90 960 s`om dan
Dorixonalardan izlash148 600 s`om dan + yetkazish
Buyurtma berish121 000 s`om dan
Bron qilishДори шакли: таблеткалар, 5 мг/5 мг; 10 мг/5 мг; 5 мг/10 мг ва 10 мг/10 мг.
Таркиби:
фаол моддалар: периндоприл аргинин ва амлодипин.
Престанс 5 мг/5 мг: бир таблетка 5 мг периндоприл аргинини ва 5 мг амлодипин сақлайди.ёрдамчи моддалар:
· Препаратнинг таркибига кирувчи бошқа компонентлар: лактоза моногидрати, магний стеарати (Е470В), микрокристалл целлюлоза (Е460), сувсиз коллоид кремний диоксиди (Е551).
Периндоприл – бу ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантирувчи ферментнинг (ангиотензинга айлантирувчи фермент, ААФ) ингибиторидир. Айлантирувчи фермент ёки киназа – бу ангиотензин I ни томирларни торайтирувчи хусусиятга эга ангиотензин II га айланишига имкон берадиган, шунингдек томирларни кенгайтирувчи брадикининни нофаол гептапептидгача парчалайдиган экзопептидазадир. ААФ ни ингибирланиши плазмада ангиотензин II ни камайишига олиб келади, бу плазмада рениннинг фаоллигини ошишига (ренин ажралиб чиқишини қайта негатив боғини ингибирланиши ҳисобига) ва альдостеронни ажралиб чиқишини пасайишига олиб келади. ААФ брадикининнинг фаоллигини блоклаши сабабли, ААФ ни ингибирланиши шунингдек айланаётган ва маҳаллий калликреин-кинин тизимининг фаоллигини ошишига (шунингдек простагландин тизимини фаоллашишига) олиб келади. Ушбу механизм ААФ ингибиторларининг гипотензив таъсирини кузатилишига ёрдам бериши ва қисман баъзи ножўя самараларни (масалан, йўтал) чақириши мумкин.
Периндоприл ўзининг фаол метаболити периндоприлат орқали таъсир этади. Бошқа метаболитлари in vitro шароитларда ААФнинг таъсирини ингибирлаш хусусиятини кўрсатмаган.
Амлодипин
Амлодипин – бу дигидропиридин гуруҳига мансуб кальций ионларини ҳужайрага тушишини ингибиторидир (секин кальций каналларини блокатори ёки кальций ионларини антагонисти), у миокард ва томирларнинг силлиқ мушак ҳужайраларига мембраналар орқали кальций ионларини киришини блоклайди.
Амлодипинни гипотензив таъсир механизми томирларнинг силлиқ мушакларига бевосита бўшаштирувчи самараси билан ифодаланади. Амлодипинни таъсирида стенокардияни камайишини аниқ таъсир механизми охиригача аниқланмаган, бироқ амлодипин қуйидаги икки йўл орқали умумий ишемик юкламани камайтиради:
- Амлодипин периферик артериолаларни кенгайтиради ва шундай қилиб енгишга юракнинг иши сарфланадиган, умумий периферик қон томирлар қаршилигини (постюклама) пасайтиради. Юрак қисқаришлар сони барқарор қолганлиги сабабли, юракка бўлган юкламани камайиши миокард томонидан энергияни сарфланиши ва уни кислородга бўлган эҳтиёжини пасайишига олиб келади.
- Амлодипиннинг таъсир механизми, шунингдек миокарднинг ҳам нормал, ҳам ишемияга учраган соҳаларида асосий тож артериялар ва артериолаларни кенгайтиришдан иборат бўлиши мумкин. Томирларни бу кенгайиш вазоспастик стенокардия (Принцметал стенокардияси ёки вариант стенокардия) бўлган беморларда миокардга кислородни келишини оширади.
Артериал гипертензияси бўлган беморларда амлодипинни бир марталик суткалик дозаси артериал босимни чалқанча ётган ҳолатда ҳам, турган ҳолатда ҳам 24 соат давомида клиник аҳамиятли пасайишини таъминлайди. Таъсири секин бошланганлиги сабабли амлодипин ўткир гипотензияни чақирмайди.
Стенокардияси бўлган беморларда амлодипинни суткада бир марта қабул қилиш жисмоний юкламани умумий бажарилиш вақтини оширади, стенокардия ҳуружи ривожланишини ва жисмоний юкламани бажариш вақтида ST сегменти депрессияси (1 мм га) ривожланишини кечиктиради, стенокардия ҳуружи частотасини ва нитроглицерин таблеткаларига бўлган эҳтиёжни камайтиради.
Амлодипин моддалар алмашинуви ва плазмадаги липидларга ҳеч қандай нохуш таъсир кўрсатмайди ва бронхиал астма, қандли диабет ва подагра бўлган пациентларни даволаш учун тўғри келади.
Периндоприл:
Ичга қабул қилинганида периндоприлни сўрилиши тез амалга ошади, максимал концентрациясига 1 соат давомида эришилади. Периндоприлни плазмадан ярим чиқарилиш даври 1 соатни ташкил этади.
Периндоприл олддори ҳисобланади. Периндоприлнинг қабул қилинган дозасини 27% фаол метаболит периндоприлат кўринишида қон оқимига тушади. Организмда фаол периндоприлатдан ташқари яна бешта нофаол метаболитлар ҳосил бўлади. Периндоприлат плазмада максимал концентрациясига, препарат қабул қилингандан сўнг 3-4 соатдан кейин эришилади.
Овқат истеъмол қилиш периндоприлни периндоприлатга айланишини, ва демак, унинг биокираолишлигини пасайтиради, шунинг учун периндоприл аргининни суткада бир марта, перорал, эрталаб нонуштадан олдин қабул қилиш тавсия этилади.
Периндоприлнинг дозаси ва унинг плазмадаги экспозицияси ўртасидаги боғлиқлик чизиқли ҳисобланиши кўрсатилган.
Боғланмаган периндоприлатнинг тақсимланиш ҳажми тахминан 0,2 л/кг ни ташкил этади. Периндоприлатни плазма оқсиллари билан боғланиши 20% ни ташкил этиб, асосан ангиотензинга айлантирувчи фермент билан боғланади, лекин препаратнинг концентрациясига боғлиқ бўлади.
Периндоприлат сийдик билан чиқарилади, унинг эркин фракциясини якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 17 соатни ташкил этади, 4 кун давомида стационар ҳолатига эришиш имконини беради.
Периндоприлатнинг чиқарилиши кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек юрак ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда секинлашади. Шунинг учун одатдаги тиббий кузатув креатинин ва калийнинг даражасини мониторинг қилишни ўз ичига олиши керак.
Периндоприлатнинг диализ клиренси минутига 70 мл ни ташкил этади.
Цирроз бўлган пациентларда периндоприлнинг кинетикаси ўзгаради: дастлабки молекуласининг буйрак клиренси икки марта секинлашади. Бироқ, ҳосил бўлаётган периндоприлатнинг миқдори пасаймайди, шунинг учун дозасини танлаш талаб этилмайди.
Амлодипин
Терапевтик дозаларда ичга қабул қилинганида амлодипин яхши сўрилиб, қонда максимал концентрациясига қабул қилингандан сўнг 6-12 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги ҳисоб-китоблар бўйича 64-80% ни ташкил этади.
Тақсимланиш ҳажми тахминан 21 л/кг га тенг. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, айланаётган амлодипиннинг тахминан 97,5% плазма оқсиллари билан боғланишини кўрсатди.
Овқат қабул қилиш амлодипиннинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.
Плазмадан якуний ярим чиқарилиш даври 35-50 соатни ташкил этади, бу препаратни суткада бир марта буюриш имконини беради. Амлодипин жигарда нофаол метаболитлар ҳосил бўлгунича аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди, 10% дастлабки бирикма ва 60% метаболитлар ҳолида сийдик билан чиқарилади.
Кекса пациентлар: плазмада амлодипинни максимал концентрациясига эришиш вақти кексаларда ва ёшроқ пациентларда ўхшашдир. Кексаларда амлодипиннинг клиренсини пасайишига тенденция аниқланган, бу AUC ва ярим чиқарилиш даврини ошиши билан кечади. Димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда AUC ва ярим чиқарилиш даврини ошиши текширилаётган ёшдаги пациентлар гуруҳида кутилган ошишига мувофиқ келган.
Жигар функцияси бузилган пациентлар: жигар функцияси бузилган пациентларга амлодипинни буюриш бўйича клиник маълумотлар жуда кам. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда амлодипиннинг клиренсини камайиши кузатилади, бу ярим чиқарилиш даври ва AUC ни тахминан 40-60%га ошишига олиб келади.
Агар қуйидаги ҳолатлардан бири Сизда юз берган бўлса, дори препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокор билан боғланинг.
- ҳуштаксимон нафас, кўкракда оғриқ, ҳансираш ёки нафас олишни қийинлашиши тўсатдан пайдо бўлиши;
- қовоқларни, юз ёки лаб шиши;
- нафас олишни қийинлашишига олиб келувчи тил ва томоқ шиши;
- оғир даражадаги тери реакциялари, шу жумладан кучли тери тошмаси, эшакеми, бутун тана бўйлаб терини қизариши, кучли қичишиш, ғўддаларни пайдо бўлиши, терини қипиқланиши ва шиши, шиллиқ қаватларни яллиғланиши (Стивенс-Джонсон синдроми токсик эпидермал некролиз) ёки бошқа аллергик реакциялар;
- кучли бош айланиши ёки хушни йўқолиши;
- юрак хуружи, юракни одатда кузатилмайдиган тез ва номунтазам уруши ёки кўкракдаги оғриқ;
- меъда ости безини яллиғланиши, қоринда ва белда кучли оғриққа олиб келиши ва лоҳаслик билан кечиши мумкин.
Қуйидаги кенг тарқалган ножўя самаралар хақида маълумотлар тушган. Агар бу кўринишлардан биронтаси Сизни безовта қилса ёки бир ҳафтадан ортиқ давом этса, шифокорингиз билан боғланишингиз керак.
- Жуда кўп тарқалган ножўя самаралар (10 пациентнинг 1 нафаридан кўпида содир бўлади): шиш (суюқликни тутиб қолиниши);
- Тарқалган ножўя самаралар (10 пациентнинг 1 нафарида кузатилади): бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик (айниқса даволашни бошланишида), вертиго, қўл-оёқларда увишиш ёки санчилиш ҳисси, кўришни бузилиши (шу жумладан, жисмларни иккита кўриш), тиннитус (қулоқларни шанғиллаши), юрак уришини тезлашиши, қон босимини пасайиши туфайли, енгил бош айланиши, йўтал, ҳансираш, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, таъм билиш ҳиссини бузилиши, диспепсия ёки овқат ҳазм қилишни бузилиши, ич келиш тез-тезлигининг ўзгариши, диарея, қабзият, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш кабилар), мушак тиришишлари, толиқиш хисси, тўпиқларни шиши (периферик шиш).
Шунингдек, қуйида санаб ўтилган бошқа ножўя кўринишлар ҳақида маълумотлар тушган. Агар ножўя самаралар жиддий тус олса ёки агар сиз ушбу варақада санаб ўтилмаган нохуш самараларни аниқласангиз, бу хақида шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.
- Тарқалмаган ножўя самаралар (100 пациентнинг 1 нафарида, лекин камроқ ҳолатда кузатилади): кайфиятни ўзгарувчанлиги, хавотирлик, депрессия, уйқусизлик, уйқуни бузилиши, титраш, ҳушни йўқотиш, оғриқ ҳисларини йўқолиши, номунтазам юрак уриши, ринит (тумов ёки бурунни битиши), сочларни тўкилиши, терида қизил доғлар, тери рангини йўқолиши, белда оғриқ, артралгия (бўғимларда оғриқ), миалгия (мушакларда оғриқ), кўкракда оғриқ, сийишни қийинлашиши, тунги сийишга қистовларни ошиши, сийишга қистовларни тезлашиши, оғриқ, лоҳаслик, бронхоспазм (кўкрак соҳасида сиқилиш, хуштаксимон нафас ва ҳансираш), оғизни қуриши, Квинке шиши (хуштаксимон нафас, юзни ёки тилни шиши каби симптомлар), терида қавариқларнинг пайдо бўлиши, буйрак функциясининг бузилиши, импотенция, кўп терлаш, эозинофиллар сонини ошиши (оқ қон таначаларининг тури), эркакларда кўкрак безларини катталашиши ёки дискомфорт, тана вазнини ошиши ва камайиши, тахикардия, васкулит (қон томирларининг яллиғланиши), фотосезувчанлик реакциялари (терининг қуёшга нисбатан юқори сезувчанлиги), иситма, йиқилиш, лаборатория кўрсаткичларининг ўзгариши: қонда калийнинг даволаш тўхтатилгандан сўнг қайтувчан юқори даражаси, натрийнинг кам даражаси, диабети бўлган беморларда гипогликемия (қондаги қанд миқдорининг жуда паст миқдори), қонда мочевина ва креатинин даражасини ошиши.
ААФ ингибиторлари қабул қилинганда сийдик концентрацияси ошиши (рангнинг тўқлашиши), кўнгил айниши ёки қусиш, мушак спазмлари, онг чалкашиши ва АДГ (антидиуретик гормон) нинг ноадекват ажралиши туфайли чақирилган тиришишлар кузатилиши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганда, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
- Кам кузатиладиган ножўя самаралар (1000 пациентнинг 1 нафарида ва ундан камида кузатилади): онг чалкашиши, псориазни зўраиши, лаборатория кўрсаткичларининг ўзгариши: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши, зардобдаги билирубинни юқори даражаси.
- Жуда кам кузатиладиган ножўя самаралар (10000 пациентнинг 1 нафари ва ундан камида кузатилади): юрак қон-томирлар томонидан бузилишлар (стенокардия, юрак хуружи ва инсульт), эозинофил пневмония (пневмониянинг кам тарқалган тури), нафас олишни қийинлашишига олиб келувчи қовоқлар, юз ёки лаблар, тил ва томоқни шиши, оғир даражадаги тери реакциялари, шу жумладан, эшакеми, бутун тана бўйлаб терини қизариши, кучли қичишиш, ғўддаларни пайдо бўлиши, терини қипиқланиши ва шиши, шиллиқ қаватларнинг яллиғланиши (Стивенс-Джонсон синдроми), мульти-шаклли эритема (тери тошмаси, улар кўпинча юз, қўл ва оёқларда қичишиш ва қизил доғларни пайдо бўлиши билан бошланади), ёруғликка юқори сезувчанлик, қон кўрсаткичларининг ўзгариши, жумладан оқ ва қизил қон таначалари миқдорининг камайиши, гемоглобин концентрациясининг камайиши, тромбоцитлар миқдорининг камайиши, қон таркибидаги ўзгаришлар, меъда ости безини яллиғланиши, қоринда ва белда кучли оғриқларни чақириши ва кучли лоҳаслик билан кечиши мумкин, ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар функциясини бузилиши, жигарни яллиғланиши (гепатит), терини сарғайиши (сариқлик), баъзи тиббий таҳлилларга таъсир қилиши мумкин бўлган жигар ферментларининг даражасини ошиши, қоринни димланиши (гастрит), ҳолсизлик, санчилиш ҳисси ёки увишишга олиб келиши мумкин бўлган нерв тизими томонидан бузилишлар, мушаклар тонусини ошиши, милкларни шиши, қонда қанд даражасини ошиши (гипергликемия).
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга асосан тез-тезлигини ҳисоблашнинг иложи йўқ): тремор, ригидли гавда тутиш, ниқобсимон юз, секинлашган ҳаракат и шалдираган, нотурғун юриш, терини рангсизланиши, сезувчанликни бузилиши ва кул ва оёқ бармоқларида оғриқлар (Рейно синдроми).
- Агар ножўя самаралар жиддий характерга эга бўлса ёки агар сиз бу илова варақада санаб ўтилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида ўз шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг.
Агар қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан бирортаси сизда бўлса, Престансни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг:
- гипертрофик кардиомиопатия (юрак мушаги касаллиги) ёки буйрак артериясини стенозида (буйракларни қон билан таъминлайдиган артерияни торайиши);
- юрак етишмовчилигида;
- артериал босим кучли ошганида (гипертоник криз);
- бошқа юрак касалликларида;
- жигар функциясини бузилишларида;
- буйрак функцияси бузилганида ёки диализ вақтида;
- тизимли қизил югурик ёки склеродермия каби коллагеноз-томирли касалликларда (бириктирувчи тўқима касаллиги);
- диабетда;
- тузнинг миқдори чекланган парҳезда ёки сиз калий сақловчи тузни ўрнини босувчиларни қабул қилаётган бўлсангиз (қондаги калийнинг миқдори мувозанатланган бўлиши керак);
- кекса ёшда ва сизга дозасини ошириш керак бўлса;
- агар сиз қуйида санаб ўтилган юқори артериал босимни даволаш учун препаратлардан ҳар қандайини қабул қилаётган бўлсангиз:
- ангиотензин II рецепторлар блокаторлари (шунингдек масалан, валсартан, телмисартан, ирбесартан каби сартанлар), айниқса диабет чақирган буйрак функциясини бузилиши билан хасталанган бўлсангиз;
- алискирен.
- қуйидаги дори воситаларини қабул қилишда Квинке шиши хавфи ошади:
- рацекадотрил (диареяни даволаш учун қўлланади);
- mTor ингибиторлари номи остидаги синфга мансуб сиролимус, эверолимус, темсиролимус и бошқа препаратлар (кўчириб ўтказилган аъзолар қабул қилинмаслигининг олдини олиш учун қўлланади).
- Hypericum perforatum (зверобой, депрессия даволаш учун усимлик воситаси),
- Агар Сиз негроид ирқига мансуб бўлсангиз, у ҳолда Сизда Квинке шиши хавфи ортган ҳамда ушбу препарат артериал босимни пасайтиришда бошқа ирқ пациентларидагига нисбатан камроқ самардор бўлиши мумкин.
Квинке шиши
- ААФ ингибиторларини, жумладан Престансни қабул қилган пациентларда Квинке шиши ҳолатлари кузатилган (юз, лаб, тил ёки томоқ шиши, ютиш ёки нафас олишнинг қийинлашиши билан кечувчи жиддий аллергик реакция). Бундай реакция даволаниш даврининг исталган вақтида юзага келиши мумкин. Ушбу симптомлар юзага келганда, Престансни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.
Сизнинг шифокорингиз буйрак функциясининг, артериал босимнинг ва қонда электролитлар миқдорининг (масалан, калийнинг) мунтазам мониторингини ўтказиши мумкин.
Шунингдек “Престансни қабул қилманг” бўлимида келтирилган маълумотга қаранг.
Агар сиз ҳомиладорликка гумон қилаётган бўлсангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), бу ҳақида шифокорни огоҳлантиришингиз керак. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида Престансни қабул қилиш тавсия этилмайди. 3 ойликдан ошган муддатларда препаратни қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу болага жиддий зарар етказиши мумкин (“Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг).
Престанс қабул қилаётганингизда, даволовчи шифокорингизга ёки тиббий ходимларга шунингдек қуйидагилар ҳақида маълумот беришингиз керак:
⃰ агар сизга умумий наркоз бериш ва/ёки жиддий жарроҳлик операциясини ўтказиш мўлжалланаётган бўлса;
⃰ агар сизда яқинда диарея ёки қусиш кузатилган бўлса;
⃰ агар сиз ЗПЛП аферез ўтаётган бўлсангиз (қондан холестеринни аппарат ёрдамида чиқариш);
⃰ агар сиз асалари ёки ариларни чақишига нисбатан аллергик самарага сезувчанликни
пасайтириш учун десенсибилизация курсини ўтишни ражалаштираётган бўлсангиз.
Болалар ва ўсмирларга Престансни буюриш тавсия этилмайди.
ПРЕСТАНСни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш
Престансни овқатдан олдин қабул қилиш керак.
Престанс қабул қилаётган пациентлар грейпфрут ва грейпфрут шарбатини истеъмол қилишлари мумкин эмас, чунки улар қонда таъсир этувчи модда амлодипиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин, бу Престансни гипотензив самараси олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада кучайиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик
Агар сиз ҳомиладорман деб ўйлаётган бўлсангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), бу ҳақида шифокорни огоҳлантиришингиз керак. Шифокор сизга ҳомиладорлик кузатилишидан олдин ёки ҳомиладорлик тасдиқлангандан сўнг дарҳол Престанс қабул қилишни тўхтатишни тавсия этади. У шинингдек Престансдан бошқа препаратга ўтишни тавсия этади, чунки ҳомиладорликни эрта босқичларида Престансни қабул қилиш тавсия этилмайди, ҳомиладорликни 3-ойидан кейин қабул қилиш эса болага жиддий зарар етказиши мумкин.
Эмизиш
Агар сиз эмизаётган ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг. Престансни эмизикли оналарга буюриш тавсия этилмайди. Агар сиз эмизишни ҳоҳлаётган бўлсангиз, айниқса, агар бола янги туғилган чақалоқ бўлса ёки муддатидан олдин туғилган бўлса, шифокорингиз сизга бошқа даволашни буюриши мумкин.
Амлодипин кўкрак сути билан чиқарилади. Гўдак томонидан қабул қилинган онадан ўтган доза интерквартил кўлам ёрдамида баҳоланган бўлиб, 3-7% ни, энг кўпи билан 15% ни ташкил қилади. Амлодипиннинг гўдаклардаги таъсири ўрганилмаган.
Автотранспорт ҳайдаш ва механизмларни бошқариш
Престанс автотранспортни ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш қобилиятини пасайтириши мумкин. Агар препарат сизда кўнгил айниши, бош айланиши, ҳолсизлик ёки толиқишни келтириб чиқарса, ёки бош оғриғини чақирса, рулга ўтирманг, механизмларни бошқарманг ва зудлик билан шифокорингиз билан боғланинг.
- агар сизда 3 ойликдан ошган ҳомиладорлик бўлса (ҳомиладорликни эрта муддатларида ҳам Престанс қабул қилишдан сақланиш керак – “Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг);
- агар илгари ААФ ингибиторларини қабул қилганингизда сизда хуштаксимон нафас, юз ёки тилни шиши, кучли қичишиш ёки кучли тери тошмалари каби симптомлар кузатилган бўлса, ёки агар шундай симптомлар ҳар қандай бошқа шароитларда оила аъзоларининг бирида юзага келган бўлса (бу кўриниш ангиошиш деб номланади);
- агар сиз диабет ёки буйрак функциясини бузилиши бўлсангиз ва артериал қон босимини пасайтурувчи алискирен сақлаган препаратни қабул қилаётган бўлсангиз;
- агар сизда юрак аортал клапанининг торайиши (аорта стенози) ёки кардиоген шок бўлса (бунда юрак организм учун етарли миқдорда қон ҳайдолмайдиган ҳолат);
- агар сизда жуда паст артериал босим (гипотензия) кузатилса;
- агар сиз миокард инфарктидан кейинги юрак етишмовчилиги билан хасталанган бўлсангиз қўллаш мумкин эмас.
Престансни қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланинг:
- литий (мания ёки депрессияларни даволаш учун ишлатилади);
- эстрамустин (ракни даволаш учун ишлатилади);
- калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон, триамтерен), калийли қўшимчалар ёки калийни ўрнини босувчи калий сақловчи тузлар.
- юрак етишмовчилигини даволаш учун қўлланадиган калий тежовчи диуретиклар: эплеренон ва спиронолактон 12,5 – 50 мг/кун дозаларда.
Бошқа препаратларни қабул қилиш Престанс билан даволашга таъсир қилиши мумкин. Шифокор дозани ўзгартилиши мумкин ва/ёки бошқа эҳтиёткорлик чораларини кўриши мумкин. Агар қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, албатта даволовчи шифокорга маълум қилинг, чунки уларни қабул қилганда жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак:
- юқори артериал босимни даволаш учун бошқа препаратлар, жумладан ангиотензин II рецепторлари блокаторлари (АРБ), алискирен (“Престансни қабул қилманг” ва “Престансни қабул қилганда қуйидаги ҳолатларда айниқса эҳтиёт бўлинг” бўлимларида келтирилган маълумотларни кўринг) ва диуретиклар (буйраклар орқали ажраладиган сийдикнинг ҳажмини оширувчи препаратлар);
- кўпинча диареяни даволаш (рацекадотрид) ёки кўчириб ўтказилган (трансплантация) аъзоларнинг қабул қилинмаслик профилактика учун қўлланиладиган препаратлар (mTor ингибиторлари номи остидаги синфга мансуб бўлган сиролимус, эверолимус, темсиролимус ва бошқа препаратлар).
- оғриқни бартараф қилиш учун қўлланадиган ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, ибупрофен) ёки аспириннинг юқори дозалари;
- диабетни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (масалан, инсулин);
- депрессия, хавотирлик, шизофрения ва бошқалар каби ментал бузилишларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (масалан, трициклик антидепрессантлар, антипсихотик препаратлар, имипрамин гуруҳи антидепрессантлари, нейролептиклар);
- аутоиммун бузилишларни даволаш учун ёки трансплантация операциялардан кейин ишлатиладиган, иммунодепрессант препаратлар (организмнинг ҳимоя механизмларини пасайтирувчи препаратлар, масалан, циклоспорин, такролимус);
⃰ триметоприм ва ко-тримаксазол (инфекцияларни даволаш учун);
⃰ аллопуринол (подаграни даволаш учун восита);
⃰ прокаинамид (юракнинг номунтазам ритмини даволаш учун восита);
қон томирларни кенгайтирувчи препаратлар, жумладан, нитратлар (қон томирларини кенгайтирувчи воситалар);
⃰ гепарин (қонни суюлтириш учун қўлланадиган препаратлар);
⃰ эфедрин, норадреналин ёки адреналин (пасайган артериал босим, шок ёки астмани даволаш учун ишлатиладиган препаратлар);
⃰ баъзи касалликларда, масалан, кўп сонли склерозда рўй берадиган мушакларни қаттиқлашиб қолишини даволаш учун ишлатиладиган баклофен ёки дантролен (инфузияси); дантролен шунингдек анестезияда рўй берадиган ҳавфли гипертермия (симптомлари: жуда юқори тана ҳарорати ва мушакларнинг қаттиқлашиб қолиши) ни даволаш учун қўлланади;
- бактериялар чақирган инфекцияларга қарши рифампицин, эритромицин, кларитромицин каби баъзи антибиотиклар;
- симвастатин (холестеринни пасайтириш учун препарат);
⃰ карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, фосфенитоин, примидон каби тутқаноққа қарши воситалар;
⃰ итраконазол, кетоконазол (замбуруғли инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар);
⃰ простата безини катталашишини даволаш учун қўлланадиган, празозин, алфузозин, доксазозин, тамсулозин, теразозин каби, альфа-блокаторлар;
⃰ амифостин (саратонни даволашда қўлланадиган нур билан даволаш ёки бошқа препаратлар келтириб чиқарган ножўя самараларни олдини олиш ва камайтириш учун ишлатилади);
кортикостероидлар (турли касалликлар, жумладан оғир даражадаги астма ва ревматик артритни даволаш учун ишлатилади);
⃰ олтин сақловчи тузлар, айниқса, вена ичига юборилганда (ревматоид артритнинг симптомларини даволаш учун ишлатилади);
⃰ ритонавир, индинавир, нелфинавир (протеаза ингибиторлари деб номланувчи ОИТВ даволаш учун ишлатиладиган препаратлар).
Ангионевротик шиш хавфининг ошиши туфайли, периндоприлнинг сакубитрил ва валсартан билан мажмуасини қўллаш мумкин эмас. Периндоприлнинг охирги дозасини қабул қилиш ва сакубитрил ва валсартан билан даволашни бошлаш орасидаги оралиқ 36 соатдан камни ташкил қилмаслиги керак. Сакубитрил ва валсартан билан даволаш тўхтатилганда, сакубитрил ва валсартаннинг охирги дозасини қабул қилиш ҳамда периндоприл билан даволашни бошлаш ўртасида камида 36 соатлик оралиқни сақлаш керак. Нейтрал эндопептидазанинг бошқа ингибиторлари, NEP (масалан, рацекадотрил) ва ААФ ингибиторларини бир вақтда қўллаш ангионевротик шиш хавфини ошириши мумкин. Шунинг учун периндоприл қабул қилаётган пациентларга NEP (масалан, рацекадотрил) ингибиторларини буюришдан аввал фойда ва хавф нисбатини қатъий баҳолаш лозим.
CYP3A4 индукторлари |
Таниқли CYP3A4 индукторлари билан буюрилганда, плазмада амлодипин концентрацияси ўзгариши мумкин. Шунинг учун ёрдамчи даволаш ўтказилиши вақтида ҳам, ундан сўнг ҳам артериал босим ва дозани назорат қилиш керак. Айниқса, агар бу кучли CYP3A4 ингибиторлари бўлса (масалан, рифампицин, тешик далачой). |
CYP3A4 ингибиторлари |
Амлодипинни кучли ёки ўртача кучли CYP3A4 ингибиторлари (протеаза ингибиторлари, азоллар гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши препаратлар, макролидлар, масалан эритромицин ёки кларитромицин, верапамил ёки дилтиазем) билан мажмуавий қўллаш амлодипин экспозициясининг аҳҳамиятли ошишига олиб келиши мумкин. Ушбу фармакологик ўзгаришларнинг клиник кўринишлари кекса ёшли одамларда кучлироқ яққолликка эга бўлиши мумкин. Шунинг учун клиник ҳолатни назорат қилиш ва дозага тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Кларитромицин ва амлодипинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда гипотензия хавфи ошади. Амлодипин ва кларитромицин биргаликда буюрилганда, пациентларни қатъий кузатувга олиш тавсия этилади. |
Рапамициннинг механистик нишони ингибиторлари (mTOR) |
Сиролимус. Темсиролимус ва эверолимус каби mTOR ингибиторлари CYP3A субстратлари ҳисобланади. Амлодипин кучсиз CYP3A ингибитори ҳисобланади. mTOR ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганда, амлодипин уларнинг экспозициясини узайтириши мумкин. |
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Намликдан сақланиш учун флакон зич ёпилсин.
30оС дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.
Дори воситасини оқар сувларга маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Қабул қилиш тугаган дори воситасидан қандай йўқотишни фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун қаратилган.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Ушбу препарат картон қутида ва флаконда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилганда, қайд этилган ойнинг охирги куни назарда тутилади.