×
×
  • ASPIRIN C tabletkalari N10

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ASPIRIN C tabletkalari N10

Kategoriya:
- Og'riq qoldiruvchi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Germaniya
Faol modda:
Аскорбиновая кислота, Ацетилсалициловая кислота
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- Bayer Consumer Care AG
ATX kodi:
- N02ВА51
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

24 000 s`om dan
PENTALGIN tabletkalari N24 ОАО «Фармстандарт-Лексредства» Rossiya
30 000 s`om dan
ANALGIN inyeksiya uchun eritma 2ml 50% N5 Radiks, ЧНПП O'zbekiston
4 500 s`om dan
21 400 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
2 вишилловчи таблеткадан стрипда; 5 стрипдан йўриқнома билан бирга қутига жойланади.
Қон ва лимфа тизими томонидан: кам ва жуда кам ҳолларда: мия ички қон куйилишлари (айниқса назорат қилинмайдиган гипертензияси бўлган ва/ёки антигемостатик препаратларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда) каби жиддий қон кетишлари, улар алоҳида ҳолларда ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигининг оғир формалари бўлган пациентларда гемолиз ва гемолитик анемия. Қон кетишлари, хусусан, бурундан қон кетиши, милклардан қон кетиши ёки терига қон қуйилиши, сийдик-жинсий тизимидан узоқ вақт қон кетиши мумкин (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг). Қабул қилинганидан кейин ушбу самара 4-8 кун сақланиб туриши мумкин.

Меъда-ичак йўллари (МИЙ): тез-тез: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши; кам ҳолларда: меъда-ичак йўлларининг жуда кам ҳолларда перфорацияга олиб келиши мумкин бўлган ярали шикастланишлари; меъда-ичакдан қон кетишлари, улар жуда кам ҳолларда темир танқислиги анемиясига олиб келиши мумкин; меъда-ичак йўлларининг яллиғланиши.

Марказий нерв тизими (МНТ): бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, эшитишни пасайиши, онгни чалкашиши.

Сийдик чиқариш тизими: юқори дозаларда - гипероксалурия ва сийдик тошларини ҳосил бўлиши, буйракнинг гломеруляр аппаратини шикастланиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас: терининг ўта юқори сезувчанлик реакциялари; кам ҳолларда: терининг ўта юқори сезувчанлигининг оғир реакциялари (кўп шаклли экссудатив эритемагача авж олувчи).

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда: нафас йўллари, меъда-ичак йўллари, юрак-томир тизими томонидан, айниқса астматикларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари: қон босимини пасайиши, ҳансираш, ринит, бурун битиши, анафилактик шок, Квинке шиши.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – жигар кўрсаткичларини ошиши.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак функциясини бузилиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги.

Бундай симптомлар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Нохуш  реакциялар тўғрисида хабарларни тақдим этиш

Қандайдир нохуш реакциялар юз берган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Ушбу тавсиялар ҳар қандай юз бериши мумкин бўлган нохуш реакцияларга, шу жумладан йўриқномада келтирилмаган нохуш реакцияларга хам тааллуқлидир. Сиз шунингдек нохуш реакциялар тўғрисида, жумладан дори препаратларининг самарсизлиги тўғрисидаги маълумотни дори препаратларига нисбатан нохуш реакциялар бўйича миллий маълумот базасига хабар беришингиз мумкин. Нохуш реакциялар тўғрисида хабар бериб, Сиз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берган бўласиз.

 

Рецептсиз.
Ацетилсалицил кислотасини қўлланишига тааллуқли

-       бошқа анальгетиклар, яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши препаратларга ёки бошқа аллерген моддаларга юқори сезувчанликда;

-       аллергия (масалан, тери реакциялари, қичишиш, эшакеми), астма, пичан иситмаси, бурун полипози ёки сурункали респиратор инфекциялар бўлганида;

-       антикоагулянтлар билан бирга ёндош даволашда;

-       меъда ёки ичакнинг ярали шикастланишларида (анамнезда), ёки меъда-ичакдан қон кетишларига мойилликда;

-       жигар функциясини бузилишларида;

-       буйрак ва юрак-томир тизими функциясини бузилишларида (масалан, буйракнинг қон томир касалликлари, димланган юрак етишмовчилиги, дегидратация, йирик оператив аралашув, сепсис ёки катта геморрагик кўринишлар), чунки ацетилсалицил кислотаси буйрак функциясини бузилиши ва ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфини ошишига олиб келади;

-       хирургик аралашуви (жумладан тишни олиб ташлаш каби унча катта бўлмаган операциялар) олдидан, чунки қон кетиши кучайиши мумкин;

-       глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг оғир танқислиги бўлган пациентларда ацетилсалицил кислотаси гемолиз ёки гемолитик анемияни қўзғатиши мумкин. Ёрдам берувчи омиллар: катта доза, юқори тана ҳарорати ёки ўткир инфекция.

Аскорбин кислотасини қўлланишига тааллуқли

-       кальций оксалатидан сийдик тошларини ҳосил бўлишига мойилликда;

-       талассемияда, гемохроцитозда.

Бошқа эҳтиёткорлик чоралари

Битта вишилловчи таблетка 20,3 ммоль (466,4 мг) натрий сақлайди. Буни натрий миқдори назорат қилинадиган парҳезга (натрий/туз миқдори кам парҳез) риоя қилаётган пациентлар эътиборга олишлари керак.

Анальгетикларни узоқ муддат давомида қўлланиши бош оғриғига олиб келиши мумкин, у, қўшимча анальгетиклар билан даволашда давомли бош оғриғига олиб келиши мумкин. 

Анальгетикларни мунтазам қўлланиши буйрак етишмовчилигини ривожлаш хавфи билан кечувчи буйракни сурункали шикастланишига (анальгетик нефропатия) олиб келиши мумкин. Бу хавф айниқса, бир нечта турли анальгетикларни бир вақтда қўлланганда юқоридир.

Катта бўлмаган дозаларда ацетилсалицил кислотаси организмдан сийдик кислотасини чиқарилишини камайтиради, бу буйрак экскрециясини пасайишига мойиллиги бўлган пациентларда подагра хуружларининг сабабчиси бўлиши мумкин.

Болалар ва ўсмирлар

Юқори тана ҳарорати билан кечувчи касалликлари бўлган болалар ва ўсмирлар ацетилсалицил кислотасини фақат шифокор кўрсатмаси бўйича ва бошқа терапевтик чоралар натижа бермаган ҳолларда қўллашлари керак. Бундай касаллик бўлганида узоқ муддат қусишни кузатилиши, жуда кам учрайдиган, лекин ҳаёт учун хавфли бўлган ва дарҳол даволашни талаб этувчи Рейе синдромининг белгиси бўлиши мумкин.

Турли келиб чиқишга эга бўлган ўртача ёки кучсиз ифодаланган оғриқ синдромини (бош оғриғи, тиш оғриғи, хайз кўришдаги оғриқлар, инфекцияларда томоқдаги оғриқ, бўғимлар ва мушаклардаги оғриқлар) симптоматик даволаш учун. Инфекцион-яллиғланиш касалликларида тана ҳароратини ошишида қўлланилади.

Болалар ва ўсмирларда қўлланишига тааллуқли маълумотларга эътибор бериш тавсия этилади (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг).

- салицилатлар ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

- салицилатлар ёки бошқа НЯҚВ ни қабул қилиш оқибатидаги астма;

- меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичида);

- геморрагик диатезлар;

- гемофилия, тромбоцитопения;

- жигар, буйрак ва юрак функциясиини яққол бузилишлари;

- метотрексатни 15 мг дозада 1 ҳафта давомида ва ундан ортиқ бирга қўллаш;

- ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Таъсирини ножўя самаралари хавфини ошишига қадар қучайиши

-         антикоагулянтлар/тромболитиклар: ацетилсалицил кислотаси, агар уни тромболитик даволаш бошлангунича қабул қилинса, қон кетишлари хавфини ошириши мумкин. Шунинг учун тромболитиклар билан даволанишни режалаштираётган пациентларда ташқи ва ички қон кетиши белгиларига эътибор бериш керак.

–        тромбоцитлар агрегацияси ингибиторлари, масалан, тиклопидин, клопидогрел: қон кетиш хавфи ошади;

–        бошқа ностероид анальгетиклар/яллиғланишга қарши воситалар (ацетилсалицил кислотасининг кунига 3 г ва ундан ортиқ дозаларда): меъда-ичак йўлларида ярали шикастланишлар ва қон кетишларини ривожланиш хавфи ошади;

–        тизимли глюкокортикостероидлар (Аддисон касаллигида ўринбосар даволашда ишлатиладиган гидрокортизондан ташқари): меъда-ичак йўлларида ножўя самараларни ривожланиш хавфи ошади;

-         алкоголь: меъда-ичак йўлларида ярали шикастланишлар ва қон кетишларини ривожланиш хавфи ошади;

-         дигоксин: қон плазмасида концентрацияси ошади;

-         антидиабетик препаратлар: қонда глюкоза даражаси пасайиши мумкин;

-         метотрексат: организмдан чиқарилишини камайтиради ва салицилатлар томонидан оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқарилади;

-         вальпроат кислотаси: салицилатлар томонидан оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқарилади;

-         серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ): синергик самараси туфайли, меъда-ичак йўлларидан қон кетишларини ривожланиш хавфи ошади.

Таьсирини сусайиши

-         диуретиклар (ацетилсалицил кислотасининг кунига 3 г ва ундан ортиқ дозалари билан бирга);

-         ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари (ацетилсалицил кислотасининг кунига 3 г ва ундан ортиқ дозалари билан бирга);

-         уринозурик препаратлар (масалан, пробенецид, бензбромарон);

-         дефероксамин: аскорбин кислотаси билан бир вақтда қабул қилиш темирнинг тўқималарга нисбатан, айниқса миокардда токсиклигини ошириши ва юрак фаолияти декомпенсациясини чақириши мумкин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Вишилловчи таблетка 1 стакан сувда эритилади ва ичилади. Препаратни оч қоринга қабул қилиш мумкин эмас.

Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар: бир марталик доза 1-2 вишилловчи таблеткани ташкил қилади, максимал суткалик доза 6 таблеткадан ошмаслиги керак. Препаратни қабул қилиш орасидаги интервал 4-8 соат бўлиши керак, бир кунда 3 мартагача.

Даволаш давомийлиги (шифокор маслаҳатисиз) 4 кундан ошмаслиги керак.
Ўртача интоксикация: дозани ошириб юборилишининг ҳар қандай ҳолларида қулоқларни шанғиллаши, эшитишни бузилиши, терлаш, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва бош айланиши кузатилиши мумкин. Ушбу интоксикация дозани пасайтириш билан бартараф этилиши мумкин.

Оғир интоксикация: юқори тана ҳарорати, гипервентиляция, кетоз, нафас алкалози, метаболик ацидоз, кома, кардиоген шок, нафас етишмовчилиги, ўткир гипогликемия.

Даволаш: Заҳарланиш белгиларида қусишни чиқариш ёки меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ва сурги воситасини буюриш ҳамда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Интоксикацияни юз бериш эҳтимоли кекса ёшдаги пациентларда ва айниқса, кичкина болаларда юқоридир (дозани терапевтик ошириб юборилиши ёки беҳосдан интоксикация уларда ўлимга олиб келиши мумкин).

Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида препарат қабул қилинмаслиги керак, паст дозаларда (150 мг кўп эмас) фақат агарда шифокор тавсияси бўйича она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолда қисқа муддат қабул қилиш мумкин.

Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Простагландинлар синтезини ингибиция қилувчи препаратлар овуляция жараёнига таъсир кўрсатиб, аёлнинг фертиллигини ёмонлаштириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Бу даволашни тўхтатилишига асос бўлади.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ASPIRIN C tabletkalari N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ASPIRIN C tabletkalari N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ASPIRIN C tabletkalari N10 dori vositasi Bayer Consumer Care AG tomonidan Germaniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ASPIRIN C tabletkalari N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ASPIRIN C tabletkalari N10 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Ishlab chiqaruvchining dorilari
BEPANTEN PLYUS krem 5% 30g N1
Narh: 105 000 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N90
KLARITIN tabletkalari 10mg N10
Narh: 38 000 so'mdan Batafsil
Narh: 119 500 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60
Narh: 100 000 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS RIBKI pastilkalar jevatelnie N30
SUPRADIN KIDS MISHKI pastilkalar jevatelnie N30
Narh: 112 000 so'mdan Batafsil
Narh: 217 300 so'mdan Batafsil
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
Narh: 125 300 so'mdan Batafsil
Narh: 194 900 so'mdan Batafsil
Narh: 102 000 so'mdan Batafsil
Narh: 170 000 so'mdan Batafsil
BEPANTEN maz 5% 100g N1
Narh: 130 000 so'mdan Batafsil
BEPANTEN maz 30g 5%
Narh: 77 900 so'mdan Batafsil
RENNI jevatelnie tabletkalari so vkusom apelsina N24
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
Narh: 205 999 so'mdan Batafsil
Narh: 300 000 so'mdan Batafsil
TERAFLEKS kapsulalar N120
Narh: 362 900 so'mdan Batafsil
RELIF ADVANS maz 28,4g 200mg/g
Narh: 56 000 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9