×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ROTAVIT ROYAL kapsulalar N20

Kategoriya:
- Vitaminlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Buyuk Britaniya
Faol modda:
D-пантенол (витамин В5), витамин B1, витамин B12, витамин B2, витамин B6, витамин PP, витамин В9, кальций, Медь, фосфор, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, витамин А, Витамин Е, Марганец, Калий, Женьшень, L-лизина гидрохлорид
Qadoqda soni:
- 20
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Limited
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- A11AA
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 115 ta dorixonasida topildi

ico 51 500 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 90 000 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 60 500 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

MAGNE V6 tabletkalari 5mg N50 Sanofi Aventis France, Франция произведено: Sanofi Winthrop Industrie Frantsiya
36 000 s`om dan
45 000 s`om dan
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60 Bayer Consumer Care AG Germaniya
100 000 s`om dan
MERS maxsus draje N60 Merz Pharma Germaniya
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: юмшоқ желатин капсулалар.

Таркиби

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

лиофилизатланган асалари сути                                        33,3 мг;

диметиламиноэтанол битартрати                                       25 мг;

Витаминлар

А витамини (ретинол пальмитати шаклида)                     2000 ХБ;

В1 витамини (тиамин мононитрати шаклида)                   15 мг;

В2 витамини (рибофлавин)                                                4 мг;

В5 витамини (кальций пантотенати шаклида)                   4 мг;

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди шаклида)         1 мг;

В9 витамини (фолат кислотаси)                                         25 мкг;

В10 витамини (парааминобензой кислотаси)                     50 мг;

В12 витамини (цианокобаламин)                                        5 мкг;

D3 витамини (холекальциферол)                                       200 ХБ;

Е витамини (a-токоферол ацетати шаклида)                    30 ХБ;

РР витамини (никотинамид)                                               15 мг;

Н витамини (биотин)                                                          3 мкг;

Макро- ва микроэлементлар

темир (темир фумарати шаклида)                                     10 мг;

кальций (кальций гидрофосфати шаклида)                      90 мг;

фосфор (кальций гидрофосфати шаклида)                      70 мг;

мис (мис сульфати шаклида)                                             1 мг;

калий (калий сульфати шаклида)                                      2 мг;

марганец (марганец сульфати шаклида)                           1 мг;

рух (рух сульфати шаклида)                                             1 мг;

Ўсимлик компонентлари

концентрацияланган женьшень экстракти                       40 мг;

45% ли соя лецитини                                                          32 мг;

гул чанглари                                                                                   50 мг;

Аминокислота

L-лизин гидрохлориди                                                       5 мг;

ёрдамчи моддалар: кальций L-аскорбати, буғдой куртаклари мойи, соя, гидрогенланган соя мойи, қисман гидрогенланган ўсимлик мойи, асалари муми. капсула: желатин, глицерин, тозаланган сув, анидрисорб, натрий этилгидроксибензоати, натрий пропилгидрокси-бензоати, темир (II, III) оксиди, темир (III) оксиди, темир (II) оксиди, титан диоксиди, 62,5% ли қизил кошинель, этилванилин.

Юмшоқ желатин капсулалар.

10 капсула блистерда. 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ротавит Ройал нормал модда алмашинуви, организмни ўсиши ва ривожланиши, касалликлардан ва ташқи муҳитнинг зарарли омилларидан ҳимоя қилиш, барча ҳаётий муҳим функцияларни ишончли таъминлаш учун зарур бўлган витаминлар ва минерал моддаларнинг мажмуасидир, шунингдек турли касалликларга нисбатан организмнинг қаршилигини оширади.

Витаминлар биокимёвий ва физиологик жараёнларнинг катализаторлари ва бошқарувчилари сифатида моддалар алмашинувида иштирок этади.

Минерал моддалар одам организмидаги алмашинув жараёнлари учун ҳаётий зарур элементлар ҳисобланади. Организмнинг хужайра ва тўқималарини тузилишида, фермент тизимларини фаолиятида иштирок этади.

Лиофилизатланган асалари сути – таркибида аминокислоталар, В гуруҳ витаминларининг мажмуаси, шу жумладан пантотенат, фолат кислотасини сақловчи, моддалар алмашинувини кучайтирувчи ва кучли қон яратувчи таъсирга эга бўлган, организм томонидан осон ўзлаштириладиган табиий асалари маҳсулотидир.

Диметиламиноэтанол битартрати ацетилхолинни ишлаб чиқарилишини кучайтиради, ўрганиш қобилиятини оширади, хотирани яхшилайди (ёки кекса одамларда уни йўқотилишини камайтиради). Антиоксидант таъсирга эга.

А витамини оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, оқсиллар синтезини бошқаришда қатнашади, нормал моддалар алмашинувига, хужайра ва субхужайра мембраналарини фаолиятига ёрдам беради; янги хужайраларни ўсиши учун зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.

В1 витамини организмни ўсиши ва ривожланишини таъминловчи хужайранинг энергетик манбаи бўлиб, ақлий ва жисмоний иш қобилиятни оширади, детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди. Тиамин, айниқса нерв ва мушак тўқималарида углеводлар ва энергия алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган қатор ферментларнинг коферментларини ҳосил қилишда қатнашади. Тиаминни етишмовчилиги Бери-Бери ва Вернике (ўткир юқори геморрагик полиоэнцефалит) синдромларини ривожланишига олиб келади.

В2 витамини ҳужайраларни нафас олиши ва кўриш жараёнларини муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, оқсил, ёғ ва углеводларлар алмашинувида иштирок этади, ДНКни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобинни синтезида қатнашади, тўқималарни (шу жумладан, тери хужайралари) регенерацияси жараёнларига, хужайраларда трофик бузилишларни тўғриланишига ёрдам беради.

В5 витамини А коферментининг (ферментларнинг фаоллигини намоён бўлиши учун зарур бўлган нооқсил табиатга эга органик бирикма) таркибига киради, ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, углеводлар ва ёғлар алмашинувида ҳамда ацетилхолин синтезида қатнашади.

В6 витамини ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг даражасини бошқаради, қалқонсимон бези, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг фаолиятини нормаллаштиради, мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади.

В9 витамини тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферацияси жараёнларини нормал кечиши учун, хусусан, қон яратилиши ва эмбриогеноз учун, зарурдир, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

В10 витамини ичак флорасини фаоллаштиради, бу фолат кислотасини ишлаб чиқарилишига олиб келади, у эса ўз навбатида катта миқдорда пантотен кислотасини ишлаб чиқаради, оқсилни ўзлаштирилиш жараёнида, шунингдек хужайраларни кислород билан таъминловчи қизил қон таначаларини ишлаб чиқарилишида қатнашади.

В12 витамини иммуномодулятор, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирларга эга, артериал босимни нормаллаштиради, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталарни синтезида қатнашади, жигар, нерв тизимини фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиш жараёнларини, углеводлар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради.

D3 витамини ингичка ичакда кальцийни сўрилишини оширади, кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантириб, буйрак найчаларида кальцийни реабсорбциясини оширади. D3 витамини I тур коллаген ва матрица оқсиллари синтезини ошириш йўли билан остеобластларнинг синтезини фаоллаштириш орқали, суяк тўқимасини қайта шакллантириш жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон бези, қалқонсимон бези олди безлари, жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир этиб, скелет суякларининг кальцификациясини таъминлайди.

Е витамини антиоксидант модда бўлиб, хужайраларни шикастланиш ва қаришдан ҳимоя қилади, эркин радикалларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушак фаолияти ва жинсий безларнинг фаолиятини рағбатлантиради, хужайралараро моддани, бириктирувчи тўқиманинг толаларини, қон-томирларнинг, овқат ҳазм қилиш йўлларининг силлиқ мушакларини шаклланишида қатнашади.

РР витамини ҳужайраларнинг нафас олишида ва оқсиллар алмашинувида қатнашадиган, юқори нерв фаолияти ва овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолиятини бошқарадиган ферментларнинг таркибига киради.

Н витамини аминокислоталар ва ёғ кислоталари алмашинувини бошқарувчи ферментларнинг таркибига киради.

Темир – эритропоэзни рағбатлантирувчи микроэлемент, гемоглобин, миоглобин ва турли ферментларнинг таркибига киради; кислородни қайтар боғлайди ва қатор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида қатнашади; қон яратилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Темир тузлар кўринишида қўлланганида организмда унинг танқислигини тез тўлдирилиши кузатилади.

Кальций организмнинг нормал ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун алмаштириб бўлмайдиган озуқа макроэлементдир. Кальций (фосфор билан бирга) суяк тўқимасининг асосини ташкил қилади, қатор муҳим ферментларнинг фаолиятини фаоллаштиради, организмда ионлар мувозанатини тутиб туришда қатнашади, нерв-мушак ва юрак қон-томир тизимларида рўй берадиган жараёнларга таъсир қилади.

Фосфор – оқсиллар, нуклеин кислоталари ва суяк тўқимасига кирувчи муҳим элементдир. Фосфор бирикмалари энергия алмашинувида иштирок этади (аденозинтрифосфат кислотаси ва креатин фосфат энергия аккумуляторлари ҳисобланади), мушак ва ақлий фаолият, организмнинг ҳаёт фаолияти уларнинг айланишлари билан боғлиқ. Фосфор юрак ва буйракларнинг фаолиятига таъсир этади.

Мис организмда анаболик жараёнларга ёрдам беради, айрим ферментлар (цитохромоксидаза, тирозиназа ва бошқалар) нинг фаолиятида, тери, сочлар ва кўзларнинг пигментини, гемоглобинни синтезида қатнашади, ички секреция безларининг фаолиятига таъсир қилади.

Калий қоннинг кислота-ишқор мувозанатини бошқаради, нерв импульсларини ўтказилишида қатнашади, қатор ферментларнинг ишини, юрак мушагининг ишини фаоллаштиради, тери ва буйракларнинг ишига ижобий таъсир кўрсатади. Калий ортиқча натрийнинг нохуш таъсирларига қарши ҳимоя таъсирига эга, қон босимини нормаллаштиради.

Марганец ёғларнинг нормал метаболизми учун, суяк ва бириктирувчи тўқимани тузилиши учун, холестерин ва нуклеотидлар (ДНК) синтези учун зарурдир.

Рух одам организмида 80 дан ортиқ ферментларнинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади, у эритроцитлар ва қоннинг бошқа шаклли элементларини ҳосил бўлиши учун зарур. Кўриш жараёнининг фотокимёвий реакцияларида, ички секреция безларининг фаолиятида қатнашади.

Женьшеннинг концентрацияланган экстракти – марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсирга эга бўлган табиий компонентдир.

45% соя лецитини – организм учун ўта муҳим фосфолипидли мажмуадир, оксидланиш жараёнларини тезлаштиради, ёғларнинг нормал алмашинувини таъминлайди, мия ва юрак қон-томир тизимининг ишини яхшилайди, заҳарли моддаларнинг таъсирига организмнинг қаршилигини оширади, сафро ажралишини ва эритроцитлар ҳамда гемоглобин ҳосил бўлишини рағбатлантиради.

Гул чанги – оқсиллар, алмаштириб бўлмайдиган эркин аминокислоталарнинг тўлиқ тўплами, витаминлар, шунингдек турли гормонсимон моддаларни сақловчи табиий концентратдир.

L-лизин гидрохлориди – тўқималарнинг ўсиши, тикланиши, антитаналар, гормонлар ва ферментларни ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлган аминокислотадир.

Ротавит Ройал препаратининг таъсири унинг таркибидаги компонентларини умумий ҳусусиятлари билан боғлиқ, шунинг учун клиник кузатувларни ўтказиш имконияти мавжуд эмас.

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик реакциялар (учраш тезлиги номаълум), уйқуни бузилиши бўлиши мумкин.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.

Препаратни куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ротавит Ройал препаратини қабул қилиш вақтида, дозани ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида, бошқа поливитамин препаратларни қўллаш тавсия этилмайди.

Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Препаратни қандли диабети бўлган беморлар ҳам қабул қилишлари мумкин.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсири қилиш эҳтимоли кам. Клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. 

-       гиповитаминозни, минераллар етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш;

-       алмашинув жараёнларини меъёрлаштириш;

-       ўтказилган касалликлардан кейинги, шу жумладан операциядан кейинги соғайиш даври;

-       юқори жисмоний ва ақлий иш фаолияти;

-       стресс оқибатларини олдини олиш;

-       астеник ҳолатлар фонида эркакларда потенцияни пасайишида қўлланади.

-       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

-       гипервитаминоз;

-       тиришиш ҳолатлари;

-       юқори қўзғалувчанлик;

-       организмда темирни ортиқча тўпланиши;

-       ҳомиладорлик ва лактация даври;

12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас
Таркибида алюминий, кальций, магний, шунингдек колестирамин сақловчи антацид препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, Ротавит Ройал препаратининг таркибига кирувчи темирни сўрилишини камайиши кузатилади.

Препарат тиазид диуретиклар билан бирга қўлланганида гиперкальциемияни ривожланиш хавфи ошади.

Ротавит Ройал аналептиклар (кофеин, камфора ва бошқ.) нинг таъсирини кучайтиради ва МНТ фаолиятини сусайтирувчи воситалар, шу жумладан барбитуратлар, транквилизаторлар, тиришишга қарши воситаларнинг антагонисти ҳисобланади.

Намликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Ротавит Ройал ичга, кунига ёки кунора 1 капсуладан 2-3 ҳафта давомида, овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин дарҳол қабул қилинади.

Препаратнинг дозаси бехосдан ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш кераклиги тўғрисида пациент хабардор қилинган бўлиши керак.

Даволаш: зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

ROTAVIT ROYAL kapsulalar N20 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

ROTAVIT ROYAL

ROTAVIT ROYAL

Preparatning savdo nomi: Rotavit Royal

Ta‘sir etuvchi moddalar (XPN): majmuaviy preparat

Dori shakli: yumshoq jelatin kapsulalar.

Tarkibi

Bir kapsula quyidagilarni saqlaydi:

faol moddalar:

liofilizatlangan asalari suti                                       33,3 mg

dimetilaminoetanol bitartrati                                     25 mg

Vitaminlar

A vitamini (retinol palmitati shaklida)                   2000 XB

V1 vitamini (tiamin mononitrati shaklida)                15 mg

V2 vitamini (riboflavin)                                                4 mg

V5 vitamini (kalsiy pantotenati shaklida)                4 mg

V6 vitamini (piridoksin gidroxloridi shaklida)      1 mg

V9 vitamini (folat kislotasi)                                        25 mkg

V10 vitamini (paraaminobenzoy kislotasi)                   50 mg

V12 vitamini (sianokobalamin)                                      5 mkg

D3 vitamini (xolekalsiferol)                                      200 XB

Ye vitamini (a-tokoferol asetati shaklida)                  30 XB

RR vitamini (nikotinamid)                                             15 mg

N vitamini (biotin)                                                         3 mkg

Makro- va mikroelementlar

temir (temir fumarati shaklida)                                     10 mg

kalsiy (kalsiy gidrofosfati shaklida)                     90 mg

fosfor (kalsiy gidrofosfati shaklida)                      70 mg

mis (mis sulfati shaklida)                                             1 mg

kaliy (kaliy sulfati shaklida)                                      2 mg

marganes (marganes sulfati shaklida)                          1 mg

rux (rux sulfati shaklida)                                              1 mg

O‘simlik komponentlari

konsentrasiyalangan jenshen ekstrakti                      40 mg

changlar                                                                                 50 mg

soya lesitini 45%                                                               32 mg

Aminokislota

L-lizin gidroxloridi                                                       5 mg

yordamchi moddalar: kalsiy L-askorbati, bug‘doy kurtaklari moyi, soya, gidrogenlangan soya moyi, qisman gidrogenlangan o‘simlik moyi, asalari mumi.

kapsula qobig‘ining tarkibi: jelatin, gliserin, tozalangan suv, anidrisorb, natriy etilgidroksibenzoati, natriy propilgidroksibenzoati, temir (II, III) oksidi, temir (III) oksidi, temir (II) oksidi, titan dioksidi, qizil koshinel 62,5%, etilvanilin.

Ta‘rifi: sarg‘ish-jigarrang rangli bir xil suyuq massa saqlovchi uzunchoq sariq/to‘q-jigarrang rangli kapsulalar.

Farmakoterapevtik guruhi: metabolik jarayonlarni muvofiqlashtiruvchi vosita.

ATX kodi: A11AA

Farmakologik hususiyatlari

Rotavit Royal normal modda almashinuvi, organizmning o‘sishi va rivojlanishi, kasalliklardan va tashqi muhitning zararli omillaridan himoya qilish, barcha hayotiy muhim faoliyatlarni ishonchli ta‘minlash uchun zarur bo‘lgan vitaminlar va mineral moddalarning majmuasidir, shuningdek turli kasalliklarga nisbatan organizmning qarshiligini oshiradi.

Vitaminlar biokimyoviy va fiziologik jarayonlarning katalizatorlari va boshqaruvchilari sifatida moddalar almashinuvida ishtirok etadi.

Mineral moddalar odam organizmidagi almashinuv jarayonlari uchun hayotiy zarur elementlar hisoblanadi. Organizmning xujayra va to‘qimalarini tuzilishida, ferment tizimlarini faoliyatida ishtirok etadi.

Liofilizatlangan asalari suti – tarkibida aminokislotalar, V guruh vitaminlarining majmuasi, shu jumladan pantotenat, folat kislotasini saqlovchi, modda almashinuvini kuchaytiruvchi va kuchli qon yaratuvchi ta‘sirga ega bo‘lgan, organizm tomonidan oson o‘zlashtiriladigan tabiiy asalari mahsulotidir.

Dimetilaminoetanol bitartrati asetilxolinni ishlab chiqarilishini kuchaytiradi, o‘rganish qobiliyatini oshiradi, xotirani yaxshilaydi (yoki keksa odamlarda uni yo‘qotilishini kamaytiradi). Antioksidant ta‘sirga ega.

A vitamini oksidlanish-qaytarilish jarayonlarida, oqsillar sintezini boshqarishda qatnashadi, normal moddalar almashinuviga, xujayra va subxujayra membranalarini faoliyatiga yordam beradi; yangi xujayralarni o‘sishi uchun zarur, qarish jarayonini sekinlashtiradi.

V1 vitamini organizmni o‘sishi va rivojlanishini ta‘minlovchi xujayraning energetik manbai bo‘lib, aqliy va jismoniy ish qobiliyatni oshiradi, detoksikasion ta‘sir ko‘rsatadi, shuningdek nerv to‘qimasining metabolizmini yaxshilaydi. Tiamin, ayniqsa nerv va mushak to‘qimalarida uglevodlar va energiya almashinuvida muhim rol o‘ynaydigan qator fermentlarning kofermentlarini hosil qilishda qatnashadi. Tiaminni yetishmovchiligi beri-beri (spesifik polinevrit) va Vernike (polinevrotik psixoz) sindromlarini rivojlanishiga olib keladi.

V2 vitamini hujayralarni nafas olishi va ko‘rish jarayonlarini muhim katalizatori hisoblanadi. Riboflavin, oksidlanish-qaytarilish jarayonlarini boshqarib, oqsil, yog‘ va uglevodlarlar almashinuvida ishtirok etadi, DNKni shakllanishida muhim rol o‘ynaydi, gemoglobinni sintezida qatnashadi, to‘qimalarni (shu jumladan, teri xujayralari) regenerasiyasi jarayonlariga, xujayralarda trofik buzilishlarni to‘g‘rilanishiga yordam beradi.

V5 vitamini A kofermentining (fermentlarning faolligini namoyon bo‘lishi uchun zarur bo‘lgan nooqsil tabiatga ega organik birikma) tarkibiga kiradi. Asetillanish va oksidlanish jarayonlarida muhim rol o‘ynaydi. Uglevodlar va yog‘lar almashinuvida hamda asetilxolin sintezida qatnashadi.

V6 vitamini aqliy va jismoniy ish qobiliyatini oshiradi, qonda glyukozaning darajasini boshqaradi, qalqonsimon bezi, buyrak usti bezlari va jinsiy bezlarning faoliyatini normallashtiradi, miya to‘qimalarida moddalar almashinuvini yaxshilaydi, nerv tizimini mustahkamlaydi, antidepressant hisoblanadi.

V9 vitamini to‘qimalarni o‘sishi, rivojlanishi va proliferasiyasi jarayonlarini normal kechishi uchun, xususan, qon yaratilishi va embriogenoz uchun, zarurdir, aqliy va jismoniy ish qobiliyatini oshiradi, me‘dada xlorid kislotasini ishlab chiqarilishini rag‘batlantiradi.

V10 vitamini ichak florasini faollashtiradi, bu folat kislotasini ishlab chiqarilishiga olib keladi, u esa o‘z navbatida katta miqdorda pantoten kislotasini ishlab chiqaradi. Oqsilni o‘zlashtirilish jarayonida, shuningdek xujayralarni kislorod bilan ta‘minlovchi qizil qon tanachalarini ishlab chiqarilishida qatnashadi.

V12 vitamini immunomodulyasiya qiluvchi, allergiyaga qarshi, antiaterosklerotik ta‘sirlarga ega, arterial bosimni normallashtiradi, nerv to‘qimasining strukturasini tiklaydi, reproduktiv faoliyatni yaxshilaydi, ishtahani oshiradi. V12 vitamini turli aminokislotalarni sintezida qatnashadi, jigar, nerv tizimini faoliyatiga ijobiy ta‘sir ko‘rsatadi, qon ivish jarayonlarini, uglevodlar va lipidlar almashinuvini faollashtiradi.

D3 vitamini ingichka ichakda kalsiyni so‘rilishini oshiradi, kalsiyni bog‘lovchi oqsillar sintezini rag‘batlantirib, buyrak naychalarida kalsiyni reabsorbsiyasini oshiradi. D3 vitamini I tur kollagen va matrisa oqsillari sintezini oshirish yo‘li bilan osteoblastlarning sintezini faollashtirish orqali, suyak to‘qimasini qayta shakllantirish jarayonlarini faollashtiradi. Qalqonsimon bezi, qalqonsimon bezi oldi bezlari, jinsiy bezlarning funksional holatiga ta‘sir etib, skelet suyaklarining kalsifikasiyasini ta‘minlaydi.

Ye vitamini antioksidant modda bo‘lib, xujayralarni shikastlanish va qarishdan himoya qiladi, erkin radikallarni hosil bo‘lishiga to‘sqinlik qiladi, mushak faoliyati va jinsiy bezlarning faoliyatini rag‘batlantiradi, xujayralararo moddani, biriktiruvchi to‘qimaning tolalarini, qon-tomirlarning, ovqat hazm qilish yo‘llarining silliq mushaklarini shakllanishida qatnashadi.

RR vitamini hujayralarning nafas olishida va oqsillar almashinuvida qatnashadigan, yuqori nerv faoliyati va ovqat hazm qilish a‘zolari faoliyatini boshqaradigan fermentlarning tarkibiga kiradi.

N vitamini aminokislotalar va yog‘ kislotalari almashinuvini boshqaruvchi fermentlarning tarkibiga kiradi.

Temir – eritropoezni rag‘batlantiruvchi mikroelement. Gemoglobin, mioglobin va turli fermentlarning tarkibiga kiradi; kislorodni qaytar bog‘laydi va qator oksidlanish-qaytarilish reaksiyalarida qatnashadi; qon yaratilish jarayonlarida muhim rol o‘ynaydi. Temir tuzlar ko‘rinishida qo‘llanganida organizmda uning tanqisligini tez to‘ldirilishi kuzatiladi.

Kalsiy organizmning normal hayot faoliyatini ta‘minlash uchun almashtirib bo‘lmaydigan ozuqa makroelementdir. Kalsiy (fosfor bilan birga) suyak to‘qimasining asosini tashkil qiladi, qator muhim fermentlarning faoliyatini faollashtiradi, organizmda ionlar muvozanatini tutib turishda qatnashadi, nerv-mushak va yurak qon-tomir tizimlarida ro‘y beradigan jarayonlarga ta‘sir qiladi.

Fosfor – oqsillar, nuklein kislotalari va suyak to‘qimasiga kiruvchi muhim elementdir. Fosfor birikmalari energiya almashinuvida ishtirok etadi (adenozintrifosfat kislotasi va kreatin fosfat energiya akkumulyatorlari hisoblanadi), mushak va aqliy faoliyat, organizmning hayot faoliyati ularning aylanishlari bilan bog‘liq. Fosfor yurak va buyraklarning faoliyatiga ta‘sir etmaydi.

Mis organizmda anabolik jarayonlarga yordam beradi, ayrim fermentlar (sitoxromoksidaza, tirozinaza va boshqalar) ning faoliyatida, teri, sochlar va ko‘zlarning pigmentini, gemoglobinni sintezida qatnashadi, ichki sekresiya bezlarining faoliyatiga ta‘sir qiladi.

Kaliy qonning kislota-ishqor muvozanatini boshqaradi. Nerv impulslarini o‘tkazilishida qatnashadi, qator fermentlarning ishini, yurak mushagining ishini faollashtiradi, teri va buyraklarning ishiga ijobiy ta‘sir ko‘rsatadi. Kaliy ortiqcha natriyning noxush ta‘sirlariga qarshi himoya ta‘siriga ega, qon bosimini normallashtiradi.

Marganes yog‘larning normal metabolizmi uchun, suyak va biriktiruvchi to‘qimani tuzilishi uchun, xolesterin va nukleotidlar (DNK) sintezi uchun zarurdir.

Rux odam organizmida 80 dan ortiq fermentlarning tarkibiy qismi bo‘lib xizmat qiladi, u eritrositlar va qonning boshqa shaklli elementlarini hosil bo‘lishi uchun zarur. Ko‘rish jarayonining fotokimyoviy reaksiyalarida, ichki sekresiya bezlarining faoliyatida qatnashadi.

Jenshenning konsentrasiyalangan ekstrakti – markaziy nerv tizimiga rag‘batlantiruvchi ta‘sirga ega bo‘lgan tabiiy komponentdir.

Gul changi – oqsillar, almashtirib bo‘lmaydigan erkin aminokislotalarning to‘liq to‘plami, vitaminlar, shuningdek turli gormonsimon moddalarni saqlovchi tabiiy konsentratdir.

45% soya lesitini – organizm uchun o‘ta muhim fosfolipidli majmuadir. Oksidlanish jarayonlarini tezlashtiradi, yog‘larning normal almashinuvini ta‘minlaydi, miya va yurak qon-tomir tizimining ishini yaxshilaydi, zaharli moddalarning ta‘siriga organizmning qarshiligini oshiradi, safro ajralishini va eritrositlar hamda gemoglobin hosil bo‘lishini rag‘batlantiradi.

L-lizin gidroxloridi – to‘qimalarning o‘sishi, tiklanishi, antitelolar, gormonlar va fermentlarni ishlab chiqarilishi uchun zarur bo‘lgan aminokislotadir.

Qo‘llanilishi

  • gipovitaminozni, minerallar yetishmovchiligini oldini olish va davolash;
  • almashinuv jarayonlarini me‘yorlashtirish;
  • o‘tkazilgan kasalliklardan keyingi, shu jumladan operasiyadan keyingi sog‘ayish davri;
  • yuqori jismoniy va aqliy ish faoliyati;
  • stress oqibatlarini oldini olish;
  • astenik holatlar fonida erkaklarda potensiyani pasayishida qo‘llanadi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Rotavit Royal ichga, kuniga yoki kunora 1 kapsuladan 2-3 hafta davomida, ovqat vaqtida yoki ovqatdan keyin darhol qabul qilinadi.

Nojo‘ya ta‘sirlari

Preparatning komponentlariga allergik reaksiyalar, uyquni buzilishi bo‘lishi mumkin.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan qolatlar

  • preparatning komponentlariga yuqori sezuvchanlik;
  • gipervitaminoz;
  • tirishish holatlari;
  • yuqori qo‘zg‘aluvchanlik;
  • organizmda temirni ortiqcha to‘planishi;
  • homiladorlik va laktasiya davri;
  • 12 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llash mumkin emas.

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Tarkibiga alyuminiy, kalsiy, magniy, shuningdek kolestiramin kiruvchi antasid preparatlar bilan bir vaqtda qo‘llanganida, Rotavit Royal preparatining tarkibiga kiruvchi temirni so‘rilishini kamayishi ro‘y beradi.

Preparat tiazid diuretiklar bilan birga qo‘llanganida giperkalsiemiyani rivojlanish xavfi oshadi.

Rotavit Royal analeptiklarning (kofein, kamfora va boshq.) ta‘sirini kuchaytiradi va MNT faoliyatini susaytiruvchi vositalar, shu jumladan barbituratlar, trankvilizatorlar, tirishishga qarshi vositalarning antagonisti hisoblanadi.

Maxsus ko‘rsatmalar

Preparatni kunning ikkinchi yarmida qabul qilish tavsiya qilinmaydi.

Rotavit Royal preparatini qabul qilish vaqtida, dozani oshirib yuborilishini oldini olish maqsadida, boshqa polivitamin preparatlarni qo‘llash tavsiya etilmaydi.

Allergik reaksiyalar paydo bo‘lganida preparatni bekor qilish kerak.

Preparatni qandli diabeti bo‘lgan bemorlar ham qabul qilishlari mumkin.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Doza to‘satdan oshirib yuborilganida pasient shifokorga murojaat qilishi kerakligi to‘g‘risida xabardor qilingan bo‘lishi kerak.

Davolash: zarurati bo‘lganida simptomatik davolash o‘tkaziladi.

Chiqarilish shakli

Yumshoq jelatin kapsulalar. 10 kapsula blisterda. 2 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton o‘ramda.

Saqlash sharoiti

Quruq joyda, 250S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.

Yaroqlilik muddati

3 yil.

Dorixonalardan berish tartibi

Reseptsiz.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ROTAVIT ROYAL kapsulalar N20 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ROTAVIT ROYAL kapsulalar N20 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ROTAVIT ROYAL kapsulalar N20 dori vositasi Rotapharm Limited tomonidan Buyuk Britaniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ROTAVIT ROYAL kapsulalar N20 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ROTAVIT ROYAL kapsulalar N20 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
SOFOSBIN tabletkalari 400mg N28
Narh: 53 700 so'mdan Batafsil
ASIBROKS tabletkalari 600mg N12
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
ASIBROKS tabletkalari 200mg N24
Narh: 50 000 so'mdan Batafsil
ROTASEF poroshok 1,0g N1
Narh: 35 000 so'mdan Batafsil
Narh: 34 500 so'mdan Batafsil
ERBINOL tabletkalari 250mg N14
Narh: 68 000 so'mdan Batafsil
BIOSELAK kapsulalar N10
ROTARITMIL tabletkalari 200mg N30
LANTOROL kapsulalar 30mg N14
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
Narh: 67 000 so'mdan Batafsil
REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml
Другие формы препарата
ROTAVIT KALSIUM FORTE granuli 3,6g N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: S.C. Slavia Pharm S.R.L.
ROTAVIT KALSIUM FORTE tabletkalari 1000 mg+880 me 1000 mg N20
ROTAVIT KALSIUM FORTE tabletkalari 1000 mg+880 me 1000 mg N10
ROTAVIT KARDIO tabletkalari N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Bolgariya
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Kendy Ltd
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9