×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

KELAK inyeksiya uchun eritma 1ml 30mg/ml N10

Kategoriya:
- Yallig'lanishga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
кеторолака трометамин
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- Agio Pharmaceutical Limited
ATX kodi:
- M01AB15
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 1 ta dorixonasida topildi

ico 35 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

O'xshash dorilar

AERTAL tabletkalari 100mg N60 Gedeon Richter PLC, Венгрия по лицензии фирмы Аlmirall АG, Швейцария Vengriya
145 000 s`om dan
IBUKLIN tabletkalari N20 Dr.Reddy’s Laboratories Ltd. Hindiston
17 900 s`om dan
IBUPROFEN tabletkalari 200mg N10 Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО Belarusiya
DOLAK tabletkalari 10mg N20 Cadila Pharmaceuticals Limited Hindiston
9 900 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига инъекция қилиш учун эритма

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кеторолак трометамин – 30 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув етарли миқдоргача.

Кеторолак трометамин – ностероид яллиғланишга қарши дори воситасидир (НЯҚВ), перефрик самарани белгиловчи, оғриқни қолдирувчи фаолликни намоён қилади. Кеторолак циклооксигенеза синтезини ферментатив тизимини простагландинлар ҳисобига ингибицияни тормозлайди. Оғриқни қолдирувчи минимал дозада препарат яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи фаолликни намоён қилади.

Оғриқни енгиллаштиришда кеторолак трометаминни мушак ичига ёки перорал орқали буюриш мумкин. Препаратнинг оғриқни қолдирувчи максимал самараси тавсия этилган дозани қўлланилиши турли аҳамиятга эга статистик аломатларисиз диапазони 2-3 соатдан кейин амалга ошади.

Кеторолак трометминни энг катта ва паст дозадаги фарқи, аналгезиянинг хар қандай йўл билан қўлланишининг давом эттирувчи чегерасида туради. Кеторолак трометамин органзимга перорал ёки мушак ичига юборилганда тез ва тўлиқ сўрилади. Фармакокинетикасининг тўғри чизиқлилиги, кейинги дозани бир марта ва кўп марталигини ҳисобигадир. Қон плазмасидаги барқарорлик даражаси препарат қўлланилгандан кейин биринчи кунидаёқ етиб боради.

1 мл дан қаҳрабо шиша ампулаларда. 10 ампула тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномалари билан бирга картон қутига жойланган.


 

Ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП) яққол анальгетик яллиғланишга қарши ва ўртача иситма туширувчи таъсирига эга.

Таъсир механизми ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ферментлар фаоллигини носелектив сусайтириши билан боғлиқ, асосан периферик тўқималарда, простагландинлар биоситезини - оғриқ сезувчанликни, терморегуляция ва яллиғланиш модуляторини тормозлайди.

Кеторлак S(-) ва R(+) энантиомерларнинг рацемик аралашмасидан иборат бўлиб, бунда оғриқни қолдирувчи таъсири S(-) шакли билан боғлиқ.

Препарат опиоид рецепторларга таъсир этмайди, нафасни сусайтирмайди, дорига қарамлик чақирмайди, седатив ва анксиолитик таъсирга эга эмас.

Анальгетик самараси кучи бўйича морфин билан таққосласа бўлади, бошқа НЯҚП дан аҳамияти юқоридир.

Мушак ичига юборилгандан кейин оғриқни қолдирувчи таъсири 30 минутдан кейин аниқланади, максимал самарага 1-2 соатдан сўнг эришилади.

Сўрилиши.

Мушак ичига юборилганда кейин тўлиқ ва тез сўрилади.

Биокираолиши 80-100% ташкил этади.

Мушак ичига 30 мг юборилгандан кейин қон плазмасидаги Cmax 1,74-3,1 мкг/мл ни ташкил қилади. Мушак ичига 60 мг юборилгандан кейин қон плазмасидаги Cmax 3,23-5,77 мкг/мл ни ташкил қилади. Тmax мувофиқ 15-73 минут ва 30-60 минутни ташкил этади.

15 мг вена ичига инфузия қилингандан кейин Cmax 1,96-2,98 мкг/мл ни ташкил этади. 30 мг вена ичига инфузия қилингандан кейин Cmax 3,69-5,61 мкг/мл ни ташкил этади.

Тақсимланиши

Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 99%. Гипоальбуминемияда қонда эрикин модданинг миқдори ошади. Vd 0,15-0,33 л/кг ни ташкил этади.

Суткада 4 марта ичга қабул қилинганда Сss га эришиш вақти – 24 соат (субтерапевтикдан юқори) ва 10 мг ичга қабул қилингандан кейин – 0,39-0,79 мкг/мл ташкил қилади.

Суткада 4 марта парентерал юборилганда Сss га эришиш вақти – 24 соатни ташкил қилади (субтерапевтикдан юқори) ва 15 мг мушак ичига юборилганда – 0,65-1,13 мкг/мл ни, мушак ичига 30 мг юборилганда 1,29-2,47 мкг/мл ташкил этади; 15 мг вена ичига инфузия қилинганда 0,79-1,39 мкг/мл ни, 30 мг вена ичига инфузия қилинганда 1,68-2,76 мкг/мл ташкил этади.

ГЭТ орқали ёмон ўтади, йўлдош орқали (10%) ўтади.

Кўкрак сутига ажралади. Ичга 10 мг кеторолак қабул қилинганда сутда Cmax 7,3 нг/мл ташкил этади, биринчи доза қабул қилганда Тmax 2 соатни ташкил этади. Кеторолакнинг иккинчи дозасини қабул қилингандан сўнг 2 соат кейин (препарат суткада 4 марта қабул қилинганда) Cmax 7,9 нг/мл ни ташкил қилади. Парентерал юборилганда кўкрак сутига кўп бўлмаган миқдорда ажралади.

Метаболизми

Юборилган дозанинг 50% дан кўпроғи жигарда фармакологик фаол бўлмаган метаболитлар ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Асосий ментаболитлари глюкуронидлар ва р-гидроксикеторолак ҳисобланади.

Чиқарилиши

Сийдик билан – 91% (метаболитлар кўринишида 40%), аҳлат билан – 6% чиқарилади. Гемодиализ йўл билан чиқарилмайди.

Буйраклар фаолияти нормал пациентларда Т1/2 ўртача 5,3 соатни (30 мг мушак ичига юборилгада – 3,5-9,2 соатни, 30 мг вена ичига юборилгандан кейин – 4-7,9 соатни) ташкил этади.

 

Қуйидаги ножўя таъсирлари кеторолак трометаминни инъекция учун клиник - самарали синамаларда қўллангандан кейин пайдо бўлган. Бу синовларда пациентлар (n=660) 30 мг дан бир марталик дозани (n=151) ёки 30 мг дан кўп марталик дозани (n=509) операциядан кейинги оғриқни даволаш учун, 5 кун давомида ёки ундан кам қабул қилишган. Бу реакциялар препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши ёки боғлиқ бўлмаслиги мумкин.

10% ва 13% орасидаги ҳолатлар

Нерв тизими: уйқучанлик.

Овқатланиш тизими: кўнгил айниши.

4% ва 9% орасидаги ҳолатлар

Нерв тизими: бош оғриғи.

Овқатланиш тизими: кўнгил айниши.

Инъекция қилинган жойи: инъекция қилинган жойида оғриқ.

2% ва 3% орасидаги ҳолатлар

Нерв тизими: кўп тералаш, бош айланиши.

Юрак-қон томир тизими: қон-томирларни кенгайиши.

1 ёки ундан кам оралиғидаги ҳолатлар

Нерв тизими: уйқусизлик, ксеростомияни ошиши, патологик орзулар, безовталик, депрессия, парестезия, асабийлик, параноид реакциялар, нутқни бузилиши, эйфория, либидони ошиши, хаддан зиёд чанқоқлик, фикрни жамлай олмаслик, қўзғалувчанлик.

Овқатланиш тизими: метеоризм, анорексия, қабзият, диарея, диспепсия, меъда-ичак йўлларида тўлишлик ҳисси, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, меъда-ичак йўлларида оғриқ, мелена, ангина, жигар фаолиятини бузилиши, тўғри ичакдан қон кетиш, стоматит.

Юрак-қон томирлари тизими: артериал гипертензия, кўкракда оғриқ, тахикардия, қон кетиши, юракни бир маромда урмаслиги, ўпка артериясининг эмболияси, хушдан кетиш, қоринча тахикардияси, рангни оқариб кетиш.

Инъекция жойи: инъекция қилинган жойида реакция.

Бутун организм томонидан: астения, иситма, белда оғриқ, совуқ қотиш, оғриқ, бўйн соҳасида оғриқ.

Махсус туйғулар: таъм билишни бузилиши, қулоқларда шовқин, кўришни хиралашиши, диплопия, ретинал қон қуйилишлар.

Суяк-мушак тизими: миалгия, мушакларни тортишиши.

Нафас тизими: астма, тез-тез йўталиш, хансираш, бурундан қон кетиши, хичоқ тутиш, ринит.

Тери ва ўсимталар: қичишиш, тошма, териости гематомаси, тери касаллиги.

Сийдик чиқариш тизими: дизурия, сийдикни тутилиши, олигурия, сийдик чиқарилиш тез-тезлигини ошиши, вагинит.

Метаболик/овқатланишни бузилиши: шиш, гипокалемия, гиповолемия.

Қон ва лимфатик тизими: анемия, коагуляцияни бузилиши, пурпура.

Қўллашдан олдин йўриқномани диққат билан танишиб чиқинг!

Рецепт бўйича.

Кеторолак трометаминни циклооксигеназани ингибиция қилиши сабабли бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан фармакологик ўхшашлигидан эҳтиёт бўлишлари керак.

Меъда-ичак йўлларига таъсири

Препаратни меъда-ичак йўлларига қитиқловчи таъсирига мойиллиги бўлган пациентлар, даволовчи шифокорнинг синчков кузатуви остида бўлишлари лозим. Бундай холларда шифокор иложи борича препаратнинг ножўя таъсирларига даволашнинг фойдасини солиштириб бахолаши керак.

Агар НЯҚВ, шу жумладан кеторолак трометаминни қабул қилаётган пациентларда ҳосил бўлаётган меъда яраси ёки меъда-ичак йўлларида қон кетиш симптомлари ёки симптомлари ривожланса, дархол бу ҳақида шифокорга маълум қилишлари керак. Бу реакциялар даволашни хар қандай вақтида пайдо бўлиши мумкин. Меъда яраси ҳосил бўлиши ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетишда дархол кеторолак трометаминни билан даволашни тўхтатиш даркор ва беморга мос келадиган даволашни шифокорнинг синчков кузатуви остида буюриш керак.

Жигарга таъсири

Препаратни жигар фаолятини бузилган ёки илгари касаллик тарихида жигар касаллиги бўлган беморларга эхтиёткорлик билан буюриш лозим. Кеторолак трометамин билан даволаш жигар ферментлари даражасини ошишини чақириши мумкин, илгари жигар дисфункцияси бўлган беморларда жигар етишмовчилигининг оғир шакллари ривожланишига олиб келиши мумкин.

Серологик трансаминазаларнинг (глутаминли пируват (СГПТ ёки АЛТ) ва шовул-сиркали глутаминли кислота (СГОТ ёки АСТ)) аҳамиятли ошиши клиник назоратли тадқиқотларда 1% пациентларда учраган. Агар клиник аломатлари ва симптомлар жигар касаллиги ривожланиши билан мутаносиб бўлса ёки систематик кўринишлар пайдо бўлса (масалан, эозинофилия, тошмалар ва бошқалар), кеторолак трометаминни қабул қилиш дарҳол тўхтатилиши лозим. Жигар циррози ҳисобига жигар фаолятини бузилиши бўлган пациентларда, кеторолак трометамин клиренсида клиник мухим ўзгаришлар йўқ. Гепатитни ўткир шаклли ёки холестази бўлган беморларда тадқиқотлар ўтказилмаган.

Гематологик самаралар

Кеторолак трометамин тромбоцит фаолиятини ингибиция қилади ва қон кетиш вақтини ошириши мумкин. Препарат тромбоцитлар миқдорига, протромбин вақтига (РТ) ёки қисман тромбопластини вақтига (РТТ) таъсир этмайди.

Ацетилсалицил кислотаси томонидан узоқ вақт таъсирдан фарқли, кеторолак трометамин томонидан фаолиятларини тормозланиши, дори воситасини қўллаш тўхтатилгандан кейин 24 соатдан 48 соатгача давомида нормаллашади.

НЯҚВ қўллаш билан боғлиқ бўлган қон дискризияси гарчи оғир оқибатлар билан кузатилсада, кам юзага келади.

Инфекциялар

Кеторолак трометаминни бошқа ностероид яллиқланишга қарши препаратлар билан қўллаш инфекцияларнинг оддий симптомларни ниқоблаши мумкин.

Болалар

Препаратни болаларда қўлланиши хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳозирча аниқланмаган. Шунинг учун, кеторолак трометаминни 16 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Кексалар

Кекса ёшли одамлар организмдан кеторолак анча секин чиқарилиши туфайли, шунингдек НЯҚВ ни меъда-ичак йўллари ва буйракларга таъсири сезувчанлик юқори бўлганлиги учун, қўшимча эҳтиёткорлик чораларини риоя қилиш ва энг кичик самарали дозани буюриш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Кеторолак трометаминни ҳомиладорлик ёки эмизиклик вақтида қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни кунига бир марта 10 мг дозада перорал қўллашни 1-чи кундан кейин, кеторолак трометамин эмизикли аёлнинг кўкрак сутида 7,9 нг/мл - максимал концентрацияда ошкор аниқланган.

 

Кеторолак трометамин инъекция учун ўртача ва ўткир кучли оғриқларни қисқа вақтли даволаш учун (2 кундан ошмаслиги лозим), шу жумладан ортопедияда, гинекология ва қорин бўшлиғидаги оператив аралашувлардан кейинги оғриқларда буюрилади. Мушак ичига ва перорал мажмуавий даволашни тўлиқ давомилиги 5 кундан ошмаслиги лозим.

Аллергик реакциялар

Хар қандай бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар каби, кеторолак трометамин ҳам аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Кеторолак трометаминга маълум бўлган ёки гумон қилинаётган аллергик реакциялар бўлганда препаратига қўллаш мумкин эмас ва даволаш вақтида аллергия аломатлари пайдо бўлган беморларда дархол тўхтатилиши лозим.

Кеторолак трометаминни тўлиқ ёки қисман бурун полип синдроми, Квинке касаллиги, бронхиал спазмлари (масалан астма) ёки ацетилсалицил кислотасига (АСК) аллергик реакциялар ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга (НЯҚВ) қарама-қарши сезувчанлик пайдо бўлгани беморларга буюриш мумкин эмас. Бундай одамларда оғир ва фатал анафилактик реакциялар учраган.

Меъда-ичак йўлларининг бузилишлари

Кеторолак трометаминни гумон қилинаётган ёки тасдиқланган яра касаллиги бўлган беморларда, меъда-ичак қон кетишлари ёки перфорация, ёки меъда-ичак йўлларидаги ўткир яллиғланиш жараёни вақтида, ёки касаллик тарихида бу бузилишлари бўлган беморларда, қўллаш мумкин эмас, чунки бу оғир ва фатал оқибатларга олиб келиши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги

Кеторолак трометаминни ўртача ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга ёки организмнинг озиб кетиш туфайли буйрак етишмовчилигининг хавфи пайдо бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Қон кетишининг хавфи

Кеторолак трометаминни хар қандай жаррохлик операцияларидан олдин, жаррохлик аралашувлари вақтида, қон кетиши хавфини ошириш натижасида гемостаз жуда зарур ҳисобланганлиги туфайли, қатъиян қўллаш мумкин эмас. Кеторолак трометаминни шунингдек коагуляцияни бузилишлари бўлган, операция ўтказган ва геморрагияни юқори хавфи ёки гемостаз етишмовчилиги бўлган пациентларда, шунингдек гумон қилаётган ёки тасдиқланган цереброваскуляр қон кетишлари хавфи бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Акушерлик

Кеторолак трометамин жисмоний зўриқишларда қатъиян қўллаш мумкин эмас, чунки у простагландинлар синтез самарасини бостириши ҳисобига эмбрионни қон айланишига ёмон таъсир этиши ва она қорини мушакларини ингибиция қилиш, шу тариқа она қорин ички қон кетиш хавфини ошириши мумкин.

Орқа мия ичига буюрилиши

Кеторолак трометаминнинг таркибида спирт сақланиши туфайли орқа мия ичига (перидурал ёки қобиқ ичига) инъекция кўринишида қўллаш мумкин эмас.

Оқсиллар билан боғланиши

Кеторолак трометамин одам қон плазмаси протеини билан, унинг концентрациясидан қатъий назар (тахминан 99,2%) мустаҳкам боғланади. Кеторолак трометамин кучли таъсир қилувчи дори воситаси бўлганлиги туфайли қон плазмасида паст концентрацияларда у кутилгандек хатто ахамиятсиз даражада ҳам бошқа протеин - боғловчи препаратларни аралаштирмайди. Дигоксин, варфарин, ацетоаминофен, фенитоин ва толбутаминнинг терапевтик концентрациялари кеторолак трометамин оқисллари билан боғланишини ўзгартирмаган.

Антикоагулянт препаратлари билан даволаш

Кеторолак трометамин билан антикоагулянт препаратларини перорал қабул қилаётганда барча пациентлар мунтазам текширилиши лозим. Кеторолак трометаминни гепариннинг 5000ТБ икки баробар дозада қабул қилган 11 соғлом кўнгиллиларда қон кетиш вақтини кўрсаткичлари 6,4 минут (3,2-11,4 минут) гепарин индивидуал қўллаш билан солиштирганда 6,0 минут (3,4-7,5 минут) кўрсаткич ва плацебо учун 5,1 минут (3,5-8,5 минут) бўлган.

Натижада кеторолак трометамин томонидан варфарин плазма оқсиллари билан боғланиши, “in vitro” тестларида кеторолак трометамин унинг қон плазмаси 5 дан 10 мгк/мл гача концентрациясида аҳамиятсиз камайган (99,5% назорати 99,3% га қарши).

Дигоксин

Кеторолак трометамин дигоксиннинг плазма оқсиллари билан боғланишини ўзгартирмайди.

Салицилатлар

“In vitro” тадқиқотлар кўрсаткичлари, салицилатларнинг терапевтик концентрацияларида (300 мкг/мл), кеторолак трометаминни қон плазмасида боғлиқ бўлмаган миқдорини икки марта ошиш потенциалини кўрсатиб, кеторолак трометаминни оқсиллар билан боғланиши тахминан 99,2%-97,5% га камайишини кўрсатган.

Ферментлага таъсири

Ҳайвонларда ёки одамлардаги текширишларда, метаболизм қобилиятини жигар ферментларини фаоллаштириши ёки ингибирция қилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Шундай қилиб, фаоллаштириш ёки ферментларни тормозлаши механизмлари ҳисобига бошқа препаратларнинг фармакокинетикасини ўзгариши кутилмайди.

Пробенецид

Кеторолак трометамин ва пробенцидни бирга қўллаш кеторолак клиренсини пасайишига ва қон плазмасида кеторолакнинг концентрациясини ахамиятли (тахминан уч марта ошади) ва терминал ярим чиқарилиши даврини (тахминан икки марта ошади) ошишига олиб келади. Шу тариқа кеторолак трометамин ва пробенецидни инъекция кўринишида бирга қўллаш мумкин эмас.

Фуросемид

Кеторолак трометамин фуросемиднинг сийдик хайдовчи таъсирини тана вазнини нормал субъектларда 20% га камайтиради.

Литий

Хабар қилинишича, айрим НЯҚВ литийни буйрак клиренсини ингибиция қилинишига, плазмада литийнинг концентрацияларини ва литийнинг токсиклик потенциалини ошишига олиб келади. Кеторолак трометаминни қон плазмасидаги литий концентрациясига таъсири ўрганилмаган.

Метотрексат

Хабар қилинишича, метотрексат ва айрим НЯҚВ бирга қўллаш, метотрексат клиренсини камайтириб унинг токсиклигини оширган. Кеторолак трометаминни метотрексатнинг клиренсига таъсири ўрганилмаган.

АПФ ингибиторлари

АПФ ингибиторлари ва бошқа НЯҚВ бирга қўллаш, буйрак етишмовчилиги хавфини, айниқса озиб кетган беморларда ошириши мумкин.

Морфин

Қатор клиник текширувларда кеторолак трометамин мушак ичига морфин билан бирга операциядан кейинги оғриқларни даволаш учун ўзаро таъсирининг белгиларисиз қўлланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

рангсиздан оч - сариқ ранггача бўлган тиниқ эритма.
Катталар

Препаратнинг дозаси оғриқни жиддийлиги ва пациентнинг ўзлаштираолишига мувофиқ танланган бўлиши лозим.

Мушак ичига юбориш: оғриқнинг жиддийлигини ҳисобга олган холда препаратнинг одатдаги тавсия этилган бошланғич дозаси 10-30 мг ни ташкил этади. Кейинчалик зарурати бўлганида оғриқни даволаш учун, доза ҳар 4-6 соатда 10 мг дан 30 мг гача ташкил қилади. Бунда препаратни энг паст самарали дозасини буюриш керак.

Кеторолак трометамин инъекциясини қўллаш қисқа муддатли даволаш (2 кундан ошмаслиги) билан чекланиши лозим. Препаратнинг тўлиқ суткалик дозаси 120 мг дан ошмалиги лозим, чунки тавсия этилган дозанинг узоқ қўлланганда токсиклик хавфи ошиб кетиши мумкин.

Кеторолак трометамин инъекцияси суткалик дозаларини кўп марта узлуксиз буюрилиши тўлиқ ўрганилмаган, препаратни чекланган мушак ичига 3 кундан ортиқ қўлланиши ва кўпчилик пациентларни препаратни перорал дори шаклига ўтишлари ҳисобига ёки кўрсатилган вақтдан кейин оғриқни қолдирувчи терапия тўхтатилганлиги натижасида. Қўшимча аналгезияни зарурати бўлганда биргаликда опиатни паст дозасини қўллаш мумкин.

Тана вазни 50 кг дан кам, 65 ёшдан ошган ёки оғриқнинг жиддийлиги камроқ бўлган пациентлар

Парентерал юбориш: препаратнинг дозаси диапазонининг пастроқ даражасини буюриш тавсия қилинади. Бошланғич доза 10 мг ни ташкил этиши лозим. Кексаларда кеторолак трометамин инъекцияси тўлиқ суткалик дозаси 60 мг дан ошмаслиги лозим.

Буйрак етишмовчилиги

Кеторолак трометамин ўртача ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга тавсия этилмайди.

Парентералдан перорал даволашга ўтиш

Кеторолак трометамин таблеткаларини монодаволаш ёки уни парентерал қўлланилгандан кейинги даволаш сифатида қўллаш мумкин. Кеторолак трометамин таблеткасини қабул қилиш вақтида парентерал қўллангандан кейинги даволаш сифатида, кеторолакни бирга қўллашни тўлиқ суткалик дозаси (перорал+парентерал) ёшроқ пациентларда кунига 120 мг дан ёки кекса пациентларда кунига 60 мг дан ошмаслиги лозим. Кейнчалик перорал қўлланганда препаратнинг дозаси, хар кунги максимал 40 мг дозадан ошмаслиги керак.

Инъекция учун кеторолак трометаминни иложи бўлса тезроқ перорал дори шаклига алмаштириш лозим. Мажмуавий мушак ичига ва перорал даволашнинг тўлиқ давомийлиги 5 кундан ошмаслиги лозим.

Парентерал қўлланадиган дори препаратларини ишлатишдан олдин, механик қўшимчалар ва рангининг ўзгариши йўқлини ўрганиш лозим. Кеторолак трометамин – дори воситаси фақат шифокор рецепти бўйича берилади.

Препаратни кейинги 5 кун давомида 8 соат интервал билан (тавсия этилган энг катта дозада 3 марта) такроран қабул қилган соғлом субъектлардаги гастроскопик текширишлар 360 мг суткалик дозани, шуни кўрсатадики, препаратни қабул қилиш тўхтатгандан кейин, беморларда ва оғриқ меъдада пептик яралар пайдо бўлишини кўрсатган. Атайин дозани ошириб юборилганида метаболик ацидозларда тўғрисида хабарлар бор. Кеторолак трометаминни 200 мг дан бир марталик перорал дозаси пациентларга очиқ-ойдин жиддий ножўя таъсирларисиз қўлланилган.

Диализ қон оқимини аҳамиятисиз даражада кеторалакдан тозалайди

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

KELAK inyeksiya uchun eritma 1ml 30mg/ml N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
KELAK inyeksiya uchun eritma 1ml 30mg/ml N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
KELAK inyeksiya uchun eritma 1ml 30mg/ml N10 dori vositasi Agio Pharmaceutical Limited tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
KELAK inyeksiya uchun eritma 1ml 30mg/ml N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
KELAK inyeksiya uchun eritma 1ml 30mg/ml N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
MINA inyeksiya uchun eritma 1ml 30mg/ml N10
MINA inyeksiya uchun eritma 1ml 30mg/ml N5
P - ZERO tabletkalari 10mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: кеторолака трометамин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Avantika Medex Pvt. Ltd, Индия произведено: Halewood Laboratories Pvt. Ltd
  • Vakil: MChJ Konark Pharm MChJ
P ZERO gel 30g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: кеторолака трометамин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Avantika Medex Pvt. Ltd., Индия произведено: Nucleus Formulation Pvt. Ltd.
  • Vakil: MChJ Konark Pharm MChJ
Narh: 22 400 so'mdan Batafsil
KYUPEN FORTE ko'z tomchilari 5ml 0,5% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: кеторолака трометамин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd, Индия произведено: Adore Pharmaceuticals Pvt. Ltd
  • Vakil: Shayana Farm MChJ
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
KYUPEN FORTE ko'z tomchilari 5ml 0,4% N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: кеторолака трометамин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd, Индия произведено: Adore Pharmaceuticals Pvt. Ltd
  • Vakil: Shayana Farm MChJ
Narh: 36 000 so'mdan Batafsil
UNOKETRO DT tabletkalari N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: кеторолака трометамин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Unosourсe Pharma LTD, Индия произведено: Acums Drugs & Pharmaceuticals Ltd
Narh: 80 000 so'mdan Batafsil
KYUPEN FORTE tabletkalari 10mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: кеторолака трометамин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd., Индия произведено: Coral Laboratories Limited
Ishlab chiqaruvchining dorilari
KLOTRIZ krem 30g
Narh: 62 000 so'mdan Batafsil
TERBIZID krem 1% 10g
Narh: 37 000 so'mdan Batafsil
RINIL tabletkalari N100
RINIL tabletkalari N10
PANZAK tabletkalari 40mg N30
Narh: 50 000 so'mdan Batafsil
NEBOBETA tabletkalari 5mg N30
Narh: 20 000 so'mdan Batafsil
ASINOPRAZ kapsulalar 20mg N30
AMBROKSOL ADJIO sirop 100ml 30mg/5ml
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
LIPIROZ 10 tabletkalari 10mg N30
LEVOFAST infuziya uchun eritma 100ml 500mg/100ml
ADJIGRA 100 tabletkalari 100mg N4
Narh: 13 000 so'mdan Batafsil
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
LAKSIV eritma dlya priema vnutr 200ml 3,35g/5ml
Narh: 37 000 so'mdan Batafsil
AZIADJIO 500 tabletkalari 500mg N3
PANZAK poroshok 40mg N1
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9