Globaviksning aptekalardagi narxlari
GLOBAVIKS kukuni 1500mg/1200mg 4,7g N15
|
|
178 ta dorixonada bor
|
208 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
240 000 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
205 200 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Globaviks ko'rsatmalar
- Периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг остеоартрозида қўлланилади.
¾ ҳомиладорлик, лактация даври;
¾ 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эхтиёткорлик билан қандли диабет (қонда глюкоза миқдорини вақти-вақти билан айниқса даволашни бошида назоратини олиб бориш керак); бронхиал астма; юрак ва/ёки буйрак етишмовчилиги (хондроитинни қабул қилганда шишлар ривожланишининг якка холлари таърифланган); денгиз махсулотларига юқори сезувчанлик.
15 пакетчадан давлат ва рус тилидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойланган.
Хондроитин сульфатни бир марта 800 мг дозада ичга қабул қилинганда (ёки 400 мг дозадан суткада 2 марта) плазмадаги концентрацияси кескин 24 соат давомида ошади. Мутлоқ биокираолишлиги – 12%. Қабул қилинган дозанинг тахминан 10 ва 20% мос равишда юқори молекуляр ва қуйи молекуляр хосилалари кўринишида сўрилади. Vd тахминан 0,44 мг/л. Десульфирланиш орқали метаболизмга учрайди. Сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – 310 минут.
Юрак-қон томир касалликларнинг хавф омиллари бўлган пациентларда, қонда липидлар миқдорини назорат қилиш тавсия этилади, чунки айрим холларда глюкозамин қабул қилган пациентларда гиперхолестеринемия кузатилган.
Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда текширувлар ўтказилмаган. Препаратнинг токсикологик ва фармакологик профили юқорида кўрсатилган пациентлар учун чекловларни кўрсатмайди. Шунга қарамасдан ўткир жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллашни шифокор кузатуви остида ўтказиш керак.
МИЙ томонидан нохуш самаралар пайдо бўлганда препаратнинг дозасини 2 мартага камайтириш, яхшиланиш бўлмаганда – препаратни бекор қилиш лозим. Препарат таркибидаги “FCF сариқ шафақи” бўёвчиси аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
1 пакетча ичидагисини бир стакан сувга (250 мл) солинади ва тўлиқ эригунча аралаштирилади. Зарурати бўлганда қанд қўшилади.
Даволашнинг давомийлиги 4 ҳафтадан 8 ҳафтани ташкил қилади, даволаш курси 2 ой оралиғи билан такрорланади.
Юрак-қон томирлари тизими томонидан: кам холларда – периферик шиш, тахикардия.
Нерв тизими томонидан: тез-тез: бош оғриғи, уйқучанлик, чарчоқлик; номаълум: бош айланиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез: диарея, қабзият, кўнгил айниши, метеоризм, қоринда оғриқ, диспепсия.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тез-тез эмас: эритема, қичишиш, тошма; номаълум: сочларнинг тўкилиши. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препарат НЯҚВ ва ГКС билан мутаносиб.
Таркиби:
Ҳар 4,7 г ли пакетча қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: глюкозамин сульфати натрий хлориди USP 1,884 г (1500 мг глюкозамин сульфатига эквивалент), хондроитин натрий сульфати USP 90% 1,333 г (1200 мг қуруқ моддага қайта ҳисобланганда натрий хондроитин сульфатига экв);
ёрдамчи моддалар: аспартам, сансет сариқ FCF, хинолин сариқ WS, тозаланган сув, сувсиз лимон кислотаси, повидон, метилкарбинол, тўқ сариқ кукун ароматизатори P7324, сувсиз каллоид кремний оксиди.
Глюкозамин
Фаол ингридиент - одам организмида бўлган аминомоносахарид глюкозамин сульфатининг тузи ва сульфатлар билан бирга синовиал суюқлигида гиалурон кислотасининг ва бўғим тоғайининг асосий субстанцияси гликозаминогликканларнинг биосинтези учун қўлланилади.
Глюкозамин сульфатининг таъсир механизми – гликозаминогликанлар ва мувофиқ бўғим протеогликанлар синтезини рағбатлантиради. Бундан ташқари, глюкозамин яллиғланишга қарши хусусиятларни намоён қилади, бўғим тоғайи деградацияси жараёнларини асосан ўзининг метаболик фаоллиги ва интерлейкин 1 (IL-1) фаоллилигини сусайтириш хусусияти ҳисобига секинлаштиради, бу бир томондан остеоартрит симптомларига таъсир қилишига олиб келади, бошқа томонидан эса бўғимларнинг структур бузилишини секинлаштиради, бу эса узоқ муддатли клиник текширувларнинг натижалари ҳақида далолат беради.
Глюкозамин сульфатининг остеоратрит симптомларига таъсири даволаш бошлагандан 2-3 ҳафтадан кейин яққоллигини кўрсатади, бу қисқа- ва ўртача муддатли клиник тадқиқотларлар маълумотларда маълум бўлган.
Бошқа томондан, глюкозамин сульфати билан даволашнинг симптоматикасига нисбатан самарадорлиги, одатдаги анальгетиклар ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан солиштирганда 6 ой давомида тўхтовсиз қўллаш курсидан кейин, ёки 3 ой давомида қўллаш курсидан кейин, бекор қилингандан кейин ҳам 2 ой давомида оптимал таъсир самараси яққол давом этади.
Хар кунги 3 йил давомида тўхтовсиз даволашнинг клиник тадқиқотлар натижалари, симптомлар ва бўғимларнинг структураси шикастланишининг секинлашишини ҳисобга олиб унинг самарадорлигини ошиб боришидан далолат беради.
Хондроитин сульфати
Хондроитин сульфатини интакт шаклида ёки алоҳида компонентлари кўринишида сўрилишидан қатъий назар соғлом тоғай матрикси ҳосил бўлиши учун қўшимча субстрат бўлиб ҳизмат қилади. Гиалурон ҳосил бўлишини, протеогликан ва II тур коллаген синтезини рағбатлантиради, шунингдек гиалуронни ферментатив парчаланишидан (гиалуронидаза фаоллигини сусайтириш йўли орқали) ва эркин радикалларнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади; синовиал суюқликнинг қовушқоқлигини бир маромда тутиб туради, тоғайнинг репарация механизмларини рағбатлантиради ва тоғайнинг парчаловчи ферментлар фаоллигини сусайтиради (эластаза, гиалуронидаза). Остеоартрозни даволашда касаллик симптомларини енгиллаштиради ва НЯҚВ га талабни камайтиради.
Хондроитин ва глюкозамин, тоғайнинг метаболизмини яхшилаш, тоғайнинг декструкциясини скинлаштириши каби яққол хондропротектив хусусиятларга эга. Кўп марталик тадқиқотлар натижалари хондроитин ва глюкозамин мажмуаси қўлланганда тезроқ ва яққол самарага эришиш ҳақида хулоса қилиш имкониятини беради.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
Chiqarish shakllari