×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

PRESTANS tabletkalari 5mg/10mg N30

Kategoriya:
- Yurak-qon tomir
Ishlab chiqarilish joyi:
- Frantsiya
Faol modda:
Амлодипин, Периндоприл
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Les Laboratoires Servier
Vakil:
- Les Laboratoires Servier
ATX kodi:
- C09BB04
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 161 ta dorixonasida topildi

ico 106 400 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 113 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

KARDIOMAGNIL tabletkalari 150 mg+30,39 mg N100 Takeda Osteurope Holding GmbH Daniya
53 800 s`om dan
SEMILAKT tabletkalari 100 mg 100/20 mg N10 Rotapharm Ilaçlari Limited Şirketi Turkiya
RIBOKSIN inyeksiya uchun eritma 5ml 2% N10 Jurabek Laboratories СП ООО O'zbekiston
2 800 s`om dan
109 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Таъсир этувчи моддалар(ХПН): периндоприл аргинин ва амлодипин

Дори шакли: таблеткалар, 5 мг/5 мг; 10 мг/5 мг; 5 мг/10 мг ва 10 мг/10 мг.

Таркиби:

фаол моддалар: периндоприл аргинин ва амлодипин.

Престанс 5 мг/10 мг: бир таблетка 5 мг периндоприл аргинин ва 10 мг амлодипин сақлайди.

ёрдамчи моддалар:

·        Препаратнинг таркибига кирувчи бошқа компонентлар: лактоза моногидрати, магний стеарати (Е470В), микрокристалл целлюлоза (Е460), сувсиз коллоид кремний диоксиди (Е551).

Картон қутида 30 таблетка сақловчи флакон, шунингдек пациент учун маълумот сақловчи йўриқнома сақланади.

 

Периндоприл

Периндоприл – бу ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантирувчи ферментнинг (ангиотензинга айлантирувчи фермент, ААФ) ингибиторидир. Айлантирувчи фермент ёки киназа – бу ангиотензин I ни томирларни торайтирувчи хусусиятга эга ангиотензин II га айланишига имкон берадиган, шунингдек томирларни кенгайтирувчи брадикининни нофаол гептапептидгача парчалайдиган экзопептидазадир. ААФ ни ингибирланиши плазмада ангиотензин II ни камайишига олиб келади, бу плазмада рениннинг фаоллигини ошишига (ренин ажралиб чиқишини қайта негатив боғини ингибирланиши ҳисобига) ва альдостеронни ажралиб чиқишини пасайишига олиб келади. ААФ брадикининнинг фаоллигини блоклаши сабабли, ААФ ни ингибирланиши шунингдек айланаётган ва маҳаллий калликреин-кинин тизимининг фаоллигини ошишига (шунингдек простагландин тизимини фаоллашишига) олиб келади. Ушбу механизм ААФ ингибиторларининг гипотензив таъсирини кузатилишига ёрдам бериши ва қисман баъзи ножўя самараларни (масалан, йўтал) чақириши мумкин.

Периндоприл ўзининг фаол метаболити периндоприлат орқали таъсир этади. Бошқа метаболитлари in vitro шароитларда ААФнинг таъсирини ингибирлаш хусусиятини кўрсатмаган.

Амлодипин

Амлодипин – бу дигидропиридин гуруҳига мансуб кальций ионларини ҳужайрага тушишини ингибиторидир (секин кальций каналларини блокатори ёки кальций ионларини антагонисти), у миокард ва томирларнинг силлиқ мушак ҳужайраларига мембраналар орқали кальций ионларини киришини блоклайди.

Амлодипинни гипотензив таъсир механизми томирларнинг силлиқ мушакларига бевосита бўшаштирувчи самараси билан ифодаланади. Амлодипинни таъсирида стенокардияни камайишини аниқ таъсир механизми охиригача аниқланмаган, бироқ амлодипин қуйидаги икки йўл орқали умумий ишемик юкламани камайтиради:

-     Амлодипин периферик артериолаларни кенгайтиради ва шундай қилиб енгишга юракнинг иши сарфланадиган, умумий периферик қон томирлар қаршилигини (постюклама) пасайтиради. Юрак қисқаришлар сони барқарор қолганлиги сабабли, юракка бўлган юкламани камайиши миокард томонидан энергияни сарфланиши ва уни кислородга бўлган эҳтиёжини пасайишига олиб келади.

-     Амлодипиннинг таъсир механизми, шунингдек миокарднинг ҳам нормал, ҳам ишемияга учраган соҳаларида асосий тож артериялар ва артериолаларни кенгайтиришдан иборат бўлиши мумкин. Томирларни бу кенгайиш вазоспастик стенокардия (Принцметал стенокардияси ёки вариант стенокардия) бўлган беморларда миокардга кислородни келишини оширади.

Артериал гипертензияси бўлган беморларда амлодипинни бир марталик суткалик дозаси артериал босимни чалқанча ётган ҳолатда ҳам, турган ҳолатда ҳам 24 соат давомида клиник аҳамиятли пасайишини таъминлайди. Таъсири секин бошланганлиги сабабли амлодипин ўткир гипотензияни чақирмайди.

Стенокардияси бўлган беморларда амлодипинни суткада бир марта қабул қилиш жисмоний юкламани умумий бажарилиш вақтини оширади, стенокардия ҳуружи ривожланишини ва жисмоний юкламани бажариш вақтида ST сегменти депрессияси (1 мм га) ривожланишини кечиктиради, стенокардия ҳуружи частотасини ва нитроглицерин таблеткаларига бўлган эҳтиёжни камайтиради.

Амлодипин моддалар алмашинуви ва плазмадаги липидларга ҳеч қандай нохуш таъсир кўрсатмайди ва бронхиал астма, қандли диабет ва подагра бўлган пациентларни даволаш учун тўғри келади.

Престанс таркибидаги периндоприл ва амлодипинни сўрилиш тезлиги ва ҳажми битта компонентдан таркиб топган таблеткани қабул қилинганда периндоприл ва амлодипинни сўрилиш тезлиги ва ҳажмидан бироз фарқланади.

Периндоприл:

Ичга қабул қилинганида периндоприлни сўрилиши тез амалга ошади, максимал концентрациясига 1 соат давомида эришилади. Периндоприлни плазмадан ярим чиқарилиш даври 1 соатни ташкил этади.

Периндоприл олддори ҳисобланади. Периндоприлнинг қабул қилинган дозасини 27% фаол метаболит периндоприлат кўринишида қон оқимига тушади. Организмда фаол периндоприлатдан ташқари яна бешта нофаол метаболитлар ҳосил бўлади. Периндоприлат плазмада максимал концентрациясига, препарат қабул қилингандан сўнг 3-4 соатдан кейин эришилади.

Овқат истеъмол қилиш периндоприлни периндоприлатга айланишини, ва демак, унинг биокираолишлигини пасайтиради, шунинг учун периндоприл аргининни суткада бир марта, перорал, эрталаб нонуштадан олдин қабул қилиш тавсия этилади.

Периндоприлнинг дозаси ва унинг плазмадаги экспозицияси ўртасидаги боғлиқлик чизиқли ҳисобланиши кўрсатилган.

Боғланмаган периндоприлатнинг тақсимланиш ҳажми тахминан 0,2 л/кг ни ташкил этади. Периндоприлатни плазма оқсиллари билан боғланиши 20% ни ташкил этиб, асосан ангиотензинга айлантирувчи фермент билан боғланади, лекин препаратнинг концентрациясига боғлиқ бўлади.

Периндоприлат сийдик билан чиқарилади, унинг эркин фракциясини якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 17 соатни ташкил этади, 4 кун давомида стационар ҳолатига эришиш имконини беради.

Периндоприлатнинг чиқарилиши кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек юрак ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда секинлашади. Шунинг учун одатдаги тиббий кузатув креатинин ва калийнинг даражасини мониторинг қилишни ўз ичига олиши керак.

Периндоприлатнинг диализ клиренси минутига 70 мл ни ташкил этади.

Цирроз бўлган пациентларда периндоприлнинг кинетикаси ўзгаради: дастлабки молекуласининг буйрак клиренси икки марта секинлашади. Бироқ, ҳосил бўлаётган периндоприлатнинг миқдори пасаймайди, шунинг учун дозасини танлаш талаб этилмайди.

Амлодипин

Терапевтик дозаларда ичга қабул қилинганида амлодипин яхши сўрилиб, қонда максимал концентрациясига қабул қилингандан сўнг 6-12 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги ҳисоб-китоблар бўйича 64-80% ни ташкил этади.

Тақсимланиш ҳажми тахминан 21 л/кг га тенг. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, айланаётган амлодипиннинг тахминан 97,5% плазма оқсиллари билан боғланишини кўрсатди.

Овқат қабул қилиш амлодипиннинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

Плазмадан якуний ярим чиқарилиш даври 35-50 соатни ташкил этади, бу препаратни суткада бир марта буюриш имконини беради. Амлодипин жигарда нофаол метаболитлар ҳосил бўлгунича аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди, 10% дастлабки бирикма ва 60% метаболитлар ҳолида сийдик билан чиқарилади.

Кекса пациентлар: плазмада амлодипинни максимал концентрациясига эришиш вақти кексаларда ва ёшроқ пациентларда ўхшашдир. Кексаларда амлодипиннинг клиренсини пасайишига тенденция аниқланган, бу AUC ва ярим чиқарилиш даврини ошиши билан кечади. Димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда AUC ва ярим чиқарилиш даврини ошиши текширилаётган ёшдаги пациентлар гуруҳида кутилган ошишига мувофиқ келган.

Жигар функцияси бузилган пациентлар: жигар функцияси бузилган пациентларга амлодипинни буюриш бўйича клиник маълумотлар жуда кам. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда амлодипиннинг клиренсини камайиши кузатилади, бу ярим чиқарилиш даври ва AUC ни тахминан 40-60%га ошишига олиб келади.

Бошқа барча препаратлар каби Престанс ҳам, гарчи ҳар бир пациентда кузатилмасада, ножўя самараларни чақириши мумкин.

Агар қуйидаги ҳолатлардан бири Сизда юз берган бўлса, дори препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокор билан боғланинг.

-     ҳуштаксимон нафас, кўкракда оғриқ, ҳансираш ёки нафас олишни қийинлашиши тўсатдан пайдо бўлиши;

-     қовоқларни, юз ёки лаб шиши;

-     нафас олишни қийинлашишига олиб келувчи тил ва томоқ шиши;

-     оғир даражадаги тери реакциялари, шу жумладан кучли тери тошмаси, эшакеми, бутун тана бўйлаб терини қизариши, кучли қичишиш, ғўддаларни пайдо бўлиши, терини қипиқланиши ва шиши, шиллиқ қаватларни яллиғланиши (Стивенс-Джонсон синдроми токсик эпидермал некролиз) ёки бошқа аллергик реакциялар;

-     кучли бош айланиши ёки хушни йўқолиши;

-     юрак хуружи, юракни одатда кузатилмайдиган тез ва номунтазам уруши ёки кўкракдаги оғриқ;

-     меъда ости безини яллиғланиши, қоринда ва белда кучли оғриққа олиб келиши ва лоҳаслик билан кечиши мумкин.

Қуйидаги кенг тарқалган ножўя самаралар хақида маълумотлар тушган. Агар бу кўринишлардан биронтаси Сизни безовта қилса ёки бир ҳафтадан ортиқ давом этса, шифокорингиз билан боғланишингиз керак.

-     Жуда кўп тарқалган ножўя самаралар (10 пациентнинг 1 нафаридан кўпида содир бўлади): шиш (суюқликни тутиб қолиниши);

-     Тарқалган ножўя самаралар (10 пациентнинг 1 нафарида кузатилади): бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик (айниқса даволашни бошланишида), вертиго, қўл-оёқларда увишиш ёки санчилиш ҳисси, кўришни бузилиши (шу жумладан, жисмларни иккита кўриш), тиннитус (қулоқларни шанғиллаши), юрак уришини тезлашиши, қон босимини пасайиши туфайли, енгил бош айланиши, йўтал, ҳансираш, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, таъм билиш ҳиссини бузилиши, диспепсия ёки овқат ҳазм қилишни бузилиши, ич келиш тез-тезлигининг ўзгариши, диарея, қабзият, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш кабилар), мушак тиришишлари, толиқиш хисси, тўпиқларни шиши (периферик шиш).

Шунингдек, қуйида санаб ўтилган бошқа ножўя кўринишлар ҳақида маълумотлар тушган. Агар ножўя самаралар жиддий тус олса ёки агар сиз ушбу варақада санаб ўтилмаган нохуш самараларни аниқласангиз, бу хақида шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.

-     Тарқалмаган ножўя самаралар (100 пациентнинг 1 нафарида, лекин камроқ ҳолатда кузатилади): кайфиятни ўзгарувчанлиги, хавотирлик, депрессия, уйқусизлик, уйқуни бузилиши, титраш, ҳушни йўқотиш, оғриқ ҳисларини йўқолиши, номунтазам юрак уриши, ринит (тумов ёки бурунни битиши),  сочларни тўкилиши, терида қизил доғлар, тери рангини йўқолиши, белда оғриқ, артралгия (бўғимларда оғриқ), миалгия (мушакларда оғриқ), кўкракда оғриқ, сийишни қийинлашиши, тунги сийишга қистовларни ошиши, сийишга қистовларни тезлашиши, оғриқ, лоҳаслик, бронхоспазм (кўкрак соҳасида сиқилиш, хуштаксимон нафас ва ҳансираш), оғизни қуриши, Квинке шиши (хуштаксимон нафас, юзни ёки тилни шиши каби симптомлар), терида қавариқларнинг пайдо бўлиши, буйрак функциясининг бузилиши, импотенция, кўп терлаш, эозинофиллар сонини ошиши (оқ қон таначаларининг тури), эркакларда кўкрак безларини катталашиши ёки дискомфорт, тана вазнини ошиши ва камайиши, тахикардия, васкулит (қон томирларининг яллиғланиши), фотосезувчанлик реакциялари (терининг қуёшга нисбатан юқори сезувчанлиги), иситма, йиқилиш, лаборатория кўрсаткичларининг ўзгариши: қонда калийнинг даволаш тўхтатилгандан сўнг қайтувчан юқори даражаси, натрийнинг кам даражаси, диабети бўлган беморларда гипогликемия (қондаги қанд миқдорининг жуда паст миқдори), қонда мочевина ва креатинин даражасини ошиши.

ААФ ингибиторлари қабул қилинганда сийдик концентрацияси ошиши (рангнинг тўқлашиши), кўнгил айниши ёки қусиш, мушак спазмлари, онг чалкашиши ва АДГ (антидиуретик гормон) нинг ноадекват ажралиши туфайли чақирилган тиришишлар кузатилиши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганда, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

-     Кам кузатиладиган ножўя самаралар (1000 пациентнинг 1 нафарида ва ундан камида кузатилади): онг чалкашиши, псориазни зўраиши, лаборатория кўрсаткичларининг ўзгариши: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши, зардобдаги билирубинни юқори даражаси.

-     Жуда кам кузатиладиган ножўя самаралар (10000 пациентнинг 1 нафари ва ундан камида кузатилади): юрак қон-томирлар томонидан бузилишлар (стенокардия, юрак хуружи ва инсульт), эозинофил пневмония (пневмониянинг кам тарқалган тури), нафас олишни қийинлашишига олиб келувчи қовоқлар, юз ёки лаблар, тил ва томоқни шиши, оғир даражадаги тери реакциялари, шу жумладан, эшакеми, бутун тана бўйлаб терини қизариши, кучли қичишиш, ғўддаларни пайдо бўлиши, терини қипиқланиши ва шиши, шиллиқ қаватларнинг яллиғланиши (Стивенс-Джонсон синдроми), мульти-шаклли эритема (тери тошмаси, улар кўпинча юз, қўл ва оёқларда қичишиш ва қизил доғларни пайдо бўлиши билан бошланади), ёруғликка юқори сезувчанлик, қон кўрсаткичларининг ўзгариши, жумладан оқ ва қизил қон таначалари миқдорининг камайиши, гемоглобин концентрациясининг камайиши, тромбоцитлар миқдорининг камайиши, қон таркибидаги ўзгаришлар, меъда ости безини яллиғланиши, қоринда ва белда кучли оғриқларни чақириши ва кучли лоҳаслик билан кечиши мумкин, ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар функциясини бузилиши, жигарни яллиғланиши (гепатит), терини сарғайиши (сариқлик), баъзи тиббий таҳлилларга таъсир қилиши мумкин бўлган жигар ферментларининг даражасини ошиши, қоринни димланиши (гастрит), ҳолсизлик, санчилиш ҳисси ёки увишишга олиб келиши мумкин бўлган нерв тизими томонидан бузилишлар, мушаклар тонусини ошиши, милкларни шиши, қонда қанд даражасини ошиши (гипергликемия).

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга асосан тез-тезлигини ҳисоблашнинг иложи йўқ): тремор, ригидли гавда тутиш, ниқобсимон юз, секинлашган ҳаракат и шалдираган, нотурғун юриш, терини рангсизланиши, сезувчанликни бузилиши ва кул ва оёқ бармоқларида оғриқлар (Рейно синдроми).

-     Агар ножўя самаралар жиддий характерга эга бўлса ёки агар сиз бу илова варақада санаб ўтилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида ўз шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг.

 

Рецепт бўйича
ПРЕСТАНСни қабул қилганда қуйидаги ҳолатларда айниқса эҳтиёт бўлинг:

Агар қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан бирортаси сизда бўлса, Престансни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг:

-     гипертрофик кардиомиопатия (юрак мушаги касаллиги) ёки буйрак артериясини стенозида (буйракларни қон билан таъминлайдиган артерияни торайиши);

-     юрак етишмовчилигида;

-     артериал босим кучли ошганида (гипертоник криз);

-     бошқа юрак касалликларида;

-     жигар функциясини бузилишларида;

-     буйрак функцияси бузилганида ёки диализ вақтида;

-     тизимли қизил югурик ёки склеродермия каби коллагеноз-томирли касалликларда (бириктирувчи тўқима касаллиги);

-     диабетда;

-     тузнинг миқдори чекланган парҳезда ёки сиз калий сақловчи тузни ўрнини босувчиларни қабул қилаётган бўлсангиз (қондаги калийнинг миқдори мувозанатланган бўлиши керак);

-     кекса ёшда ва сизга дозасини ошириш керак бўлса;

-     агар сиз қуйида санаб ўтилган юқори артериал босимни даволаш учун препаратлардан ҳар қандайини қабул қилаётган бўлсангиз:

-     ангиотензин II рецепторлар блокаторлари (шунингдек масалан, валсартан, телмисартан, ирбесартан каби сартанлар), айниқса диабет чақирган буйрак функциясини бузилиши билан хасталанган бўлсангиз;

-     алискирен.

-     қуйидаги дори воситаларини қабул қилишда Квинке шиши хавфи ошади:

-     рацекадотрил (диареяни даволаш учун қўлланади);

-      mTor ингибиторлари номи остидаги синфга мансуб сиролимус, эверолимус,   темсиролимус и бошқа препаратлар (кўчириб ўтказилган аъзолар қабул қилинмаслигининг олдини олиш учун қўлланади).

- Hypericum perforatum (зверобой, депрессия даволаш учун усимлик воситаси),

-     Агар Сиз негроид ирқига мансуб бўлсангиз, у ҳолда Сизда Квинке шиши хавфи ортган ҳамда ушбу препарат артериал босимни пасайтиришда бошқа ирқ пациентларидагига нисбатан камроқ самардор бўлиши мумкин.

Квинке шиши

-     ААФ ингибиторларини, жумладан Престансни қабул қилган пациентларда Квинке шиши ҳолатлари кузатилган (юз, лаб, тил ёки томоқ шиши, ютиш ёки нафас олишнинг қийинлашиши билан кечувчи жиддий аллергик реакция). Бундай реакция даволаниш даврининг исталган вақтида юзага келиши мумкин. Ушбу симптомлар юзага келганда, Престансни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

Сизнинг шифокорингиз буйрак функциясининг, артериал босимнинг ва қонда электролитлар миқдорининг (масалан, калийнинг) мунтазам мониторингини ўтказиши мумкин.

Шунингдек “Престансни қабул қилманг” бўлимида келтирилган маълумотга қаранг.

Агар сиз ҳомиладорликка гумон қилаётган бўлсангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), бу ҳақида шифокорни огоҳлантиришингиз керак. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида Престансни қабул қилиш тавсия этилмайди. 3 ойликдан ошган муддатларда препаратни қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу болага жиддий зарар етказиши мумкин (“Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг).

Престанс қабул қилаётганингизда, даволовчи шифокорингизга ёки тиббий ходимларга шунингдек қуйидагилар ҳақида маълумот беришингиз керак:

⃰     агар сизга умумий наркоз бериш ва/ёки жиддий жарроҳлик операциясини ўтказиш мўлжалланаётган бўлса;

⃰     агар сизда яқинда диарея ёки қусиш кузатилган бўлса;

⃰     агар сиз ЗПЛП аферез ўтаётган бўлсангиз (қондан холестеринни аппарат ёрдамида чиқариш);

⃰     агар сиз асалари ёки ариларни чақишига нисбатан аллергик самарага сезувчанликни

пасайтириш учун десенсибилизация курсини ўтишни ражалаштираётган бўлсангиз.

Болалар ва ўсмирларга Престансни буюриш тавсия этилмайди.

ПРЕСТАНСни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш

Престансни овқатдан олдин қабул қилиш керак.

Престанс қабул қилаётган пациентлар грейпфрут ва грейпфрут шарбатини истеъмол қилишлари мумкин эмас, чунки улар қонда таъсир этувчи модда амлодипиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин, бу Престансни гипотензив самараси олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада кучайиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Агар сиз ҳомиладорман деб ўйлаётган бўлсангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), бу ҳақида шифокорни огоҳлантиришингиз керак. Шифокор сизга ҳомиладорлик кузатилишидан олдин ёки ҳомиладорлик тасдиқлангандан сўнг дарҳол Престанс қабул қилишни тўхтатишни тавсия этади. У шинингдек Престансдан бошқа препаратга ўтишни тавсия этади, чунки ҳомиладорликни эрта босқичларида Престансни қабул қилиш тавсия этилмайди, ҳомиладорликни 3-ойидан кейин қабул қилиш эса болага жиддий зарар етказиши мумкин.

Эмизиш

Агар сиз эмизаётган ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг. Престансни эмизикли оналарга буюриш тавсия этилмайди. Агар сиз эмизишни ҳоҳлаётган бўлсангиз, айниқса, агар бола янги туғилган чақалоқ бўлса ёки муддатидан олдин туғилган бўлса, шифокорингиз сизга бошқа даволашни буюриши мумкин.

Амлодипин кўкрак сути билан чиқарилади. Гўдак томонидан қабул қилинган онадан ўтган доза интерквартил кўлам ёрдамида баҳоланган бўлиб, 3-7% ни, энг кўпи билан 15% ни ташкил қилади. Амлодипиннинг гўдаклардаги таъсири ўрганилмаган.

Автотранспорт ҳайдаш ва механизмларни бошқариш

Престанс автотранспортни ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш қобилиятини пасайтириши мумкин. Агар препарат сизда кўнгил айниши, бош айланиши, ҳолсизлик ёки толиқишни келтириб чиқарса, ёки бош оғриғини чақирса, рулга ўтирманг, механизмларни бошқарманг ва зудлик билан шифокорингиз билан боғланинг.

Престанс эссенциал гипертензияси ва/ёки юракни турғун ишемик касаллигини (қонни юракка ҳайдалиши камайган ёки блокланган касалликларда) периндоприл ва амлодипин билан даволаш зарурати бўлган пациентларни даволаш учун кўрсатилган.   

-       агар сизда периндоприл ёки ҳар қандай бошқа ААФ ингибиторига, амлодипин, ҳар қандай бошқа кальций антагонистига ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия бўлса;

-       агар сизда 3 ойликдан ошган ҳомиладорлик бўлса (ҳомиладорликни эрта муддатларида ҳам Престанс қабул қилишдан сақланиш керак – “Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг);

-       агар илгари ААФ ингибиторларини қабул қилганингизда сизда хуштаксимон нафас, юз ёки тилни шиши, кучли қичишиш ёки кучли тери тошмалари каби симптомлар кузатилган бўлса, ёки агар шундай симптомлар ҳар қандай бошқа шароитларда оила аъзоларининг бирида юзага келган бўлса (бу кўриниш ангиошиш деб номланади);

-       агар сиз диабет ёки буйрак функциясини бузилиши бўлсангиз ва артериал қон босимини пасайтурувчи алискирен сақлаган препаратни қабул қилаётган бўлсангиз;  

-       агар сизда юрак  аортал клапанининг торайиши (аорта стенози) ёки кардиоген шок бўлса (бунда юрак организм учун етарли миқдорда қон ҳайдолмайдиган ҳолат);

-       агар сизда жуда паст артериал босим (гипотензия) кузатилса;

-       агар сиз миокард инфарктидан кейинги юрак етишмовчилиги билан хасталанган бўлсангиз қўллаш мумкин эмас.

Қандай препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Престансни қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланинг:

-     литий (мания ёки депрессияларни даволаш учун ишлатилади);

-     эстрамустин (ракни даволаш учун ишлатилади);

-     калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон, триамтерен), калийли қўшимчалар ёки калийни ўрнини босувчи калий сақловчи тузлар.

-     юрак етишмовчилигини даволаш учун қўлланадиган калий тежовчи диуретиклар: эплеренон ва спиронолактон 12,5 – 50 мг/кун дозаларда.

Бошқа препаратларни қабул қилиш Престанс билан даволашга таъсир қилиши мумкин. Шифокор дозани ўзгартилиши мумкин ва/ёки бошқа эҳтиёткорлик чораларини кўриши мумкин. Агар қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, албатта даволовчи шифокорга маълум қилинг, чунки уларни қабул қилганда жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак:

-     юқори артериал босимни даволаш учун бошқа препаратлар, жумладан ангиотензин II рецепторлари блокаторлари (АРБ), алискирен (“Престансни қабул қилманг” ва “Престансни қабул қилганда қуйидаги ҳолатларда айниқса эҳтиёт бўлинг” бўлимларида келтирилган маълумотларни кўринг) ва диуретиклар (буйраклар орқали ажраладиган сийдикнинг ҳажмини оширувчи препаратлар);

-     кўпинча диареяни даволаш (рацекадотрид) ёки кўчириб ўтказилган (трансплантация) аъзоларнинг қабул қилинмаслик профилактика учун қўлланиладиган препаратлар (mTor ингибиторлари номи остидаги синфга мансуб бўлган сиролимус, эверолимус, темсиролимус ва бошқа препаратлар).

-     оғриқни бартараф қилиш учун қўлланадиган ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, ибупрофен) ёки аспириннинг юқори дозалари;

-     диабетни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (масалан, инсулин);

-     депрессия, хавотирлик, шизофрения ва бошқалар каби ментал бузилишларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (масалан, трициклик антидепрессантлар, антипсихотик препаратлар, имипрамин гуруҳи антидепрессантлари, нейролептиклар);

-     аутоиммун бузилишларни даволаш учун ёки трансплантация операциялардан кейин ишлатиладиган, иммунодепрессант препаратлар (организмнинг ҳимоя механизмларини пасайтирувчи препаратлар, масалан, циклоспорин, такролимус);

⃰       триметоприм ва ко-тримаксазол (инфекцияларни даволаш учун);

⃰       аллопуринол (подаграни даволаш учун восита);

⃰       прокаинамид (юракнинг номунтазам ритмини даволаш учун восита);

қон томирларни кенгайтирувчи препаратлар, жумладан, нитратлар (қон томирларини кенгайтирувчи воситалар);

⃰       гепарин (қонни суюлтириш учун қўлланадиган препаратлар);

⃰       эфедрин, норадреналин ёки адреналин (пасайган артериал босим, шок ёки астмани даволаш учун ишлатиладиган препаратлар);

⃰       баъзи касалликларда, масалан, кўп сонли склерозда рўй берадиган мушакларни қаттиқлашиб қолишини даволаш учун ишлатиладиган баклофен ёки дантролен (инфузияси); дантролен шунингдек анестезияда рўй берадиган ҳавфли гипертермия (симптомлари: жуда юқори тана ҳарорати ва мушакларнинг қаттиқлашиб қолиши) ни даволаш учун қўлланади;

-         бактериялар чақирган инфекцияларга қарши рифампицин, эритромицин, кларитромицин каби баъзи антибиотиклар;

-      симвастатин (холестеринни пасайтириш учун препарат);

⃰       карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, фосфенитоин, примидон каби тутқаноққа қарши воситалар;

⃰       итраконазол, кетоконазол (замбуруғли инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар);

⃰       простата безини катталашишини даволаш учун қўлланадиган, празозин, алфузозин, доксазозин, тамсулозин, теразозин каби, альфа-блокаторлар;

⃰       амифостин (саратонни даволашда қўлланадиган нур билан даволаш ёки бошқа препаратлар келтириб чиқарган ножўя самараларни олдини олиш ва камайтириш учун ишлатилади);

кортикостероидлар (турли касалликлар, жумладан оғир даражадаги астма ва ревматик артритни даволаш учун ишлатилади);

⃰       олтин сақловчи тузлар, айниқса, вена ичига юборилганда (ревматоид артритнинг симптомларини даволаш учун ишлатилади);

⃰       ритонавир, индинавир, нелфинавир (протеаза ингибиторлари деб номланувчи ОИТВ даволаш учун ишлатиладиган препаратлар).

Ангионевротик шиш хавфининг ошиши туфайли, периндоприлнинг сакубитрил ва валсартан билан мажмуасини қўллаш мумкин эмас. Периндоприлнинг охирги дозасини қабул қилиш ва сакубитрил ва валсартан билан даволашни бошлаш орасидаги оралиқ 36 соатдан камни ташкил қилмаслиги керак. Сакубитрил ва валсартан билан даволаш тўхтатилганда, сакубитрил ва валсартаннинг охирги дозасини қабул қилиш ҳамда периндоприл билан даволашни бошлаш ўртасида камида 36 соатлик оралиқни сақлаш керак. Нейтрал эндопептидазанинг бошқа ингибиторлари, NEP (масалан, рацекадотрил) ва ААФ ингибиторларини бир вақтда қўллаш ангионевротик шиш хавфини ошириши мумкин. Шунинг учун периндоприл қабул қилаётган пациентларга NEP (масалан, рацекадотрил) ингибиторларини буюришдан аввал фойда ва хавф нисбатини қатъий баҳолаш лозим.

CYP3A4 индукторлари

Таниқли CYP3A4 индукторлари билан буюрилганда, плазмада амлодипин концентрацияси ўзгариши мумкин. Шунинг учун ёрдамчи даволаш ўтказилиши вақтида ҳам, ундан сўнг ҳам артериал босим ва дозани назорат қилиш керак. Айниқса, агар бу кучли CYP3A4 ингибиторлари бўлса (масалан, рифампицин, тешик далачой).

CYP3A4 ингибиторлари

Амлодипинни кучли ёки ўртача кучли CYP3A4 ингибиторлари (протеаза ингибиторлари, азоллар гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши препаратлар, макролидлар, масалан эритромицин ёки кларитромицин, верапамил ёки дилтиазем) билан мажмуавий қўллаш амлодипин экспозициясининг аҳҳамиятли ошишига олиб келиши мумкин. Ушбу фармакологик ўзгаришларнинг клиник кўринишлари кекса ёшли одамларда кучлироқ яққолликка эга бўлиши мумкин. Шунинг учун клиник ҳолатни назорат қилиш ва дозага тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Кларитромицин ва амлодипинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда гипотензия хавфи ошади. Амлодипин ва кларитромицин биргаликда буюрилганда, пациентларни қатъий кузатувга олиш тавсия этилади.

Рапамициннинг механистик нишони ингибиторлари (mTOR)

Сиролимус. Темсиролимус ва эверолимус каби mTOR ингибиторлари CYP3A субстратлари ҳисобланади. Амлодипин кучсиз CYP3A ингибитори ҳисобланади. mTOR ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганда, амлодипин уларнинг экспозициясини узайтириши мумкин.

Оригинал ўрамида сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Намликдан сақланиш учун флакон зич ёпилсин.

30оС дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.

Дори воситасини оқар сувларга маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Қабул қилиш тугаган дори воситасидан қандай йўқотишни фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун қаратилган.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Ушбу препарат картон қутида ва флаконда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилганда, қайд этилган ойнинг охирги куни назарда тутилади.

Престанс 5 мг/5 мг таблеткалари: оқ рангли, узунчоқ шаклли, бир томонига “5/5” рақамлари босилган ва бошқа томонида белгиси бўлган таблеткалар.

Престанс 10 мг/5 мг таблеткалари: оқ рангли, учбурчак шаклли, бир томонига “10/5” рақамлари босилган ва бошқа томонида белгиси бўлган таблеткалар.

Престанс 5 мг/10 мг таблеткалари: оқ рангли, квадрат шаклли, бир томонига “5/10” рақамлари босилган ва бошқа томонида  белгиси бўлган таблеткалар.

Престанс 10 мг/10 мг таблеткалари: оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томонига “10/10” рақами босилган ва бошқа томонида  белгиси бўлган таблеткалар.

Ушбу препаратни қабул қилишда шифокор тавсиясига доимо қатъий риоя қилинг. Агар сиз препарат қабул қилишни тўғрилигига шубҳалансангиз, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Таблеткаларни эрталаб, нонуштадан олдин бир стакан сув билан қабул қилиш тавсия этилади, хар куни айнан бир вақтда қабул қилган афзал. Сизга қандай доза тўғри келишини шифокорингиз белгилаб беради. Одатдаги доза кунига бир таблеткага тенг.

Престанс одатда периндоприл ва амлодипинни алоҳида таблеткаларда қабул қилаётган пациентларга буюрилади.

Агар Сиз ПРЕСТАНС қабул қилишни унутган бўлсангиз

Препаратни ҳар куни қабул қилиш муҳимдир, чунки уни мунтазам қабул қилиш даволаш самарасини оширади. Шунга қарамасдан, агар Сиз Престансни ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз, навбатдаги дозани ўз вақтида қабул қилинг. Навбатдаги дозани икки марта оширманг.

Агар Сиз ПРЕСТАНС қабул қилишни тўхтатсангиз

Престансни қабул қилиш одатда бутун умр давом этиши туфайли, препаратни қабул қилишни тўхтатиш олдидан шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.

Агар сизда препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар туғилса, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Агар сиз ҳаддан ташқари кўп таблетка қабул қилган бўлсангиз, дарҳол яқин атрофдаги шошилинч ёрдам пункти билан боғланинг ёки бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг. Дозаси ошириб юборилган ҳолда энг кўп кузатиладиган самара артериал босимни тушиб кетиши ҳисобланади, бунинг оқибатида бош айланишини ҳис қилишингиз ёки хушни йўқотишингиз мумкин. Агар бу кузатилган бўлса, ётинг ва оёқларингизни юқорига кўтаринг, бу сизнинг ҳолатингизни яхшилаши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Агар сиз ҳомиладорман деб ўйлаётган бўлсангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), бу ҳақида шифокорни огоҳлантиришингиз керак. Шифокор сизга ҳомиладорлик кузатилишидан олдин ёки ҳомиладорлик тасдиқлангандан сўнг дарҳол Престанс қабул қилишни тўхтатишни тавсия этади. У шинингдек Престансдан бошқа препаратга ўтишни тавсия этади, чунки ҳомиладорликни эрта босқичларида Престансни қабул қилиш тавсия этилмайди, ҳомиладорликни 3-ойидан кейин қабул қилиш эса болага жиддий зарар етказиши мумкин.

Эмизиш

Агар сиз эмизаётган ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг. Престансни эмизикли оналарга буюриш тавсия этилмайди. Агар сиз эмизишни ҳоҳлаётган бўлсангиз, айниқса, агар бола янги туғилган чақалоқ бўлса ёки муддатидан олдин туғилган бўлса, шифокорингиз сизга бошқа даволашни буюриши мумкин.

Амлодипин кўкрак сути билан чиқарилади. Гўдак томонидан қабул қилинган онадан ўтган доза интерквартил кўлам ёрдамида баҳоланган бўлиб, 3-7% ни, энг кўпи билан 15% ни ташкил қилади. Амлодипиннинг гўдаклардаги таъсири ўрганилмаган.

ПРЕСТАНСнинг таркибига кирувчи баъзи инградиентлар ҳақида муҳим маълумот

Престанс лактоза моногидрати сақлайди. Агар шифокор сизда баъзи қанд турларини ўзлаштиролмаслик борлигини айтган бўлса, у ҳолда бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

PRESTANS tabletkalari 5mg/10mg N30 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

ILOVA-VARAQA: PASIENT UCHUN MA‘LUMOT

 

PRESTANS, 5 mg/5 mg

PRESTANS, 10 mg/5 mg

PRESTANS, 5 mg/10 mg

PRESTANS, 10 mg/10 mg

perindopril arginin/amlodipin

Ichga qabul qilish uchun tabletkalar

 

Preparatni qabul qilishni boshlashdan oldin ushbu ilova-varaqani diqqat bilan oxirigacha o‘qib chiqing.

  • Ushbu ilova-varaqani saqlab qo‘ying. U Sizga yana kerak bo‘lishi mumkin.
  • Agar sizda qo‘shimcha savollar tug‘ilsa, davolovchi shifokoringizga yoki farmasevtga murojaat qiling.
  • Bu preparat shaxsan Sizga buyurilgan. Uni boshqa shaxslarga berib yuborish mumkin emas. Agar ularning simptomlari Siznikiga o‘xshash bo‘lsa ham, bu ularga zarar keltirishi mumkin.
  • Agar nojo‘ya ta‘sirlari jiddiy xarakterga ega bo‘lsa yoki agar siz ushbu varaqada keltirilmagan noxush samaralarni aniqlasangiz, bu haqida shifokoringizga yoki farmasevtga xabar bering.

  1. SAVDO NOMI

Prestans®

  1. DORI SHAKLI

Tabletkalar, 5 mg/5 mg; 10 mg/5 mg; 5 mg/10 mg va 10 mg/10 mg.

 

  1. TA‘SIR ETUVCHI MODDANING NOMI

Perindopril arginin va amlodipin

  1. MAZMUNI

PRESTANS nima saqlaydi

Ta‘sir etuvchi moddalar: perindopril arginin va amlodipin.

PRESTANS 5 mg/5 mg: bir tabletka 5 mg perindopril arginini va 5 mg amlodipin saqlaydi.

PRESTANS 10 mg/5 mg: bir tabletka 10 mg perindopril arginin va 5 mg amlodipin saqlaydi.

PRESTANS 5 mg/10 mg: bir tabletka 5 mg perindopril arginin va 10 mg amlodipin saqlaydi.

PRESTANS 10 mg/10 mg: bir tabletka 10 mg perindopril arginin va 10 mg amlodipin saqlaydi.

Preparatning tarkibiga kiruvchi boshqa komponentlar: laktoza monogidrati, magniy stearati (Ye470V), mikrokristall sellyuloza (Ye460), suvsiz kolloid kremniy dioksidi (Ye551).

PRESTANS qanday ko‘rinishga ega va o‘ramini tarkibi

PRESTANS 5 mg/5 mg tabletkalari: oq rangli, uzunchoq shaklli, bir tomoniga “5/5” raqamlari bosilgan va boshqa tomonida belgisi bo‘lgan tabletkalar.

PRESTANS 10 mg/5 mg tabletkalari: oq rangli, uchburchak shaklli, bir tomoniga “10/5” raqamlari bosilgan va boshqa tomonida belgisi bo‘lgan tabletkalar.

PRESTANS 5 mg/10 mg tabletkalari: oq rangli, kvadrat shaklli, bir tomoniga “5/10” raqamlari bosilgan va boshqa tomonida belgisi bo‘lgan tabletkalar.

PRESTANS 10 mg/10 mg tabletkalari: oq rangli, dumaloq shaklli, bir tomoniga “10/10” raqami bosilgan va boshqa tomonida belgisi bo‘lgan tabletkalar.

Karton qutida 30 tabletka saqlovchi flakon, shuningdek pasient uchun ma‘lumot saqlovchi ilova saqlanadi.

  1. FARMAKOTERAPEVTIK GURUHI

AAF ingibitorlari va kalsiy kanallarini blokatorlari, ATX kodi: S09VV04.

 

  1. FARMAKOLOGIK XUSUSIYATLARI

Farmakodinamik xususiyatlari

Perindopril

Perindopril – bu angiotenzin I ni angiotenzin II ga aylantiruvchi fermentning (angiotenzinga aylantiruvchi ferment, AAF) ingibitoridir. Aylantiruvchi ferment yoki kinaza – bu angiotenzin I ni tomirlarni toraytiruvchi xususiyatga ega angiotenzin II ga aylanishiga imkon beradigan, shuningdek tomirlarni kengaytiruvchi bradikininni nofaol geptapeptidgacha parchalaydigan ekzopeptidazadir. AAFni ingibirlanishi plazmada angiotenzin II ni kamayishiga olib keladi, bu plazmada reninning faolligini oshishiga (renin ajralib chiqishini qayta negativ bog‘ini ingibirlanishi hisobiga) va aldosteronni ajralib chiqishini pasayishiga olib keladi. AAF bradikininning faolligini bloklashi sababli, AAFni ingibirlanishi shuningdek aylanayotgan va mahalliy kallikrein-kinin tizimining faolligini oshishiga (shuningdek prostaglandin tizimini faollashishiga) olib keladi. Ushbu mexanizm AAF ingibitorlarining gipotenziv ta‘sirini kuzatilishiga yordam berishi va qisman ba‘zi nojo‘ya samaralarni (masalan, yo‘tal) chaqirishi mumkin.

Perindopril o‘zining faol metaboliti perindoprilat orqali ta‘sir etadi. Boshqa metabolitlari in vitro sharoitlarda AAFning ta‘sirini ingibirlash xususiyatini ko‘rsatmagan.

Amlodipin

Amlodipin – bu digidropiridin guruhiga mansub kalsiy ionlarini hujayraga tushishini ingibitoridir (sekin kalsiy kanallarini blokatori yoki kalsiy ionlarini antagonisti), u miokard va tomirlarning silliq mushak hujayralariga membranalar orqali kalsiy ionlarini kirishini bloklaydi.

Amlodipinni gipotenziv ta‘sir mexanizmi tomirlarning silliq mushaklariga bevosita bo‘shashtiruvchi samarasi bilan ifodalanadi. Amlodipinni ta‘sirida stenokardiyani kamayishini aniq ta‘sir mexanizmi oxirigacha aniqlanmagan, biroq amlodipin quyidagi ikki yo‘l orqali umumiy ishemik yuklamani kamaytiradi:

  • Amlodipin periferik arteriolalarni kengaytiradi va shunday qilib yengishga yurakning ishi sarflanadigan, umumiy periferik qon tomirlar qarshiligini (postyuklama) pasaytiradi. Yurak qisqarishlar soni barqaror qolganligi sababli, yurakka bo‘lgan yuklamani kamayishi miokard tomonidan energiyani sarflanishi va uni kislorodga bo‘lgan ehtiyojini pasayishiga olib keladi.
  • Amlodipinning ta‘sir mexanizmi, shuningdek miokardning ham normal, ham ishemiyaga uchragan sohalarida asosiy toj arteriyalar va arteriolalarni kengaytirishdan iborat bo‘lishi mumkin. Tomirlarni bu kengayish vazospastik stenokardiya (Prinsmetal stenokardiyasi yoki variant stenokardiya) bo‘lgan bemorlarda miokardga kislorodni kelishini oshiradi.

Arterial gipertenziyasi bo‘lgan bemorlarda amlodipinni bir martalik sutkalik dozasi arterial bosimni chalqancha yotgan holatda ham, turgan holatda ham 24 soat davomida klinik ahamiyatli pasayishini ta‘minlaydi. Ta‘siri sekin boshlanganligi sababli amlodipin o‘tkir gipotenziyani chaqirmaydi.

Stenokardiyasi bo‘lgan bemorlarda amlodipinni sutkada bir marta qabul qilish jismoniy yuklamani umumiy bajarilish vaqtini oshiradi, stenokardiya huruji rivojlanishini va jismoniy yuklamani bajarish vaqtida ST segmenti depressiyasi (1 mm ga) rivojlanishini kechiktiradi, stenokardiya huruji chastotasini va nitrogliserin tabletkalariga bo‘lgan ehtiyojni kamaytiradi.

Amlodipin moddalar almashinuvi va plazmadagi lipidlarga hech qanday noxush ta‘sir ko‘rsatmaydi va bronxial astma, qandli diabet va podagra bo‘lgan pasientlarni davolash uchun to‘g‘ri keladi.

  1. FARMAKOKINETIKASI

PRESTANS tarkibidagi perindopril va amlodipinni so‘rilish tezligi va hajmi bitta komponentdan tarkib topgan tabletkani qabul qilinganda perindopril va amlodipinni so‘rilish tezligi va hajmidan biroz farqlanadi.

Perindopril

Ichga qabul qilinganida perindoprilni so‘rilishi tez amalga oshadi, maksimal konsentrasiyasiga 1 soat davomida erishiladi. Perindoprilni plazmadan yarim chiqarilish davri 1 soatni tashkil etadi.

Perindopril olddori hisoblanadi. Perindoprilning qabul qilingan dozasini 27% faol metabolit perindoprilat ko‘rinishida qon oqimiga tushadi. Organizmda faol perindoprilatdan tashqari yana beshta nofaol metabolitlar hosil bo‘ladi. Perindoprilat plazmada maksimal konsentrasiyasiga, preparat qabul qilingandan so‘ng 3-4 soatdan keyin erishiladi.

Ovqat iste‘mol qilish perindoprilni perindoprilatga aylanishini, va demak, uning biokiraolishligini pasaytiradi, shuning uchun perindopril argininni sutkada bir marta, peroral, ertalab nonushtadan oldin qabul qilish tavsiya etiladi.

Perindoprilning dozasi va uning plazmadagi ekspozisiyasi o‘rtasidagi bog‘liqlik chiziqli hisoblanishi ko‘rsatilgan.

Bog‘lanmagan perindoprilatning taqsimlanish hajmi taxminan 0,2 l/kg ni tashkil etadi. Perindoprilatni plazma oqsillari bilan bog‘lanishi 20% ni tashkil etib, asosan angiotenzinga aylantiruvchi ferment bilan bog‘lanadi, lekin preparatning konsentrasiyasiga bog‘liq bo‘ladi.

Perindoprilat siydik bilan chiqariladi, uning erkin fraksiyasini yakuniy yarim chiqarilish davri taxminan 17 soatni tashkil etadi, 4 kun davomida stasionar holatiga erishish imkonini beradi.

Perindoprilatning chiqarilishi keksa yoshdagi pasientlarda, shuningdek yurak va buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda sekinlashadi. Shuning uchun odatdagi tibbiy kuzatuv kreatinin va kaliyning darajasini monitoring qilishni o‘z ichiga olishi kerak.

Perindoprilatning dializ klirensi minutiga 70 ml ni tashkil etadi.

Sirroz bo‘lgan pasientlarda perindoprilning kinetikasi o‘zgaradi: dastlabki molekulasining buyrak klirensi ikki marta sekinlashadi. Biroq, hosil bo‘layotgan perindoprilatning miqdori pasaymaydi, shuning uchun dozasini tanlash talab etilmaydi.

Amlodipin

Terapevtik dozalarda ichga qabul qilinganida amlodipin yaxshi so‘rilib, qonda maksimal konsentrasiyasiga qabul qilingandan so‘ng 6-12 soatdan keyin erishiladi. Mutloq biokiraolishligi hisob-kitoblar bo‘yicha 64-80% ni tashkil etadi.

Taqsimlanish hajmi taxminan 21 l/kg ga teng. In vitro sharoitlarda o‘tkazilgan tadqiqotlar, aylanayotgan amlodipinning taxminan 97,5% plazma oqsillari bilan bog‘lanishini ko‘rsatdi.

Ovqat qabul qilish amlodipinning biokiraolishligiga ta‘sir qilmaydi.

Plazmadan yakuniy yarim chiqarilish davri 35-50 soatni tashkil etadi, bu preparatni sutkada bir marta buyurish imkonini beradi. Amlodipin jigarda nofaol metabolitlar hosil bo‘lgunicha ahamiyatli darajada metabolizmga uchraydi, 10% dastlabki birikma va 60% metabolitlar holida siydik bilan chiqariladi.

Keksa pasientlar: plazmada amlodipinni maksimal konsentrasiyasiga erishish vaqti keksalarda va yoshroq pasientlarda o‘xshashdir. Keksalarda amlodipinning klirensini pasayishiga tendensiya aniqlangan, bu AUC va yarim chiqarilish davrini oshishi bilan kechadi. Dimlangan yurak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda AUC va yarim chiqarilish davrini oshishi tekshirilayotgan yoshdagi pasientlar guruhida kutilgan oshishiga muvofiq kelgan.

Jigar faoliyati buzilgan pasientlar: jigar faoliyati buzilgan pasientlarga amlodipinni buyurish bo‘yicha klinik ma‘lumotlar juda kam. Jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda amlodipinning klirensini kamayishi kuzatiladi, bu yarim chiqarilish davri va AUC ni taxminan 40-60%ga oshishiga olib keladi.

  1. QO‘LLANILISHI

PRESTANS essensial gipertenziyasi va/yoki yurakni stabil koronar kasalligini (qonni yurakka haydalishi kamaygan yoki bloklangan kasalliklarda) perindopril va amlodipin bilan davolash zarurati bo‘lgan pasientlarni davolash uchun ko‘rsatilgan.

  1. QO‘LLANISHI VA DOZALASH TARTIBI

Ushbu preparatni qabul qilishda shifokor tavsiyasiga doimo qat‘iy rioya qiling. Agar siz preparat qabul qilishni to‘g‘riligiga shubhalansangiz, shifokor yoki farmasevt bilan maslahatlashing.

Tabletkalarni ertalab, nonushtadan oldin bir stakan suv bilan qabul qilish tavsiya etiladi, xar kuni aynan bir vaqtda qabul qilgan afzal. Sizga qanday doza to‘g‘ri kelishini shifokoringiz belgilab beradi. Odatdagi doza kuniga bir tabletkaga teng.

PRESTANS odatda perindopril va amlodipinni alohida tabletkalarda qabul qilayotgan pasientlarga buyuriladi.

 

Agar siz PRESTANS qabul qilishni unutgan bo‘lsangiz

Preparatni har kuni qabul qilish muhimdir, chunki uni muntazam qabul qilish davolash samarasini oshiradi. Shunga qaramasdan, agar siz PRESTANSNI o‘z vaqtida qabul qilishni unutgan bo‘lsangiz, navbatdagi dozani o‘z vaqtida qabul qiling. Navbatdagi dozani ikki marta oshirmang.

Agar siz PRESTANS qabul qilishni to‘xtatsangiz

PRESTANSNI qabul qilish odatda butun umr davom etishi tufayli, preparatni qabul qilishni to‘xtatish oldidan shifokor bilan maslahatlashishingiz kerak.

Agar sizda preparatni qabul qilish bo‘yicha qo‘shimcha savollar tug‘ilsa, davolovchi shifokoringizga yoki farmasevtga murojaat qiling.

  1. NOJO‘YA TA‘SIRI

Boshqa barcha preparatlar kabi PRESTANS ham, garchi har bir pasientda kuzatilmasada, nojo‘ya samaralarni chaqirishi mumkin.

Agar quyidagi holatlardan biri Sizda yuz bergan bo‘lsa, dori preparatini qabul qilishni darhol to‘xtating va shifokoringiz bilan bog‘laning.

  • hushtaksimon nafas, ko‘krakda og‘riq, hansirash yoki nafas olishni qiyinlashishi to‘satdan paydo bo‘lishi;
  • qovoqlarni, yuz yoki shishi;
  • nafas olishni qiyinlashishiga olib keluvchi til va tomoq shishi;
  • og‘ir darajadagi teri reaksiyalari, shu jumladan kuchli teri toshmasi, eshakemi, butun tana bo‘ylab terini qizarishi, kuchli qichishish, g‘o‘ddalarni paydo bo‘lishi, terini qipiqlanishi va shishi, shilliq qavatlarni yallig‘lanishi (Stivens-Djonson sindromi) yoki boshqa allergik reaksiyalar;
  • kuchli bosh aylanishi yoki xushni yo‘qolishi;
  • yurak xuruji, yurakni odatda kuzatilmaydigan tez va nomuntazam urushi;
  • me‘da osti bezini yallig‘lanishi, qorinda va belda kuchli og‘riqqa olib kelishi va lohaslik bilan kechishi mumkin.

Quyidagi keng tarqalgan nojo‘ya samaralar xaqida ma‘lumotlar tushgan. Agar bu ko‘rinishlardan birontasi Sizni bezovta qilsa yoki bir haftadan ortiq davom etsa, shifokoringiz bilan bog‘lanishingiz kerak.

  • Tarqalgan nojo‘ya samaralar (10 pasientning 1 dan kamida, ammo 100 pasientning 1 dan ko‘pida kuzatiladi): bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, uyquchanlik (ayniqsa davolashni boshlanishida), vertigo, qo‘l-oyoqlarda uvishish yoki chimchilash va sanchilish hissi, ko‘rishni buzilishi (shu jumladan, jismlarni ikkita ko‘rish), tinnitus (quloqlarni shang‘illashi), yurak urishini tezlashishi, qon bosimini pasayishi tufayli, yengil bosh aylanishi, yo‘tal, hansirash, ko‘ngil aynishi, qusish, qorinda og‘riq, ta‘m bilish hissini buzilishi, dispepsiya yoki ovqat hazm qilishni buzilishi, diareya, qabziyat, allergik reaksiyalar (teri toshmasi, qichishish kabilar), mushak tirishishlari, toliqish xissi, to‘piqlarni shishi.

Shuningdek, quyida sanab o‘tilgan boshqa nojo‘ya ko‘rinishlar haqida ma‘lumotlar tushgan. Agar nojo‘ya samaralar jiddiy tus olsa yoki agar siz ushbu varaqada sanab o‘tilmagan noxush samaralarni aniqlasangiz, bu xaqida shifokoringizga yoki farmasevtga xabar bering.

  • Tarqalmagan nojo‘ya samaralar (100 pasientning 1 dan kamida, ammo 1000 pasientning 1 dan ko‘pida kuzatiladi): kayfiyatni o‘zgaruvchanligi, xavotirlik, depressiya, uyqusizlik, uyquni buzilishi, titrash, hushni yo‘qotish, og‘riq hislarini yo‘qolishi, rinit (tumov yoki burunni bitishi), ichak faoliyatini o‘zgarishi, sochlarni to‘kilishi, terida qizil dog‘lar, teri rangini yo‘qolishi, belda, mushaklar yoki bo‘g‘imlarda og‘riqlar, ko‘krakda og‘riq, siyishni qiyinlashishi, tungi siyishga qistovlarni oshishi, siyishga qistovlarni tezlashishi, og‘riq, lohaslik, bronxospazm (ko‘krak sohasida siqilish, xushtaksimon nafas va hansirash), og‘izni qurishi, angionevrotik shish (xushtaksimon nafas, yuzni yoki tilni shishi kabi simptomlar), buyrak bilan bog‘liq muammolar, impotensiya, ko‘p terlash, erkaklarda ko‘krak bezlarini kattalashuvi yoki diskomfort, tana vaznini oshishi va kamayishi;
  • Kam kuzatiladigan nojo‘ya samaralar (1000 pasientning 1 dan kamida, ammo 10000 pasientning 1 dan ko‘pida kuzatiladi): ongni chalkashishi;
  • Juda kam kuzatiladigan nojo‘ya samaralar (10000 pasientning 1 dan kamida kuzatiladi): yurak qon-tomirlar tomonidan buzilishlar, (nomuntazam yurak ritmi, stenokardiya, yurak xuruji va insult), eozinofil pnevmoniya (pnevmoniyaning kam tarqalgan turi), nafas olishni qiyinlashishiga olib keluvchi qovoqlar, yuz yoki lablar, til va tomoqni shishi, og‘ir darajadagi teri reaksiyalari, shu jumladan, eshakemi, butun tana bo‘ylab terini qizarishi, kuchli qichishish, g‘o‘ddalarni paydo bo‘lishi, terini qipiqlanishi va shishi, shilliq qavatlarni yallig‘lanishi (Stivens-Djonson sindromi), ko‘p shaklli eritema (teri toshmasi, ular ko‘pincha yuz, qo‘l va oyoqlarda qichishish va qizil dog‘larni paydo bo‘lishi bilan boshlanadi), yorug‘likka yuqori sezuvchanlik, qon tarkibini o‘zgarishlari, me‘da osti bezini yallig‘lanishi, qorinda va belda kuchli og‘riqlarni chaqirishi va kuchli lohaslik bilan kechishi mumkin, jigar faoliyatini buzilishi, jigarni yallig‘lanishi (gepatit), terini sarg‘ayishi (sariqlik), ba‘zi tibbiy tahlillarga ta‘sir qilishi mumkin bo‘lgan jigar fermentlarining darajasini oshishi, qorinni dimlanishi (gastrit), holsizlik, sanchilish hissi yoki uvishishga olib kelishi mumkin bo‘lgan nerv tizimi tomonidan buzilishlar, mushaklar tonusini oshishi, vaskulit (qon-tomirlarni yallig‘lanishi), milklarni shishi, qonda qand darajasini oshishi (giperglikemiya).

PRESTANS qabul qilayotgan pasientlardan, shuningdek, quyidagi nojo‘ya samaralar xaqida ma‘lumotlar tushgan: gipoglikemiya (qonda qandning darajasini pasayishi), mushaklar tarangligi, tremor va/yoki harakat buzilishlari qo‘shilgan buzilishlar.

Agarda nojo‘ya samaralar jiddiy xarakterga ega bo‘lsa yoki agarda siz bu ilova varaqada sanab o‘tilmagan nojo‘ya samaralarni sezsangiz, bu haqida o‘z shifokoringizga yoki farmasevtga xabar qiling.

 

 

 

  1. QO‘LLASH MUMKIN BO‘LMAGAN HOLATLAR

PRESTANSni qabul qilmang:

  • agar sizda perindopril yoki har qanday boshqa AAF ingibitoriga, amlodipin, har qanday boshqa kalsiy antagonistiga yoki PRESTANSning har qanday boshqa komponentiga allergiya (yuqori sezuvchanlik) bo‘lsa;
  • agar sizda 3 oylikdan oshgan homiladorlik bo‘lsa (homiladorlikni erta muddatlarida ham PRESTANS qabul qilishdan saqlanish kerak – “Homiladorlik” bo‘limiga qarang);
  • agar ilgari AAF ingibitorlarini qabul qilganingizda sizda xushtaksimon nafas, yuz yoki tilni shishi, kuchli qichishish yoki kuchli teri toshmalari kabi simptomlar kuzatilgan bo‘lsa, yoki agar shunday simptomlar har qanday boshqa sharoitlarda oila a‘zolarining birida kuzatilgan bo‘lsa (bu ko‘rinish angioshish deb nomlanadi);
  • agar siz diabet yoki buyrak faoliyatini buzilishi bilan xastalangan bo‘lsangiz va arterial qon bosimini pasayturuvchi aliskiren saqlagan preparatni qabul qilayotgan bo‘lsangiz;
  • agar sizda aortaning yurak klapanini torayishi (aorta stenozi) yoki kardiogen shok bo‘lsa (bunda yurak organizm uchun yetarli miqdorda qon haydolmaydigan holat);
  • agar sizda juda past arterial bosim (gipotenziya) kuzatilsa;
  • agar siz miokard infarktidan keyingi yurak yetishmovchiligi bilan xastalangan bo‘lsangiz.

  1. BOSHQA PREPARATLAR BILAN O‘ZARO TA‘SIRI

Qanday preparatlarni, shu jumladan reseptsiz beriladigan preparatlarni qabul qilayotgan yoki yaqinda qabul qilgan bo‘lsangiz, shifokoringizga yoki farmasevtga xabar bering.

PRESTANSni quyidagi preparatlar bilan bir vaqtda qabul qilishdan saqlaning:

  • litiy (maniya yoki depressiyalarni davolash uchun ishlatiladi);
  • estramustin (rakni davolash uchun ishlatiladi);
  • kaliyni tejovchi diuretiklar (spironolakton, triamteren), kaliyli qo‘shimchalar yoki kaliyni o‘rnini bosuvchi kaliy saqlovchi tuzlar.

Boshqa preparatlarni qabul qilish PRESTANS bilan davolashga ta‘sir qilishi mumkin. Sizning shifokoringiz dozani o‘zgartilishi mumkin va/yoki boshqa ehtiyotkorlik choralarini ko‘rishi mumkin. Agar quyidagi preparatlarni qabul qilayotgan bo‘lsangiz, albatta davolovchi shifokoringizga ma‘lum qiling, chunki ularni qabul qilganda juda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak:

  • yuqori arterial bosimni davolash uchun boshqa preparatlar, jumladan angiotenzin II reseptorlar blokatorlari, aliskiren (“PRESTANSni qabul qilmang” va “PRESTANSni qabul qilganda quyidagi holatlarda ayniqsa ehtiyot bo‘ling” bo‘limlarida keltirilgan ma‘lumotlarning ko‘ring) va diuretiklar (buyraklar orqali ajraladigan siydikning hajmini oshiruvchi preparatlar);
  • og‘riqni bartaraf qilish uchun qo‘llanadigan nosteroid yallig‘lanishga qarshi preparatlar (masalan, ibuprofen) yoki aspirinning yuqori dozalari;
  • diabetni davolash uchun qo‘llanadigan preparatlar (masalan, insulin);
  • depressiya, xavotirlik, shizofreniya va boshqalar kabi mental buzilishlarni davolash uchun qo‘llanadigan preparatlar (masalan, trisiklik antidepressantlar, antipsixotik preparatlar, imipraminsimon preparatlar, neyroleptiklar);
  • autoimmun buzilishlarni davolash uchun yoki transplantasiya operasiyalardan keyin ishlatiladigan, immunodepressant preparatlar (organizmning himoya mexanizmlarini pasaytiruvchi preparatlar, masalan, siklosporin);
  • allopurinol (podagrani davolash uchun vosita);
  • prokainamid (yurakning nomuntazam ritmini davolash uchun vosita);
  • tomirlarni kengaytiruvchi preparatlar, jumladan, nitratlar (qon tomirlarini kengaytiruvchi vositalar);
  • geparin (qonni suyultirish uchun qo‘llanadigan preparatlar);
  • efedrin, noradrenalin yoki adrenalin (pasaygan arterial bosim, shok yoki astmani davolash uchun ishlatiladigan preparatlar);
  • ba‘zi kasalliklarda, masalan, ko‘p sonli sklerozda ro‘y beradigan mushaklarni qattiqlashib qolishini davolash uchun ishlatiladigan baklofen yoki dantrolen (infuziyasi); dantrolen shuningdek anesteziyada ro‘y beradigan havfli gipertermiyani (simptomlaridan: tana haroratini oshishi va mushaklarni qattiqlashib qolishi) ni davolash uchun qo‘llanadi;
  • rifampisin, eritromisin, klaritromisin kabi ba‘zi antibiotiklar;
  • karbamazepin, fenobarbital, fenitoin, fosfenitoin, primidon kabi tutqanoqqa qarshi vositalar;
  • itrakonazol, ketokonazol (zamburug‘li infeksiyalarni davolash uchun qo‘llanadigan preparatlar);
  • prostata bezini kattalashishini davolash uchun qo‘llanadigan, prazozin, alfuzozin, doksazozin, tamsulozin, terazozin kabi, alfa-blokatorlar;
  • amifostin (rakni davolashda qo‘llanadigan nur bilan davolash yoki boshqa tibbiy preparatlar keltirib chiqargan nojo‘ya samaralarni oldini olish va kamaytirish uchun ishlatiladi);
  • kortikosteroidlar (turli holatlar, jumladan og‘ir darajadagi astma va revmatik artritni davolash uchun ishlatiladi);
  • oltin saqlovchi tuzlar, ayniqsa, vena ichiga yuborilganda (revmatik artritning simptomlarini davolash uchun ishlatiladi);
  • ritonavir, indinavir, nelfinavir (proteaza ingibitorlari deb nomlanuvchi OITV davolash uchun ishlatiladigan preparatlar).

  1. MAXSUS KO‘RSATMALAR

PRESTANSni qabul qilganda quyidagi holatlarda ayniqsa ehtiyot bo‘ling:

Agar quyida sanab o‘tilgan holatlardan birortasi sizda bo‘lsa, PRESTANSni qabul qilishdan oldin shifokor bilan maslahatlashing:

  • gipertrofik kardiomiopatiya (yurak mushagi kasalligi) yoki buyrak arteriyasini stenozida (buyraklarni qon bilan ta‘minlaydigan arteriyani torayishi);
  • yurak yetishmovchiligida;
  • arterial bosim to‘satdan oshganida (gipertonik kriz);
  • boshqa yurak kasalliklarida;
  • jigar faoliyatini buzilishlarida;
  • buyrak faoliyati buzilganida yoki dializ vaqtida;
  • tizimli qizil yugurik yoki sklerodermiya kabi kollagenoz-tomirli kasalliklarda (biriktiruvchi to‘qima kasalligi);
  • diabetda;
  • tuzning miqdori cheklangan parhezda yoki siz kaliy saqlovchi tuzni o‘rnini bosuvchilarni qabul qilayotgan bo‘lsangiz (qondagi kaliyning miqdori muvozanatlangan bo‘lishi kerak);
  • keksa yoshda va sizga dozasini oshirish kerak bo‘lsa;
    • agar siz quyida sanab o‘tilgan yuqori arterial bosimni davolash uchun preparatlardan har qandayini qabul qilayotgan bo‘lsangiz:
    • angiotenzin II reseptorlar blokatorlari (shuningdek masalan, valsartan, telmisartan, irbesartan kabi sartanlar), ayniqsa diabet chaqirgan buyrak faoliyatini buzilishi bilan xastalangan bo‘lsangiz;
    • aliskiren.

Sizning shifokoringiz buyrak faoliyatining, arterial bosimning va qonda elektrolitlar miqdorining (masalan, kaliyning) muntazam monitoringini o‘tkazishi mumkin.

Shuningdek “PRESTANSni qabul qilmang” bo‘limida keltirilgan ma‘lumotga qarang.

Agar siz homiladorlikka gumon qilayotgan bo‘lsangiz (yoki homiladorlikni rejalashtirayotgan bo‘lsangiz), bu haqida shifokorni ogohlantirishingiz kerak. Homiladorlikning erta muddatlarida PRESTANSni qabul qilish tavsiya etilmaydi. 3 oylikdan oshgan muddatlarda preparatni qabul qilish mumkin emas, chunki bu bolaga jiddiy zarar yetkazishi mumkin (“Homiladorlik” bo‘limiga qarang).

PRESTANS qabul qilayotganingizda, davolovchi shifokoringizga yoki tibbiy xodimlarga shuningdek quyidagilar haqida ma‘lumot berishingiz kerak:

  • agar sizga umumiy narkoz berish va/yoki jiddiy jarrohlik operasiyasini o‘tkazish mo‘ljallanayotgan bo‘lsa;
  • agar sizda yaqinda diareya yoki qusish kuzatilgan bo‘lsa;
  • agar siz ZPLP aferez o‘tayotgan bo‘lsangiz (qondan xolesterinni apparat yordamida chiqarish);
  • agar siz asalari yoki arilarni chaqishiga nisbatan allergik samaraga sezuvchanlikni pasaytirish uchun desensibilizasiya kursini o‘tishni rajalashtirayotgan bo‘lsangiz.

Bolalar va o‘smirlarga PRESTANSni buyurish tavsiya etilmaydi.

PRESTANSni ovqat va ichimliklar bilan birga qabul qilish

PRESTANSni ovqatdan oldin qabul qilish kerak.

PRESTANS qabul qilayotgan pasientlar greypfrut va greypfrut sharbatini iste‘mol qilishlari mumkin emas, chunki ular qonda ta‘sir etuvchi modda amlodipinning darajasini oshishiga olib kelishi mumkin, bu PRESTANSni gipotenziv samarasi oldindan aytib bo‘lmaydigan darajada kuchayishi mumkin.

Homiladorlik va emizish

Har qanday preparatni qabul qilishdan oldin shifokor yoki farmasevt bilan maslahatlashing.

Homiladorlik

Agar siz homiladorman deb o‘ylayotgan bo‘lsangiz (yoki homiladorlikni rejalashtirayotgan bo‘lsangiz), bu haqida shifokorni ogohlantirishingiz kerak. Shifokor sizga homiladorlik kuzatilishidan oldin yoki homiladorlik tasdiqlangandan so‘ng darhol PRESTANS qabul qilishni to‘xtatishni tavsiya etadi. U shiningdek PRESTANSdan boshqa preparatga o‘tishni tavsiya etadi, chunki homiladorlikni erta bosqichlarida PRESTANSni qabul qilish tavsiya etilmaydi, homiladorlikni 3-oyidan keyin qabul qilish esa bolaga jiddiy zarar yetkazishi mumkin.

Emizish

Agar siz emizayotgan yoki emizishni rejalashtirayotgan bo‘lsangiz, bu haqida shifokoringizga xabar bering. PRESTANSni emizikli onalarga buyurish tavsiya etilmaydi. Agar siz emizishni hohlayotgan bo‘lsangiz, ayniqsa, agar bola yangi tug‘ilgan chaqaloq bo‘lsa yoki muddatidan oldin tug‘ilgan bo‘lsa, shifokoringiz sizga boshqa davolashni buyurishi mumkin.

Avtotransport haydash va mexanizmlarni boshqarish

PRESTANS avtotransportni haydash yoki mexanizmlarni boshqarish qobiliyatini pasaytirishi mumkin. Agar preparat sizda ko‘ngil aynishi, bosh aylanishi, holsizlik yoki toliqishni keltirib chiqarsa, yoki bosh og‘rig‘ini chaqirsa, rulga o‘tirmang, mexanizmlarni boshqarmang va zudlik bilan shifokoringiz bilan bog‘laning.

PRESTANSning tarkibiga kiruvchi ba‘zi ingradientlar haqida muhim ma‘lumot

PRESTANS laktoza monogidrati (qand turi) saqlaydi. Agar shifokor sizda ba‘zi qand turlarini o‘zlashtirolmaslik borligini aytgan bo‘lsa, u holda bu preparatni qabul qilishni boshlashdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

  1. DOZANI OSHIRIB YUBORILISHI

Agar siz haddan tashqari ko‘p tabletka qabul qilgan bo‘lsangiz, yaqin atrofdagi shoshilinch yordam punkti bilan bog‘laning yoki bu haqida shifokoringizga zudlik bilan xabar bering. Dozasi oshirib yuborilgan holda eng ko‘p kuzatiladigan samara arterial bosimni tushib ketishi hisoblanadi, buning oqibatida bosh aylanishini his qilishingiz yoki xushni yo‘qotishingiz mumkin. Agar bu kuzatilgan bo‘lsa, yoting va oyoqlaringizni yuqoriga ko‘taring, bu sizning holatingizni yaxshilashi mumkin.

  1. SAQLASH BO‘YICHA TAVSIYALAR

Ushbu preparatni bolalar ololmaydigan va ko‘rmaydigan joyda saqlansin.

Ushbu preparat karton qutida va flakonda ko‘rsatilgan yaroqlilik muddati o‘tganidan so‘ng qo‘llanilmasin. Yaroqlilik muddati ko‘rsatilganda, qayd etilgan oyning oxirgi kuni nazarda tutiladi.

Namlikdan saqlanish uchun flakon zich yopilsin. Original o‘ramida saqlansin.

30oS dan past bo‘lgan haroratda saqlansin.

Dori vositasini oqar suvlarga maishiy chiqindilarga tashlash mumkin emas. Qabul qilish tugagan dori vositasidan qanday yo‘qotishni farmasevtdan so‘rang. Bu choralar atrof-muhitni himoya qilish uchun qaratilgan.

  1. YAROQLILIK MUDDATI

3 yil.

  1. DORIXONALARDAN BERISH TARTIBI

Tibbiy preparat shifokor resepti bo‘yicha beriladi

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

PRESTANS tabletkalari 5mg/10mg N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
PRESTANS tabletkalari 5mg/10mg N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
PRESTANS tabletkalari 5mg/10mg N30 dori vositasi Les Laboratoires Servier tomonidan Frantsiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
PRESTANS tabletkalari 5mg/10mg N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
PRESTANS tabletkalari 5mg/10mg N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
PRESTANS tabletkalari 10mg/10mg N30
Narh: 138 000 so'mdan Batafsil
PRESTANS tabletkalari 5mg/5mg N30
Narh: 114 200 so'mdan Batafsil
AMLESSA tabletkalari 4mg/10mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Амлодипин, Периндоприл ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: KRKA, d.d.
Narh: 67 760 so'mdan Batafsil
AMLESSA tabletkalari 4mg/5mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Амлодипин, Периндоприл ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: KRKA, d.d.
Narh: 64 500 so'mdan Batafsil
AMLESSA tabletkalari 8mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Амлодипин, Периндоприл ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: KRKA, d.d.
Ishlab chiqaruvchining dorilari
PREDUKTAL OD kapsulalar 80mg N30
Narh: 149 000 so'mdan Batafsil
PRESTILOL tabletkalari 5mg/10mg N30
Narh: 114 200 so'mdan Batafsil
PRESTANS tabletkalari 10mg/10mg N30
Narh: 138 000 so'mdan Batafsil
PRESTANS tabletkalari 5mg/5mg N30
Narh: 114 200 so'mdan Batafsil
Narh: 160 000 so'mdan Batafsil
Narh: 160 000 so'mdan Batafsil
PRESTANS tabletkalari 10mg/5mg N30
Narh: 133 000 so'mdan Batafsil
PRESTILOL tabletkalari 5mg/5mg N30
Narh: 100 800 so'mdan Batafsil
LONSURF tabletkalari 15mg/6,14mg N60
IMPLIKOR tabletkalari 50mg/7,5mg N56
  • Ishlab chiqarilish joyi: Frantsiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Les Laboratoires Servier
IMPLIKOR tabletkalari 50mg/7,5mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Frantsiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Les Laboratoires Servier
IMPLIKOR tabletkalari 50mg/5mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Frantsiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Les Laboratoires Servier
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9