Portalimizni rivojlantirish maqsadida biz cookiesdan foydalanamiz. Saytdan foydalanishni davom etishingiz, ulardan foydalanishimizga rozilligingizni anglatadi. Batafsil
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Тиоклхикозид- бу миорелаксацияловчи фармакологик фаолликка эга бўлган колхикозиднинг ярим синтетик ҳосиласи.
Таъсир механизми
In vitro шароитларда тиоколхикозид ГАМК-А ва стрихнинга сезувчан глицин рецепторлари билан боғланади. ГАМК-А – рецепторининг антагонисти каби таъсир қилувчи тиоклохикозид ўзининг самарали миорелаксацияловчи таъсирини супраспинал даражада регулятор комплекс механизмлари ёрдамида кўрсатиши мумкин. Аммо унинг глицинергик таъсир механизмларини истисно қилиниши мумкин эмас. Тиокохикозидни ГАМК-А – рецептори билан ўзаро таъсирини характеристикаси қон оқимида сифат ва миқдорий ифодаланган асосий метаболит ҳисобланган глюкуронид ҳосиласи билан бир хилдир.
Панаш® кремини тавсия қилинган дозаларда маҳаллий қўллангандан кейин тиоколхикозиднинг плазмадаги даражаси минимал даражадан паст бўлган. Бу маҳаллий қўлланганда тизимли сўрилишни юз бермаслигини кўрсатади, демак бу яхши ўзлаштираолинишини таъминлайди.
− тошмалар ва тери тошмалари тўғрисида хабарлар мавжуд.
−кам ҳолларда уйқучанлик тўғрисида хабар берилган (“Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирига” қаранг).
Тиоколхиокзид болаларда қўллаш учун тавсия қилинмайди.
Ножўя самаралар пайдо бўлган ҳолларда дозани камайтириш керак.
Маҳаллий қўллаш учун препаратлар айниқса узоқ вақт қўлланган ҳолларда, организмнинг юқори сезувчанлигига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни ўтказши керак.
Панаш® креми пропиленгликол сақлайди, бу терини таъсирланишини чақириши мумкин.
Дозалари
Кремни терининг шикастланган соҳаси учун шикастланган ва яқин жойлашган соҳага етарли миқдорда кунига 2-3 марта бироз ишқалаб суртилади. Даволаш давомийлиги ўзгарувчан, аммо 7-10 кунлик даволаш курс соғайиш учун етарли ҳисобланади. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор аниқлайди.
Болалар.
Препаратни 17 ёшгача бўлган болаларда қўлланмасин.
Қўллаш усули
Маҳаллий қўллаш учун крем.
Ҳомиладорлик
Тиоколхикозидни ҳомиладор аёлларда қўллаш тўғрисида маълумотлар чекланган. Шунинг учун эмбрион ва ҳомила учун потенциал хавф омиллари номаълум бўлиб қолмоқда.
Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда тератоген самараси аниқланган. Панаш® кремини ҳомиладорликда ва туғруқ ёшидаги контрацепцияни қўлламайдиган аёлларда қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш даврида
Тиоколхикоизидни кўкрак сутига кириш туфайли уни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Фертиллик
Каламушларда фертилликни ўрганиш юзасидан тадқиқотларда, уни 1 мг/кг бўлган дозада, яъни клиник самарага эга бўлмаган дозаларда қўлланганда насл қолдириш қобилиятига таъсирини аниқланилмади.Тиоколхикозид ва унинг метаболитлари турли концентрацияларда анеугенликни (хромосомаларда бузилишларни чақириш хусусияти) чақириш хусусиятига эга, бу одамда фертилликни пасайтириш хавф омили бўлиши мумкин.