54 900 s`om dan
Dorixonalardan izlash68 100 s`om dan
Bron qilishТаркиби:
1 ампула (2 мл) куйидагиларни сақлайди: фаол модда: тиоколхикозид 4 мг
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, концентрланган хлорид кислотаси, тозаланган сув.
Таъсир механизми бўйича марказий таъсир этувчи миорелаксантларга мансуб, фалажлик ва мушак охири ҳаракат пластинкасининг ҳаракат потенциалининг амплитудасини камайишини чақирмайди. Гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) ва глицин рецепторларига селектив аффинликни намоён қилади, бу, марказий нерв тизимининг турли даражаларида, маҳаллий характерга эга спазмларда ҳам, марказий спазмларда ҳам препаратнинг таъсирини белгилайди. Тиоколхикозид кураресимон таъсир кўрсатмайди, фалажлик чақирмайди ва юрак-қон томир ҳамда нафас тизимларига таъсир қилмайди.
Оқсиллар билан (асосан альбумин) боғланиши 13% ни ташкил этади. Ўртача тахминий тақсимланиш хажми 4 мг дозада мушак ичига бир марта инъекциясидан кейин 76 л ни ташкил этади.
Ярим чиқарилиш даври 2,5-5 соатни ташкил этади. Қабул қилинган дозанинг тахминан
20% ӯзгармаган метаболитлар кўринишида сийдик билан, 75-81% ахлат билан чиқарилади.
Жуда кам ҳолларда: гипотензия, таъсирчанлик ва мудраш кузатилиши мумкин.
Буйрак функциясини бузилишида препаратнинг паст дозалари тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Кеплерон препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида буюриш мумкин эмас.
Кеплерон препаратини лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилятига таъсири
Иш фаолияти тезкор рухий ва жисмоний реакцияларни талаб этувчи шахсларга препаратни буюришда эхтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Препарат болалар қӯли етмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўткач ишлатилмасин.
-мушак гипотонияси ва суст фалажлик/парез
-хомиладорлик ва лактация даври
-15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратлар, шу жумладан алкогол, антигипертензив воситалар, кураресимон препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида миорелаксацияни кучйиши ва марказий нерв тизимини сусайиши, гипотония ривожланиши мумкин.
Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганида қон кетиши хавфи ошади.
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Мушакларнинг ўткир спазмларида (тиришишларида) бошланғич суткалик доза мушак ичига 2 мл (4 мг) дан суткада 2 мартани ташкил этади. Тавсия этилган даволаш давомийлиги 3-5 кунни ташкил этади. Зарурат бўлганда тиоколхикозиднинг перорал шакллари билан даволашни 16 мг умумий суткалик дозада 5-7 кун давомида давом эттириш мумкин.
Физиотерапевтик муолажаларга тайёрлашда мушакларнинг бўшашиш даври мушак ичига юборилган инъекциядан кейин 30-40 минутни ташкил этади.
Кеплерон препаратини лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим.