Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.
1 600 s`om dan
Dorixonalardan izlash
Таркиби:
фаол модда: бендазол гидрохлорид - 10,0 г;
ёрдамчи моддалар: 96% ли этил спирти, хлорид кислотаси, глицерин, инъекция учун сув
1000 мл гача.
1 мл, 2 мл ёки 5 мл рангсиз шиша ёки полипропиленли ампулаларда.
10 ампулалар кўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қутига жойланади.
5 ёки 10 ампулалар контур уяли ўрамга жойланади.
1 ёки 2 контур уяли ўрам қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ўртача иммунитентни рағбатлантирувчи фаолликни намоён килиб, у иммун ҳужайраларда цГМФ даражаси ошиши билан ўзаро боғлик, бу етилган Т- ва В-лимфоцитлар пролиферациясини, улар томонидан бошқариш омиллари секрециясини, кооператив реакцияни ва ҳужайраларнинг эффектор функциялари фаоллашишини кучайтиради.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уриши, юрак соҳасидаги оғрик, узоқ вақт қўлланганда юракдан отилиб чиқаётган хажмини пасайиши туфайли ЭКГ кўрсаткичлари ёмонлашиши; артериал босим пасайиши.
Нафас тизими томонидан: қуруқ йўтал, тумов, нафас қийинлашиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, томоқда ачитиш.
Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, қичишиш, гиперемия, тошма, эшакеми. Умумий реакциялар: иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, юз қизариши.
Юборилган жойидаги реакциялар: маҳаллий оғриқ.
Фентоламин, клонидин, резерпин ва диуретиклар билан бир вақтда қўлланганда уларнинг гипотензив таъсири кучайиши кузатилади. p-адреноблокаторлар билан бевосита боғлиқ бўлган қон томирларнинг периферик қаршилиги ошиши олдини олади.
Яроқлилик муддати
2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.
Нерв тизими касалликларини даволашда суткада бир марта ёки кунора 5-10 кун давомида мушак ичига 5 мг дан қўлланади. Даволаш курси 3-4 ҳафтадан кейин такрорланади. Келгуси курслар ҳар 1-2 ойда ўтказилади.
Болалар
18 ёшгача бўлган болаларда самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак
Кекса ёш (юракдан отилиб чиқаётган хажмини пасайиши).
Даволаш: препаратни бекор қилиш керак. Ифодаланган гипотензияда бемор оёқлари кўтарилиб “ётган” ҳолатда артериал босими назорат қилингаи ҳолда трансфузион даволаш, қон томирни торайтирувчи воситалари буюрилади, симптоматик даволаш ўтказилади.