Roksera analoglari


Dori analoglarini taqqoslash Roksera

Roksera Mertenil Rozuvastatin
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Retseptli Retseptli Retseptli / Retsepsiz
Kategoriya

Yurak-qon tomir

Yurak-qon tomir

Yurak-qon tomir

Nojo'ya ta'sirlar
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
 

Бошқа дори препаратлари каби, бу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ бу барча пациентларда кузатилмайди.

Сиз бу ножўя самаралар ҳақида хабардор бўлиши муҳим. Одатда улар аҳамиятсиз ва маълум вақтдан сўнг ўтиб кетади.


Агар Сизда қуйидаги аллергик реакциялардан бири содир бўлса, Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг:

- Юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шишига боғлиқ бўлмаган нафас олишни қийинлашиши

- Ютинишни қийинлашишини чиқариши мумкин бўлган юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шиши

- Кучли тери қичишиши (пуфакларни пайдо бўлиши)


Бундан ташқари қуйидаги ҳолатлар юзага келганда Мертенил препаратини қабул қилиш тўхтатинг ва дарҳол шифокорни хабардор қилинг, агар Сизда мушакларда ғайриодатий зирқираб турадиган ва ўткир оғриқлар пайдо бўлса ва улар Сиз кутгандан ҳам узоқ давом этса. Мушак симптомлари катталарга қараганда, болалар ва ўсмирларда кўпроқ учрайди. Шунингдек, холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа дори препаратларини (статин) қўллаганда жуда кўп бўлмаган одамларда нохуш мушак самаралари аниқланган, бу эса кам ҳолларда рабдомиолиз номи билан танилган, баъзи ҳолларда ҳаёт учун хавфли бўлган мушаклар шикастланишига олиб келади.


Тез-тез учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 10 пациентдан бирида учрайди):

Бош оғриғи.

Қоринда оғриқ.

Қабзият.

Кўнгил айнишини ҳис этиш.

Мушакларда оғриқ.

Ҳолсизлик ҳисси.

Бош айланиши.

Сийдикда оқсил даражасини ошиши, бу одатда Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмаса ҳам мустақил равишда нормага қайтади (фақат Мертенилнинг 40 мг ли таблеткаси).

Қандли диабет. Агар Сизда қондаги глюкоза ва липидлар концентрацияси юқори бўлиши, ортиқча вазн ва артериал босим ошиши эҳтимоли мавжуд бўлса. Сиз ушбу препарат билан даволанаётганигизда шифокор Сизнинг аҳволингизни назорат қилиб туради.

Тез-тез учрамайдиган ножўя самаралар (тахминан 100 пациентдан бирида учрайди):

Тошма, қичима ва эшакеми.

Сийдикда оқсил даражаси ошиши, бу одатда Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмаса ҳам мустақил равишда нормага қайтади (фақат Мертенилнинг 5 мг, 10 мг ва 20 мг ли таблеткалари).


Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 1000 пациентлардан бирида учрайди):

Оғир аллергик реакциялар – юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шиши, ютиниш ёки нафас олишни қийинлашиши, кучли тери қичишиши (пуфакларни пайдо бўлиши) каби симптомларни ўз ичига олади. Агар Сиз ўзингизда аллергик реакция мавжуд деб ҳисобласангиз, Мертенил препарати қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Мушакларни шикастланиши. Агар Сизда мушакларда ғайриодатий зирқираб турадиган ва ўткир оғриқлар пайдо бўлса ва улар Сиз кутгандан ҳам узоқ давом этса, эҳтиёт чораларини кўриш мақсадида Мертенил препарати қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Қориндаги кучли оғриқ (меъда ости безининг яллиғланиши).

Қонда “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши.

Қонда тромбоцитлар миқдорини камайиши, бу эса қон кетиши ёки кўкаришлар пайдо бўлишига олиб келади.

Жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 10000 пациентдан бирида учрайди):

Сариқлик (терини ва кўз оқсилини сарғайиши).

Жигарни яллиғланиши (гепатит).

Сийдикда қон излари.

Қўл ва оёқларни увишиши (нейропатия).

Бўғимларда оғриқ.

Хотирани бузилиши.

Гинекомастия (эркакларда сут безларини катталашиши).

Тез-тезлиги номаълум

Депрессия.

Уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқусизлик ва даҳшатли тушлар кўриш).

Ҳансираш.

Йўтал.

Диарея (ични суюқ келиши).

Стивенс-Джонсон синдроми (тери шикастланишининг оғир шакли, оғиз бўшлиғи, кўз, жинсий аъзоларнинг пуфак ҳосил қилиб шикастланиши).

Шиш.

Периферик нейропатия (қўл ва оёқларда увишиш, санчиш, оғриш ёки ачишиш ҳисси).

Пайларни шикастланиши, баъзан уларни узилиш асоратлари.

Доимий мушак заифлиги.


Қуйидаги ножўя самаралар статин деб номланувчи ушбу гуруҳга кирувчи дори препаратларини қўллаганда қайд этилган:

- Жинсий фаолиятни бузилиши

- Нафас олишни бузилиши, шу жумладан доимий йўтал ва/ёки ҳансираш ёки иситма.

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Narh
Qadoqda soni 30
Dozasi 5мг
Narh* 38 800 so'm

Roksera bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Qadoqda soni 30
Dozasi 5мг
Narh* 26 000 so'm

Mertenil bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Qadoqda soni 30
Dozasi 10мг
Narh* 60 000 so'm

Rozuvastatin bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Mavjud qadoq turlari
  • Tabletkalar
  • Tabletkalar
  • Tabletkalar
Homiladorlik davrida qabul qilish
Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi
Bog'lik kasalliklarni davolash

Xolestirindan

Xolestirindan

«Roksera analoglar» dorisining ta'rifi Apteka.uz saytida qisqartilirlgan yoki rasmiy ko'rsatmalar bilan to'ldirilgan bo'lishi mumkin. Dorini sotib olishdan va ishlatishdan oldin siz shifokor bilan maslahatlashib, ishlab chiqaruvchi tomonidan tasdiqlangan izoh bilan tanishishingiz kerak.
×
×
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9