×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10

Kategoriya:
- Asab tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Этилметилгидроксипиридина сукцинат
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
Vakil:
- Dr.Sertus
ATX kodi:
- N07XX
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 82 ta dorixonasida topildi

ico 95 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 95 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

SINNARIZIN tabletkalari 25mg N50 Софарма, АО Bolgariya
3 500 s`om dan
LIRA inyeksiya uchun eritma 500mg/4ml N5 Фармак, ПАО Ukraina
78 400 s`om dan
35 000 s`om dan
SINDRANOL tabletkalari 4mg N28 Egis Pharmaceuticals Private Limited Company, Венгрия произведено: Pharmathen International S.A. Gretsiya
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: венага ва мушак ичига юбориш учун эритма

Таркиби

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг этилметилгидроксипиридин сукцинати;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма. 2 мл дан рангсиз шишали 5 та ампула контурли уяли ўрамда. 2 та контурли уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

5 мл дан рангсиз шишали 5 ампула контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Элфунат антиоксидант, гипоксияга қарши, мембранопротектор, ноотроп, тиришишга қарши, анксиолитик ва гиполипидемик таъсир кўрсатади. Организмни стрессга ҳамда шок, гипоксия, ишемия, бош мияда қон айланишини бузилиши, алкогол ва антипсихотик препаратлар (нейролептиклар) билан заҳарланиш каби турли зарарли омилларнинг таъсирига нисбатан чидамлилигини оширади.

Бош миянинг метаболизми ва қон билан таъминланишини яхшилайди. Қон хужайраларининг мембрана тузилмаларини барқарорлаштириб, гемолиздан сақлайди. Гиполипидемик таъсирга эга, умумий холестерин ва паст зичликдаги липопротеидларнинг даражасини пасайтиради. Ўткир панкреатитда ферментатив токсемия ва эндоген интоксикацияни камайтиради.

Препаратнинг таъсир механизми унинг антиоксидантлик ва мембранапротектор фаоллиги билан ифодаланади. Липидларнинг пероксидли оксидланиш жараёнларини ингибиция қилади, супероксидазанинг фаоллигини оширади, липид-оқсил нисбатини кўпайтиради, хужайра мембранасининг структураси ва фаолиятини яхшилайди. Ҳужайра мембранасига боғланган ферментлар (кальцийга боғлиқ бўлмаган фосфодиэстераза, аденилатциклаза, ацетилхолинэстераза), рецептор комплекслари (бензодиазепин, гамма-аминомой кислотаси, ацетилхолин комплекслари) нинг фаоллигини модуллайди, бу уларнинг лигандалар билан боғланиш хусусиятини кучайтиради, биомембраналарнинг структур-функционал тузилмасини тикланишига ёрдам беради, натижада нейромедиаторларни ташилиши, ва мувофиқ равишда, синапслар орқали ўтказилиши яхшиланади.

Элфунат бош мияда дофаминнинг концентрациясини оширади. Аэроб гликолизнинг компенсатор фаоллашувини кучайтиради ва гипоксия шароитида Кребс циклидаги оксидланиш жараёнларининг сусайиш даражасини пасайтириб, аденозинтрифосфат ва креатинфосфатни оширади, митохондрийларнинг энергия синтезловчи фаолиятини, хужайра мембраналарининг барқарорлашишини фаоллаштиради. Элфунат ишемияга учраган миокардда метаболик жараёнларни нормаллаштиради, некрозга учраган соҳани кичрайтиради, ишемия соҳасида миокарднинг электр фаоллиги ҳамда қисқарувчанлигини тиклайди ва яхшилайди, шунингдек ўткир коронар етишмовчилигида реперфузия синдромининг оқибатларини камайтиради. Нитропрепаратларнинг антиангинал фаоллигини оширади. Сурункали ишемия ва гипоксия сабабли ривожланган авж олиб борувчи нейропатияда тўр парданинг ганглиоз хужайралари ҳамда кўрув нерви толаларини сақланиб қолишига ёрдам беради. Тўр парда ва кўрув нервининг функционал фаоллигини яхшилаб, кўриш ўткирлигини оширади.
Мушак ичига юборилганида қон плазмасида юборилгандан сўнг 4 соат давомида аниқланади. Қон зардобидаги максимал концентрациясига эришиш вақти 0,45-0,50 соатни ташкил этади. 400-500 мг дозаларда юборилганида максимал концентрацияси 3,5-4,0 мкг/мл ни ташкил этади.

Қон ҳафзасидан аъзо ва тўқималарга жадал ўтади ва организмдан тезда чиқарилади. Организмда препаратни ўртача ушланиб туриш вақти 0,7-1,3 соатни ташкил қилади.

Организмдан сийдик билан, асосан глюкурон конъюгатлари шаклида ҳамда оз миқдорларда – ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: учраш тезлиги номаълум – мавжуд бўлган маълумотлар бўйича учраш тезлиги кўрсаткичлари баҳолаш мумкин эмас.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўнгил айниши, оғизни қуриши.

Бошқалар: учраш тезлиги номаълум – аллергик реакциялар, уйқучанлик, уйқуга кетиш жараёнини бузилиши, бош оғриши, артериал босим (АБ) ни ошиши ёки пасайиши. 

Рецепт бўйича.
Айрим ҳолларда, айниқса бронхиал астмага мойиллиги бўлган пациентларда сульфитларга сезувчанлик юқори бўлганида, оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин.

Артериал босими (АБ) 180/100 мм сим. уст. дан юқори, гипертоник криз билан кечувчи артериал гипертензия ва яққол аффектив беқарорлиги бўлган пациентларга, даволаниш вақтида АБ ни синчиклаб назорат қилиш талаб этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашга оид маълумотлар мавжуд эмас.

Педиатрияда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришда ҳамда диққатни юқори даражада жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

-       бош мияда қон айланишини ўткир бузилишлари;

-       бош мия жароҳатлари, бош мия жароҳатларининг асоратлари;

-       дисциркулятор энцефалопатия;

-       вегето-томир (нейроциркулятор) дистонияси;

-       бош мия фаолиятини атеросклероз туфайли бузилишлари (енгил когнитив бузилишлар);

-       невроз ва неврозсимон ҳолатларда хавотирли бузилишлар;

-       ўткир миокард инфаркти (дастлабки суткаларда) мажмуавий даволаш таркибида;

-       клиник манзарасида невроз ва вегето-томир бузилишларининг устунлиги билан кечувчи алкоголизмда абстинент синдром;

-       нейролептиклар билан ўткир заҳарланиш;

-       қорин бўшлиғини ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) комплекс даволаш таркибида;

-       бирламчи очиқ бурчакли глаукоманинг турли босқичларини комплекс даволаш таркибида қўлланади.

-       ўта юқори сезувчанлик;

-       ўткир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги;

-       болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар;

-       ҳомиладорлик;

-       лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Препарат бензодиазепин анксиолитиклари, тутқаноққа қарши воситалар (карбамазепин), паркинсонизмга қарши воситалар (леводопа) нитратларнинг таъсирини кучайтиради. Этил спиртининг токсик самараларини камайтиради.

 

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Элфунат мушак ичига ёки венага ичига юбориш (оқим билан ёки томчилаб) учун қўлланади. Инфузия йўли билан юборилганида препаратни 0,9% ли натрий хлорид эритмасида суюлтириш лозим.

Препарат оқим билан секин 5-7 минут давомида, томчилаб юборилганда – минутига 40-60 томчи тезлик билан юборилади. Максимал суткалик дозаси 1200 мг дан ошмаслиги керак.

Бош мияда қон айланишини ўткир бузилишларида – дастлабки 10-14 кун давомида 200-500 мг дан суткада 2-4 марта вена ичига томчилаб, сўнгра – мушак ичига 200-250 мг дан суткада 2-3 марта 2 ҳафта мобайнида юборилади.

Бош мия жароҳатларида ва бош мия жароҳатларининг асоратларида – 200-500 мг дан суткада 2-4 марта 10-15 кун давомида вена ичига томчилаб юборилади.

Дисциркулятор энцефалопатиянинг декомпенсация босқичида – 200-500 мг дан суткада 1-2 марта 14 кун давомида вена ичига оқим билан ёки томчилаб, сўнгра эса – мушак ичига суткасига 100-250 мг дан навбатдаги 2 ҳафта давомида юборилади.

Дисциркулятор энцефалопатиянинг курсли профилактикаси учун – 200-250 мг дан суткада 2 марта 10-14 кун давомида мушак ичига юборилади.

Вегето-томир дистониясида ва невроз ҳамда неврозсимон ҳолатлардаги хавотирли бузилишларда – мушак ичига суткасига 50-400 мг дан 14 кун давомида юборилади.

Енгил когнитив бузилишларда – мушак ичига суткасига 100-300 мг дан 14-30 кун давомида юборилади.

Ўткир миокард инфарктида мажмуавий даволаш таркибида миокард инфарктини, нитратлар, бета-адреноблокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари, тромболитиклар, антикоагулянтлар ва антиагрегант воситалар, шунингдек кўрсатмаларга қараб симптоматик воситаларни ўз ичига олувчи анъанавий даволаш фонида Элфунат препаратини вена ичига ёки мушак ичига 14 сутка давомида юборилади. Дастлабки 5 сутка давомида, максимал самарага эришиш учун, препаратни вена ичига юборган афзал, навбатдаги 9 сутка давомида мушак ичига юбориш мумкин.

Препаратни вена ичига юбориш (ножўя самаралардан сақланиш мақсадида) 0,9% ли натрий хлорид эритмаси ёки 5% ли декстроза (глюкоза) эритмасининг 100-150 мл ҳажмда суюлтириб, секин 30-90 минут давомида томчилаб инфузия йўли билан амалга оширилади. Зарурат бўлганида препаратни камида 5 минут давомида оқим билан секин юбориш ҳам мумкин.

Препаратни суткада 3 марта, ҳар 8 соатда (вена ичига ёки мушак ичига) юборилади. Суткалик терапевтик дозаси суткада тана вазнига 6-9 мг/кг, бир марталик дозаси тана вазнига 2-3 мг/кг ташкил этади. Максимал суткалик дозаси 800 мг дан, бир марталик дозаси – 250 мг дан ошмаслиги керак.

Алкоголли абстиненция синдромида – 200-500 мг дан суткада 2-3 марта 5-7 кун давомида вена ичига томчилаб ёки мушак ичига юборилади.

Антипсихотик воситалар билан ўткир захарланишларда – вена ичига суткасига 200-500 мг дан 7-14 кун давомида юборилади.

Қорин бўшлиғидаги ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) дастлабки суткаларда препаратни ҳам операциядан олдин, ҳам операциядан кейинги даврда буюрилади. Юбориладиган дозалари касалликни тури ва оғирлигига, жараённи тарқалганлигига, клиник кечишига боғлиқ бўлади. Препаратни, барқарор ижобий клиник-лаборатор самарага эришилганидан сўнг, аста-секин бекор қилиш мумкин.

Ўткир шишли (интерстициал) панкреатитда – 200-500 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб (0,9% натрий хлорид эритмасида) ва мушак ичига юборилади.

Енгил даражадаги некротик панкреатитда – 100-200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб (0,9% натрий хлорид эритмасида) ва мушак ичига юборилади.

Ўртача даражадаги некротик панкреатитда – 200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб (0,9% натрий хлорид эритмасида) юборилади.

Оғир даражадаги некротик панкреатитда – дастлабки суткаларда 800 мг дозада вена ичига томчилаб, икки марта юбориш режимида; сўнгра – 200-500 мг дан суткада 2 марта суткалик дозасини аста-секин пасайтириш йўли билан юборилади.

Жуда оғир даражадаги некротик панкреатитда панкреатоген шокнинг аломатларини барқарор даражагача бартараф этилгунига қадар бошланғич дозаси суткада 800 мг ни ташкил этади, беморнинг ҳолати барқарорлашгач –300-500 мг дан суткада 2 марта вена ичига (0,9% ли натрий хлорид эритмасида) томчилаб, суткалик дозасини аста-секин пасайтириш йўли билан юборилади.

Очиқ бурчакли глаукоманинг турли босқичларида комплекс даволаш таркибида – мушак ичига 100-300 мг дан суткада 1-3 марта 14 кун давомида юборилади.

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Симптомлар: уйқуни бузилиши (уйқусизлик, айрим ҳолларда - уйқучанлик); артериал босимни бироз ва қисқа муддатли (1,5-2 соатгача) ошиши бўлиши мумкин.

Даволаш: одатда, талаб этилмайди – симптомлари сутка давомида ўз-ўзидан йўқолади. Оғир ҳолатларда уйқусизликда – 10 мг нитразепам, 10 мг оксазепам ёки 5 мг диазепам қабул қилинади. Артериал босим ҳаддан зиёд ошганида – артериал босимни назорати остида гипотензив дори воситалари юборилади ва/ёки даволаш нитропрепаратлар билан тўлдирилади.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашга оид маълумотлар мавжуд эмас.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10 dori vositasi Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
MEKSUNAT inyeksiya uchun eritma 10ml 5% N10
MEKSUNAT inyeksiya uchun eritma 5ml 5% N10
MEKSUNAT inyeksiya uchun eritma 2ml 5% N10
ELFUNAT tabletkalari 125mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 35 000 so'mdan Batafsil
NEYROKS inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Сотекс Фармфирма, ЗАО
Narh: 92 000 so'mdan Batafsil
ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 85 000 so'mdan Batafsil
MEKSIPRIM tabletkalari 125mg N30
AKTISERIL inyeksiya uchun eritma 5ml 5% N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Janubiy Koreya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Unimed Pharm Inc.
MEKSIDOL tabletkalari 125mg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ЗиО-Здоровье, ЗАО
Narh: 55 000 so'mdan Batafsil
MEDOMEKSI inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Биохимик ОАО
MEDOMEKSI inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Биохимик ОАО
MEKSIDOL inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: АРМАВИРСКАЯ БИОФАБРИКА, ФКП
Narh: 79 400 so'mdan Batafsil
MEKSIDOL inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: АРМАВИРСКАЯ БИОФАБРИКА, ФКП
Narh: 72 284 so'mdan Batafsil
MEKSIDOL inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Эллара, ООО
Narh: 79 400 so'mdan Batafsil
MEKSIDOL FORTE 250 tabletkalari 250 mg N40
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ЗиО-Здоровье, ЗАО
MEKSIDOL inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Эллара, ООО
Narh: 72 284 so'mdan Batafsil
MEKSIDOL tabletkalari 125mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ЗиО-Здоровье, ЗАО
Narh: 51 000 so'mdan Batafsil
MEDOMEKSI tabletkalari 125mg N150
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Производитель
Ishlab chiqaruvchining dorilari
MOKSIKUM infuziya uchun eritma 250ml 400mg/250ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Moksifloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 108 500 so'mdan Batafsil
ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 85 000 so'mdan Batafsil
POMPEZO poroshok 40mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ezomeprazol ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 75 000 so'mdan Batafsil
STARTUM poroshok 2ml 0,5% N3
LORNADO poroshok 8mg N3
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Lornoksikam ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
LORNADO poroshok 8mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Lornoksikam ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 44 800 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
ELFUNAT tabletkalari 125mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Этилметилгидроксипиридина сукцинат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9