Оқ тол 468.00 мг
Томирли адхатода 188.00 мг
Яланғоч чучукмия 344.00 мг
Хитой чойи 78.00 мг
Бинафша 62.00 мг
Доривор валериана 63.00 мг
Бинафша 47.00 мг
Шарсимон эвкалипт 22.00 мг
Оқ тол иситма туширувчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.
Томирли адхатода вазицин, вазицинон алкалоидларини сақлайди. Бронхларни кенгайтирувчи, балғам ажралишини кучайтирувчи таъсирга эга, балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради ва бронхлар эпителий киприкчалари ҳаракат фаоллигини оширади, бу эса балғам кўчишини яхшилашга ёрдам беради. Нафас мушакларининг “нафас олиш/нафас чиқариш” циклини тўлиқ бажариш имкониятини таъминловчи сурфактантни ишлаб чиқилишини кучайтиради. Гистамин таъсирида келиб чиқадиган бронхоспазмдан ҳимоя қилади, яъни астмага қарши таъсир кўрсатади.
Бинафша антигистамин, балғам кўчирувчи, иситма туширувчи, терлатувчи таъсир кўрсатади.
Яланғоч чучукмия балғам ажралишини кучайтирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Чучукмия таркибидаги глицирризин кислота маҳаллий ва умумий иммунитетни ошириб, иммунстимулловчи таъсир кўрсатади.
Хитой чойи буриштирувчи, тетиклаштирувчи, сийдик ҳайдовчи таъсирга эга.
Оддий арпабодиён бронхлар секретор функциясини кучайтиради ва муколитик таъсир кўрсатади, шунингдек, антисептик ва яллиғланишга қарши хоссаларга эга.
Шарсимон эвкалипт стрептококк, стафилококкларга нисбатан антисептик таъсирга эга, яллиғланишга қарши самара чақиради. Регенерация жараёнини кучайтиради, тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади.
Доривор валериана марказий асаб тизими қўзғалувчанлигини пасайтиради, силлиқ мушакли органлар спазмини камайтиради.
Йўтал
Грипп
Бурун битиши
Иситма
Яллиғланиш
Бош ва жисмоний оғриқ
10 ёшдан кичик болаларга: бир кунда 1 саше дан 2 маҳал.
10 ёшдан катта болаларга: бир кунда 1 саше дан 3 маҳал.
Ёки шифокор тавсиясига кўра.