×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

NEVROBEN inyeksiya uchun eritma 3ml N5

Kategoriya:
- Vitaminlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Цианокобаламин, пиридоксина гидрохлорид (витамин В6), рибофлавин натрий фосфат(Витамин В2), тиамина гидрохлорид
Qadoqda soni:
- 5
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- A11EA
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60 Bayer Consumer Care AG Germaniya
100 000 s`om dan
MAGNE V6 tabletkalari 5mg N50 Sanofi Aventis France, Франция произведено: Sanofi Winthrop Industrie Frantsiya
36 000 s`om dan
45 000 s`om dan
BENEVRON B inyeksiya uchun eritma 3ml N5 World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S., Турция произведено: Mefar Ilac Sanayi A.S. Turkiya
50 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори воситасининг шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

Фаол моддалар:

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) – 83,3 мг,

рибофлавин натрий фосфати,/ рибофлавинга эквивалент (В2 витамини)- 1,3 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 83,3 мг,

цианокобаламин (В12 витамини) 0,5 мг.

Ёрдамчи моддалар: Динатрий эдетати, бензил спирти, монотиоглицерин, 10% эритма кўринишидаги натрий бикарбонати, инъекция учун сув 1 мл гача.

3 мл ли тўқ шишали ампулаларда инъекция учун эритма.
Невробен – организмнинг турли алмашинув ва метаболик жараёнларида қатнашувчи, унинг таъсири таркибига кирувчи витаминлар билан боғлиқ бўлган мажмуавий препарат.

В1 витамини жигарда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик ферментли реакцияларнинг коферменти бўлган, кокарбоксилазага айланади. В1 витамини углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувини бошқарилишида, шунингдек синапсларда нерв қўзгалишини ўтказилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, миокардиоцитларнинг метаболизмини ва уларнинг анемик миокардиодистрофиядаги қисқарувчанлик фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради.

В2 витамини  метаболик таьсир кўрсатади. Флавинпротеинлар коэнзимларини ҳосил килиб, АТФ билан ўзаро таьсир қилади. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, Н+ ни олиб ўтилишида, тўқима нафасида, углеводлар, оқсиллар ва ёғларнинг алмашинувида, кўзнинг кўрув функциясини нормал тутиб турилишида, гемоглабин ва эритропоэтиннинг синтезида иштирок этади. Нормал ичак миклофилораси томонидан синтезланади ва ўзи уни ушлаб туриш учун зарур.

В6 витамини организм томонидан тўйинмаган ёғ кислоталарнинг ишлатилишини яхшилайди, нерв тизими, жигар фаолиятига, қон хосил бўлишига ижобий тасир кўрсатади. Пиридоксин олтингугурт сақловчи аминокислота-таурининг синтезига (митеонин ва цистеиндан) ёрдам бериб, у нерв-мушак ўтказувчанлигини, мушакларнинг қисқарувчанлигини нормаллаштиради, тиришишларнинг ривожланишига қаршилик кўрсатади. Триптофан, метионин, цистеин, глютамин ва бошқа аминокислоталарнинг алмашинувида иштирок этади. Гистаминнинг алмашинувида муҳим  роль ўйнайди. Липид алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.

В12 витамини организмда ҳаёт фаолиятини таъминловчи бир қатор биохимик реакцияларда – метил гуруҳларини ташишда, нуклеин кислоталар (ДНК, РНК), оқсил синтезида, аминокислота, углерод, липидлар алмашинувидаги иштирок этади. Нормал қон ҳосил қилишда зарур бўлган – эритроцитлар етилишида иштирок этади. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳ таркибли бирикмаларни тўпланишида иштирок этади, бу уларни гемолизга толерантлигини оширади. Цианокобаламиннинг кофермент шакли – метилкобаламин ва аденозилкобаламин – хужайраларнинг ўсиши ва бўлинишида мухим. Цианокобаламин нерв тизими жараёнларига таъсир кўрсатади(миелин синтези, цереброзид ва фосфолипидлар липид таркиби), унинг периферик қисми зарарланиши билан боғлиқ оғриқ хиссини камайтиради. Қонда холестерин концентрациясини пасайтиради. Жигар ва нерв тизимининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.Тўқималарнинг регенерация қобилиятини оширади.

В1 витамини

Мушак ичига юборилганда қонга тез сўрилади. Жигарда фосфорилланишга учрайди. Жигарда,   юракда, мияда, буйракларда, талоқда тўпланади, лекин унинг организмдаги захираси кўп эмас. Плацентар тўсиқдан ўтади ва кўкрак сутида аниқланади. Ичак ва буйрак орқли чиқарилади.

В2 витамини

Барча аъзолар ва тўқималар бўйлаб тақсимланади, мушак тўқимасида, жигарда, талоқда буйракларда ва миокардда тўпланади. Йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Жигарда метаболланади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2-66-84 минутни ташкил қилади. Буйраклар орқали деярли тўлиқ метаболитлари кўринишида, юқори дозалар қабул қилинганда –асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Аҳамийатсиз миқдорлари аҳлат билан чиқарилади. Гемодиализда чиқарилади, лекин буйрак орқали чиқарилишига қараганда анча секинроқ.

В6 витамини

Фармакологик фаол метоболитлар(пиридоксальфосфат ва пиридоксаминофосфат) хосил қилиш билан жигарда метоболизмга учрайди. Барча тўқималарга яхши сўрилади. Асосан жигарда камроқ - мушак ва МНС да йиғилади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2-15-20 кун. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ йўли билан ҳам чиқарилади.

В12 витамини

Мушак ичига юборилганидан кейин плазма концентрацияси чўққисига 60 минутдан кейин эришилади. Қонда уни тўқимага ташувчи, специфик плазма оқсиллари-тарнскобаламинлар билан боғланади. Асосан жигарда йиғилади. Буйракларнинг нормал фаолиятида -7-10% буйраклар орқали, таҳминан 50% -нажас массалари билан чиқарилади; буйраклар фаолияти пасайганда – 0-7% буйраклар орқали, 70-100%- нажас массалари билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути таркибига киради.

-       Қичишиш, тошма, уртикариялар, экзантема, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар кўринишидаги аллергик реакциялар;

-       Бош айланиши;

-       Терлаш;

-       Тахикардия, диспноэ.

Шифокор рецепти бўйича.
В гуруҳ витаминларининг сувда эриши ва сийдикда ортиқча миқдорда ажралиб чиқиши туфайли ҳолатлар кам бўлса-да, препаратни қўллашда гипервитаминоз олдини олиш учун бошқа манбалардан В витаминларидан фойдаланишни ҳисобга олиш керак.

Рибофлавиннинг юқори дозалари сийдикнинг сарғайиб кетишига олиб келиши мумкин, бу баъзи лаборатория текширувларига таъсир қилиши мумкин.

Турли сабабли синдромлар ва касалликларни даволашда патогенетик ва симптоматик восита сифатида:

-перифирик невритлар ва поленевритлар: невралгиялар(қовурғалараро невралгия, юз нарви ва уч шохли нерви невралгияси), люмбаго, ўраб олувчи герпес, илдизли невритлар, ретробульбар невритлар, плекситлар, юз нерви фалажлари, перифирик парезлар ва фалажлар, амиотрофик ён склерози, болалар церебрал фалажи, марказий ва периферик нерв тизимининг жарохатлари;

-Энцефалопатия (диабетик, алкоголли, посттравматик ва бошқалар).

-Тери касалликлари (экзема ва невроген келиб чиқишига эга бўлган дерматозлар, дерматитлар ва нейродерматитлар, псориаз).

- офтальмологик касалликлар: гемералопия, кератит, ирит, катаракта, шох парда яраси

-Бўғимлар касалликлари: артритлар, остеоартритлар, ревматизм, ревматоид артрит.

Дори воситасининг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;

 -Декомпенсацияланган юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари;

-Полицитемия (қонда эритроцитларнинг сонини ошиши);

-қоннинг ёмон сифатли ҳосилалари;

-16 ёшгача бўлган болалар;

-ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

Тиамин гидрохлорид эритмасини таркибида сульфит тутувчи эритмаларни аралаштирмаслик керак, чунки уларда у бутунлай парчаланади.

* Тиаминни пенициллин ёки стрептомицин билан бир шприцда аралаштирмаслик керак (антибиотик парчаланиши содир бўлади), шунингдек тиамин ва никотин кислотасини хам (тиамин парчаланиши содир бўлади).

* Тутқаноққа қарши препаратлар (фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин) билан узоқ муддатли даволаш, шунингдек дигоксин, индометацин, антацид препаратлари билан биргаликда фойдаланиш тиамин етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

* Тиосемикарбазон ва 5-фторуранил тиамин фаолиятини ингибирлайди.

* Кофеинни, таркибида олтингугурт ва эстроген бўлган дориларни қабул қилиш тиаминга бўлган эҳтиёжни оширади.

* Тиамин деполяризацияловчи мушак релаксантларини (дитилин ва бошқалар) йиғилувчи таъсирини заифлаштиради;

Рибофлавин доксициклин, тетрациклин, окситетрациклин, эритромицин ва линкомицин фаолиятини камайтиради.

* Стрептомицин билан мос келмайди. Флавинокиназанинг блокадаси туфайли хлорпромазин, имипрамин, амитриптилин флавинаденинмононуклеотид ва флавинадениндинуклеотид таркибига рибофлавиннинг қўшилишини бузади ва унинг сийдик орқали ажралишини оширади.

* Тиреоид гормонлар метаболизмни тезлаштиради.

* Хлорамфеникол ножўя таъсирини(гемопоэз бузилиши, кўз нерви неврит)  камайтиради ва олдини олади.

* Гемопоэзни, антигипоксантларни, анаболик стероидларни рағбатлантирувчи дорилар билан мос келади;

Пиридоксин гидрохлорид диуретиклар таъсирини кучайтиради, леводопа фаолиятини заифлаштиради.

* Изоникотин гидразид, пеницилламин, циклосерин ва эстрогенларга тутвчи оғиз контрацептивлари пиридоксин гидрохлорид таъсирини заифлаштиради.

* Юрак гликозидлари (пиридоксин миокардда қисқрувчи оқсилларнинг синтезини оширишга ёрдам беради), глутамин кислота ва аспаркам(гипоксияга чидамлилигини оширади) билан яхши комбинацияланган;

Цианокобаламин аскорбин кислотаси, оғир металл тузлари (цианокобаламин инактивация) билан фармацевтик жиҳатдан мос келмайди.

* Аминогликозидлар, салицилатлар, эпилепсияга қарши препаратлар, колхицин, калий препаратлари В12 витаминининг сўрилишини камайтиради.

* Тиамин чақирган аллергик реакциялар ривожланишини оширади.

* Хлорамфеникол гематопоэтик жавобни камайтиради.

* Қон ивишини оширувчи дорилар билан бирга қўллаш тавсия етилмайди.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган, 25°C дан юқори бўлмаган ҳарорат остида, болалар ета олмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Амал қилиш муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.

Эритма лойқаланганда ва чўкма тушганда ишлатилмасин.

Эритма мушак ичига юбориш учун мўлжалланган. Невробен препаратининг дозалаш режими ва қўллаш давомийлиги даволовчи шифокор томонидан белгиланади.

16 ёшдан катта болалар ва катталарга препаратни кунига 1 марта 3 мл дан(бир ампула) мушак ичига юборилади. Инъекция учун эритма мушак ичига чуқур юборилади.

Шифокор тавсиясига кўра препаратни ҳар 2-3 кунда бир ампуладан қўлланади.

В гурухи витаминларида дозани ошириб юборилиши ҳолатлари жуда кам учрайди, улар сувда эрувчан ва ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилади. Пиридоксиннинг катта дозаларини узоқ муддат қўллаш ўткир перефирик невропатияларнинг ривожланиши билан ассоцияланади.

Симптомлар: карахтлик, қўл, оёқлар ёки тананинг бошқа сохаларда санчилиш, сезувчанликнинг, мувозанатнинг ва координациянинг. Бу симптомлар пайдо бўлганда дархол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: симптоматик

Невробенни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Кўкрак сути билан боқиш вақтида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Агар уни қабул қилиш зарур бўлса, кўкрак билан боқишни тўхтатиш керак.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

NEVROBEN inyeksiya uchun eritma 3ml N5 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
NEVROBEN inyeksiya uchun eritma 3ml N5 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
NEVROBEN inyeksiya uchun eritma 3ml N5 dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
NEVROBEN inyeksiya uchun eritma 3ml N5 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
NEVROBEN inyeksiya uchun eritma 3ml N5 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9