×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

EKVATOR tabletkalari 20mg/10mg N30

Kategoriya:
- Yurak-qon tomir
Ishlab chiqarilish joyi:
- Vengriya
Faol modda:
Амлодипин, Лизиноприл
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- ОАО «Гедеон Рихтер»
Vakil:
- Gedeon Richter
ATX kodi:
- C09BB03
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 2 ta dorixonasida topildi

ico 99 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash
Saqlash shartlari При температуре не выше 25 °C, в оригинальной упаковке. Хранить в недоступном для детей месте.
Продажа Retsept bo'yicha.
Yaroqlilik muddati (oy) таблетки 5 мг + 10 мг 5 мг + 10 — 4 года. таблетки 5 мг + 20 мг 5 мг + 20 — 3 года. таблетки 10 мг + 20 мг 10 мг + 20 — 3 года. Не применять по истечении срока годности, указанного на упаковке.
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: лизиноприл - 20,00 мг (лизиноприл дигидрат 21,76 мг кўринишида), амлодипин - 5,00 мг (амлодипин безилати 6,94 мг кўринишида);
ёрдамчи моддалар: магний стеарати; натрий крахмалгликоляти (А тури); микрокристаллик целлюлоза, 12-тури; микрокристалл целлюлоза, 101-тури.
 

Экватор таблеткалари фаол моддалар сифатида лизиноприл ва амлодипинга эга бўлган дозаси фиксация қилинган мажмуавий препаратлар ҳисобланади.

Амлодипин

Амлодипин - бу кальций ионларининг ўтишининг дигидропиридинли ингибитори (секин кальций каналларининг блокатори ёки кальций ионларининг антагонисти), уларни мембраналар орқали миокард ва томирларнинг мушак ҳужайраларига ўтишини блоклайди.

Амлодипиннинг антигипертензив таъсирининг механизми томирларнинг силлиқ мушакларига тўғридан-тўғри бўшаштирувчи таъсири билан ифодаланган.

Амлодипиннинг ҳар куни суткада бир марта қабул қилиниши артериал гипертензияси бўлган беморларда артериал қон босимининг 24 соат давомида вертикал ҳолатда қандай бўлса, горизонтал ҳолатда ҳам худди шундай бўлган клиник аҳамиятли пасайишига олиб келади. Таъсир этишнинг аста-секин бошланиши натижасида тезкор гипотензив самара бошланмайди. Амлодипин моддалар алмашинувига ёки қон плазмаси липидларининг концентрациясига бирор бир нохуш таъсирлар кўрсатмайди ва бронхиал астма, қандли диабет ва подаграси бўлган беморларни даволашда қўлланилиши мумкин.

Юрак етишмовчилиги бўлган беморларда (NYHA таснифи бўйича II-IV-синфи) амлодипин жисмоний юкламаларни кўтара олмаслик, чап қоринчанинг чиқариб юбориш фракцияси ва клиник симптомлар каби бўлган кўрсаткичлар бўйича ҳолатларнинг ёмонлашувини чақирмайди.

Дигоксин, диуретиклар ва ААФ ингибиторларини қабул қилувчи юрак етишмовчилиги бўлган беморларда (NYHA бўйича III-IV-синфи) амлодипиннинг қўлланилиши ўлим хавфи ёки касалланиш ва ўлимнинг комбинацияланган хавфининг ошишига олиб келмайди.

Худди шу популяцияда амлодипиннинг қўлланилиши ўпка шиши ривожланишининг юқори хавфи билан боғлиқ.

Лизиноприл

Таъсир кўрсатиш механизми

Лизиноприл пептидил дипептидаза ферменти ингибиторини ўзида акс этади. У ангиотензин  I ни вазоконстриктор пептидга, ангиотензин IIга айланишини тезлаштирувчи ангиотензинга айлантирувчи ферментни (ААФ) ни ингибиция қилади. Ангиотензин II шунингдек, буйрак усти бези пўстлоғи билан альдостероннинг секрециясини рағбатлантиради. ААФ ингибицияланиши ангиотензин II концентрациясининг пасайишига олиб келади, бунинг натижасида вазопрессор фаоллик пасаяди ва альдостероннинг секрецияси камаяди. Охиргисининг камайиши қон зардобида калийнинг мавжудлигини ошишига олиб келиши мумкин.

Модомики, лизиноприл артериал қон босимини пасайтиришининг механизми асосида, авваламбор, ренин-ангиотензин-альдостеронли тизимини бостириш ётади деб ҳисоблансада, лизиноприл ҳатто ренин даражаси паст артериал гипертензияси бўлган беморларда ҳам артериал қон босимини пасайтиради. ААФ брадикининни парчаловчи фермент кининаз II га ўхшаш. Кучли вазодилататор пептид бўлган брадикининнинг юқори концентрациялари лизиноприлнинг терапевтик самараларида роль ўйнашини ҳали аниқлаш керак бўлади.

 

Амлодипин

Сўрилиши, тақсимланиши ва плазма оқсиллари билан боғланиши

Терапевтик дозаларни ичга қабул қилгандан сўнг амлодипин яхши сўрилади, қон плазмасида максимал концентрацияларига препарат қабул қилингандан кейин 6-12 соат ўтиб эришилади. Баҳолашларга кўра мутлақо биокираолишлиги 64 дан 80% гачани ташкил қилади.

Тақсимланиш ҳажми таҳминан 21л/кг ни ташкил қилади. In vitro тадқиқотлари циркуляция қилиб турувчи амлодипиннинг таҳминан 97,5% плазма оқсиллари билан боғланишини кўрсатди.

Овқат истеъмол қилиниши амлодипиннинг биокираолишига таъсир кўрсатмайди.

Биотрансформация ва чиқарилиши

Плазмадан ярим чиқарилишининг терминал даври таҳминан 35-50 соатни ташкил қилади ва препаратни суткада бир марта қабул қилинишига мувофиқ бўлади. Амлодипин нофаол метаболитларни шакллантириш билан жигарда жадал метаболизмга учрайди, бунда дастлабки боғланишнинг 10%и ва метаболитларнинг 60% сийдик билан чиқарилади.

Беморларнинг махсус гуруҳларида фармакокинетик хусусиятлари

Жигар етишмовчилиги

Жигар етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда амлодипинни қўллаш ҳақидаги клиник маълумотлари жуда чегараланган. Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда амлодипин клиренси пасайган, бу ярим чиқарилиш даврини ошишига ва AUC нинг таҳминан 40-60% га ошишига олиб келади.

Кекса ёшдаги беморлар

Тадқиқотларнинг кекса ва ундан ёш иштирокчиларининг қон плазмасида амлодипиннинг максимал концентрациясига эришиш вақти деярли бир хил. Амлодипиннинг клиренсини пасайиш мойиллиги кузатилади, бу кекса беморларда AUC ва ярим чиқарилишнинг даврини ошишига олиб келади.

Турғун юрак етишмовчилиги бўлган беморларда AUC ва ярим чиқарилиши даврининг ошиши тадқиқот қилинувчи кекса ёш гуруҳи учун кутилганларга мувофиқ бўлган.

Лизиноприл

Лизиноприл - сульфгидрил гуруҳга эга бўлмаган, ичга қабул қилинганда фаол бўлувчи ААФ ингибитори.

Сўрилиш

Ичга қабул қилингандан сўнг қон зардобидаги лизиноприлнинг максимал концентрацияси таҳминан 7 соатдан сўнг кузатилади, бунда ўткир миокард инфаркти билан касалланган беморларда қон зардобида максимал концентрацияларга эришиш вақтининг аҳамиятсиз ошишига мойиллик кузатилган. Сийдик билан чиқарилиш тўғрисидаги маълумотларга асосан лизиноприл сўрилишининг ўртача даражаси таҳминан 25%ни ташкил қилади, турли беморларда дозанинг тадқиқот қилинган диапазонида (5 дан 80 мг гача) вариабеллик 6 дан 60% гачани ташкил этади. Юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда лизиноприлнинг мутлақо биокираолишлиги таҳминан 16% гача пасаяди. Лизиноприлнинг сўрилиши овқат истеъмол қилишга боғлиқ эмас.

Тақсимланиши

Лизиноприл қон зардоби оқсиллари билан боғланмайди, циркуляция қилувчи ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ)дан ташқари. Лизиноприлнинг гематоэнцефалик тўсиқ орқали умуман ўтмаслигини каламушлардаги тадқиқотлар кўрсатди.

Чиқарилиши

Лизиноприл метаболизмга учрамайди ва ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Лизиноприлнинг кўп маротабалик қўлланилишида ярим чиқарилишининг самарали даври 12,6 соатни ташкил қилади. Соғлом кўнгиллиларда лизиноприлнинг клиренси таҳминан
50 мл/мин ни ташкил қилади. Қон зардобида концентрациянинг пасайиши пролонгирланган терминал фазага эга, бу организмда препаратнинг тўпланишига имкон туғдирмайди. Мазкур терминал фаза, эҳтимол, ААФ билан тўйинганли боғланишни акс этади ва дозага нопропорционал.

Беморларнинг махсус гуруҳларида фармакокинетик хусусиятлари

Жигар етишмовчилиги

Жигар циррози мавжуд бўлган беморларда жигар функциясининг бузилиши лизиноприл сўрилишининг пасайишига олиб келди (сийдик билан чиқарилиши бўйича маълумотларга асосан таҳминан 30% га), бироқ, клиренсни пасайиши туфайли, соғлом кўнгиллилар билан қиёслаганда, препаратнинг таъсири ошди (таҳминан 50% га).

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак функциясининг бузилиши буйрак орқали чиқариладиган лизиноприлнинг чиқарилишини пасайтиради, аммо бу пасайиш тугунча орқали фильтрация тезлиги 30 мл/мин дан кам бўлгандагина клиник аҳамиятга эга бўлади. Енгил ва мўтадил буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси 30 дан 80 мл/мин) AUC нинг ўртача қиймати фақат 13% га ошади, шу қаторда оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси 5 дан 30 мл/мин гача) AUC нинг ўртача қиймати 4,5 мартага ошиши кузатилади. Лизиноприл гемодиализ ёрдамида организмдан чиқариб юборилиши мумкин. 4 соатлик гемодиализдан сўнг қон плазмасида лизиноприл концентрацияси ўртача 60% га пасайган, диализ клиренси эса 40 дан 55 мл/мин ни ташкил қилган.

Юрак етишмовчилиги

Соғлом кўнгиллиларга нисбатан юрак етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларнинг қон плазмасида лизиноприлнинг катта концентрацияси кўп (AUC нинг кўтарилиши ўртача 125% га), аммо сийдик билан чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларга асосан лизиноприлнинг сўрилиши уларда соғлом кўнгиллиларга нисбатан таҳминан 16% га пасаяди.

Кекса ёшдаги беморлар

Анча ёш иштирокчилар билан қиёслаганда кекса ёшдаги беморларнинг қон плазмасида лизиноприлнинг анча юқори концентрацияси ва тадқиқотнинг "қон плазмасида концентрация - вақт" қийшиқ чизиғи остидаги майдони учун (таҳминан 60% га кўпроқ) анча юқори қиймати кузатилади.

Мажмуавий препаратни қабул қилишда анча тез-тез содир бўлувчи ножўя реакциялар бош оғриғи (8%), йўтал (5%), ва бош айланишини (3%) ўз ичига олган. Ножўя реакциялар одатда енгил, транзитор бўлган ва кам ҳолларда даволашни тўхтатишга олиб келган.
Лизиноприл ва амлодипин билан алоҳида даволаш вақтида қуйидаги ножўя реакциялар (НПР) ҳақида хабар берилган:
Амлодипин
Жуда тез-тез (≥1/10)
- Периферик шишлар
Тез-тез (≥ 1/100 дан <1/10 гача)
- Уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи (айниқса даволашнинг бошида)
- Кўришнинг бузилиши (шу жумладан диплопия)
- Юрак уришини тезлашиши, тери гиперемияси
- Нафас қисилиши, қориндаги оғриқлар, кўнгил айниши, диспепсия, дефекация ритмининг ўзгариши (диарея ва ич қотиши)
- Тўпиқларнинг шишганлиги, мушакларнинг тортишиши, юқори чарчоқлилик, астения
Тез-тез эмас (≥1/1 000 дан <1/100 гача)
- Уйқусизлик, кайфиятнинг ўзгариши, ҳавотирлик, тушкунлик, хушни йўқотиш, тремор, дисгевзия, гипестезия, парестезия, қулоқдаги шовқин
- Аритмия (шу жумладан, брадикардия, қоринчали тахикардия, бўлма фибрилляцияси, артериал гипотензия
- Йўтал, ринит, қусиш, оғиздаги қуруқлик
- Алопеция, тери тошмалари, экзантема, пурпура, тери рангининг ўзгариши, гипергидроз, тери қичишиши, эшакеми, артралгия, миалгия, белдаги оғриқ
- Сийдик чиқаришнинг бузилиши, никтурия, сийдик чиқариш частотасини ошиши,
импотенция, гинекомастия
- Кўкракдаги оғриқ, оғриқ, лоҳаслик, тана вазнининг ошиши, тана вазнининг пасайиши
Камдан-кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1 000 гача)
- Онгни чалкашиши
Жуда кам ҳолларда (<1/10 000)
- Тромбоцитопения, лейкопения, аллергик реакциялар, гипергликемия
- Гипертонус, периферик нейропатия
- Миокард инфаркти, васкулит
- Панкреатит, гастрит, милкларнинг гиперплазияси, гепатит, сариқ касал, "жигар" ферментларининг фаоллигини ошиши (кўпинча холестазга мувофиқ келади)
- Мультишаклли эритема, ангионевротик шиш, эксфолиатив дерматит,
Стивенс–Джонсон синдроми, Квинке шиши, фотосенсибилизация
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин эмас)
- Экстрапирамидли бузилишлар
- Токсик эпидермал некролиз
Лизиноприл
Тез-тез (≥ 1/100 дан <1/10 гача)
- Бош айланиши, бош оғриғи, ортостатик самара, гипотензия, йўтал, диарея, қусиш
- Буйраклар функциясининг бузилиши
Тез-тез эмас (≥1/1 000 дан <1/100 гача)
- Кайфиятнинг ўзгариши, уйқунинг бузилиши, галлюцинациялар, вертиго, парестезия, дисгевзия
- Юқори хавф гуруҳидаги пациентларда артериал қон босимини ҳаддан зиёд пасайиши фонида, эҳтимол, миокард инфаркти, тахикардия, тезлашган юрак уриши, юқори хавф гуруҳидаги беморларда артериал қон босимининг ҳаддан зиёд пасайиши фонида, эҳтимол, мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, Рейно синдроми
- Ринит, қориндаги оғриқ, кўнгил айниши, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши, тери тошмалари, тери қичишиши
- Импотенция, юқори чарчоқлилик, астения
- Қон зардобида мочевинанинг ва креатининнинг концентрациясини ошиши, гиперкалиемия, "жигар" ферментларининг фаоллигини ошиши
Камдан-кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1 000 гача)
- Гемоглобинни ва гематокритнинг ошиши
- Антидиуретик гормоннинг ноадекват секрецияси синдроми (АДГ НСС)
- Онгнинг чалкашиши, ҳид билишлик қобилиятининг бузилиши
- Оғиздаги қуруқлик, Псориаз, эшакеми, алопеция, юқори сезувчанлик, юзнинг, қўлларнинг ва оёқларнинг, лабларнинг, тилнинг, овоз тирқишининг ангионевротик шиши
Жуда кам ҳолларда (<1/10 000)
- Суяк-мия қон ҳосил қилинишининг бостирилиши, агранулоцитоз, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, гемолитик анемия, анемия, лимфаденопатиялар, аутоиммун бузилишлар, гипогликемия
- Бронхоспазм, аллергик альвеолит/ эозинофил пневмония, синусит
- Панкреатит, интестинал ангионевротик шиш, гепатит - гепатоцеллюляр ёки холестатик, сариқ касал, жигар етишмовчилиги
- Токсик эпидермал некролиз, Стивенс–Джонсон синдроми, мультишаклли эритема, вульгар қавариқ, юқори терлашлик, терининг яхши сифатли лимфаденози*
- Олигурия/анурия
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин эмас)
- Депрессия симптомлари, хушидан кетиш
* Қуйидаги симптомлардан бирини ёки бир нечтасини ўз ичига олиши мумкин бўлган симптоммажмуалар ҳақида хабар берилган: талваса, васкулит, миалгия, артралгия/артрит, антинуклеар антителаларга (АНА) ижобий таъсири, эритроцитларнинг чўкиш тезлигининг (ЭЧТ) ошиши, эозинофилия ва лейкоцитоз, тери тошмалари, фотосенсибилизация ёки тери томонидан бошқа ўзгаришлар.
Тахмин қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабар
Препаратни рўйҳатдан ўтказилгандан кейин тахмин қилинган нохуш реакциялар ҳақидаги хабар жуда муҳим роль ўйнайди ва дори препаратининг "фойда/хавф" нисбатини кузатишни давом эттиришга имкон беради. Тиббиёт ходимларига ҳисоботнинг миллий тизими ёрдамида тахмин қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабар бериш тавсия этилади.
Махсус огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари
Амлодипин билан боғлиқ:
Гипертоник кризда амлопидиннинг қўлланилишининг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрнатилмаган.
Юрак етишмовчилиги
Юрак етишмовчилиги бўлган беморларда амлодипинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлади. Узоқ муддатли плацебо-назорат қилинувчи тадқиқотлардаги амлодипинни қабул қилувчи беморлар гуруҳида оғир юрак етишмовчилиги бўлган беморларда (Нью-Йорк кардиологик уюшма, NYHA, таснифи бўйича III ва IV- синфи), ўпка шиши плацебо қабул қилувчи беморлар гуруҳига нисбатан кўпроқ қайд қилинган (Фармакодинамикаси бўлимига қаранг).
Кальций каналлари блокаторларини, шу жумладан, амлодипинни, димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, модомики улар юрак-қон томир ҳодисаларини ва келажакда ўлим хавфини ошириши мумкин.
Жигар етишмовчилиги
Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда амлодипинни ярим чиқарилиш даврининг узайиши ва AUC қийматининг ошиши қайд этилган, бироқ дозаланишга нисбатан мувофиқ тавсиялар ишлаб чиқарилмаган. Шунинг учун амлодипинни дозалаш диапазонида минимал доза билан бошлаш зарур ва даволашни бошлаш ва дозани оширишни эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган беморларда дозанинг аста-секин титрациялаш ва беморларни синчковлик билан кузатиш талаб этилиши мумкин.
Кекса ёшдаги беморлар
Кекса ёшдаги беморларда дозани эҳтиёткорлик билан ошириш керак бўлади (Қўллаш усули ва дозалар ва Фармакокинетикаси бўлимларини қаранг).
Буйрак етишмовчилиги
Бундай беморларга амлодипинни оддий дозаларда буюриш мумкин. Қон плазмасида амлодипин концентрациясини буйрак етишмовчилиги даражаси билан корреляция қилинмайди. Амлодипин диализ ёрдамида чиқарилмайди.
Лизиноприл билан боғлиқ:
Симптоматик гипотензия
Симптоматик гипотензия асоратланмаган артериал гипертензияси бўлган беморларда кам ҳолларда кузатилади. Агар беморда, масалан, диуретикларни қабул қилиш, ош тузини чегаралаш билан диета, диализ, диарея ёки қусиш, ёки оғир ренин-мойил артериал гипертензия натижасида циркуляция қилинувчи қоннинг ҳажми пасайган бўлса, лизиноприлни қабул қилувчи артериал гипертензияси бўлган беморларда артериал гипотензия бўлиш эҳтимоли мавжуд (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига ва Ножўя таъсирлар бўлимига қаранг). Буйрак етишмовчилиги билан ҳамрохлик қилувчи ёки ҳамрохлик қилмайдиган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда симптоматик гипотензия кузатилган. Ушбу ҳодиса юрак етишмовчилигининг анча оғир даражаси бўлган беморларда кўпроқ эҳтимолли ва ҳалқали диуретикларнинг анча юқори дозаларини қабул қилиш, гипонатриемия ёки функционал буйрак етишмовчилигинг натижаси ҳисобланади. Даволашнинг бошида ва дозаларни коррекциялашда симптоматик гипотензия ривожланиши юқори бўлган гуруҳдаги беморларнинг ҳолатини мониторингини синчковлик билан ўтказиш зарур. Шу билан бирга тавсиялар миокард инфарктига ёки миянинг қон айланишини ўткир бузилишига олиб келиши мумкин бўлган артериал қон босими ҳаддан зиёд пасайиб кетган юракнинг ишемик касаллиги ёки цереброваскуляр касаллиги бўлган беморларга ҳам таалуқли бўлади.
Артериал гипотензия ривожланиши вазиятида беморни чалқанчасига ётқизиш ва, зарурат туғилганида, физиологик эритманинг томир ичига инфузиясини ўтказиш керак бўлади. Транзитор гипотензив реакция одатда артериал қон босимини оширгандан кейин циркуляция қилувчи қоннинг ҳажми оширилгандан сўнг дарҳол қўллаш мумкин бўлган лизиноприлни келажакда қўлланилиши мумкин эмас деб ҳисобланмайди.
Юрак етишмовчилиги, меъёрдаги ёки пасайган артериал қон босими бўлган баъзи беморларда лизиноприл қўлланилишида тизимли артериал қон босимининг қўшимча пасайиши кузатилиши мумкин. Ушбу самара кутилувчи ҳисобланади ва одатда даволашни тўхтатишни талаб этмайди. Агар артериал гипотензия симптоматик бўлиб қолса, лизиноприлнинг дозасини пасайтириш ёки қўлланилишининг тўхтатилиши талаб этилиши мумкин.
Ўткир миокард инфарктида артериал гипотензия
Вазодилататорлар билан даволашдан кейин гемодинамиканинг кейинги жиддий ёмонлашиши хавфига мойил ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда лизиноприл билан даволашни бошлаш керак эмас. Булар систолик артериал қон босими 100 мм.сим.уст. ёки ундан паст ёки кардиоген шоки бўлган беморлардир. Агар систолик артериал қон босими 120 мм.сим.уст. ва ундан пастини ташкил этаётган бўлса, миокард инфарктидан кейин биринчи 3 кун давомида дозани пасайтириш керак бўлади. Агар систолик артериал қон босими 100 мм.сим.уст. ёки пастроқни ташкил этаётган бўлса, ушлаб турувчи дозаларни 5 мг гача ёки вақтинчалик 2,5 мг гача камайтириш керак бўлади. Артериал гипотензия сақланиб қолиниши вазиятида (систолик артериал қон босими 90 мм. сим.уст. пастроқда 1 соатдан ошиқроқ сақланиб қолади) лизиноприлни бекор қилиш зарур бўлади.
Аортал ва митрал клапан стенози/гипертрофик кардиомиопатия:
Бошқа ААФ ингибиторлари вазиятидагидек, митрал клапан стенози ва аортал стеноз ёки гипертрофик кардиомиопатия каби чап қоринча чиқиш тракти обструкцияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак бўлади.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак етишмовчилиги вазиятида (креатинин клиренси <80 мл/мин) лизиноприлнинг бошланғич дозасини пациентдаги креатинин клиренсига боғлиқ ҳолда, кейин эса даволашга беморнинг реакциясига боғлиқ ҳолда танлаш керак бўлади. Калий мавжудлиги ва креатинин концентрациясининг рутин назорати бундай беморларнинг стандарт тиббий даволаш амалиётининг қисми ҳисобланади.
Юрак етишмовчилиги бўлган беморларда ААФ ингибиторлари билан даволашни бошлагандан кейин артериал гипотензия буйраклар функциясининг кейинги ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Бундай вазиятларда, одатда, акс ҳолига қайтарилувчи ўткир буйрак етишмовчилиги ҳақида хабар берилган.
Ангиотензинга айлантирувчи ферментлар ингибиторларини қабул қилган буйрак артерияларининг икки томонлама стенози ёки ягона буйракнинг артерия стенози бўлган баъзи беморларнинг қонида, одатда, даволашни тўхтатганда акс ҳолига қайтувчи, мочевина концентрациясининг ва қон зардобида креатининнинг ошиши кузатилган. Бунинг, айниқса, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтимоли мавжуд. Ҳамрохлик қилувчи вазоренал артериал гипотензия вазиятида оғир артериал гипотензиянинг ва буйрак етишмовчилиги ривожланишининг юқори хавфи мавжуддир. Бундай беморларда даволашни синчков тиббий кузатув остида паст дозалардан бошлаш ва дозани эҳтиёткорлик билан титрлаш керак бўлади. Модомики, диуретиклар билан даволаш юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг ривожланишига ёрдам бериши мумкинлиги боис уларнинг қўлланилишини бекор қилиш керак, бунда лизиноприл билан терапиянинг биринчи ҳафталари давомида назорат қилиш зарур бўлади.
Яққол кўринмас олдинги вазоренал гипертензияли артериал гипертензияси бўлган баъзи беморларда қонда мочевина концентрациясининг ва қон зардобида креатининнинг ошиши қайд этилган, одатда аҳамиятсиз ва транзитор, айниқса лизиноприл бир вақтда диуретик билан қўлланилган вазиятда. Бу хусусият аввал буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтимолли. Дозани пасайтириш ва/ёки диуретикни ва/ёки лизиноприлни бекор қилиниши талаб этилиши мумкин.
Ўткир миокард инфарктида қон зардобида креатинин концентрацияси 177 микромоль/л ва/ёки 500 мг/24 соатдан юқори бўлган протеинурия каби аниқлаштирилган буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда лизиноприл билан даволашни бошлаш керак бўлмайди. Лизиноприл билан даволаш вақтида буйраклар функциясининг бузилиши ривожланиши вазиятида (зардобда креатинин концентрацияси 265 микромоль/л дан ортиқ бўлиши ёки даволашни бошлагунга қадар мувофиқ мазмундан икки марта ортиқ бўлиши) шифокор лизиноприлни бекор қилинишини мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиши керак.
Юқори сезувчанлик, ангионевротик шиш
ААФ ингибиторларини, шу жумладан лизиноприлни, қабул қилувчи беморларда юзнинг, қўл ва оёқларнинг, лабларнинг, тилнинг, товуш чиқарувчи оралиқнинг ва/ёки ҳиқилдоқнинг ангионевротик шиши кам учраган вазиятлари ҳақида хабар берилган. Даволаш вақтида ҳар қандай пайт ангионевротик шишиш вужудга келиши мумкин. Бундай вазиятларда беморни чиқариб юборгунга қадар ҳамма симптомларни ҳал этилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун лизиноприлни дарҳол бекор қилиш, мувофиқ даволашни буюриш, тиббий кузатувни таъминлаш керак бўлади. Ҳаттоки нафас олиш етишмовчилиги билан ҳамрохлик қилувчи тилнинг шиши вазиятида беморларга узоқ муддатли кузатув талаб этилиши мумкин, модомики, антигистамин препаратлар ва кортикостероидлар билан даволаш етарлича бўлмаслиги мумкин.
Жуда кам ҳолларда ҳиқилдоқнинг шиши ёки тилнинг шишиши билан боғлиқ бўлган ангионевротик шишиш натижасида ўлим вазиятлари ҳақида хабар берилган. Тилнинг, товуш чиқарувчи оралиқнинг ва ҳиқилдоқнинг шикастланиши бўлган беморларда нафас олиш йўллари обструкцияси вужудга келиши мумкин, айниқса, аввал нафас олиш йўлларида операцияни бошидан ўтказган беморларда. Бундай вазиятларда шошилинч тиббий ёрдамни дарҳол кўрсатиш керак бўлади. У ўз ичига адреналинни юборилишини ва/ёки нафас олиш йўлларини эркин ўтказувчанлигини қўллаб туришни олиши мумкин. Бемор симптомларнинг тўлиқ ва барқарор йўқолгунича шифокорнинг синчков кузатуви остида бўлиши керак.
Ангиотензинга айлантирувчи ферментлар ингибиторлари бошқа ирққа мансуб беморларга қараганда негроид ирқига мансуб беморларда кўпроқ ангионевротик шишишни чақириши мумкин.
ААФ ингибиторлари билан даволашга боғлиқ бўлмаган аввал ангионевротик шиш кузатилган беморлар ААФ ингибиторини қабул қилишда ангионевротик шиш ривожланишининг юқори хавфига дучор бўлишлари мумкин (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг).
Сут эмизувчиларнинг ҳужайраларида рапамицин нишони ингибиторлари (mTOR - Mammalian Target of Rapamycin) (масалан, сиролимус, эверолимус, темсиролимус) билан бир вақтда қўлланилиши
mTOR ингибиторларини (масалан, сиролимус, эверолимус, темсиролимус) қўлловчи беморларда ангионевротик шишни (нафас олиш бузилишлари ва уларсиз нафас йўлларининг ва тилнинг шишиши) ривожланишининг юқори хавфи мавжуд (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).
Гемодиализда бўлган беморларда анафилактик реакциялар
Юқори сингувчан юқори оқувчи диализ мембраналарини қўллаш билан диализда бўлган (масалан, AN 69) ва бир вақтда ААФ ингибиторларини қабул қилган беморларда анафилактик реакциялар бўлганлиги ҳақида хабар берилган. Бундай беморларда бошқа турдаги диализ мембраналарни ёки бошқа синфдаги гипотензив препаратни қўллаш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш зарур бўлади.
Паст зичликдаги липопротеинларнинг (ПЗЛП) аферези вақтида анафилактоид таъсирлар
Камдан-кам вазиятларда декстран сульфат билан паст зичликдаги липопротеинларнинг (ПЗЛП) аферези вақтида ААФ ингибиторларини қабул қилувчи беморларда ҳаётга таҳдид солувчи анафилактоид реакциялар вужудга келган. Бундай реакциялар аферазанинг ҳар бир муолажасидан аввал ААФ ингибиторларини вақтинчалик бекор қилиш йўли билан бартараф этилган.
Десенсибилизация
Пардақанотлилар (масалан, Hymenoptera venom) заҳари билан десенсибилизация вақтида ААФ ингибиторини қабул қилувчи беморларда турғун анафилактик реакциялар вужудга келади. Бундай беморларда ААФ ингибиторларини вақтинчалик бекор қилиниши ёрдамида анафилактик реакцияларнинг олди олинган ва ушбу дори воситасини тасодифан қабул қилишдан кейин қайта ривожланган.
Жигар етишмовчилиги
ААФ ингибиторларини қабул қилинишида жуда ҳам камдан-кам вазиятларда холестатик сариқ касал бошланган, фульминант некрозгача ривожланган ва (баъзида) ҳалокатли натижаларга олиб келган синдром билан ҳамрохлик қилган. Ушбу синдромнинг ривожланиш механизми номаълум. Лизиноприл қабул қилган сариқ касал ривожланган ёки "жигар" ферментларининг фаоллиги аҳамиятли ошган беморларга лизиноприлни қабул қилишни бекор қилиш ва мувофиқ тиббий кузатув остида бўлиш зарур бўлади.
Нейтропения/агранулоцитоз
ААФ ингибиторларини қабул қилган беморларда нейтропения/агранулоцитоз, тромбоцитопения ва анемия ҳақида хабар берилган. Буйраклар функцияси бошқа оғирлаштирувчи омилларсиз меъёрда бўлган беморларда нейтропения камдан-кам ривожланади. Нейтропения ва агранулоцитоз акс ҳолига қайтувчи ҳисобланади ва ААФ ингибиторларини бекор қилингандан кейин ғойиб бўлади.
Уловчи тўқималарнинг тизимли касалликлари бўлган беморларга, иммунодепрессантлар билан даволашда, ёки ушбу оғирлаштирувчи омилларни бириктирилишида, айниқса буйраклар функциясининг олдиндан бузилиши мавжудлигида махсус эҳтиёткорлик билан буюриш керак бўлади. Ушбу беморларнинг баъзиларида жадал антибиотикотерапиясининг таъсирига берилмаган бир нечта вазиятларида жиддий юқумли касалликлар ривожланган. Бундай беморларда лизиноприл билан даволаш вақтида даврий лаборатор тадқиқотлар (лейкоцитар формулани ҳисоблаш билан қон таҳлили) ўтказилиши, ҳамда юқумли касалликларнинг биринчи аломатларини пайдо бўлиши ҳақида хабар бериш зарурати ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари тавсия этилади.
Ренин-ангиотензин-альдостеронли тизимнинг (РААТ) иккиламчи блокадаси
ААФ ингибиторлари, АРБ II ёки алискиренни ҳамрохликда қўлланилиши мавжуд бўлган маълумотлар асосида гипотония, гиперкалиемия ва буйраклар функциясининг бузилишлари (шу жумладан, ўткир буйрак етишмовчилиги) ривожланиш хавфини оширади. Шу сабаб бўйича ААФи, АРБ II ёки алискиренни ҳамрохликда қўлланилиши йўли билан РААТнинг иккиламчи блокадаси тавсия этилмайди (Дориларнинг ўзаро таъсири ва Фармакодинамика бўлимларига қаранг).
Агар РААТнинг иккиламчи блокадаси мутлақ кўрсатилган бўлса, мутахассиснинг синчков кузатуви ва буйраклар функциясининг, сув-электролит мувозанатнинг, артериал қон босимнинг мажбурий мониторинги зарур бўлади.
Диабетик нефропатияси бўлган беморларда ААФи ва АРБ II ҳамрохликда қўлланилиши керак бўлмайди.
Ирқ
Негроид ирқига мансуб беморларда бошқа ирқий мансубликдаги беморларга қараганда ангиотензинайланувчи фермент ингибиторлари ангионевротик ишишни бошқа ирққа нисбатан тез-тез келтириб чиқаради. ААФнинг бошқа ингибиторлари билан вазиятлардагидек, негроид ирқига мансуб беморларда бошқа ирққа мансуб беморларга қараганда артериал босимни пасайтиришга нисбатан лизиноприл анча самарасиз бўлиши мумкин, бу, эҳтимол, артериал гипертензия билан аъзият чекаётган негроид ирқига мансуб беморларда рениннинг паст даражаси ҳолатининг анча юқори частотада учраши билан ифодаланган.
Йўтал
ААФ ингибиторларини қўллашда йўтал ҳосил бўлиши ҳақида хабар берилган. Йўтал одатда номаҳсул, персистирланувчи бўлади ва препаратни бекор қилгандан кейин ўтиб кетади. ААФ ингибиторларини қабул қилиш билан индуция қилинган йўтални йўталнинг дифференциал ташҳисида ҳисобга олиш зарур бўлади.

Хирургик аралашув/анестезия
Кенг шошилинч аралашув ўтказилувчи беморларда ёки артериал гипертензияга олиб келувчи препаратлар билан умумий анестезия вақтида лизиноприл рениннинг компенсаторли ташлаб юборилишидан кейин ангиотензин IIни ҳосил бўлишини блоклаши мумкин. Агар, эҳтимол, юқорида келтирилган механизм натижасида артериал гипонтензия ривожланаётган бўлса, циркуляция қилинувчи қоннинг ҳажмини ошириш билан коррекциялашни ўтказиш мумкин.
Гиперкалиемия
ААФ ингибиторларини, шу жумладан, лизиноприлни қабул қилган баъзи беморларда қон зардобида калий таркибининг ошиши кузатилган. Гиперкалиемия ривожланиши бўйича хавф гуруҳини буйрак етишмовчилиги, 2-турдаги қандли диабети бўлган беморлар ёки бир вақтда таркибида калийга эга бўлган диуретикларни, калийга эга бўлган озиқавий қўшимчалар ёки калийга эга бўлган туз турдошларини қабул қилувчи беморлар, ҳамда қон зардобида калий таркибини оширишга қодир бўлган бошқа препаратларни (масалан, гепарин, ҳамда триметоприм/сульфаметоксозол каби машҳур бўлган ко-тримаксазол) қабул қилувчи беморлар ташкил қилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган препаратларни бир вақтда қўллаш зарурати мавжуд бўлган вазиятда қон зардобида калийнинг таркибини мунтазам назорат қилиб бориш тавсия қилинади (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).
Қандли диабети бўлган беморлар
Ичга гипогликемик препаратларни қабул қилувчи ёки инсулин олувчи қандли диабети бўлган беморларда ААФ ингибитори билан даволашнинг биринчи ойи давомида гликемиянинг пухта назоратини амалга ошириш керак бўлади (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).
Литий препаратлари
Одатда, литий ва лизиноприл препаратларининг комбинацияси тавсия қилинмайди (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш
Ҳомиладорлик
Экватор препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш тавсия этилмайди; ушбу препарат ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида қўлланилиши мумкин эмас.
Адекват назорат қилинувчи клиник тадқиқотларда лизиноприлни ва амлодипинни ҳомиладор аёлларга қўлланилишининг тажрибаси мавжуд эмас. Бироқ иккала фаол моддаларнинг қўлланилиши тавсия этилмайди ёки қўлланилиши мумкин эмас (фаол моддаларга нисбатан маълумотларни қуйида кўринг).
Ҳомиладорлик тасдиқланганда Экватор препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш зарур ва зарурат бўлганда муқобил даволаш бошлансин (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Ҳомиладорлик вақтида Экватор препаратини қабул қилинишини бошлаш керак бўлмайди. Агар Экватор препарати билан даволашни давом эттириш зарур этиб тан олинганда, ҳомиладорликни режалаштираётган бемор аёлларни ҳомиладорлик даврида қўлланилиши хавфсизлиги маълум бўлган профилли муқобил гипотензив воситаларга ўтказиш зарур бўлади.
Амлодипинни қўлланилиши
Ҳомиладор аёлларда амлодипинни қўлланилиши хавфсизлиги аниқланмаган.
Ҳайвонлардаги тадқиқотларда юқори дозаларни қўллашда репродуктив токсиклик кузатилган.
Ҳомиладорликда қўлланилиши фақат анча хавфсиз муқобил даволаш мавжуд бўлмаганда, ҳамда она ва ҳомила учун касалликни ўзи катта хавф билан боғлиқ бўлган вазиятларда тавсия этилади.

Лизиноприлнинг қўлланилиши
ААФ ингибиторлари ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги вақтида тавсия этилмайди (махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
ААФ ингибиторларини ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида қўллаш мумкин эмас (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва Махсус кўрсатмалар бўлимларига қаранг).
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги вақтида ААФ ингибиторларини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган тератогенлик хавфи ҳақидаги эпидемиологик маълумотлар ишончли ҳисобланмайди, бироқ, хавфнинг озроқ ошиши мустасно эмас. Агар ААФ ингибитори билан даволашни давом эттириш зарур бўлса, ҳомиладорликни режалаштираётган бемор аёлларни ҳомиладорлик даврида хавфсиз қўлланилишнинг маълум профилли муқобил гипотензив воситаларига ўтказиш зарур бўлади. Ҳомиладорлик тасдиқланганда ААФ ингибиторлари билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва, зарурат бўлганда, муқобил даволашни бошлаш зарур бўлади.
Маълумки, ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлиги вақтида ААФ ингибиторларини аёлларда қўлланилиши фетотоксикликни (буйраклар функциясининг пасайиши, сув камлиги, бош чаноғининг суякланишининг секинлашиши) ва неонатал токсикликни (буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, гиперкалиемия) индуциялайди. Агар ААФ ингибитори ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигидан қўлланилган бўлса, буйрак функцияси ва бош чаноғини ультратовушли тадқиқот қилиниши тавсия этилади. Оналари ААФ ингибиторларини қабул қилган янги туғилган чақалоқлар ва гўдак болалар устидан артериал гипотензияни ўз вақтида аниқлаш учун синчковлик билан кузатувни олиб бориш тавсия этилади (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва Махсус кўрсатмалар бўлимларига қаранг).
Эмизиш
Эмизиш даврида лизиноприлнинг қўлланилиши ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас. Амлодипин кўкрак сутига кириб боради. Чақалоқ билан олинган оналик дозасидан улуш 3-7% квартиларо диапазон, максимум 15%, билан баҳоланган. Амлодипиннинг чақалоқларга таъсири номаълум.
Экватор препаратини эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди ва хавфсизлик профили аниқланган муқобил препаратларни қўллаш, айниқса янги туғилган ёки муддатидан аввал туғилган чақалоқларни эмизишда , афзалроқ бўлади.
Фертиллик
Лизиноприл ва амлодипиннинг фертилликка таъсири ҳақида адекват назорат қилинувчи клиник тадқиқотларнинг маълумотлари мавжуд эмас.
Кальций каналлари блокаторларини қабул қилган баъзи беморларда сперматозоидларнинг бошчаларида акс ҳолига қайтувчи биокимёвий ўзгаришлар ҳақида хабар берилган. Амлодипиннинг фертилликка имконли таъсири ҳақида клиник маълумотлар етарли эмас.
Автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Амлодипин билан боғлиқ
Амлодипин транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига сезиларли бўлмаган ёки мўътадил таъсирлар кўрсатиши мумкин. Бош айланиши, бош оғриғи, чарчоқлилик ёки кўнгил айнишидан азият чекаётган беморларда диққат қаратиш қобилиятининг бузилиши мумкин. Эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади, айниқса даволашнинг бошида.
Лизиноприл билан боғлиқ
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашда бош айланиши ёки чарчоқлиликни ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиш керак бўлади.
Юқорида қайд этилганларга мувофиқ, Экватор препарати транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин (айниқса даволашнинг бошида).
 

Катталарда эссенциал артериал гипертензияни даволаш.

Экватор препарати катта ёшдаги беморларда артериал қон босимини адекват назоратини таъминловчи кўрсатилган дозаларда лизиноприлни ва амлодипинни бир вақтда қабул қилишга альтернатив восита сифатида кўрсатилган.

Лизиноприлга ёки ангиотензинга айлантирувчи ферменти (ААФ)нинг ҳар қандай ингибиторига юқори сезувчанлик
Амлодипин ёки дигидропириднинг ҳар қандай ташкил этувчиларига юқори сезувчанлик
Ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик.
Анамнезда ААФ ингибиторлари билан аввалги даволаш вақтида вужудга келган ангионевротик шиш
Наслий ёки идиопатик ангионевротик шиш.
Экватор препаратини қандли диабет ёки буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда таркибида алискирен мавжуд бўлган препаратлар билан бир вақтда қўллаш (ЎФТ < 60 мл/мин/1,73 м2) (Дориларнинг ўзаро таъсири ва Фармакодинамикаси бўлимларига қаранг).
Оғир артериал гипотензия
Шок (шу жумладан кардиоген шок)
Чап қоринчанинг чиқиш тракти обструкцияси (аортал стенознинг оғир даражаси)
Ўткир миокард инфарктидан кейин гемодинамик ностабил юрак етишмовчилиги
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
18 ёшдан кичик ёшдаги болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) да қўллаш мумкин эмас.
Амлодипин билан боғлиқ ўзаро таъсирлари
Амлодипинга бошқа дори воситаларининг таъсири
CYP3A4 изоферментининг ингибиторлари
Амлодипиннинг CYP3A4 изоферментининг кучли ёки ўртаоғир ингибиторлари (протеаза ингибиторлари, азоллар гуруҳининг замбуруғларга қарши препаратлари, макролидлар, масалан, эритромицин ёки кларитромицин, верапамил ёки дилтиазем) билан бир вақтда қўлланилиши артериал гипотензия ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин бўлган амлодипиннинг концентрациясини сезиларли ошишини келтириб чиқариши мумкин. Фармакокинетик параметрларнинг бундай вариацияларининг клиник кўриниши кекса одамларда анча яққол кўринувчан бўлиши мумкин. Шу муносабат билан тиббий кузатув ва дозани коррекциялаш тавсия этилади.
Кларитромицин CYP3A4 ингибитори ҳисобланади. Кларитромицин ва амлодипин қабул қилувчи беморларда гипонтензиянинг юқори хавфи мавжуд. Амлодипин кларитромицин билан бир вақтда буюрилган беморлар устидан қатъий кузатув тавсия қилинади.
CYP3A4 изоферментининг индукторлари
CYP3A4нинг маълум индукторларининг бир вақтда қўлланилишида амлодипиннинг қон плазмасидаги концентрацияси ўзгариб туриши мумкин. Шу сабабли, бир вақтда қўллаш вақтида ва қўллашдан кейин артериал қон босими қандай назорат қилинса, препаратнинг дозаси ҳам шундай корректировка қилиниши керак бўлади, айниқса CYP3A4нинг кучли индукторлари (масалан, рифампицин билан, Тешик далачой [Hypericum perforatum] билан) билан.
Амлодипинни грейпфрут ёки грейпфрут шарбати билан қабул қилиш тавсия қилинмайди, модомики, баъзи беморларда биокираолишлигини ошиши ва, бунинг натижасида, гипотензив самара кучайиб кетиши мумкин.
Дантролен (инфузия)
Ҳайвонларда верапамилни қабул қилиш ва дантроленни томир ичига юборилгандан кейин қоринчаларнинг ҳалокатли фибрилляцияси ва гиперкалиемия билан биргаликда юрак-қон томир етишмовчилиги кузатилган. Гиперкалиемия хавфи муносабати билан, амплопидин каби кальций каналларининг блокаторларини, ҳавфли гипертермияга мойил ва ҳавфли гипертермия муносабати бўйича даволанаётган беморларда бир вақтда қўллашдан четланиш тавсия этилади.
Амлодипиннинг бошқа дори препаратларига таъсири
Амлодипиннинг гипотензив самараси антигипертензив хусусиятларга эга бўлган бошқа дори препаратларининг мувофиқ самараларини кучайтиради.
Такролимус
Такролимус ва амплодипиннинг биргаликда қўлланилиши қонда такролимуснинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин; бундай ўзаро таъсирнинг механизми охиригача ўрганилмаган. Такролимуснинг токсик таъсиридан четлашиш учун амлодипин билан даволаш вақтида қонда такролимуснинг тўпланишини назорат қилиш ва, зарурат бўлганда, такролимуснинг дозасини корректировка қилиш лозим бўлади.
Циклоспорин
Ушбу пайтга соғлом кўнгиллилар ёки бошқа популяцияларда, қонда циклоспорин концентрацияси ошиши кузатилган буйраклар трансплантациясини ўтказганлардан ташқари (ўртача 0%-40% га), циклоспориннинг ва амлодипиннинг ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Шу муносабат билан бундай беморларда амлодипин билан даволаш вақтида қондаги циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш ва, зарурат бўлганда, циклоспориннинг дозасини камайтириш лозим бўлади.
Симвастатин
Амлодипинни 10 мг ва симвастатинни 80 мг такрорий дозаларда бир вақтда қабул қилиниши симвастатин билан монотерапияга мувофиқ концентрация билан қиёслаш бўйича симвастатин концентрациясини 77%га ошишига олиб келган. Амлодипин қабул қилувчи беморларда симвастатин дозасини кунига 20 мг билан чеклаш керак бўлади.
Амлодипиннинг клиник ўзаро таъсирлари тадқиқотларида аторвастатиннинг, дигоксиннинг ёки варфариннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаган.
Лизиноприл билан боғлиқ ўзаро таъсирлар
Гипотензив воситалар
Лизиноприлнинг бошқа гипотензив воситалари (масалан, нитроглицерин ва бошқа нитратлар ёки бошқа вазодилататорлар билан) бир вақтда қабул қилиниши АБ нинг қўшимча пасайишига олиб келиши мумкин.
ААФи, АРБ II ёки алискиренни биргаликда қўллаш йўли билан ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг (РААТ) иккиталик блокадаси, монотерапия билан қиёслаганда, артериал гипертензия, гиперкалиемия ва буйраклар функциясининг бузилиши (шу жумладан, ўткир буйрак етишмовчилиги) ривожланишининг юқори хавфига ўхшашлигини клиник тадқиқотларнинг маълумотлари кўрсатиб берди (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, Алоҳида кўрсатмалар ва Фармакодинамикаси бўлимларига қаранг).
Диуретиклар
Лизиноприл билан терапияга диуретикни қўшишда, одатда, антигипертензив самара кучаяди. Диуретикларни қабул қилувчи ва айниқса диуретиклар билан даволаш яқинда буюрилган беморларда терапияга лизиноприл қўшилганда, баъзида артериал қон босимнинг ҳаддан зиёд пасайиши кузатилиши мумкин. Лизиноприлни қабул қилишда симптоматик гипотензия эҳтимоллигини лизиноприл билан даволашни бошлагунга қадар диуретикни бекор қилиш йўли билан минимумга келтириш мумкин (Алоҳида кўрсатмалар бўлимига ва Қўллаш усули ва дозалар бўлимига қаранг).
Таркибида калий бўлган озиқ-овқат қўшимчалар, таркибида калий сақловчи диуретиклар ёки таркибида калий бўлган тузларнинг ўринбосари
Қон зардобида калийнинг мавжудлиги клиник тадқиқотларда, одатда, меъёрий кўрсаткичларда қолганлигига қарамасдан, баъзи беморларда гиперкалиемия кузатилган. Гиперкалиемиянинг ривожланиш хавфи омиллари: буйрак етишмовчилиги, 2-турдаги қандли диабет ва таркибида калий сақловчи диуретиклар (спиронолактон, триамтерен ёки амилорид каби), таркибида калий бўлган озиқ-овқат қўшимчалар ёки таркибида калий бўлган тузларнинг ўринбосари. Таркибида калий бўлган озиқ-овқат қўшимчалар, таркибида калий сақловчи диуретиклар ёки таркибида калий бўлган тузларнинг ўринбосаририни, айниқса буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда қўллаш- қон зардобида калий таркибининг сезиларли ошишига олиб келиши мумкин. Агар лизиноприл таркибида калий сақловчи диуретиклар билан бир вақтда буюрилаётган бўлса, диуретикни қабул қилиш билан индуцирланган гипокалиемия пасайиши мумкин.
Литий препаратлари
Литий ва ААФ ингибиторлари препаратларини бир вақтда қабул қилинишида қон зардобида литий концентрациясининг қайтарилувчи ошиши ва токсиклик қайд этилган. Тиазид диуретикларни бир вақтда қабул қилиниши литийли токсиклик ривожланиш хавфини ошириши ва ААФ ингибиторларини қўллаш фонида кўтарилиб кетган литийли токсикликни кучайтириши мумкин. Лизиноприлнинг ва литий препаратларининг бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди, аммо зарур вазиятда ушбу комбинациянинг қўлланилиши исботлаб берилганда, қон зардобида литий тўпланишини синчковлик билан назорат қилиш керак бўлади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Ностероидли яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан ≥3 г/кун ацетилсалицил кислотаси
ААФ ингибиторларини НЯҚП (яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи дозада ацетилсалицил кислотаси, циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) ингибиторлари ва носелектив НЯҚП) билан бир вақтда қўлланилиши ААФ ингибиторларининг антигипертензив таъсирининг пасайишига олиб келиши мумкин. ААФ ингибиторларини ва НЯҚПни бир вақтда қўлланилиши буйраклар функциясининг ёмонлашувига, шу жумладан, ўткир буйрак етишмовчилигига, ва қон зардобида калий таркибининг ошиб кетишини ривожланишига олиб келиши мумкин, айниқса буйраклар функцияси пасайган беморларда. Бу самаралар қайтувчандир. Ушбу комбинация буюрилаётганда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур, айниқса кекса беморларда. Беморлар суюқликнинг адекват миқдорини олишлари керак ва комбинацияланган терапиянинг бошида қандай бўлса, даволаш жараёнида ҳам худди шундай тарзда буйраклар функциясини синчковлик билан назорат қилиб бориш тавсия этилади.
Олтин
Таркибида олтинга эга бўлган инъекцион препарат (масалан, натрий ауротиомалати) юборилгандан кейин нитритоидли реакциялар (вазодилатация симптомлари, шу жумладан, жуда оғир бўлиши мумкин бўлган гиперемия, кўнгил айниши, бош айланиши ва артериал гипертензиялар) ААФ ингибиторлари билан даволанувчи пациентларда тез-тез қайд қилинган.
Трициклик антидепрессантлар/антипсихотиклар (нейролептиклар)/анестетиклар
Баъзи анестезияловчи воситаларни, трициклик антидепрессантларни ва антипсихотикларни ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиниши артериал қон босимининг пасайишини давом этишига олиб келиши мумкин (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Симпатомиметиклар
Симпатомиметиклар ААФ ингибиторларининг антигипертензив самараларини пасайтириши мумкин.
Гипогликемик препаратлар
ААФ ингибиторларини ва гипогликемик препаратларни (инсулинлар, ичга қабул қилиш учун гипогликемик препаратлар) бир вақтда қўлланилганда гипогликемияни ривожланиш хавфи билан гипогликемик самарани кучайтириши мумкинлигини эпидемиологик тадқиқотлар кўрсатди. Ушбу аломатнинг ривожланиши препаратларнинг комбинацияси билан даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида, ҳамда буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда кўпроқ эҳтимолга эга.
Плазминогеннинг тўқимали активаторлари
Плазминоген тўқимали активаторлар билан бир вақтда қўлланилганда ангионевротик шиш ривожланиши хавфини ошириши мумкин.
Сут эмизувчиларнинг ҳужайраларида рапамицин нишони ингибиторлари (mTOR - Mammalian Target of Rapamycin) (масалан, сиролимус, эверолимус, темсиролимус)
ААФ ингибиторларини мунтазам қўлловчи ва mTOR ингибиторларини бир вақтда қўлловчи беморларда ангионевротик шишни ривожланишининг юқори хавфи мавжуд (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Ко-тримаксозол (триметоприм/сульфаметоксазол)
ААФ ингибиторларини мунтазам қўлловчи ва бир вақтда ко-тримаксозол (триметоприм/сульфаметоксазол)ни қўлловчи беморларда гиперкалиемия ривожланишининг юқори хавфи мавжуд (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Ацетилсалицил кислотаси, тромболитиклар, бета-адреноблокаторлар, нитратлар
Лизиноприлни ацетилсалицил кислотаси (кардиологик дозаларда), тромболитиклар, бета-адреноблокаторлар ва/ёки нитратлар билан бир вақтнинг ўзида қўллаш мумкин.
Оқ ёки деярли оқ рангдаги, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида "CF2" гравировкаси бўлган, иккинчи томонида гравировкасиз таблеткалар. Таблетканинг номинал диаметри: 11 мм.
Дозалар
Тавсия этилувчи доза: ҳар куни битта таблетка. Максимал суткалик доза: битта таблетка. Қоидага кўра, фиксацияланган дозали мажмуавий препаратлар бошланғич терапия учун тўғри келмайди.
Экватор препарати лизиноприл ва амлодипиннинг титрланган оптимал тутиб турувчи дозалари беморлар учун 10 мг ва 5 мг Экватор препарати вазиятида 10 мг/5 мг, 20 мг ва 10 мг таблеткалар - Экватор Форте препарати вазиятида 20 мг/10 мг ва 20 мг ва 5 мг таблеткалар - Экватор препарати вазиятида 20 мг/5 мг таблеткаларни ташкил қилган ҳолда буюрилади.
Дозани коррекциялаш заруратида алоҳида компонентлар билан дозани танлаш (титрация қилиш) мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш мумкин.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда оптимал бошланғич дозани ва тутиб турувчи дозани танлаш учун дозаларни титрлашни препаратнинг алоҳида компонентларини - лизиноприл ва амлодипинни қўллаб, якка тартибда амалга ошириш керак.
Экватор препарати терапияси вақтида буйраклар функциясини, қон зардобида калий ва натрийнинг мавжудлигини назорат қилиш керак бўлади. Буйракларнинг функцияси ёмонлашиши вазиятида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва уларни ўрнатилган тарзда танланган якка тартибдаги компонентлар билан алмаштириш керак бўлади. Амлодипин диализ ёрдамида чиқарилмайди.
Жигар етишмовчилиги
Енгил ёки ўртача жигар етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда дозаларга нисбатан тавсиялар ҳали ишлаб чиқилмаган, шунинг учун бундай беморларга дозаларни танлашни эҳтиёткорлик билан амалга ошириш ва дозалаш диапазонидаги минимал доза билан бошлаш керак бўлади (Махсус кўрсатмалар ва Фармакокинетика бўлимларига қаранг). Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда оптимал бошланғич дозани ва тутиб турувчи дозани танлаш учун дозаларни титрлашни лизиноприл ва амлодипинни эркин мажмуасини қўллаб якка тартибда амалга ошириш керак бўлади.
Амлодипиннинг фармакокинетикаси оғир жигар етишмовчилигида тадқиқот ўтказилмаган. Амлодипинни оғир жигар етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда қўллашни энг паст дозадан бошлаш керак, бунда титрлашни аста-секин амалга ошириш зарур.
Болалар ёшидаги пациентлар (<18 ёш)
18 ёшгача бўлган болаларда Экватор препаратини хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Кекса ёшдаги пациентрлар (>65 ёш)
Кекса ёшдаги беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур.
Ёшга боғлиқ ҳолда амлодипиннинг ёки лизиноприлнинг самарадорлик ёки хавфсизлик профилининг ўзгариши клиник тадқиқотларда кузатилмаган. Кекса ёшдаги беморларда оптимал қўллаб турувчи дозани танлаш учун дозаларни титрлашни лизиноприл ва амлодипинни эркин мажмуасини қўллаб, якка тартибда амалга ошириш керак бўлади.
Қўллаш усули
Ичга қабул қилиш учун.
Модомики овқат қабул қилиш сўрилишга таъсир этмас экан, Экватор препаратини овқат истеъмол қилишдан қатъий назар, яъни овқатгача, овқат пайтида ёки овқатдан кейин қабул қилиш мумкин.
Амлодипин билан боғлиқ
Амлодипин транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига сезиларли бўлмаган ёки мўътадил таъсирлар кўрсатиши мумкин. Бош айланиши, бош оғриғи, чарчоқлилик ёки кўнгил айнишидан азият чекаётган беморларда диққат қаратиш қобилиятининг бузилиши мумкин. Эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади, айниқса даволашнинг бошида.
Юқорида қайд этилганларга мувофиқ, Экватор препарати транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин (айниқса даволашнинг бошида).
Лизиноприл билан боғлиқ
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашда бош айланиши ёки чарчоқлиликни ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиш керак бўлади.
EKVATOR tabletkalari 20mg/10mg N30 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

Ilova-varaqa: iste‘molchi uchun ma‘lumot

Ekvator tabletkalari 10 mg/5 mg

Ekvator tabletkalari 20 mg/10 mg

Ekvator tabletkalari 20 mg/5 mg

Lizinopril/Amlodipin

Mazkur dori vositasini qabul qilishdan oldin, ushbu ilova-varaqani diqqat bilan o‘qib chiqing, chunki u Siz uchun muhim ma‘lumotni saqlaydi.

  • Ushbu ilova-varaqani saqlab qo‘ying. U sizga u yana kerak bo‘lishi mumkin.
  • Agar Sizda qo‘shimcha savollar tug‘ilsa, shifokorga yoki farmasevtga murojaat qiling.
  • Ushbu preparat shaxsan Sizga buyurilgan. Uni boshqa shaxslarga berish mumkin emas. Hatto ulardagi simptomlar Sizniki bilan o‘xshash bo‘lsa ham, bu ularga zarar keltirishi mumkin.
  • Agar qandaydir nojo‘ya samaralar paydo bo‘lsa, bu haqida davolovchi shifokoringizga yoki farmasevtga habar bering. Bu ushbu ilova-varaqada keltirilmagan har qanday bo‘lishi mumkin bo‘lgan nojo‘ya samaralarga ham taalluqlidir (4-bo‘limga qarang).

Ilova-varaqaning mazmuni:

  1. Ekvator preparati o‘zi nima va u nima uchun qo‘llanadi.
  2. Ekvator preparatini qabul qilishni boshlashdan oldin nimalarni bilish kerak.
  3. Ekvator preparatini qanday qabul qilish kerak.
  4. Bo‘lishi mumkin bo‘lgan nojo‘ya reaksiyalari.
  5. Ekvator preparatining yaroqlilik muddati va saqlash sharoiti.
  6. O‘ram ichidagisi va boshqa ma‘lumot.

  1. Ekvator preparati o‘zi nima va u nima uchun qo‘llanadi.

Ekvator tabletkalari majmuaviy preparat bo‘lib, tarkibiga kalsiy kanallarining blokatorlari guruhiga mansub amlodipin va angiotenzinga aylantiruvchi ferment (AAF) ingibitorlari guruhiga mansub lizinopril kiradi. Ekvator preparati kattalarda arterial gipertenziyani (yuqori arterial bosimni) davolash uchun qo‘llanadi.

Ekvator® tabletkalari preparati 10 mg/5 mg, arterial bosimni 10 mg dozadagi lizinopril va 5 mg dozadagi amlodipin majmuasi yordamida optimal tutib turish mumkin bo‘lgan katta yoshdagi pasientlarga mo‘ljallangan.

Ekvator® tabletkalari preparati 20 mg/10 mg, arterial bosimni 20 mg dozadagi lizinopril va 10 mg dozadagi amlodipin majmuasi yordamida optimal tutib turish mumkin bo‘lgan katta yoshdagi pasientlarga mo‘ljallangan.

Ekvator® tabletkalari preparati 20 mg/5 mg, arterial bosimni 20 mg dozadagi lizinopril va 5 mg dozadagi amlodipin majmuasi yordamida optimal tutib turish mumkin bo‘lgan katta yoshdagi pasientlarga mo‘ljallangan.

Yuqori arterial bosimi bo‘lgan pasientlarda amlodipin qon tomirlar devorini bo‘shashtirishi orqali ta‘sir ko‘rsatadi, shu sababli, ulardan qon aylanishi sezilarli darajada osonlashadi. Shuningdek amlodipin yurak mushaklarini qon bilan ta‘minlanishini yaxshilaydi. Lizinopril qon tomirlarni torayishiga to‘sqinlik qiladi va ichidagi bosimni pasaytiradi.

Sizda juda yuqori arterial bosim simtomlari namoyon bo‘lmasligi mumkin, biroq agar Siz gipotenziv preparatlarni muntazam qabul qilmasangiz, bu ayrim bir asoratlar (insult yoki yurak xuruji kabi) xavfini oshishiga olib kelishi mumkin.

  1. Ekvator preparatini qabul qilishni boshlashdan oldin nimalarni bilish kerak.

Ekvator preparatini qabul qilmang

Siz bu preparatni qabul qilmasligingiz kerak, agar:

  • agar Sizda ta‘sir etuvchi moddalarga yoki yordamchi moddalardan birontasiga allergiya bo‘lsa (6-bo‘limga qarang);
  • agar Sizda boshqa AAF ingibitorlari (enalapril, kaptopril va ramipril) ga yoki boshqa kalsiy kanallari blokatorlari (nifedipin, felodipin yoki nimodipin) ga allergiya bo‘lsa;
  • agar Sizda ilgari AAF ingibitori bilan davolash bilan bog‘liq bo‘lgan yoki bog‘liq bo‘lmagan angionevrotik shish (og‘ir allergik reaksiya yoki uning simptomlari: teri qichishishi, eshakemi, nafasni qiyinlashishi va qo‘llar shishi, tomoq, tilni yoki ko‘zlar atrofini shishi) bo‘lsa;
  • agar Sizning oila a‘zolaringizdan birontasida qachonlardir jiddiy allergik reaksiya (nasliy angionevrotik shish) yoki agar Sizda ilgari noma‘lum etiologiyali jiddiy allergik reaksiya (idiopatik angtonevrotik shish) kuzatilgan bo‘lsa;
  • agar Sizda arterial bosim haddan tashqari past (og‘ir arterial gipotenziya) bo‘lsa;
  • agar Sizda aortada torayish (aortal stenoz), yurak klapanlarida torayish (mitral stenoz), yurak mushaklarini qalinlashishi (gipertrofik kardiomiopatiya) bo‘lsa;
  • agar Sizda qon aylanishini buzilishi (shu jumladan kardiogen shok deb ataluvchi yurak sababli kelib chiqqan shok) bo‘lsa;
  • agar Sizda yurak yetishmovchiligi bilan kechuvchi yurak xuruji (miokard infarkti) kuzatilgan yoki kuzatilayotgan bo‘lsa;
  • agar Siz 3 oylikdan katta muddatli homilador bo‘lsangiz (homiladorlikning ilk muddatlarida ham Ekvator prepatini qabul qilmagan afzal – “Homiladorlik va emizish davrida qo‘llanilishi” bo‘limiga qarang).
  • agar Sizda qandli diabet bo‘lsa yoki Sizda buyrak faoliyatini buzilishi bo‘lsa va Siz arterial bosimni pasaytiruvchi aliskiren saqlovchi preparatlarni qabul qilayotgan bo‘lsangiz.

Ogohlantirish va ehtiyotkorlik choralari

Agar Siz homiladorman deb taxmin qilsangiz (yoki homilador bo‘lishingiz ehtimoli bo‘lsa) davolovchi shifokoringizga xabar berishingiz kerak. Ekvator preparatini homiladorlikning ilk muddatlarida qo‘llash tavsiya etilmaydi va agar homiladorlikning muddati 3 oydan katta bo‘lsa, uni qabul qilish mumkin emas, chunki homiladorlikning bunday muddatlarida uni qo‘llash Sizning farzandingizga jiddiy shikastlovchi ta‘sir ko‘rsatishi mumkin (“Homiladorlik va emizish davrida qo‘llanilishi” bo‘limiga qarang).

Ekvator preparatini qabul qilishni boshlashdan oldin davolovchi shifokoringiz bilan maslahatlashing:

  • agar Sizda yurak bilan bog‘liq muammolar bo‘lsa;
  • agar Sizda qon tomirlari bilan bog‘liq muammolar (qon tomir kollagenozi) bo‘lsa;
  • agar Sizda buyrak bilan bog‘liq muammolar bo‘lsa;
  • agar Sizda jigar bilan bog‘liq muammolar bo‘lsa;
  • agar Sizga jarrohlik operasiyasi (shu jumladan stomatologik operasiya) yoki anesteziya o‘tkazish rejalashtirilayotgan bo‘lsa;
  • agar Siz dializda bo‘lsangiz;
  • agar Sizga organizmdan xolesterinni LNP-aferez yordamida chiqarilish boshlanayotgan bo‘lsa;
  • agar Siz 65 yoshdan katta bo‘lsangiz;
  • agar Siz tuzning miqdori kam bo‘lgan parhezga amal qilayotgan bo‘lsangiz va kaliy saqlovchi tuz o‘rnini bosuvchi yoki qo‘shimchalar ishlatayotgan bo‘lsangiz, yoki agar Sizda qondagi kaliy miqdori yuqori (giperkaliemiya) bo‘lsa;
  • agar Sizda qandli diabet bo‘lsa;
  • agar Sizda diareya yoki qusish hollari kuzatilsa;
  • agar Sizga ari yoki asalarini chaqishiga allergik reaksiyani kamaytirish uchun desensibilizasiyalovchi davolash o‘tkazilayotgan bo‘lsa;
  • agar Siz negroid irqiga mansub bo‘lsangiz, chunki Sizda AAF ingibitorlarning samaradorligi pasayishi va angionevrotik shish xavfi oshishi mumkin;
  • agar Siz arterial bosimni pasaytirish uchun quyidagi preparatlarni qabul qilayotgan bo‘lsangiz:
  • angiotenzin II reseptorlarining blokatorlari (ARB II) (sartanlar deb ma‘lum bo‘lgan, masalan, valsartan, telmisartan, irbesartan), ayniqsa agar Sizda qandli diabet bilan bog‘liq buyrakda muammolar bo‘lsa.
  • aliskiren.
  • agar Siz quyida sanab o‘tilgan har qanday preparatlarni qabul qilayotgan bo‘lsangiz davolovchi shifokoringiz bilan maslaxatlashing.

Agar Sizda Ekvator preparatini qabul qilganingizdan so‘ng uzoq vaqt davomida saqlanayotgan quruq yo‘tal kuzatilayotgan bo‘lsa, shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Davolovchi shifokoringiz Sizga buyrak faoliyatini, arterial bosimni, shuningdek qon zardobida elektrolitlar (masalan, kaliy) miqdorini muntazam nazorat qilishni buyuradi.

Batafsil ma‘lumot “Ekvator preparatini qabul qilmang” bo‘limida keltirilgan.

Bolalar va o‘smirlar

Ekvator preparatini 18 yoshgacha bo‘lgan bolalar qabul qilmasliklari kerak.

Ekvator preparatini bir vaqtda boshqa preparatlar bilan qabul qilinishi

Shifokoringizga yoki farmasevtga Siz qabul qilayotgan, yaqinda qabul qilgan yoki qabul qilishni rejalashtirgan har qanday dori vositalari xaqida xabar bering.

Kaliy saqlovchi diuretiklar (spironolakton, amilorid, triamteren kabi suyuqlikni organizmda tutilishini kamaytirish uchun qo‘llanadigan vositalar) va kaliy saqlovchi qo‘shimchalar yoki kaliy saqlovchi tuz o‘rnini bosuvchilarni Ekvator preparati bilan birga faqat shifokor nazorati ostida qo‘llash mumkin.

Ekvator preparatini va quyidagi preparatlarni bir vaqtda qabul qilinganda, alohida ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak:

  • diuretiklar deb ataluvchi organizmdan suyuqlikni chiqarilishini kuchaytiruvchi tabletkalar (suyuqlikni organizmda tutilishini kamaytirish uchun qo‘llanadi);
  • arterial bosimni pasaytirish uchun qo‘llaniladigan boshqa preparatlar (gipotenziv preparatlar);
  • yurak kasalliklarini davolash uchun qo‘llaniladigan preparatlar (masalan, verapamil, diltiazem);
  • asetilsalisil kislotasi kabi, nosteroid yallig‘lanishga qarshi (artrit, mushakda og‘riq, bosh og‘rig‘i, yallig‘lanish, isitmani davolash uchun qo‘llaniladigan) preparatlar (NYAQP);
  • ruxiy buzilishlarni davolash uchun qo‘llaniladigan litiy preparatlari, trisiklik antidepressantlar, neyroleptiklar;
  • insulin va ichga qabul qilish uchun diabetga qarshi preparatlar;
  • burun bitishi, yo‘tal, shamollash va bronxial astmani davolash uchun qo‘llaniluvchi, efedrin, fenilefrin, ksilometazolin va salbutamol kabi avtonom nerv tizimining stimulyatorlari (simpatomimetiklar);
  • immunodepressantlar (transplantatni ko‘chib ketishini oldini olish uchun qo‘llaniladigan, masalan, kortikosteroidlar, sitotoksik vositalar va antimetabolitlar);
  • podagrani davolash uchun qo‘llaniladigan allopurinol;
  • prokainamid (aritmiyalarni davolash uchun qo‘llanadi);
  • geparin (trombozni davolash uchun qo‘llanadi);
  • simvastatin (qonda ba‘zi bir yog‘lar va xolesterin miqdorini pasaytirish uchun qo‘llanadi);
  • narkotik vositalar, morfin va kuchli og‘riqni davolash uchun qo‘llaniladigan tegishli preparatlar;
  • rakka qarshi preparatlar;
  • jarrohlik operasiyalari va ba‘zi bir stomatologik muolajalari vaqtida qo‘llaniladigan anestetiklar. Mahalliy yoki umumiy anesteziya o‘tkazilishi oldidan, arterial bosimni vaqtinchalik keskin pasayshi xavfini nazarda tutib, o‘z shifokoringiz yoki stomatologga, Siz Ekvator preparatini qabul qilayotganingiz to‘g‘risida xabar bering;
  • tutqanoqni davolash uchun qo‘llaniladigan (karbamazepin, fenobarbital va fenitoin kabi) tirishishga qarshi preparatlar;
  • bakterial infeksiyalarni davolash uchun (antibiotiklar, masalan, rifampisin, eritromisin va klaritromisin), OITVni davolash uchun (proteaza ingibitorlari deb nomlanuvchi, masalan ritonavir, indinavir, nelfinavir) yoki zamburug‘lar chaqirgan infeksiyalarni davolash uchun preparatlar (ketokonazol, itrakonazol);
  • teshik dalachoy (Hypericum perforatum) saqlovchi dorivor o‘tlar asosida tayyorlangan dori preparatlari;
  • oltin tuzlari, ayniqsa vena ichiga yuboriladigan vositalar (revmatoid artrit simptomlarini davolash uchun qo‘llanadi);
  • dantrolen (xavfli gipertermiyani davolash uchun qo‘llaniladigan skelet mushaklarni bo‘shashishini chaqiruvchi vositalar).

Zarurat tug‘ilganida:

  • agar Siz angiotenzin II reseptorlarining blokatorlarini (ARB II) yoki aliskirenni qabul qilayotgan bo‘lsangiz, Sizning davolovchi shifokoringiz preparatning dozasini o‘zgartirishi va/yoki boshqa preparatni buyurishi mumkin (batafsilroq ma‘lumot “Ekvator preparatini qabul qilmang” va “Ogohlantirish va ehtiyotkorlik choralari” bo‘limlarida keltirilgan).

Ekvator preparatini ovqat va ichimliklar (shu jumladan spirtli ichimliklar) bilan birga qabul qilish

Ekvator preparatini ovqat qabul qilishdan qat‘iy nazar qabul qilish mumkin, biroq davolanish vaqtida alkogolni iste‘mol qilishdan saqlanish kerak.

Ekvator preparatini qabul qilayotgan pasietlar greypfrut sharbatini iste‘mol qilmasliklari kerak. Greypfrut yoki greypfrut sharbatini iste‘mol qilish qonda ta‘sir etuvchi moddaamlodipin darajasini oshishiga olib kelishi mumkin, buning natijasida Ekvator preparatining gipotenziv samarasi haddan tashqari oshadi.

Homiladorlik va emizish davrida qo‘llanilishi

Homiladorlik

Agar Siz homiladorman deb taxmin qilsangiz (yoki homilador bo‘lishingiz ehtimoli bo‘lsa) yoki agar Siz homiladorligingizni bilsangiz, darhol davolovchi shifokoringizga xabar berishingiz kerak. Agar Siz xomilador bo‘lishni rejalashtirgan bo‘lsangiz, davolovchi shifokoringiz Ekvator preparati bilan davolashni bekor qiladi va Ekvator preparatini o‘rniga boshqa preparatni tavsiya etadi. Ekvator preparatini homiladorlikning ilk muddatlarida qo‘llash tavsiya etilmaydi. Ekvator preparatini homiladorlikning muddati 3 oydan katta bo‘lsa, uni qabul qilish mumkin emas, chunki homiladorlikning bunday muddatlarida uni qo‘llash Sizning bolangizga jiddiy shikastlovchi ta‘sir ko‘rsatishi mumkin.

Emizish davri

Agar Siz emizikli ona bo‘lsangiz yoki emizishni boshlamoqchi bo‘lsangiz davolovchi shifokoringizga xabar bering. Ekvator preparati emiziklik onalarga tavsiya etilmaydi va agar Siz emizmoqchi bo‘lsangiz, ayniqsa Sizning farzandingiz yangi tug‘ilgan chaqaloq bo‘lsa yoki chala tug‘ilgan bo‘lsa, davolovchi shifokoringiz Sizga boshqa preparatni buyuradi.

Transport vositalarini boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash

Transport vositasini boshqarish, asboblar yoki mexanizmlarni ishlatish oldidan, shuningdek yuqori diqqatni talab etuvchi ishni bajarishdan oldin, Sizga Ekvator preparati qanday ta‘sir qilayotganini tekshiring. Ekvator preparati Sizga transport vositasini xavfsiz boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatingizga (ayniqsa davolashni boshida) ta‘sir qilishi mumkin. Agar Siz Ekvator preparati Sizga transport vositasini xavfsiz boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatingizga nojo‘ya ta‘sir qilayotgan bo‘lsa (masalan, Sizda kayfiyatni yomonlashishi, bosh aylanishi, charchoq va bosh og‘rig‘ini chaqirsa) transport vositasini boshqarmang va mexanizmlar bilan ishlamang.

  1. Ekvatorni qanday qabul qilish kerak.

Ushbu preparatni doimo shifokoringizning ko‘rsatmalariga qat‘iy amal qilgan qabul qiling. Sizda qandaydir shubha paydo bo‘lsa, o‘z shifokoringiz yoki farmasevt bilan maslahatlashing.

Tavsiya etiladigan doza: Ekvator preparatining 1 tabletkasi kuniga bir marta buyuriladi.

Ekvator preparatini, ovqat qabul qilishdan qat‘iy nazar qabul qilish mumkin. Har bir tabletka butunligicha suyuqlik bilan qabul qilinadi. Siz tabletkani har kuni bir vaqtda qabul qilishingiz kerak.

Agar Siz Ekvator preparatining samarasi haddan tashqari kuchli yoki haddan tashqari kuchsiz ekanligini sezsangiz, shifokoringiz yoki farmasevt bilan maslahatlashing.

Bolalar va o‘smirlarda qo‘llanilishi

Ekvator preparatini samaradorligi va xavfsizligi to‘g‘risida ma‘lumotlar yetarli emasligi sababli, 18 yoshgacha bo‘lgan bolalarga buyurish mumkin emas.

Keksa yoshli pasientlar

65 yoshdan oshgan pasientlarda odatda dozaga maxsus o‘zgartirish kiritish talab qilinmaydi.

Jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlar

Jigar kasalligi qondagi amlodipin konsentrasiyasiga ta‘sir qilishi mumkin. Bunday hollarda shifokoringiz Sizga tekshiruvga tez-tez kelib turishni maslahat beradi.

Buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlar

Ekvator preparati bilan davolanish vaqtida Sizning muntazam tibbiy ko‘riklaringiz, buyrak faoliyatini, qon zardobida kaliy va natriy miqdori o‘zgarishini tez-tez monitoring nazoratini o‘z ichiga oladi. Buyrak faoliyati yomonlashgan hollarda Ekvator preparati bekor qilinadi va Sizga boshqa davolash chorasi buyuriladi.

Agar Siz Ekvator tabletkalari preparatini keragidan ortiq qabul qilgan bo‘lsangiz

Darhol shifokoringizga yoki farmasevtga yoki yaqindagi shifoxonaning shoshilinch yordam bo‘limiga murojaat qiling.

Dozani oshirib yuborilishi, ko‘proq arterial bosimni yaqqol pasayishiga olib keladi, bu sinchkov nazorat qilishni talab etadi. Dozani oshirib yuborilishi simptomlari: elektrolit muvozanatini buzilishi, buyrak yetishmovchiligi, nafas olishni tezlashishi, (giperventilyasiya), yurak urishini tezlashishi, yurakni urishini his qilish, yurak urishini sekinlashishi, bosh aylanishi, bezovtalik, yo‘tal. Siz bosh aylanishini yoki xolsizlikni his qilishingiz mumkin. Arterial bosimni keskin tushishi shok holatiga olib kelishi mumkin, Sizni teringiz, ushlab ko‘rganda sovuq va yopishqoq bo‘lishi mumkin va Siz xushdan ketishingiz mumkin. Xarakterli simptomlar (bosh aylanishi va bosh og‘rig‘i) yuz berganida Sizni oyoqlaringizni yuqoriga ko‘tarib chalqancha “yotgan” holatga keltirish kerak. Keyingi zarur choralarni Sizning shifokoringiz ko‘radi.

Agar Siz Ekvator preparatini qabul qilishni unutgan bo‘lsangiz

O‘tkazib yuborilgan dozani o‘rnini to‘ldirish uchun ikki barobar dozani qabul qilmang. Keyingi dozani odatdagi tartibda qabul qiling.

Agar Siz Ekvator preparatini qabul qilishni to‘xtatgan bo‘lsangiz

Sizning davolovchi shifokoringiz Sizga tabletkalarni qabul qilishni to‘xtatishni buyurmagunicha, qabul qilishingizni davom ettiring. Agar Siz o‘ztingizni yaxshi his qilsangiz, tabletkalarni qabul qilishni mustaqil ravishda to‘xtatmang, chunki Sizning holatingiz yana yomonlashishi mumkin.

Agar Sizda ushbu dori vositasini qo‘llash bo‘yicha qo‘shimcha savollar paydo bo‘lsa, davolovchi shifokoringizdan yoki farmasevtdan so‘rang.

  1. Bo‘lishi mumkin bo‘lgan nojo‘ya reaksiyalar.

Barcha dori preparatlari kabi, ushbu preparat ham, garchi ular barcha pasientlarda kuzatilmasa-da, noxush reaksiyalar chaqirishi mumkin.

Tez-tez uchragan  nojo‘ya reaksiyalar (10 nafar insondan 1 da uchraydi)

Amlodipin va lizinopril saqlovchi majmuaviy preparatning klinik tadqiqotlarida, quyidagi nojo‘ya reaksiyalar: bosh og‘rig‘i, yo‘tal, bosh aylanishi, yurakni tez urishi yoki yurakni muntazam bo‘lmagan urishi, shuningdek qichishish kuzatilgan.

Ekvator preparati qo‘llanganda allergik reaksiyalar (yuqori sezuvchanlik reaksiyalari) yuz berishi mumkin. Agar angionevrotik shishning quyida keltirilgan simptomlaridan birontasi:

  • yuz, lab, til va/yoki tomoq shishi bilan yoki shishisiz kechuvchi nafas olishni qiyinlashishi;
  • yutunishni qiyinlashishiga olib keluchi yuz, lab, til va/yoki tomoq shishi;
  • terini kuchli qichishishi (shish bilan) yuz bersa, Siz Ekvator preparatini qabul qilishni to‘xtatishingiz va darhol shifokorga murojaat qilishingiz kerak

Faqat amlodipin yoki faqat lizinopril (ikkita ta‘sir etuvchi modda) qo‘llanilishida qayd qilingan va shuningdek Ekvator preparatini qo‘llanilishidan so‘ng yuz berishi mumkin bo‘lgan nojo‘ya reaksiyalar sirasiga quyidagilar kiradi:

Amlodipin

Tez-tez uchraydigan nojo‘ya reaksiyalar (10  nafar insondan 1 da uchraydi)

Bosh og‘rig‘i, shish (masalan, to‘piq sohasida), charchoq hissi, uyquchanlik, o‘zini yomon his qilish, bosh aylanishi, qorinda og‘riq, yurak urishini his qilish (tez-tez yoki muntazam bo‘lmagan yurak urishi), ko‘ngil aynashi, terini qizarishi.

Agar ushbu reaksiyalar Sizga noqulaylik tug‘dirayotgan yoki bir haftadan ortiq saqlanayotgan bo‘lsa, shifokoringizga xabar bering.

Tez-tez uchramaydigan nojo‘ya reaksiyalar (100  nafar insondan 1 da uchraydi)

Teri toshmasi, terini qichishishi, soch to‘kilishi, terida qizil dog‘larni paydo bo‘lishi, teri rangini o‘zgarishi, ovqat hazm bo‘lishini buzilishi, qusish, mushaklarni tirishishi, diareya yoki qabziyat, bo‘g‘imlarda yoki mushaklarda og‘riq, belda og‘riq, ko‘krakda og‘riq, kayfiyatni o‘zgarishi (shu jumladan, bezovtalik), depressiya, uyqusizlik, tanada titroq, ko‘rishni buzilishi, quloqlarni shang‘illashi (quloqlarni jaranglashi), arterial gipotenziya (arterial bosimni pasayishi), nafas olishni qiyinlashishi, ta‘mni buzilishi, paresteziya (uvushish yoki achishishni his qilish), rinoreya, kechqurun siyishga tez-tez qistovlar, siyishni buzilishi, og‘izni qurishi, og‘riq hissini yo‘qolishi, ko‘p terlash, xushdan ketish, og‘riq, lohaslik (o‘zini yomon his qilish), xolsizlik, erkaklarda ko‘krak bezini kattalashishi, impotensiya, tana vaznini oshishi, tana vaznini kamayishi.

Kam hollarda uchraydigan nojo‘ya reaksiyalar (1000 nafar insondan 1 da uchraydi)

Ongni chalkashishi.

Juda kam hollarda uchraydigan nojo‘ya reaksiyalar (10000 nafar insondan 1 da  uchraydi)

Allergik reaksiyalar, “jigar” funksional testlari tomonidan patologiya, jigarni yallig‘lanishi (gepatit), teri qoplamini sarg‘ayishi (sariqlik), qonda oq qon tanachalari va trombositlar sonini kamayishi, qonda glyukoza darajasini oshishi, yurak xuruji (miokard infarkti), muntazam bo‘lmagan yurak urishi (aritmiya), yo‘tal, yaqqol teri reaksiyasi (eshakemi, terini qipiqlanishi yoki tangasimon plastinka bilan qoplanishi), isitma, qizil dog‘lar, bo‘g‘imlarda og‘riq va/yoki ko‘rishni buzilishlari bilan kechuvchi yaqqol allergik reaksiyalar (Stivens-Djonson sindromi), lab, qovoq va genital sohani shishi (Kvinke shishi), milklarni og‘rishi va shishi, me‘da osti bezini yallig‘lanishi (pankreatit), me‘da shilliq qavatini yallig‘lanishi (gastrit), allergik toshma, yorug‘likka qaray olmaslik, gipertonus (mushak tarangligini oshishi), periferik neyropatiya (holsizlik va sanchiq hissini chaqiruvchi nerv shikastlanishi), qon tomirlarini yallig‘lanishi.

Lizinopril

Tez-tez uchraydigan  nojo‘ya reaksiyalar (10  nafar insondan 1 da uchraydi)

Bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi yoki bosh aylanishini his qilish (ayniqsa, o‘rnidan keskin turganda), diareya, yo‘tal, qusish, siydik xajmini kamayishi.

Tez-tez uchramaydigan nojo‘ya reaksiyalar (100  nafar insondan 1 da uchraydi)

Kayfiyatni o‘zgarishi, qo‘l yoki oyoq barmoqlarini rangini o‘zgarishi (och-ko‘k, so‘ngra qizil) va/yoki uvushib qolishi yoki sanchishi (Reyno kasalligi), ta‘mni buzilishi, toliqish, uyquchanlik yoki uxlashni qiyinlashishi, g‘ayrioddiy tush ko‘rish, o‘rab turgan buyumlarni aylanishini his qilish (vertigo), sezishni buzilishi (sanchish, yoki qitiqlash, yoki qichishish, yoki achishish), tez va muntazam bo‘lmagan yurak urishini his qilish, yurak xuruji (miokard infarkti), insult, rinoreya, ko‘ngil aynishi, o‘zini yomon his qilish, qorinda og‘riq yoki ovqat hazm bo‘lishini buzilishi, impotensiya, charchoq, ayrim laborator testlar natijalarini o‘zgarishi (buyrak va jigar tomonidan), toshma, qichishish, yurakni tez urishi (taxikardiya).

Kam hollarda uchraydigan nojo‘ya reaksiyalar (1000 nafar insondan 1 da uchraydi)

Angionevrotik shish (to‘satdan lab, yuz va bo‘yin, ba‘zan oyoq va qo‘l shishi bilan kechuvchi yuqori sezuvchanlik reaksiyasi, boshqa irq vakillariga nisbatan negroid irqiga mansub pasientlarda angionevrotik shish ko‘proq kuzatiladi). Ongni chalkashishi, siydik chiqarilishini nazorat qiluvchi antidiuretik gormonning noadekvat sekresiyasi, buyrak faoliyatini o‘tkir buzilishi, buyrak yetishmovchiligi, og‘iz qurishi, soch to‘kilishi, psoriaz, allergik toshma, erkaklarda ko‘krak bezini kattalashishi.

Qon formula ko‘rsatkichlarini o‘zgarishi: gematokrit va gemoglobin darajasini pasayishi. Qonda natriy miqdorini kamayishi, bilirubin (safro pigmenti) konsentrasiyasini oshishi kuzatiladi.

Juda kam hollarda uchraydigan nojo‘ya reaksiyalar (10000 nafar insondan 1 da  uchraydi)

Qonda glyukoza miqdorini kamayishi (gipoglikemiya), burunni yondosh bo‘shliqlarida og‘riq, o‘pka yallig‘lanishi (pnevmoniya), sklera va/yoki teri rangini sarg‘ayishi (sariqlik), me‘da osti bezi yoki jigarni yallig‘lanishi, jigar yetishmovchiligi, og‘ir teri reaksiyalari (qizarish, qavariq hosil bo‘lishi va qipiqlanish simptomlarini o‘z ichiga oladi), ko‘p terlash, siydik xajmini kamayishi yoki siydikni chiqmasligi, ichakni yallig‘lanishi.

Umumiy qon ko‘rsatkichlarini o‘zgarishi: qizil qon tanachalar miqdorini kamayishi (anemiya), qonda trombositlar miqdorini kamayishi (trombositopeniya), oq qon tanachalar miqdorini kamayishi (neytropeniya, leykopeniya, agranulositoz). Bu o‘zgarishlar qon ketish vaqtini oshishi, toliqish, holsizlik, limfa tugunlari kasalligi, autoimmun buzilishlarni (immun tizimi o‘z to‘qimalariga qarshi antitelalar ishlab chiqarsa) chaqirishi mumkin. Siz infeksiyalarga ko‘proq moyil bo‘lishingiz mumkin.

Tez-tezligi noma‘lum (mavjud bo‘lgan ma‘lumotlar asosida baholab bo‘lmaydi)

Hushdan ketish, depressiya.

 

Nojo‘ya reaksiyalar haqida xabar berish 

Agar Sizda qandaydir nojo‘ya samaralar paydo bo‘lsa, shifokorga yoki farmasevtga murojaat qiling. Bular, ushbu ilova-varaqada ko‘rsatilmagan har qanday nojo‘ya samaralar xam bo‘lishi mumkin. Preparatning nojo‘ya samaralari haqida xabar beib, Siz bu dori vositasining xavfsizligi xaqida ko‘proq ma‘lumot olishga yordam berasiz.

  1. Ekvator preparatini yaroqlilik muddati va saqlash sharoiti.

25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda, yorug‘lik ta‘siridan ximoya qilish uchun original o‘ramida saqlansin.

Bolalar olaolmaydigan joyda saqlansin.

 

Yaroqlilik muddati

3 yil.

O‘ramida ko‘rsatilgan yaroqlilik muddati o‘tganidan keyin qo‘llanilmasin.

  1. O‘ram ichidagi modda va boshqa ma‘lumotlar

Ekvator preparatining tarkibi

  • Ta‘sir etuvchi moddalar:

Ekvator tabletkalari 10 mg/5 mg: har bir tabletka 10,00 mg lizinopril (10,88 mg lizinopril digidrati shaklida) va 5,00 mg amlodipin (6,94 mg amlodipin bezilati shaklida) saqlaydi.

Ekvator tabletkalari 20 mg/10 mg: har bir tabletka 20,00 mg lizinopril (21,76 mg lizinopril digidrati shaklida) va 10,00 mg amlodipin (13,88 mg amlodipin bezilati shaklida) saqlaydi.

Ekvator tabletkalar 20 mg/5 mg: har bir tabletka 20,00 mg lizinopril (21,76 mg lizinopril digidrati shaklida) va 5,00 mg amlodipin (6,94 mg amlodipin bezilati shaklida) saqlaydi.

  • Yordamchi moddalar: magniy stearati, natriy kraxmalglikolyati (A turi), mikrokristall sellyuloza, 12 turi; mikrokristall sellyuloza, 101 turi.

Ekvator preparatining ta‘rifi va o‘ram ichidagi modda

Ekvator tabletkalari 10 mg/5 mg:

Oq yoki deyarli oq, dumaloq, yassi, bir tomonida faska va riskali va boshqa tomonida – “A+L” grafirovkali tabletkalar. Diametri: 8 mm ± 0,1 mm.

Riska tabletkani teng dozalarga bo‘lish uchun emas, balki faqat tabletkani sindirish va yutilishini yengillashtirish uchun mo‘ljallangan.

Ekvator tabletkalari 20 mg/10 mg:

Oq yoki deyarli oq, dumaloq, ikki yoqlama qavariq (R: 13 mm), bir tomonida “CF3” gravirovkali, boshqa tomoni gravirovkasiz tabletkalar. Diametri: 11 mm ± 0,1 mm.

Ekvator tabletkalari 20 mg/5 mg:

Oq yoki deyarli oq, dumaloq, ikki yoqlama qavariq, bir tomonida “CF2” gravirovkali, boshqa tomoni gravirovkasiz tabletkalar.

O‘rami:

10 tabletka blisterda (PVX/PE/PVDX – alyumin folga).

1, 3 yoki 6 blister tibbiyotda qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutida.

Dorixonalardan berish tartibi

Resept bo‘yicha

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

EKVATOR tabletkalari 20mg/10mg N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
EKVATOR tabletkalari 20mg/10mg N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
EKVATOR tabletkalari 20mg/10mg N30 dori vositasi ОАО «Гедеон Рихтер» tomonidan Vengriya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
EKVATOR tabletkalari 20mg/10mg N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
EKVATOR tabletkalari 20mg/10mg N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
AMLIPIN tabletkalari 5mg+5mg N30
EKVATOR tabletkalari 20mg/5mg N30
Narh: 44 000 so'mdan Batafsil
EKVATOR tabletkalari 10mg/5mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Амлодипин, Лизиноприл ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гедеон Рихтер, ОАО
  • Vakil: Gedeon Richter
Narh: 60 000 so'mdan Batafsil
AMLIPIN tabletkalari 5mg+10mg N30
AMLIPIN tabletkalari 5mg+5mg
EKVAMER 10mg+20mg+20mg kapsulalar N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Амлодипин, Лизиноприл ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гедеон Рихтер ОАО
  • Vakil: Gedeon Richter
Ishlab chiqaruvchining dorilari
SAVIS tabletkalari 2mg N28
Narh: 279 000 so'mdan Batafsil
OKSITOSIN RIXTER inyeksiya uchun eritma 1ml 5ME/ml N5
Narh: 3 700 so'mdan Batafsil
LAKTINET tabletkalari 0,075mg N28
Narh: 95 000 so'mdan Batafsil
PANANGIN tabletkalari N50
Narh: 29 000 so'mdan Batafsil
SILUET tabletkalari 2mg/0,03mg N21
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9