Saqlash shartlari | В защищенном от света месте, при температуре 2–8 °C. Хранить в недоступном для детей месте. |
Продажа | Retsept bo'yicha. |
Yaroqlilik muddati (oy) | 2 года.Не применять по истечении срока годности, указанного на упаковке. |
2 мл дан ёруғликдан ҳимояланган шиша ампулаларда.
5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда.
1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан импорт картон қутига жойланади.
фаол моддалар:
тиамин гидрохлориди - 100 мг;
пиридоксин гидрохлориди - 100 мг;
цианокобаламин - 1 мг;
лидокаин гидрохлориди - 20 мг;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти – 40 мг, натрий триполифосфати – 20 мг, калий гексацианоферрати – 0,2 мг, натрий гидроксиди – рН 4,5±0,2 гача, инъекция учун сув – 2 мл гача.
Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) нерв импульсини ўтказишда иштирок этади.
Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашинувига ҳаётий муҳим таъсирга эга, нормал қон яратилиши, марказий ва периферик нерв тизими фаолияти учун зарур. Синаптик ўтказиш, МНТ да тормозланиш жараёнларини таъминлайди, нерв қобиғининг таркибига кирувчи сфингозинни ташилишида иштирок этади, катехоламинлар синтезида иштирок этади.
Цианокобаламин (В12 витамини) нуклеотидлар синтезида иштирок этади, нормал ўсиш, қон яратилиши ва эпителиал хужайраларни ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади; фолат кислотаси метаболизми ва миелин синтези учун зарур.
Лидокаин инъекция жойида оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, қон томирларни кенгайтириб, витаминларни сўрилишига ёрдам беради. Лидокаиннинг маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсири потенциалга боғлиқ Na+ - каналларини блокадаси билан боғлиқ, бу сезувчан нерв охирларида импульс генерацияси ва нерв толалари орқали оғриқ импульсларини ўтказилишига тўсқинлик қилади.
Жуда тез-тез |
10 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан кўпроғида |
Тез-тез |
10 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан камроқ, лекин 100 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан кўпроқ |
Тез-тез эмас |
100 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан камроқ, лекин 1000 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан кўпроқ |
Кам ҳолларда |
1000 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан камроқ, лекин 10000 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан кўпроқ |
Жуда кам ҳолларда |
10000 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан камроқ, шу жумладан алоҳида ҳолатлар |
Тез-тезлиги номаълум |
мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди |
Иммун тизими томонидан:
Кам ҳолларда: аллергик реакциялар (тери тошмаси, нафас олишни қийинлашиши, анафилактик шок, Квинке шиши).
Нерв тизими томонидан:
Тез-тезлиги номаълум: бош айланиши, онгни чалкашиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан:
Жуда кам ҳолларда: тахикардия.
Меъда-ичак йўллари томонидан:
Тез-тезлиги номаълум: қусиш.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан:
Жуда кам ҳолларда: кўп терлаш, акне, қичишиш, эшакеми.
Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан:
Тез-тезлиги номаълум: тиришишлар.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар;
Тез-тезлиги номаълум: препаратни юбориш жойида таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин; тез юборилганда ёки доза ошириб юборилганда тизимли реакциялар кузатилиши мумкин.
Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самаралар оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Тез юборилганда (масалан беҳосдан томир ичига юборилганда ёки қон билан таъминланиши бой бўлган тўқималарга юборилганда) ёки доза ошириб юборилганда тизимли реакциялар, шу жумладан онгни чалкашиши, қусиш, брадикардия, аритмия, бош айланиши ва тиришишлар ривожланиши мумкин.
Препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини ҳайдовчилари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишловчи шахслар учун препаратни қўллаш юзасидан эҳтиёткорлик ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
- полинейропатиялар, шу жумладан диабетик ва алкоголли;
- невритлар ва невралгиялар: уч шохли нерв невралгияси; юз нерви неврити; қовурғалараро невралгия;
- умуртқа поғонаси касалликлари чақирган оғриқ синдроми (дорсалгия; люмбоишиалгия; плексопатия; умуртқа поғонасининг дегенератив касалликлари чақирган илдизча синдроми) да қўлланади.
В6 витамини (пиридоксин) нинг терапевтик дозалари бир вақтда қўлланилганда леводопанинг самарасини сусайтиради (леводопанинг антипаркинсоник таъсири редукцияга учрайди). Шунингдек циклосерин, пенициллинамин, изониазид билан ҳам ўзаро таъсир кузатилади.
В12 витамини (цианокобаламин) оғир металл тузлари билан номутаносиб. Рибофлавин шунингдек деструктив таъсир кўрсатади, айниқса бир вақтда ёруғлик таъсир қилганда; никотинамид фотолизни тезлаштиради, айни вақтда антиоксидантлар ингибиция қилувчи таъсир кўрсатади.
Лидокаинни парентерал юборилганда норэпинефрин ва эпинефринни қўшимча қўллаганда юракка ножўя таъсири кучайиши мумкин. Шунингдек сульфониламидлар билан ўзаро таъсири кузатилади.
Даволаш: симптоматик.