56 000 s`om dan
Dorixonalardan izlash111 000 s`om dan + yetkazish
Buyurtma berish71 800 s`om dan
Bron qilishҚобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби
Таъсир қилувчи моддалар: кальций (кальций цитрати ва кальций карбонати) 250 мг, D3 витамини 50 ХБ, рух (рух оксиди) 2 мг, мис (мис оксиди) 0,5 мг, марганец (марганец сульфати) 0,5 мг, бор (натрий борати) 50 мкг.
Ёрдамчи моддалар: соя полисахариди, натрий лаурилсульфати, коллоид кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза, микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, магний стеарати.
Қобиғи: гипромеллоза, триацетин, минерал мойи, натрий лаурилсульфати, титан диоксиди, магний силикати.
- иммун тизими томонидан бузилишлар: аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, шиш, қичишиш), анафилактик реакциялар, анафилактик шок, юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан астматик синдроми, тери ва/ёки нафас тизими томонидан енгил ва ўртача оғирликдаги реакциялар, меъда-ичак йўллари ва/ёки юрак-қон томир тизими томонидан (симптомлар жумладан респиратор дистресс-синдромини ўз ичига олиши мумкин);
- меъда-ичак бузилишлари: қабзият, қоринни дам бўлиши, қоринда оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш;
- метаболизм ва озиқланиш томонидан бузилишилар: гиперкальциемия, гиперкальциурия, гиперфосфатемия (буйрак функцияси бузилган пациентларда), сут-ишқор синдроми (қоида бўйича дозани ошириб юборилишида);
- буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: нефрокальциноз, нефролитиаз (буйрак функцияси бузилиш бўлган пациентларда).
Нохуш реакциялар тўғрисида маълумотлар
Агар Сизда ҳар қандай нохуш реакциялар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Ушбу тавсиялар хар қандай нохуш реакцияларига, шу жумладан қуйидаги йўриқномадада санаб ўтилмаганларга ҳам таалуқлидир. Сиз шунингдек нохуш реакциялар (таъсири) тўғрисида ахборот базасига, шу жумладан дори воситасини самарасизлиги тўғрисида маълумот беришингиз мумкин. Нохуш реакциялар тўғрисида маълумот бериб, сиз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.
- турли генезли остеопорозни олдини олиш ва мажмуавий даволаш;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даврида;
- 6 ёшли болаларда интенсив ўсишда қўлланилади.
Бисфосфонатлар, фторидлар: бисфосфонатлар ва натрий фторидни меъда-ичак йўлларига сўрилишини пасайиши мумкин. Кальцемин препаратини минимум 1-2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш тавсия этилади. Асосан бисфосфонатлар ва кальций препаратини сутканинг хар қандай вақтида қабул қилиш мумкин.
Тетрациклин: тетрациклинни меъда-ичак йўлларида сўрилишини пасайиши мумкин. Шунинг учун тетрациклин қатори препаратларини Кальцемин препаратини қабул қилишдан камида 2-3 соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин қабул қилиш керак.
Юрак гликозидлари, кальций каналлари блокаторини: юрак гликоздилари токсиклигини ошиши мумкин (хавфли аритмияли ўлим). Қон зардобидаги кальцийнинг миқдори ва ЭКГ ни назорат қилиш керак.
Кальций каналлари блокаторини самараси пасаяди, шунингдек липилловчи аритмияда верапамил. Биргаликда қўллаш тавсия этилмайди.
Левотироксин, кетоконазол, хинолонлар, айрим цефалоспоринлар, темир препаратлари, рух, магний, эстрамустин, қалқонсимон без темирлари, ранелат стронция, элтромбопаг, фосфатлар, бисфосфонатлар ва фторидлар: сўрилишни бузилиши мумкин. Ушбу препаратни биргаликда қабул қилгандан кейин интервали камида 2 соатдан ёки 4-6 соатгача бўлиши тавсия этилади.
Тиазид диуретиклар: тиазид диуретиклар сийдикда кальцийни чиқарилишини камайтиради. Тиазид диуретикларни ва кальций препаратларини даволашни узоқ муддат бир вақтда қўлланилганда гиперкальциемияни хавфини ошириши мумкин, қон зардобида кальций даражасини мунтазам назоратини олиб бориш зарур.
Глюкокортикоидлар, ҳомилага қарши гормонал воситалар: кальцийни сўрилишини камайтиради, D3 витаминлар самарасини пасайтириш мумкин. Кальцемин препаратини дозасии мувофиқлаштириш талаб этилиш мумкин.
Ионообмен қатронлар, булар холестирамин, ич сурувчи, орлистат: ушбу препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда D3 витаминини меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтириши мумкин. D витаминини қабул қилгандан кейин 2 соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади.
Озиқланиш махсулотлари: аниқ озуқа мухсулотлари билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин (масалан, шовул кислотаси, фосфатлар, фитин кислотаси сақловчи ёки юқори таркибли клетчаткали). Кальцийни сўрилишини хавфли камайиши билан боғлиқ бўлганда кальцийни ва шу озуқа махсулотларини 2 соатдан кам бўлмаган вақтда препаратни қабул қилишда интервални сақлаш тавсия этилади.
Яроқлилик муддати
3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига 2 марта овқатланиш вақтида.
Ҳомиладорликни 20-ҳафтасидан бошлаб ва бутун лактация даврида – 1 таблеткадан кунига 2 марта.
Даволашнинг давомийлиги
Остеопорозни олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун қўлланганда даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.
Кальций ва D3 витаминини танқислигини тўлдириш учун қўлланганда даволаш курсининг ўртача давомийлиги камида 4-6 ҳафта. Бир йил давомидаги такрорий курсларнинг сони шахсий равишда аниқланади.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга: дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Буйраклар функциясини бузилиши бўлган пациентларга: оғир даражали буйрак етишмовчилигида Кальцемин препаратини қўллаш мумкин эмас.
Кекса ёшли пациентларга: дозаси катталар учун қўлланадиган доза билан бир хил. Буйраклар функциясини пасайиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Ўткир дозани ошириб юборилишнинг аломатлари қўқисдан бош оғриғи, онгни чалкашиши, меъда-ичак бузилишлари (қабзият, диарея, кўнгил айниши ва қусиш).
Токсикликни ва гиперкальциемияни лаборатор ва клиник кўринишлари турлича ва пациентларни сезувчанлигига ва ёндош ҳолатларга боғлиқ. Симптомлари ўз ичга анорексия, вазнни йўқотишни, чанқаш, полиурия ва бошқа минералларни сўрилишини бузилишини олади. Лаборатор кўрсаткичлар ўзгариши мумкин: қон плазмасида аспартатаминотрансферазалар ва аланинаминотрансферазалар концентрациясини ошиши.
Сурункали дозани ошириб юборилиши гиперкальциемия томонидан чақирилган қон-томирларини ва аъзоларни кальцификациясига олиб келиши мумкин. Ҳаддан зиёд юқори гиперкальциемия кома ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Даволаш: регидратация, ҳалқали диуретикларни қўллаш (масалан, фуросемид), глюкокортикостероидлар кальцитонин, бисфосфонатлар, оғир холатларда гемодиализ ўтказиш.
Эмизикли аёлларда D витамини ва кальцийни кўкрак сутига ажралишини инобатга олиб зарур. Буни яна болаларга қўшимча сифатида D витамини ва кальцийни буюришда инобатга олиш зарур.
D витаминини буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай ҳолатда қон зардобидаги кальций ва фосфатларнинг миқдорини назорат қилиш керак. Шунингдек юмшоқ тўқималар кальцинозини ривожланиш ҳавфини инобатга олиш керак.
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга D витаминини холекальциферол кўриниши нормал холатда метаболизмга учрамайди, шунинг учун D витаминини бошақа шаклларини қўллаш тавсия этилмайди.
Дозани ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида D витамини ва кальцийни организмга бошқа манбалардан қўшимча тушишини инобатга олиш лозим.
Бундай холатларда қон зардобида ва сийдикда кальций миқдорини мунтазам назорат қилиш лозим. Иммобилизацияланган остеопорози бўлган пациентларда гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи борлиги сабабли кальций ва D3 витаминини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Саркоидози бўлган пациентлар D витаминини эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак, чунки уларда D витаминининг метаболизмида патология бўлиши мумкин ва гиперкальциемия, буйракларда тошлар ва буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Бундай пациентларда қон ва сийдикдаги кальцийнинг концентрациясини мунтазам равишда текшириш керак.
Тетрациклин ва хинолон гуруҳидаги антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш одатда тавсия этилмайди ёки эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак («Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).
D3 витаминини катта дозаларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай ҳолларда витамин D3 витаминининг биологик фаол бирикмалари ҳосил бўлишини ингибирлайди. Айнан шу вақтда организмда оксидланадиган ва шу билан D-гипервитаминозини ривожланиш ҳавфини оширадиган айланмаган D3 витаминини фоизлардаги миқдори ошади.
Препаратни бошқа туридаги D витамини ва кальций билан биргаликда қўлланилганда (масалан, дори воситалари, сут махсулотлари) гиперкальциемия ва алкалоз билан биргаликда сут-ишқори синдроми, буйрак функциясини бузилиши ва юмшоқ тўқималар кальцификациясини ривожланишига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун бундай холатларда қон зардобини ва сидикни ва буйрак функциясида кальций даражасини назорат қилиш зарур.
Кальцемин препаратининг бир таблеткасида 1 ммоль (23 мг) дан кам натрий сақланади, шунингдек препарат деярли натрий сақламайди.