×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ROTABIOTIK kapsulalar N25

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Bolgariya
Faol modda:
Lactobacillus bulgaricus, Бифидобактерии лонгум, инулин, Стрептококки термофильные
Qadoqda soni:
- 25
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Kendy Ltd
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- A07FA01
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

LAKSIV eritma dlya priema vnutr 200 ml 3,35g/5ml Agio Pharmaceutical Limited Hindiston
37 000 s`om dan
ENTOBAN kapsulalar N20 Herbion Pakistan (PVT) Ltd Pokiston
21 800 s`om dan
BISAKODIL tabletkalari 5mg N30 Nika Pharm,ДХО (упаков.) Борисовский завод медицинских препаратов,ОАО,Беларусь (произ.) O'zbekiston
3 400 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: капсулалар.

Таркиби

Ҳир бир капсула сақлайди:

фаол моддалар:

лиофилизатланган бактериялар 2,5×109 КҲБ:

Lactobacillus bulgaricus                                          0,5×109 КҲБ;

Lactobacillus acidophilus                                         0,8×109 КҲБ;

Streptococcus thermophilus                                      0,8×109 КҲБ;

Bifidobacterium spp. (Bifidobacterium bifidum,

Bifidobacterium longum, Bifidobacterium infantis) 0,4×109 КҲБ;

инулин                                                                     150 мг.

ёрдамчи модда: магний стеарати.

капсула қобиғининг таркиби: темир (IV) оксиди, темир (III) оксиди, титан диоксиди, темир (II) оксиди, желатин.

25 капсуладан флаконда.

1 флакон тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Ротабиотик – мажмуавий пробиотик, унинг таркибига лакто- ва бифидобактерияларнинг Lactobacillus bulgaricus, Lactobacillus acidophilus, Bifidobacterium spp., штаммлари, шунингдек Streptococcus thermophilus киради. Ротобиотик организмнинг функциясини оптималлаштиради, ичак микрофлорасининг мувозанатини бошқаради ва таркибини нормаллаштиради.

Ротабиотикнинг таркибига кирувчи лактобактериялар углеводларни парчалаб, сут кислотасини ҳосил қилади. Улар ҳосил қилган кислотали муҳит одам организмидаги ичак микрофлорасининг 85-95% ташкил қилувчи бифидобактерияларни ривожланишига ёрдам беради. Lactobacillus bulgaricus ва Streptococcus thermophilus культуралари бир бирининг метаболизмини компенсациялаб ва ўсишини ўзаро рағбатлантириб, симбиоз таъсир кўрсатади.

Инулин – ўсимлик полисахариди бўлиб, D-фруктоза полимери, калий ва магнийнинг сўрилишини оширади, липидлар ва углеводлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради, конда холестерин ва глюкозанинг концентрациясини пасайтиради. Инулин ичак флорасига ижобий таъсир кўрсатади ва бифидобактерияларнинг усишини рағбатлантиради.

Бифидобактериялар ва лактобактериялар патоген ва шартли патоген микроорганизмларнинг кенг доирасига карши юкори антагонистик фаолликга эга, стафилококклар, шигеллалар, ротавируслар, протей, энтеропатоген ичак таёкчаси, айрим ачиткисимон замбуругларнинг ҳаёт фаолиятини сусайтиради, ичакнинг шиллиқ қаватига уларнинг адгезиясига тўсқинлик қилади. Лакто-ва бифидобактериялар ичакнинг фойдали микрофлорасини ривожланиши учун ижобий шароит яратади, ичак микрофлорасининг физиологик мувозанатини ушлаб туради ва бошқаради, МИЙ нинг микробиоценозини нормаллашишига ёрдам беради. Лакто- ва бифидобактериялар организмнинг носпецифик резистентлигини оширади, иммуномодулятор таъсирга эга.

Ротабиотикнинг таркибига кирувчи нормал микрофлора бактериялари девор олди овқат хазм бўлишини фаоллаштиради, оқсиллар, ёғлар, углеводларни ферментатив парчаланишида, ўт кислоталари ва холестериннинг метаболизми жараёнларида (гипохолестеримик таъсир кўрсатади), иштирок этади. Лакто-ва бифидобактериялар аминокислоталар, пантотен кислотаси, К ва В гуруҳи витаминларини синтезлайди, темир, кальций, D витаминини сўрилишига ёрдам беради.

Препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик оқибатида аллергик реакциялар (жуда кам ҳолларда) пайдо бўлиши мумкин.

   

Қуйидаги пациентлар гуруҳи учун пробиотик даволаш фақат шифокорнинг кузатуви остида ўтказилади:

-       иммун тизими издан чиққан ёки сусайган пациентлар, айниқса ОИТС нинг кечки босқичларидаги ёки аллотрансплантантлари бўлган, шунингдек кимёвий даволаш олаётган пациентлар;

-       эндо- ёки миокардит билан хасталанган, йўғон ичакда ёки оғиз бўшлиғи ва тишларда операция ўтказган пациентлар;

-       меъда ости безининг функциясини ўткир бузилиши бўлган пациентлар, жумладан инсулинга қарам қандли диабет билан хасталанган беморлар. Пробиотиклар қандни ўзлаштириш жараёнини яхшилаш ва шу билан пациентларда инсулин таъсиридаги шокни чақириш қобилиятига эга. Пробиотиклар қабул қилинганида қондаги глюкозанинг миқдорини доимо ўлчаниши керак, ва инсулиннинг дозаси мувофиқ равишда камайтирилиши керак;

-       калта ичак синдроми бўлган, D-лактат ацидоз билан хасталанган болалар. Штаммлар томонидан D лактатини ҳосил бўлишини олдини олиш учун чоралар кўриш керак;

-       қонли диарея билан хасталанган пациентлар.

Юқорида санаб ўтилган барча ҳолларда пробиотикларнинг ижобий таъсири кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан юқори бўлади.

Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланиши

Хомиладор ва эмизувчи аёлларда препаратни даволовчи шифокор билан маслахатлашгандан кейин қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Бир ёшдан бошлаб болаларда шахсий ичак микрофлорасини ривожлантириш мақсадида бу тоифадаги беморларда пробиотик препаратларни шифокорнинг қатъий кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ротабиотик автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

•        ичак микрофлорасини тиклаш ва нормаллаштириш, овқат хазм бўлишини яхшилаш;

•        гастроэнтерит ва диспепсияни даволаш;

•        антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган диареяни олдини олиш ва даволаш;

•        овқат рационини ўзгариши, сафар ва бошқа сабаблар билан боғлиқ бўлган ичакнинг транзитор дисфункцияларини (ҳам диареяни, ҳам қабзиятни) даволаш;

•        иммунитетни ва организмнинг касалликларга нисбатан умумий қаршилигини ошириш учун қўлланади.

Препаратни компонентларидан бирортасига маълум бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дори воситалари билан ўзаро таъсир қилганида ножўя самаралари ёки ножўя реакциялари хақида маълумотлар йўқ.

 

Намликдан химояланган жойда, 18° С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг, уни совутгичда сақлансин ва бир ой давомида қўлланилсин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Ротабиотик ичга, овқатдан кейин озгина миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

3 ёшгача бўлган болалар ва бутун капсулани ютолмайдиган пациентларга уни очиш, ичидагисини қошиққа тўкиш ва озгина миқдордаги суюқлик билан аралаштириш керак.

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 2 марта;

3 ёшдан 12 ёшгача болалар: 1 капсуладан кунига 3 марта;

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: 1-2 капсуладан кунига 3 марта буюрилади.

Даволашнинг давомийлиги дисбактериозни ривожланиш сабаби ва организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ.

Хозирги вақтда Ротабиотик препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари хақида хабар берилмаган.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ROTABIOTIK kapsulalar N25 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ROTABIOTIK kapsulalar N25 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ROTABIOTIK kapsulalar N25 dori vositasi Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Kendy Ltd tomonidan Bolgariya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ROTABIOTIK kapsulalar N25 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ROTABIOTIK kapsulalar N25 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Ishlab chiqaruvchining dorilari
ROTAPROST kapsulalar N30
ROTAVIT KALSIUM FORTE tabletkalari 1000 mg+880 me 1000 mg N20
ROTABIOTIK BEBI poroshok 3g N10
ROTAVIT KALSIUM FORTE tabletkalari 1000 mg+880 me 1000 mg N10
ROTAVIT KARDIO tabletkalari N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Bolgariya
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Kendy Ltd
Другие формы препарата
ROTABIOTIK BEBI poroshok 3g N10
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9