55 000 s`om dan
Dorixonalardan izlash55 000 s`om dan + yetkazish
Buyurtma berish
Таркиби
Препаратнинг 1 флакони қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 600 мг тиоктат кислотаси;
ёрламчи моддалар: трометамол, натрий хлориди, инъекция учун эритма.
Қон плазмасида глюкозанинг концентрациясини пасайишига ва жигарда гликогеннинг концентрациясини ошишига олиб келади, шунингдек инсулинга резистентликни пасайтиради, углеводлар ва липидлар алмашинувини бошқаришда иштирок этади, холестерин алмашинувини рағбатлантиради.
Ўзининг антиоксидант ҳусусиятлари туфайли, тиоктат кислотаси ҳужайраларни парчаланиш маҳсулотлари томонидан шикастланишдан ҳимоя қилади, қандли диабетда нерв ҳужайраларида оқсилларни зўрайиб борувчи гликолизланиши оқибатидаги якуний маҳсулотларни ҳосил бўлишини камайтиради, микроциркуляцияни ва эндоневрал қон оқимини яхшилайди, глутатион антиоксидантининг физиологик миқдорини оширади. Қон плазмасида глюкозанинг концентрациясини пасайишига ёрдам бериб, қандли диабетда глюкозанинг муқобил метаболизмига таъсир қилади, полиоллар кўринишидаги патологик метаболитларни тўпланишини пасайтиради ва шу орқали нерв тўқимасининг шишини камайтиради. Ёғлар метаболизмида иштирок этганлиги туфайли, тиоктат кислотаси фосфолипидлар, хусусан, фосфоиноизитнинг биосинтезини оширади, шу туфайли ҳужайра мембраналарининг шикастланган структурасини яхшилайди; энергия алмашинувини ва нерв импульсларини ўтишини нормаллаштиради.
Тиоктат кислотаси алкоголнинг метаболитлари (ацетальдегид, пироузум кислотаси) ни токсик таъсирини бартараф қилади, эркин кислород радикаллари молекулаларини ортиқча ҳосил бўлишини камайтиради, эндоневрал гипоксия ва ишемияни камайтириб, парестезия, ачишиш ҳисси, оғриқ ва қўл-оёқларни увишиши кўринишидаги полинейропатиянинг кўринишларини сусайтиради.
Шундай қилиб, тиоктат кислотаси антиоксидант, нейротрофик, гипогликемик таъсир кўрсатади, липидлар метаболизмини яхшилайди.
Тақсимланиш ҳажми – тахминан 450 мл/кг. Умумий плазма клиренси – 10-15 мл/мин/кг ташкил этади. Буйраклар орқали (80-90%), асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – тахминан 25 минутни ташкил этади.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: жуда кам ҳолларда – тромбоцитопатия.
Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – тери тошмаси, эшакеми, экзема ва қичишиш каби аллергик реакциялар; анафилактик реакциялар, аутоиммун инсулин синдроми (АИС).
Метаболизм ва озиқланиш томонидан: жуда кам ҳолларда – гипогликемия.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – дисгевзия; жуда кам ҳолларда – тиришишлар, бош оғриғи, бош айланиши, кучли терлаш.
Кўриш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – диплопия, кўришни ноаниқлиги.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда кам ҳолларда – пурпура.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги реакциялар: тез-тез – вена ичига тез юборилганида бош мия ички босимини ўз-ўзидан ўтувчи ошиши ва нафас фаолиятини қийинлашиши; жуда кам ҳолларда – юборилган жойда таъсирланиш бўлиши мумкин.
Инсулипон препаратини қабул қилаётган пациентлар алкоголь истеъмол қилишдан сақланишлари керак.
Қандли диабет билан хасталанган пациентларда, айниқса даволашнинг бошланғич бочқичида, қондаги глюкозанинг концентрациясини назорат қилиш керак. Айрим ҳолларда, гипогликемияни ривожланишидан сақланиш учун, инсулин ёки перорал гипогликемик препаратнинг дозасини камайтириш керак.
Препарат парентерал қўлланганида ҳатто анафилактик шок ривожлангунича аллергик реакциялар кузатилиши мумкин, шунинг учун пациентларни синчиклаб кузатиш талаб этилади. Нохуш реакцияларни биринчи белгилари (масалан, қичишиш, ҳолсизлик ва бошқ.) пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак.
Тиоктат кислотаси билан даволаниш вақтида АИС ҳолатлари хақида хабар берилган. HLA-DRB1 * 04:06 ва HLA-DRB1 * 04:03 аллеллар каби одам лейкоцитар антигенининг генотипи бўлган пациентлар тиоктат кислотаси билан даволанганда АИС ривожланишига янада берилувчан бўладилар. HLA-DRB1 * 04:03 аллел (АИС га берилувчанлиги: 1,6) европа ирқига мансуб оқ танли вакилларда айниқса кўпроқ учрайди, Европанинг шимолига нисбатан жанубида тарқалганлиги янада юқори, ва HLA-DRB1 * 04:06 аллел (АИС эҳтимоллик коэффициенти билан тарқалганлиги: 56,6) япониялик ва кореялик пациентларда айниқса кўпроқ учрайди.
АИСни тиоктат кислотасини қабул қилаётган пациентларда спонтан гипогликемияни дифференциал ташхис доирасида кўриб чиқиш керак.
Инсулипон қўлланганидан сўнг сийдикдан ғайриоддий ҳид келиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина Инсулипон препаратини қўллаш мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда ва ўсмирларда тиоктат кислотасини қўллаш юзасидан маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
• алкоголли полинейропатияда қўлланади.
Тиоктат кислотаси металларнинг хелатори ҳисобланади, шунинг учун уни металл бирикмалари (темир препаратлари, магний препаратлари, сут маҳсулотлари, чунки улар таркибида кальций сақлайди) билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Инсулипон қандли диабет билан хасталанган пациентларда қўлланганида инсулин ва перорал диабетга қарши воситаларнинг гипогликемик таъсири кучайиши мумкин, шунинг учун даволашнинг айниқса бошланғич босқичларида, қонда глюкозанинг даражасини синчиклаб назорат қилиш тавсия этилади. Гипогликемиянинг симптомларини ривожланишидан сақланиш учун айрим ҳолларда инсулин ёки перорал диабетга қарши воситаларнинг дозаларини пасайтириш талаб этилиши мумкин.
Алкоголни мунтазам равишда истеъмол қилиш нейропатиянинг клиник манзарасини ривожланиши ва зўрайиб бориши ҳавфини аҳамиятли омили ҳисобланади ва Инсулипон билан даволаниш жараёнига салбий таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун диабетик полинейропатияси бўлган пациентларга одатда алкоголь истеъмол қилишдан имкон борича сақланиш тавсия этилади. Алкоголь истеъмол қилишни чеклаш даволаш курслари ўртасидаги танаффусларга ҳам тааллуқли.
Тиоктат кислотанинг инфузион эритмаси декстроза эритмаси, Рингер эритмаси ва дисульфид ва SH-гуруҳлари билан реакцияга киришадиган эритмалар билан номутаносибдир.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Инсулипон вена ичига инфузия кўринишида камида 12 минут давомида юборилади. Инфузияни секин ўтказиш керак (юбориладиган тиоктат кислотасининг миқдори минутига 50 мг дан, яъни минутига 4,2 мл дан ошмаслиги керак).
Эритмани вена ичига инфузомат ёрдамида юбориш мумкин, бундай ҳолатда юборилиш вақтида камида 12 минутни ташкил этиши шарт.
Флакондаги таъсир этувчи модда ёруғликка сезувчан бўлганлиги сабабли, уни бевосита қўллашдан олдин қутидан олиш керак.
Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти йўқ. Оғир интоксикацияни даволаш жадал даволаш бўлимида ўтказилади.