Экстракт:
Женьшен 50 мг
Экстрактлар:
Сибир женьшени 200 мг
Беда (люцерна) 500 мг
Доривор эмблика 800 мг
Грек шамбаласи 500 мг
Доривор эмблика иштаҳани қўзғатади, овқат ҳазмини яхшилайди, эритропоэзни ва оқсил биосинтезини кучайтиради, суяк дентини ва коллаген каби мезенхима тўқималарининг тўғри шаклланишига ёрдам беради. Кўп миқдордаги биологик фаол, табиий С витамини антиоксидант таъсир кўрсатади (эркин радикалларни ингибитори ҳисобланади). Иммуномодулятор таъсирга эга.
Беда (йўнғичқа) хлорид кислота ва пепсин ишлаб чиқилишини кучайтириш ҳисобига иштаҳани оширади. Умуммустаҳкамловчи таъсир кўрсатади, айниқса яллиғланиш ва юқумли касалликлар профилактикасида аҳамиятга эга. Стрессларга чидамлиликни оширади, чарчоқ ва депрессияда ёрдам беради. Сапонинлар қондаги холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам бериб, атеросклероз ривожланишини олдини олади, қон-томир тизимини мустаҳкамлайди. Беда (люцерна) келиб чиқиши турлича бўлган камқонликларни даволашга ёрдам берувчи хлорофилларга бой.
Грек шамбаласи (йўнғичқаси) умумий панкреатик секрецияни кучайтиради, овқат ҳазмини яхшилайди. Умумқувватловчи ва тетиклаштирувчи хоссаси мавжуд, организмнинг жисмоний кучини тиклайди. Гемоглобин даражасини оширади.
Сибирь женьшени (одамгиёҳ) кучайтирувчи ва тетиклантирувчи таъсирга эга. Бош мия тўқималари микроциркуляциясини (қон айланишини) яхшилаб, ақлий иш қобилиятини кучайтиради. Мушаклар иш қобилиятини оширади. Томирлар ички қобиғидаги алмашинув жараёнларини меъёрлаштириш ва томирларни кенгайтирувчи таъсири ҳисобига қон-томир тизимига ижобий таъсир қилади, атеросклеротик пилакчалар ҳосил бўлишини олдини олади.
• Асабийлашиш, ҳорғинлик ва чарчашни камайтиради.
• Стресс омилларига организм қаршилигини кучайтиради (стимуллайди).
• Организм ҳимоя кучларини фаоллаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди.
• Иштаҳани оширади.
• Касалликдан кейин тезроқ тузалишга ёрдам беради, ўтказилган касалликлардан сўнг организм ҳолатини яхшилайди.
• Яққол умуммустаҳкамловчи ва антиоксидант таъсирга эга.
Препарат овқатдан кейин қабул қилинади, қабул қилиш вақти – эрталаб ва кечқурун.
Даволаш курси 30 кун.
1 ёшдан18 ёшгача бўлганларга препарат сироп кўринишда тавсия этилади!