25 000 s`om dan
Dorixonalardan izlash34 000 s`om dan + yetkazish
Buyurtma berish28 000 s`om dan
Bron qilishИкки бўлакли Гингко экстракти – 50,0 мг
Осиё центелласи – 500,0 мг
Херпестис монниер – 50,0 мг
Кашнич (Кориандр) – 150,0 мг
Бигизсимон амомум – 150,0 мг
Доривор эмблика – 200,0 мг
Гинкго билоба миядаги қон айланишини ва миянинг кислород билан таъминланишини (антигипоксик хосса) яхшилайди. Қон томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга, бош мия тўқималаридаги микроциркуляцияни яхшилаб, тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади. Бош мия тўқималари ва периферик тўқималарга шишга қарши таъсир кўрсатади Нейромедиаторлар (норадреналин, дофамин, ацетилхолин) ажралишига ва уларнинг мембрана рецепторларига боғланиш қобилиятига таъсир кўрсатади. Ҳужайра мембранаси липидларининг оксидланишига тўсқинлик қилади ва эркин радикаллар таъсирини нейтраллайди (антиоксидант таъсир).
Осиё центелласи мия қон айланишини яхшилайди, мияни кислород билан таъминлайди ва шу билан ақлий қобилиятни оширади, фикрлаш жараёнини тезлаштиради, хотирани яхшилайди, бош оғриғини йўқотади, шунингдек, нутқ функциясини яхшилайди. Ақлий ва жисмоний чарчоқни йўқотиб, зўриқишни ва уйқусизликни даволайди.
Доривор эмблика бош мия томирларини кенгайтириб, мия қон айланишини кучайтиради. Пектин ёрдамида қондаги холестерин миқдорини камайтиради.
Кўп миқдордаги биологик фаол, табиий, енгил ҳазм бўладиган С витамини антиоксидант ва стрессларга чидамлилик таъсир кўрсатади.
Эритропоэзни ва оқсил биосинтезини кучайтиради, суяк дентини ва коллаген каби мезенхима тўқималарининг тўғри шаклланишига ёрдам беради. Овқат ҳазмини яхшилайди, иштаҳани оширади.
Бигизсимон амомум зўриқиш, чарчаш ва астенияда организм чидамлилигини ошириб, адаптоген таъсир кўрсатади. Организм умумий тонусини оширишга ёрдам беради. Иштаҳани оширади, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди
Кашнич (кориандр) овқат ҳазм қилишни кучайтиради. Тинчлантирувчи, спазмолитик, метеоризмни йўқотувчи ва ўт ҳайдовчи таъсирга эга.
Херпестис монниер эътибор ва хотира механизмига стимулловчи таъсир кўрсатади.
Асаб-руҳий стресс, зўриқиш ва чарчаш
Концентрация ва дезориентациянинг йўқолиши
Болаларда ақлий ва жисмоний ривожланишдан тўхташ
Функционал ақлий етишмовчилик
Бош айланиши, идрок йўқолиши
Нейрон алмашинуви ва капилляр қон айланишининг пасайиши
Ўрта даражадаги безовталик ва депрессия
Болалар – бир кунда 1 чой қошиқдан 2 маҳал
Препарат овқатдан кейин қабул қилинади
Даволаш курси 30 кун.