×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

SEFYAPS poroshok 750mg N5

Kategoriya:
- Antibiotiklar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Bolgariya
Faol modda:
Цефуроксим
Qadoqda soni:
- 5
Ishlab chiqaruvchi:
- Balkanpharma-Razgrad AD
Vakil:
- Spey Medical
ATX kodi:
- J01DC02
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

AMOKSISILLIN kapsulalar 250mg N100 NCPC International Corp., Китай произведено: North China Pharmaceutical Co. Ltd Xitoy
30 000 s`om dan
MOKSITAV ko'z tomchilari 5ml 0,5% Aseptica, ООО O'zbekiston
44 500 s`om dan
SIPROLET A tabletkalari 500mg/600mg N10 Dr.Reddy's Laboratories Ltd Hindiston
124 000 s`om dan
SEFTRIAKSON poroshok 1,0g N1 AMA Pharm Co. Ltd, Китай произведено: ZhuHai Kinhoo Pharmaceutical Co., Ltd Xitoy
2 200 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

1 та флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 789 мг цефуроксим натрий (750 мг цефуроксимга эквивалент).

Бирламчи ўрами: 750 мг дан фаол модда цефуроксимга қайта ҳисобланганида, 8 H рангсиз шишали III типдаги гидролитик флаконларга жойлаштирилади, I типли резина тиқинлар билан беркитилади ҳамда алюминийли қалпоқчалар билан айлантирилиб ёпилади.

Иккиламчи ўрами: 5 та флакондан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картонли қутига жойлаштирилади.

 

Цефяпс – II авлод цефалоспорин антибиотиги. Кенг таъсир доирасига эга. Кўпчилик β-лактамазалар таъсирига чидамли, шунинг учун ампициллинга чидамли ёки амоксициллинга чидамли штаммларга нисбатан фаол. Бактерицид таъсир кўрсатади, асосий оқсил-нишонлар билан боғланиш оқибатида бактерия ҳужайра девори синтезини бузади.

Штаммлар резистентлиги географик жойлашувига боғлиқ, оғир инфекцияларни даволашда чидамлилиги бўйича маҳаллий маълумотларни ишлатиш зарур.

Цефуроксим қуйдаги микроорганизмларга нисбатан фаол

Аэроб граммусбат бактериялар: Streptococcus pyogenes, Beta-hemolytic streptococci.

Аэробные грамманий бактериялар: Haemophilus influenzae (шу жумладан ампициллинга чидамли штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoea (шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарадиган ва чиқармайдиган штаммлари).

Анаэроб граммусбат бактериялар: Peptostreptococcus spp., Propionibacterium spp., Спирохеталар, Borrelia burgdorferi.

Цефуроксимга чидамлилик эҳтимоллиги мавжуд организмлар

Аэроб граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp., шу жумладан S. aureus (фақат метициллинга сезгир изолятлари), Streptococcus pneumoniae.  

Аэроб грамманфий бактериялар: Citrobacter spp. (C. Freundii ни ҳисобга олмаганда), Enterobacter spp. (E. aerogenes ва E. Cloacae ни ҳисобга олмаганда), Escherichia coli, Klebsiella spp. (шу жумладан Klebsiella pneumoniae), Proteus mirabilis, Proteus spp. (P. penneri ва P. Vulgaris ни ҳисобга олмаганда), Providencia spp.

Анаэроб граммусбат бактериялар: Clostridium spp., C. Difficile ни ҳисобга олмаганда.

Анаэроб грамманфий бактериялар: Bacteroides spp., ни ҳисобга олмаганда B. Fragilis, Fusobacterium spp.

Цефуроксимга сезгир: Enterococcus spp.(шу жумладан E. faecalis ва E. Faecium), Listeria monocytogenes, Acinetobacter spp., Burkholderia cepacia, Campylobacter spp., Citrobacter freundii, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Morganella morganii, Proteus penneri, Proteus vulgaris, Pseudomonas spp. (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa), Serratia spp., Stenotrophomonas maltophilia, Clostridium difficile, Chlamydia species, Mycoplasma species, Legionella species, Bacteroides fragilis.

Сўрилиши

Препарат мушак орасига юборилганида цефуроксимнинг қондаги максимал концентрация (Cmax) 30-45 дақиқада эришилади.

Тақсимланиши

Плазма оксиллари билан богланиши 33% дан 50% гача (ўлчаш усулларига қараб). Цефуроксимнинг кўпчилик микроорганизмларнинг минимал бостирувчи концентрациясидан юқори концентрациялари суяк тўқимаси, синус тўқималари, бронхларнинг шиллиқ қаватлари, плевра суюқлиги, бўғим суюқлиги, интерстициал суюқлиги, ўт-сафро, балғам, синовиал ва кўз ичи суюқликларида мавжуд. Цефуроксим гемато-энцефал тўсиқдан ўтади.

Метаболизми

Цефуроксим метаболизга учрамайди.

Чиқарилиши

Цефуроксимнинг ярим чиқарилиш даври парентерал юборилганидан кейин тахминан 70 дақиқани ташкил этади.

Янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи хафтасида цефуроксимнинг ярим чиқарилиш даври катталарникига қараганда 3-5 марта узунроқ бўлиши мумкин.

Цефуроксим парентерал юборилганидан кейин 24 соат давомида деярли бутунлай (85-90%) сийдик орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади, бунинг устига препаратнинг кўп қисми – биринчи 6 соат давомида.

Цефуроксимнинг зардоб даражалари диализ вақтида камаяди.

Ўзига ҳос клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Жинси

Цефуроксимнинг фармакокинетикасида эркаклар ва аёллар ўртасида ҳеч қандай тафовутлар кузатилмаган.

Кекса ёшдаги беморлар

Кекса беморларда юборилганидан кейин цефуроксимнинг сўрилиши, тақсимланиши ва чиқарилиши, буйраклар фаолияти айнан бўлган анча ёш беморлар билан ўхшаш. Модомики кекса беморларда буйраклар фаолиятининг пасайиши кузатилар экан, цефуроксим дозасини танлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, буйраклар фаолиятини назорат қилиш зарур.

Болалар

Янги туғилган чақалоқларда цефуроксимнинг зардобдаги ярим чиқарилиш даври гестацион ёшига мувофиқ анча узайиши кўрсатилган. Бироқ катта ёшдаги болаларда (3 хафтадан катта) зардобдаги ярим чиқарилиш даври 60 дан 90 дақиқагача, катталарда кузатилгани сингари.

Буйрак етишмовчилиги

Цефуроксим асосан буйраклар орқали чиқарилади. Бундай антибиотикларни буйраклар фаолияти сезиларли даражада бузилган (масалан клиренси <20 мл/дақиқа) беморларда цефуроксимнинг дозасини унинг чиқарилишини анча секинлаштириш учун камайтириш лозим. Цефуроксим гемодиализ ва перитонеал диализ орқали самарали чиқарилади.

Жигар етишмовчилиги

Цефуроксим биринчи галда буйраклар орқали бартараф қилингани учун жигар етишмовчилиги цефуроксимнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатиши кутилмайди.

 

Ножўя таъсирлари жуда кам ҳолатларда намоён бўлади ва ўтувчи характерга эга.

Ножўя реакциялари қуйдаги классификацияга биноан частота оркали фарк килади: жуда тез-тез ≥1/10, тез-тез ≥1/100 – <1/10, тез-тез эмас ≥1/1000 – <1/100, кам ҳолларда ≥1/10000 – <1/1000, жуда камдан-кам ҳолларда <1/10000.

Тез-тез

- нейтропения, эозинофилия

- жигар ферментларининг транзитор ошиши

- инъекция жойидаги реакциялар (оғриқ, қўзғатувчи таъсир, тромбофлебит, флебит)

Тез-тез эмас

- лейкопения, гемоглобин концентрациясининг камайиши, Кумбснинг соҳта мусбат синамаси.

- тери тошмаси, эшак еми, қичишиш, ангионевротик шиш

- меда-ичак ттизими томонидан бузилишлар

- билирубин даражасининг транзитор ошиши (айниқса аввалги жигар патологияси мавжуд беморларда)

Кам ҳолларда

- Candida, Clostridium difficile авлод замбуруглари ўсишининг юқорилиги

- тромбоцитопения

- зардоб касаллиги, анафилактик шок

- дори этиологияли иситмали қалтироқ

Жуда камдан-кам ҳолларда

- гемолитик анемия

- агранулоцитоз

- интестинал нефрит

- анафилаксия, тиришишлар

- бронхоспазм

- тери васкулити

- кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин бўшлиғида оғрик ва спазмлар

- псевдомембраноз колит

- экссудатив кўп шаклли эритема, Стивенса-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми)

- креатинин, азот, даражасининг ошиши ва креатинин клиренси чикарилишининг камайиши

- эшитишнинг пасайиши

Ўта юқори сезувчанлик реакцияси

Бошқа бета-лактамли антибиотиклар қўлланилиши сингари цефуроксим қўлланганидан кейин оғир ва баъзан муқаррар ўта юқори сезувчанлик реакциялари қайд этилган. Оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганда Цефяпс препарати билан даволашни тўхтатиш ва зарур тезкор чор-тадбирларни қўллаш лозим.

Препаратни буюришдан олдин анамнезида цефуроксим, бошқа цефалоспоринлар ёки бета-лактамли антибиотикларга нисбатан оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари бор-йўқлигни аниқлаш керак.

Кучли таъсир кўрсатувчи диуретиклар ёки аминогликозидлар билан бир қавтдаги муолажаси

Цефалоспоринли антибиотикларнинг юқори дозасини бир вақтнинг ўзида кучли таъсир кўрсатувчи диуретиклар (фуросемид сингари) ёки аминогликозидлар билан муолажа олаётган беморларда алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Ушбу мажмуа қўлланилганида буйраклар фаолияти бузилиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Кекса ёшдаги ва буйраклар патологияси мажуд беморларда буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак.

Сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг ҳаддан зиёд ўсиши

Цефяпс препаратини қўллаш Candida нинг ҳаддан зиёд ўсишига олиб келиши мумкин. Давомий қўллаш шунингдек бошқа сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг (масалан, энтерококклар ва Clostridium difficile) ҳаддан зиёд ўсишига ҳам олиб келиши мумкин, бу эса препаратни бекор қилишни талаб қилиши мумкин. Цефуроксимни қўллаш билан боғлик псевдомембраноз колит ҳакида маълумотлар мавжуд. У енгил оғирлик даражасидан ҳаёт учун ҳавфли ҳолатларгача тафовут қилиниши мумкин. Ушбу ташҳисни Цефяпс препарати муолажаси давомида ёки ундан кейин ахлати суюқ келаётган беморларда гумон қилиш лозим. Бундай ҳолатларда Цефяпс препарати билан муолажани бекор қилиш ва Clostridium difficile га қарши самарали спецефик препаратларни буюриш керак. Перистальтикани бостирувчи дори препаратларини ишлатмаслик лозим.

Қорин пардаси инфекциялари

Фаоллик доирасини ҳисобга олган ҳолда цефуроксим алоҳида грамманфий бактериялар турларини даволаш учун тўғри келмайди.

Ташхисий синамалар натижаларига таъсири

Цефалоспоринлар эритроцитлар мембранаси юзасида сўриладиган ва препаратнинг таъсир кўрсатувчи моддасига қарши антитаналар билан ўзаро таъсир қилувчи антибиотиклар синфига тегишли, бу эса Кумбснинг соҳта мусбат реакцияси ёки гемолитик анемияга олиб келиши мумкин. Цефяпс препаратини қўллаш билан боғлиқ бўлган Кумбс синамасининг мусбат натижаси қон қуйишда мосликнинг кесишувчи намунаси натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Мис редукциясининг (Benedict, Fehling, Clinitest) лаборатор ташҳиси усулларини ишлатишда қисман оғиш бўлиши мумкин. Бу баъзи бошқа цефалоспоринлар қўлланганидаги соҳта мусбат натижаларга олиб келмайди. Цефяпс препаратини қабул қилаётган беморларда глюкозанинг қон/плазмадаги даражасини аниқлашда глюкооксидазали ёки гексокиназали синамаларни ишлатиш тавсия этилади, чунки феррицианидли синама соҳта мусбат натижаларни бериши мумкин.

Ёрдамчи моддалари ҳақида муҳим малумот.

Цефяпс, инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун натрий сақлайди. Буни натрий қабули чегараланган беморларда қўлланилаётганда ҳисобга олиш лозим.

Менингитни Цефяпс препарати ёрдамида даволашда баъзиларда эшитиш пасайишининг енгил ва ўрта даражадаги оғирликлари аниқланган, бунда орқа мия суюқлигида 18-36 соатлик терапиядан сўнг Haemophilus influenzae культураси ажралган. Бу сингари ҳолатлар шунингдек бошқа антибиотиклар қўлланилганида ҳам аниқланган, лекин уларнинг клиник аҳамияти маълум эмас.

Мушак орасига юборилгандаги оғриқ кўпинча юқори дозалари юборилганда пайдо бўлади, бироқ бу муолажани бекор қилишга сабаб бўлмаслиги керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препаратнинг ҳомилага эмбриотоксик ёки тератоген таъсири аниқланмаган, лекин Цефяпс препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Цефуроксим онага мушак орасига ёки вена ичига юборилганида йўлдошга ўтади ва ҳомила олди суюқлиги ҳамда киндик қонида терапевтик даражаларга етади.

Цефуроксим кўкрак сути орқали чиқарилади, шуниг учун препаратни эмизувчи оналарга буюрилаётганда эмизишни вақтинчалик тў[татиб туриш лозим. Шиллиқ қаватларнинг замбуруғли инфекциялар диареяси пайдо бўлиш ҳавфи мавжуд.

Автоулов воситаси ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Маълумотлар мавжуд эмас.

 

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирадиган бактериал инфекциялар:

-       юқори ва қуйи нафас йуллари инфекциялари (ўткир ва сурункали бронхитнинг ҳуружи, инфекцияланган бронхоэктазалар, пневмония, ўпкалар абсцесси, плевра эмпиемаси);

-       ЛОР аъзолари инфекциялари (шу жумладан ўткир ўрта отит, фарингит, тонзиллит, синусит, эпиглоттит);

-       сийдик чиқарув йўллари инфекциялари (уретрит, ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит, асимптоматик бактериурия), гонорея (ўткир гонококкли уретрит ва цервицит);

-       тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (шу жумладан рожа, целлюлит, пиодермия, импетиго, фурункулёз, флегмона, жароҳат инфекцияси, эризипелоид);

-       суяк ва бўғим инфекциялари (остеомиелит, септик артрит);

-       кичик чаноқ аъзолари инфекциялари (эндометрит, аднексит, цервицит);

-       қорин бўшлиғи, ўт-сафро йўллари ва меда-ичак тракти инфекциялари, сепсис, бактериал септицемия, перитонит, менингит, Лайм касаллиги (боррелиоз);

-       операциялар вақтидаги инфекцион асоратларни олдини олиш;

-       кўкрак қафасидаги, қорин бўшлиғидаги, тоз-сон ва бошқа бўғимлардаги (шуниндек, ўпка, юрак, қизилўнгач ва томирлардаги юкори даражали операцион асоратларда асоратб ортопедик операциялларда қўланилади )

Анаэроб қўзғатувчилар мавжудлигининг юқори эҳтимоллиги бор инфекцияларни даволаш ва олдини олишда цефуроксимни қўшимча мувофиқ антибактериал воситалар билан мажмуада қўллаш лозим.

Антибактериал воситаларни тўғри қўллаш ҳақидаги расмий тавсияларни ҳисобга олиш зарур.

- препаратнинг фаол компоненти ва бошка цефалоспоринли антибиотикларга нисбатан ўта юқори сезувчанлик, анамнезида бошқа бета-лактамли антибактериал препаратларга (масалан, пенициллинлар, монобактамлар ёки карбапенемлар) нисбатан оғир ўта юқори сезувчанлик реакциясининг мавжудлиги (масалан анафилактик реакция)

- лактация даври.

Лидокаинда эритилган цефуроксим куйдаги ҳолатларда мумкин эмас:

- лидокаинга ёки бошка маҳаллий амидли анестетикларга нисбатан аввал аниқланган юқори сезувчанлик;

- атриовентрикуляр юрак ритми ҳайдовчиси ўрнатилмаган блокадаси мавжуд беморлар;

- оғир юрак етишмовчилиги;

- вена ичига юбориш;

- 15 ёшгача ёки тана вазни 50 кг дан кичик бўлган болалар;

Шунингдек лидокаиннинг қўллаш бўйича йўриқномасидаги маълумотларни, айникса қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларини ҳам инобатга олиш керак.

Бошка антибиотиклар сингари Цефяпс эстрогенлар сўрилишини ва орал контрацептивлар самарасини камайтирган ҳолда ичак флорасига таъсир қилади.

Цефяпс препарати ферментатив усулларга асосланган глюкозани аниқловчи синамаларга таъсир қилмайди.

Бенедикт, Фехлинг ва Клинитест усуллари кўрсаткичларига қисман таъсир кўрсатиши аниқланган, шунга қарамасдан соҳта мусбат натижалар кузатилмаган.

Гексокиназа ва глюкозоксидазадан фойдаланган ҳолда глюкозани қонда аниқлаш ҳолатларида беморлар цефуроксим қабул қилаётганлари ҳакида маълумот беришлари керак. 

Цефяпс алкалин пикрат ёрдамида креатининнинг миқдорий аниқлашга таъсир қилмайди.

Потенциал нефротоксик препаратлар ва ҳалкали диуретиклар

Ҳалкали диуретиклар (фуросемид сингари) ёки потенциал нефротоксик препаратлар (аминогликозидли антибиотиклар сингари) қабул қилаётган беморларга цефалоспоринли юқори дозали препаратлар эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки бундай мажмуа қўлланилганида буйраклар фаолиятининг бузилишини истисно қилиб бўлмайди.

Перорал антикоагулянтлар билан мажмуада қўлланилиши халкаро нормалашган алоқанинг (ХНА) ортишига олиб келади.

Эритмаларнинг мутаносиблиги

Цефяпс 1% гача лидокаин сақловчи сув эритмалари билан мутаносиб.

Цефяпс препарати энг кенг қўлланиладиган инфузион эритмалар билан мутаносиб. Препарат ҳона ҳароратида қуйдаги эритмалар билан аралаштирилганида 24 соат давомида барқарор:

·    натрий хлориднинг 0,9% ли эритмаси;

·    декстрозанинг инъекция учун 5% ли эритмаси;

·    натрий хлориднинг 0,18% ли ва декстрозанинг инъекция учун 4% ли эритмаси;

·    декстрозанинг 5% ли ва натрий хлориднинг 0,9% ли эритмаси;

·    декстрозанинг 5% ли ва натрий хлориднинг 0,45% ли эритмаси;

·    декстрозанинг 5% ли ва натрий хлориднинг 0,225% ли эритмаси;

·    декстрозанинг инъекция учун 10% ли эритмаси;

·    Рингер эритмаси;

·    Рингер лактати эритмаси;

·    Хартман эритмаси.

Цефяпс препаратининг 0,9% ли натрий хлорид ва 5% ли декстроза эритмасидаги барқарорлиги, гидрокортизон натрий фосфати мавжудлиги билан бузилмайди.

Цефяпс препарати ҳона ҳароратида 24 соат давомида қуйдаги эритмалар билан мутаносиб ва барқарор:

- гепарин (10 ТБ/мл и 50 ТБ/мл) натрий хлориднинг 0,9% ли эритмасида;

- калий хлориди (10 мЭк/л и 40 мЭк/л) натрий хлориднинг 0,9% ли эритмасида.

Пробенецид рақобатдош сифатида буюрилса, цефуроксимнинг чиқарилиши секинлашади, бу эса унинг плазма зардобидаги даражасини ошишига олиб келади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат эритилганидан кейин 2-8°C сақланса бир сутка давомида барқарор.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

Куллаш усули: мушак орасига ёки вена ичига.

Вена ичига секин юборилади, 3-5 дақиқа мобайнида, шунингдек инфузия шаклида томчилатиб ёки оқим билан ҳам юбориш мумкин (30-60 минут мобайнида), ёки чуқур мушак орасига. Препарат билан муолажа ўтказиш давомийлиги касаллик оғирлиги ва унинг кечиши билан аниқланади.

Катталар ва тана вазни 40 кг дан юқори болалар: мушак орасига ёки вена ичига 750 мг, суткасига 3 марта. Анча оғир ҳолатларда препарат 1,5 г дозада вена ичига юборилади, суткасига 3 марта. Зарур ҳолатларда Цефяпс препарати ҳар 6 соатда юборилиши мумкин, суткалик дозаси эса 3 г дан 6 г гача бўлиши мумкин. Баъзи инфекцияларда Цефяпс препаратини 750 мг ёки 1,5 г дан юбориш самарали, суткасига 2 марта (мушак орасига ва вена ичига).

Тана вазни 40 кг дан кичик бўлган болалар: вена ичига суткасига 30-100 мг/кг, доза 3-4 га бўлиб юборилади. Кўпчилик инфекциялар учун оптимал дозаси суткасига 60 мг/кг ни ташкил килади.

Янги туғилган чақалоклар: вена ичига суткасига 30-100 мг/кг, доза 2-3 га бўлиб юборилади.

Гонорея

Бир марталик 1,5 г дозада юборилади (750 мг дан иккита дозаси мушак орасига ҳар ҳил инъекцион нуқталарга, иккала думба соҳаси мушакларига).

Бактериал менингит

Препарат сезувчи штаммлари чақирган бактериал менингитни даволашда монотерапия сифатида кўлланилиши мумкин.

Катталар ва тана вазни 40 кг дан юқори болалар: вена ичига 3 г дан ҳар 8 соатда.

40 кг дан кичик болалар: суткасига вена ичига 150-250 мг/кг дан, 3-4 га бўлиб юборилади.

Янги туғилган чақалоклар (1 ойгача): суткасига 100 мг/кг вена ичига.

Операциядан кейинги асоратларни олдини олиш

Катталар: қорин бўшлиги аъзолари, тос операцияларида ва ортопедик аралашувларида Цефяпс препарати 1,5 г дозада киритиладиган анестезия вактида юборилади. Операциядан 8-16 соатдан кейин қўшимча мушак орасига 750 мг Цефяпс препаратини юбориш мумкин. Юрак, ўпка, ҳалкум ва томирлар операцияларида киритиладиган анестезия вактида Цефяпс препарати вена ичига 1,5 г дозада юборилади, кейин 24-48 соат давомида 750 мг дан суткасига 3 марта мушак орасига.

 

 

Катталарнинг босқичли терапиясида

Пневмония: 1,5 г дан суткасига 2-3 марта (вена ичига ёки мушак орасига) 48-72 соат давомида кейинчалик цефуроксимнинг перорал дори шаклига ўтган ҳолда, 500 мг дан суткасига 2 марта, 7-10 кун давомида.

Сурункали бронхит ҳуружи: 750 мг Цефяпс суткасига 2-3 марта (вена ичига ёки мушак орасига) 48-72 соат давомида кейинчалик цефуроксимнинг перорал дори шаклига ўтган ҳолда, 500 мг дан суткасига 2 марта, 5-10 кун давомида.

Ҳар бир давр давомийлиги (парентерал терапия ва ичга қабул килиш) инфекция оғирлиги ва беморнинг умумий ҳолати билан аниқланади.

Ўзига ҳос клиник ҳолатлардаги қўллаш усули ва дозалари

Буйрак етишмовчилиги: Цефуроксим буйрак метаболизми орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида Цефяпс препаратининг дозасини камайтириш тавсия этилади. Креатинин клиренси минутига 20 мл юқори бўлган беморларда препаратнинг стандарт дозасини камайтириш зарурияти йўқ (750 мг-1,5 г дан суткасига 3 марта).

Катталарда буйрак етишмовчилигида Цефяпс дозасини тузатиш

Креатинин клиренси

Цефяпс препаратининг дозаси

>20 мл/минут

750 мг-1,5 г суткасига 3 марта

 10-20 мл/минут

750 мг суткасига 2 марта

<10 мл/минут

Суткасига 750 мг

Гемодиализдаги беморлар

Қўшимча 750 мг дозасини вена ичига ёки мушак орасига диализнинг ҳар бир сеансидан кейин юбориш лозим.

Буйрак етишмовчилиги мавжуд беморлар муттасил артериовеноз гемодиализда (CAVH) ёки юқори узлуксиз гемофильтрацияда (HF), интенсив терапия бирлигида.

750 мг дан кунига 2 марта. Куйи узлуксиз гемофильтрация учун буйрак фаолияти бузилганда тавсия қилинган дозаси юборилади.

Кекса ёшлилар: кекса ёшдаги беморларда мушак орасига ёки вена ичига юборилганида цефуроксимнинг сўрилиши, тарқалиши ва чиқарилиши, буйраклар фаолияти тенг қийматли бўлган анча ёшроқ беморлар билан ўхшаш. Модомики кекса беморларда буйраклар фаолияти бузилиши эҳтимоли юқори экан, уларга дозани аниқлаш алоҳида эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак ва буйраклар фаолиятини кузатиш тавсия қилинади.

Жигар етишмовчилиги: модомики цефуроксим асосан буйраклар орқали чиқарилар экан, жигарнинг бузилган фаолияти цефуроксимнинг фармакокинетикасига таъсири кутилмайди.

Инъекция учун эритма тайёрлаш

Суспензия оқ рангдан оқ-сариқ рангача бўлиши мумкин, эритманинг ранги – оқ сарғиш рангдан тўқ сариқ рангача. Препаратнинг ранги унинг самарадорлиги ва ҳавфсизлиги билан боғлиқ эмас.

Мушак орасига юбориш учун: Цефяпс флакони ичидаги 750 мг ни 3 мл, 1,5 г лиги 6 мл стерил инъекция учун сувда ёки лидокаиннинг 1% ли инъекция учун эритмасида эритилади. Хира суспензия ҳосил бўлгунча силкитилади.

Лидокаин педиатрик амалиётида эритма сифатида ишлатилмайди.

Вена ичига юбориш учун: 750 мг ли Цефяпс флакони 6 мл дан кам бўлмаган инъекция учун сувда эритилади ва бир жинсли модда ҳосил бўлгунча силкитилади. 1,5 г ли Цефяпс флакони 15 мл ли инъекция учун сувда эритилади.

Инфузион юбориш учун: флакон аввал 15 мл инъекция учун сувда эритилади, кейин 50-100 мл мутаносиб эритмага қўшилади. Ҳосил бўлган эритмани бевосита вена ичига ёки инфузия учун тизимга юбориш мумкин.

Тайёрланган эритмани тайёрланган захоти юбориш мақсадга мувофиқ. Агар бунинг иложи бўлмаса, эритма ва суспензияни 2°C-8°С ли ҳароратда (музлатгичда!) 24 соатгача сақлаш мумкин.

Симптомлари: бош мия қобиғи таъсирланишининг ошиши, тиришишлар ва кома ривожланиши билан бирга.

Даволаш: симптоматик. Гемодиализ ва перитонеал диализ самарали.

 

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

SEFYAPS poroshok 750mg N5 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
SEFYAPS poroshok 750mg N5 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
SEFYAPS poroshok 750mg N5 dori vositasi Balkanpharma-Razgrad AD tomonidan Bolgariya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
SEFYAPS poroshok 750mg N5 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
SEFYAPS poroshok 750mg N5 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
SEFURO poroshok 250mg
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
SEFROKS 500 tabletkalari 500mg N20
SEFROKS 250 tabletkalari 250mg N20
SETIL tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефуроксим ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Concept Pharmaceutical Limited, Индия произведено: Lupin Ltd
MEGASEF 750 poroshok 6ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Цефуроксим ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nobel Ilac Sanayii ve Ticaret A.S.
SEFUROFAST 750 poroshok 750mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vetnam
  • Faol modda: Цефуроксим ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Tenamyd Pharmaceutical Corporation
Narh: 49 300 so'mdan Batafsil
SEFUROFAST 1500 poroshok 1500mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vetnam
  • Faol modda: Цефуроксим ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Tenamyd Pharmaceutical Corporation
SEFROKS 500 tabletkalari 500mg N10
SEFROKS 250 tabletkalari 250mg N10
SEFURO tabletkalari 250mg N10
SEFVIN tabletkalari 250mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефуроксим ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Mediwin Pharmaceuticals
Narh: 58 000 so'mdan Batafsil
SEFVIN tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефуроксим ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Mediwin Pharmaceuticals
Narh: 91 800 so'mdan Batafsil
SETIL tabletkalari 250mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефуроксим ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Concept Pharmaceutical Limited, Индия произведено: Lupin Ltd
PROKSIM poroshok 750mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефуроксим ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Protech Biosystems Pvt. Ltd
ZINASEF poroshok 750mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Цефуроксим ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GlaxoSmithKline Export Limited, Великобритания произведено: GlaxoSmithKline Manufacturing S.p.A.
MEGASEF 250 poroshok 2ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Цефуроксим ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nobel Ilac Sanayii ve Ticaret A.S.
Ishlab chiqaruvchining dorilari
SLIDERON tabletkalari 16mg N20
Narh: 125 000 so'mdan Batafsil
TROKSEVAZIN kapsulalar 300mg N50
Narh: 220 000 so'mdan Batafsil
INFORIN AKTIV gel 40g 50mg/g+30mg/g
Narh: 90 000 so'mdan Batafsil
DOMETAKSIM poroshok 1000mg N10
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9