×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ROTABIOTIK BEBI poroshok 3g N10

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Bolgariya
Faol modda:
Бифидобактерии, Лактобактерии ацидофильные, экстракт плодов фенхеля, экстракт ромашки аптечной
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Kendy Ltd
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- A07FA01
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

METOKLOPRAMID tabletkalari 10mg N50 Борисовский Завод МП ОАО Belarusiya
7 400 s`om dan
DOMRID tabletkalari 10mg N30 Kusum Healthcare Pvt. Ltd. Ukraina
35 800 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

лиофилизацияланган бактериялар             3,0 × 108 КҲБ:

Lactobacillus acidophilus                             0,5×108 КҲБ;

Bifidobacterium spp.                                     2,5×108 КҲБ;

оддий фенхел мевалари экстракти             200 мг;

доривор мойчечак гуллари экстракти      150 мг;

инулин                                                          150 мг.

ёрдамчи модда: сахароза.

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун 3,0 г дан пакетчаларда.

10 пакетча тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ротабиотик Беби – мажмуавий пробиотик бўлиб, унинг таркибига Lactobacillus acidophilus, Bifidobacterium spp., лакто- ва бифидобактерияларнинг штаммлари, шунингдек оддий фенхел мевалари ва доривор мойчечак гулларининг экстрактлари киради. Ротабиотик Беби организмнинг функциясини оптималлаштиради, ичак микрофлорасининг физиологик мувозанатини ва овқат ҳазм қилиш жараёнини ушлаб туради ва бошқаради.

Ротабиотик Бебининг таркибига кирувчи лактобактериялар углеводларни парчалаб, сут кислотасини ҳосил қилади, шунингдек овқат ҳазм қилиш тизимининг табиий ҳимоясини оширади, ичакда нормал микробиоценоз шаклланиши учун қулай шароит яратади. Улар ҳосил қилган кислотали муҳит одам организмидаги ичак микрофлорасининг 85-95% ташкил этувчи бифидобактерияларни ривожланишига ёрдам беради.

Оддий фенхел меваларини экстракти ел ҳайдовчи ва спазмолитик таъсирларга (айниқса, ичакнинг силлиқ мушакларига нисбатан) эга. Мойчечак экстракти микробларга қарши, яллиғланишга қарши, ел ҳайдовчи, оғриқ қолдирувчи, спазмолитик ва аллергияга қарши таъсирларга эга.

Инулин – ўсимлик полисахариди бўлиб, D-фруктоза полимери, ичак флорасига ижобий таъсир курсатади ва бифидобактерияларни усишини рагбатлантиради, кальций ва магнийни сўрилишини оширади, липидлар ва углеводлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.

Бифидобактериялар ва лактобактериялар патоген ва шартли патоген микроорганизмларнинг кенг доирасига карши юкори антагонистик фаолликга эга, стафилококклар, шигеллалар, ротавируслар, протей, энтеропатоген ичак таёкчаси, айрим ачиткисимон замбуругларнинг ҳаёт фаолиятини сусайтиради, уларни ичакнинг шиллиқ қаватига адгезиясига тўсқинлик қилади. Лакто-ва бифидобактериялар ичакнинг фойдали микрофлорасини ривожланиши учун ижобий шароит яратади, ичак микрофлорасининг физиологик мувозанатини тутиб туради ва бошқаради, меъда-ичак йўлларининг микробиоценозини нормаллашишига ёрдам беради, шунингдек организмнинг носпецифик резистентлигини оширади, иммуномодулятор таъсирга эга.

Ротабиотик Беби препаратини таркибига кирувчи нормал микрофлора бактериялари девор олди овқат хазм бўлишини фаоллаштиради, оқсиллар, ёғлар, углеводларни ферментатив парчаланишида, ўт кислоталари ва холестериннинг метаболизми жараёнларида иштирок этади. Лакто-ва бифидобактериялар аминокислоталар, пантотен кислотаси, К ва В гуруҳи витаминларини синтезлайди, темир, кальций, D витаминини сўрилишига ёрдам беради.

Фармакокинетик тадқиқотлар юзасидан маълумотлар йўқ.

Препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик оқибатида аллергик реакциялар (жуда кам ҳолларда) ривожланиши мумкин.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.

D-лактат ацидоз билан хасталанган, қисқа ичак синдроми бўлган болаларда пробиотик даволаш фақат шифокор назорати остида ўтказилади.

Препарат лактозани ўзлаштиролмаслиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Пациент қуйидагиларни бажариши кераклиги юзасидан огоҳлантирилиши керак:

­     диарея сабабли йўқотилган суюқликни тўлдириш учун етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш;

­     диареянинг симптомлари сақланиб турган даврда тўлақонли овқатланиш, айрим озуқа маҳсулотлари, хусусан, пишмаган мевалар, сабзавотлар, кўкатлар, аччиқ озиқ овқатлар, совутилган овқат ва совутилган ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ёрдамчи моддалар

Препарат таркибида сахароза (бир пакетчада 2100 мг сахароза) сақлайди. Фруктозани ўзлаштиролмасликни кам учрайдиган наслий муаммолари бўлган, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Препарат педиатрия амалиётида қўллаш учун мўлжалланган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспорт ва бошқа потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат қуйидаги ҳолатларни даволашда ва олдини олишда ичак микрофлорасини тиклаш ва нормаллаштириш, овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун қўлланади:

-       антибактериал даволаш билан боғлиқ бўлган диарея;

-       гастроэнтерит, диспепсия (шу жумладан метеоризм, ичак санчиқлари);

-       янги туғилган чақалоқлик ва адаптация даврида (шу жумладан эмизишдан озиқлантиришни бошқа турларига ўтишда ва қўшимча овқатлантиришга киритиш; болалар муассасаларига олиб боришни бошланиши; турар жойини ўзгартиришда) ичак фаолиятини бузилишлари;

-       аллергик ҳолатлар (шу жумладан атопик дерматит);

-       касалликларга нисбатан организмнинг иммунитетини ва умумий қаршилигини пасайишида қўлланилади.

Препаратнинг компонентларидан бирортасига маълум юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир қилганида кузатиладиган нохуш реакциялар таърифланмаган.

Намликдан ҳимояланган жойда, 18°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин
Препарат педиатрия амалиётида қўллаш учун мўлжалланган.

Ротабиотик Беби ичга, овқатдан кейин ёки овқатланишлар орасидаги танаффусда қабул қилинади.

Эритмани тайёрлаш учун 1 пакетчани ичидагисини бутилкага ёки чашкага солиш, 100 мл қайнаган илиқ (иссиқ эмас) сув, сут ёки шарбат қўшиш лозим.

Янги туғилган чақалоқлар ва 6 ойликача бўлган болаларга: кунига 1 пакетчадан (пакетчанинг ичидагиси бир неча марта қабул қилишга бўлинади) буюрилади. Очилган пакетча совутгичда узоғи билан 1 кун давомида сақлансин.

6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар: 1 пакетчадан кунига 2 марта буюрилади;

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 1 пакетчадан кунига 3 марта буюрилади;

3 дан бошлаб ва ундан катта болалар: 1 пакетчадан кунига 3-4 марта буюрилади.

Даволаш давомийлиги кўрсатмаларга боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади.
Ротабиотик Беби препаратининг дозаси ошириб юборилиш ҳолатлари юзасидан хабарлар тушмаган.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ROTABIOTIK BEBI poroshok 3g N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ROTABIOTIK BEBI poroshok 3g N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ROTABIOTIK BEBI poroshok 3g N10 dori vositasi Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Kendy Ltd tomonidan Bolgariya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ROTABIOTIK BEBI poroshok 3g N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ROTABIOTIK BEBI poroshok 3g N10 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Ishlab chiqaruvchining dorilari
ROTAPROST kapsulalar N30
ROTAVIT KALSIUM FORTE tabletkalari 1000 mg+880 me 1000 mg N20
ROTABIOTIK kapsulalar N25
ROTAVIT KALSIUM FORTE tabletkalari 1000 mg+880 me 1000 mg N10
ROTAVIT KARDIO tabletkalari N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Bolgariya
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Kendy Ltd
Другие формы препарата
ROTABIOTIK kapsulalar N25
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9