyeksiya uchun eritma 2ml 25mg/ml N5 ФармФирма "Сотекс",ЗАО Rossiya
45 000 s`om dan
AERTAL krem 60g 1,5% Гедеон Рихтер, ОАО Vengriya
58 000 s`om dan
DIKLOFENAK suppozitorii 50mg N10 Биосинтез, ПАО Rossiya
6 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

Ҳар 4,7 г ли пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: глюкозамин сульфати натрий хлориди USP 1,884 г (1500 мг глюкозамин сульфатига эквивалент), хондроитин натрий сульфати USP 90% 1,333 г (1200 мг қуруқ моддага қайта ҳисобланганда натрий хондроитин сульфатига экв);

ёрдамчи моддалар: аспартам, сансет сариқ FCF, хинолин сариқ WS, тозаланган сув, сувсиз лимон кислотаси, повидон, метилкарбинол, тўқ сариқ кукун ароматизатори P7324, сувсиз каллоид кремний оксиди.

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун пакетчаларда.

15 пакетчадан давлат ва рус тилидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойланган.

Препарат тоғай тўқимасининг регенерациясини рағбатлантиради. Глюкозамин ва хондроитин сульфати тоғайнинг парчаланиш жараёнларини олдини олишга ёрдам беради ва тўқималарнинг регенерациясини рағбатлантириб, бириктирувчи тўқима синтезида иштирок этади.

Глюкозамин

Фаол ингридиент - одам организмида бўлган аминомоносахарид глюкозамин сульфатининг тузи ва сульфатлар билан бирга синовиал суюқлигида гиалурон кислотасининг ва бўғим тоғайининг асосий субстанцияси гликозаминогликканларнинг биосинтези учун қўлланилади.

Глюкозамин сульфатининг таъсир механизми – гликозаминогликанлар ва мувофиқ бўғим протеогликанлар синтезини рағбатлантиради. Бундан ташқари, глюкозамин яллиғланишга қарши хусусиятларни намоён қилади, бўғим тоғайи деградацияси жараёнларини асосан ўзининг метаболик фаоллиги ва интерлейкин 1 (IL-1) фаоллилигини сусайтириш хусусияти ҳисобига секинлаштиради, бу бир томондан остеоартрит симптомларига таъсир қилишига олиб келади, бошқа томонидан эса бўғимларнинг структур бузилишини секинлаштиради, бу эса узоқ муддатли клиник текширувларнинг натижалари ҳақида далолат беради.

Глюкозамин сульфатининг остеоратрит симптомларига таъсири даволаш бошлагандан 2-3 ҳафтадан кейин яққоллигини кўрсатади, бу қисқа- ва ўртача муддатли клиник тадқиқотларлар маълумотларда маълум бўлган.

Бошқа томондан, глюкозамин сульфати билан даволашнинг симптоматикасига нисбатан самарадорлиги, одатдаги анальгетиклар ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан солиштирганда 6 ой давомида тўхтовсиз қўллаш курсидан кейин, ёки 3 ой давомида қўллаш курсидан кейин, бекор қилингандан кейин ҳам 2 ой давомида оптимал таъсир самараси яққол давом этади.

Хар кунги 3 йил давомида тўхтовсиз даволашнинг клиник тадқиқотлар натижалари, симптомлар ва бўғимларнинг структураси шикастланишининг секинлашишини ҳисобга олиб унинг самарадорлигини ошиб боришидан далолат беради.

Хондроитин сульфати

Хондроитин сульфатини интакт шаклида ёки алоҳида компонентлари кўринишида сўрилишидан қатъий назар соғлом тоғай матрикси ҳосил бўлиши учун қўшимча субстрат бўлиб ҳизмат қилади. Гиалурон ҳосил бўлишини, протеогликан ва II тур коллаген синтезини рағбатлантиради, шунингдек гиалуронни ферментатив парчаланишидан (гиалуронидаза фаоллигини сусайтириш йўли орқали) ва эркин радикалларнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади; синовиал суюқликнинг қовушқоқлигини бир маромда тутиб туради, тоғайнинг репарация механизмларини рағбатлантиради ва тоғайнинг парчаловчи ферментлар фаоллигини сусайтиради (эластаза, гиалуронидаза). Остеоартрозни даволашда касаллик симптомларини енгиллаштиради ва НЯҚВ га талабни камайтиради.

Хондроитин ва глюкозамин, тоғайнинг метаболизмини яхшилаш, тоғайнинг декструкциясини скинлаштириши каби яққол хондропротектив хусусиятларга эга. Кўп марталик тадқиқотлар натижалари хондроитин ва глюкозамин мажмуаси қўлланганда тезроқ ва яққол самарага эришиш ҳақида хулоса қилиш имкониятини беради.

Глюкозаминнинг перорал қабул қилгандаги биокираолишлиги – 25% (жигар орқали биринчи ўтиш самарси). Тўқималарда тақсимланади: энг кўп концентрацияси жигарда, буйракларда ва бўғим тоғайларида аниқланади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 30% суяк ва мушак тўқималарида узоқ муддат персистирланади. Асосан ўзгармаган кўринишда сийдик билан; қисман ахлат билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – 68 соат.

Хондроитин сульфатни бир марта 800 мг дозада ичга қабул қилинганда (ёки 400 мг дозадан суткада 2 марта) плазмадаги концентрацияси кескин 24 соат давомида ошади. Мутлоқ биокираолишлиги – 12%. Қабул қилинган дозанинг тахминан 10 ва 20% мос равишда юқори молекуляр ва қуйи молекуляр хосилалари кўринишида сўрилади. Vd тахминан 0,44 мг/л. Десульфирланиш орқали метаболизмга учрайди. Сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – 310 минут.

Одатда препарат пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади.

Юрак-қон томирлари тизими томонидан: кам холларда – периферик шиш, тахикардия.

Нерв тизими томонидан: тез-тез: бош оғриғи, уйқучанлик, чарчоқлик; номаълум: бош айланиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез: диарея, қабзият, кўнгил айниши, метеоризм, қоринда оғриқ, диспепсия.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тез-тез эмас: эритема, қичишиш, тошма; номаълум: сочларнинг тўкилиши. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Рецептсиз.
Препарат натрий сақлайди, уни натрий назоратли пархезда бўлган пациентларда эътиборга олиш керак.

Юрак-қон томир касалликларнинг хавф омиллари бўлган пациентларда, қонда липидлар миқдорини назорат қилиш тавсия этилади, чунки айрим холларда глюкозамин қабул қилган пациентларда гиперхолестеринемия кузатилган.

Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда текширувлар ўтказилмаган. Препаратнинг токсикологик ва фармакологик профили юқорида кўрсатилган пациентлар учун чекловларни кўрсатмайди. Шунга қарамасдан ўткир жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллашни шифокор кузатуви остида ўтказиш керак.

МИЙ томонидан нохуш самаралар пайдо бўлганда препаратнинг дозасини 2 мартага камайтириш, яхшиланиш бўлмаганда – препаратни бекор қилиш лозим. Препарат таркибидаги “FCF сариқ шафақи” бўёвчиси аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

-    I-III даражали остеоартроз;

-    Периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг остеоартрозида қўлланилади.

¾ индивидуал ўзлаштираолмаслик;¾ буйраклар функциясини яққол бузилиши;

¾ ҳомиладорлик, лактация даври;

¾ 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан қандли диабет (қонда глюкоза миқдорини вақти-вақти билан айниқса даволашни бошида назоратини олиб бориш керак); бронхиал астма; юрак ва/ёки буйрак етишмовчилиги (хондроитинни қабул қилганда шишлар ривожланишининг якка холлари таърифланган); денгиз махсулотларига юқори сезувчанлик.

Тетрациклинларнинг сўрилишини оширади, ярим синтетик пенициллинлар ва глюкозаминнинг таъсири камаяди.

Препарат НЯҚВ ва ГКС билан мутаносиб.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Глобавикс кукунини ичга овқат қабул қилишдан 20 минут олдин қабул қилинади.

1 пакетча ичидагисини бир стакан сувга (250 мл) солинади ва тўлиқ эригунча аралаштирилади. Зарурати бўлганда қанд қўшилади.

Даволашнинг давомийлиги 4 ҳафтадан 8 ҳафтани ташкил қилади, даволаш курси 2 ой оралиғи билан такрорланади.

Симптомлари: дозани ошириб юборилиш холлари номаълум.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

GLOBAVIKS poroshok 4,7 g 1500 mg/1200 mg N15 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
GLOBAVIKS poroshok 4,7 g 1500 mg/1200 mg N15 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
GLOBAVIKS poroshok 4,7 g 1500 mg/1200 mg N15 dori vositasi Ind-Swift Limited tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
GLOBAVIKS poroshok 4,7 g 1500 mg/1200 mg N15 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
GLOBAVIKS poroshok 4,7 g 1500 mg/1200 mg N15 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Ishlab chiqaruvchining dorilari
ENSELAD tabletkalari 75mg N30
LORA D tabletkalari 5mg N10
LEVOSET tabletkalari 5mg N50
Narh: 67 200 so'mdan Batafsil
LORA D tabletkalari 5mg N30
EZO 20 tabletkalari 20mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Ind-Swift Limited
Narh: 49 800 so'mdan Batafsil
EZO 40 tabletkalari 40mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Ind-Swift Limited
Narh: 62 500 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9