×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

LIZOBAKT tabletkalari N30

Kategoriya:
- Tomoq kasalliklari
Ishlab chiqarilish joyi:
- Bosniya va Gertsegovina
Faol modda:
Лизоцим, пиридоксина гидрохлорид (витамин В6)
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Bosnalijek JSC
Vakil:
- UNIPHARM, INC.
ATX kodi:
- R02AA20
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 208 ta dorixonasida topildi

ico 47 800 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 58 000 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 49 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

DORITRISIN tabletkalari N10 Медице Арцнаймиттель Пюттер ГмбХ &Ко.КГ Germaniya
69 400 s`om dan
TONZIPRET tabletkalari N50 Bionorica SE Germaniya
60 000 s`om dan
TONZILOTREN tabletkalari N60 Deutsche Homoopathie-Union DHU-Arzneimittel GmbH & Co.KG, Германия произведено: Dr.Willmar Schwabe GmbH & Co.KG Germaniya
80 600 s`om dan
ADJISEPT pastilkalar so vkusom meda N24 Agio Pharmaceutical Limited Hindiston
19 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: шимиш учун таблеткалар

Таркиби:

Шимиш учун бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

20,00 мг лизоцим гидрохлориди;

10,00 мг пиридоксин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати – 155,40 мг, трагакант камеди – 10,00 мг, магний стеарати – 4,00 мг. натрий сахаринати – 0,50 мг, ванилин – 0,10 мг.

10 таблеткадан ПВХ/алюминий фольгали блистерда.

1 ёки 3 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларига боғлиқ.

Лизоцим оқсил табиатли фермент ҳисобланади, антисептик сифатида қўлланади. Граммусбат ва грамманфий бактерияларни, ҳамда замбуруғларни ҳужайра деворида лизис чақиради. Вирусга қарши фаолликка эга. Маҳаллий носпецифик иммунитетни бошқаришда иштирок этади. Организмнинг табиий ҳимоя омилларига тегишли.

Пиридоксин – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига ҳимояловчи (афтозга қарши самара кўрсатади)  таъсир кўрсатади. Лизоцимнинг фармакодинамик ҳусусиятларига таъсир қилмайди.

Рецептсиз
Аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Лизобакт® ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши мумкин.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хослиги

Автотранспортларни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини, милкларни ва ҳиқилдоқни инфекцион-яллиғланиш касалликларини: гингивит, стоматит, юқори нафас йўлларининг кўплаб ва аниқланмаган локализацияли ўткир инфекциялари (ўткир ларингофарингит, юқори нафас йўлларининг кўп локализацияли бошқа ўткир инфекциялари, юқори нафас йўлларининг аниқланмаган ўткир инфекциялари), афтозли яраланиш, герпесли шикастланишлар (комплекс даво таркибида), оғир бўшлиғи шиллиқ қаватининг ҳар қандай этиологияли эрозияларини даволаш.

Изоҳ: бактериал инфекциянинг умумий белгилари бўлганида тизимли антибактериал даволашни кўриб чиқиш керак.

-       Препаратни компонентларига ўта юқори сезувчанлик (жумладан товуқ тухумини оқсилига ўта юқори сезувчанлик).

-       3 ёшгача бўлган болалар ёши

-       Лактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактозани танқислиги ёки глюкозо-галактозани кам сўрилиши.

·      Лизоцим антибиотикларни, шу жумладан пенициллинларни, хлорамфениколни, нитрофурантоинни таъсирини кучайтиради.

·      Эстроген, эстроген сақловчи контрацептивлар – пиридоксинга эҳтиёжни ошиши.

·      Леводопа – паркинсонизмга қарши фаолликни сусайиши, пиридоксин леводопани декарбоксилланишини тезлаштиради (леводопа+карбидопа мажмуаси самарасини пасайтирмайди).

·      Диуретиклар – пиридоксин билан мажмуавий қўлланганда диуретикларни таъсири кучаяди.

·      Изониазид – пиридоксин изониазид ва бошқа туберкулёзга қарши препаратларни қўлланганда кузатиладиган токсик кўринишларни, шу жумладан жигарни шикастланиши, олдини олади ёки камайтиради.

·      Пеницилламин, пиразинамид, иммуносупрессорлар пиридоксин билан бир вақтда қўлланганда охиргини самараси камаяди.

10ºС дан 30 0С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади ва уни қабул қилганда ножўя таъсирлар кам учрайди. Алоҳида ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Препарат маҳаллий қўлланади. Таблеткаларни чайнамасдан, таблеткани эриган массасини оғиз бўшлиғида узоқроқ тўлиқ эриб кетгунича ушлаб турган ҳолда секин шимиш лозим.

3-7 ёшдаги болаларга одатда 1 таблеткадан суткада 3 марта, 7-12 ёшдаги болаларга –
1 таблеткадан суткада 4 марта буюрилади. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга –
2 таблеткадан суткада 3-4 марта буюрилади.

Даволаш курси 8 кун.

Лизобакт® препарати билан ўткир дозани ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган. Пиридоксинни терапевтикдан аҳамиятли даражада ошадиган юқори дозаларини (суткада >200 мг) узоқ вақт давомида қўлланганда (бир неча ой ёки йил), карахтланиш ҳисси, санчиқни сезиш, ҳамда оёқ-қўлларда сезувчанликни йўқотиш билан характерланадиган сенсор нейропатик симптомларини чақириш мумкин. Бу симптомлар қайтувчан ва даволаш тўхтагандан кейин ўтиб кетади.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, кўп суюқлик ичиш (кучайтирилган диурез).

Лизобакт® ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши мумкин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

LIZOBAKT tabletkalari N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
LIZOBAKT tabletkalari N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
LIZOBAKT tabletkalari N30 dori vositasi Bosnalijek JSC tomonidan Bosniya va Gertsegovina mamlakatida ishlab chiqarilgan.
LIZOBAKT tabletkalari N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
LIZOBAKT tabletkalari N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
ENTEROFURIL kapsulalar 100mg N30
ENTEROFURIL kapsulalar 200mg N16
Narh: 49 700 so'mdan Batafsil
ENTEROFURIL suspenziya 90ml 200mg/5ml
STOMATIDIN eritma 200ml 0,1%
Narh: 47 500 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9