×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 250ml

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Глюкоза, Калия хлорид, Натрия хлорид, Натрия цитрат, цинка сульфат моногидрат
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- A07CA
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 193 ta dorixonasida topildi

ico 11 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 28 100 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 23 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

BIFIFORM kapsulalar N30 Пфайзер Консьюмер Мэнюфэкчуринг Италия С.Р.Л. Italiya
YOMOGI kapsulalar 250mg N10 Ardeypharm GmbH Germaniya
69 000 s`om dan
AKUMIN GEPA infuziya uchun eritma 250ml 8% N1 Aculife Healthcare Pvt. Ltd Hindiston
120 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори  шакли: ичиш учун эритма

Таркиби:

1000 мл эритма қуйидагиларни  сақлайди:

фаол моддалар: сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда – 13,5 г, натрий хлориди – 2,6 г, калий хлориди – 1,5 г, натрий цитрати – 2,9 г, рух цитрат моногидрати – 0,055 г;

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси 7 М, инъекция учун сув – 1000 мл гача.
Полипропилен флаконларда 100 мл, 250 ва 500 мл.

Орса Рух қўллашга тайёр орал регидратацион восита (ОРВ)  ҳисобланади. Диарея ва турли дегидратацияда электролитларни ва  суюқликни йўқолишини тузатиш ва сув–тузли мувозанатини тиклаш учун қўлланилади.

Орса Рух эритмаси ЖССТ ва БМТ нинг  Болалар фонди (ЮНИСЕФ) тавсиялари бўйича ищлаб чиқарилган.

Орса Рух эритмаси паст осмолярликка эга бўлиб, оптимал концентрацияда ва оптимал ўзаро  нисбатда натрий ва глюкоза сақлайди, бу ичакларда сувни ва электролитларни яхши сўрилишига ёрдам беради, ва натижада аҳлат хажмини, аҳлат билан суюқликни ва электролитларни патологик йўқолиш ҳажмини камайтиради ва диареяни давомийлигини қисқартиради, қусишни ва стандарт ОРВ нисбатан вена ичига қуйишларни заруратини камайтиради.

Орса Рух эритмаси 75 ммоль/л концентрацияда натрий сақлайди, бу ичак инфекцияларида натрийни ўртача йўқолиш миқдорига тўғри келади.

Орса Рух эритмаси стандарт ОРВ га қараганда  натрийни паст  концентрацияларда сақлайди, бу юқори осмолярлиги билан стандарт ОРВ қўлланилишида учрайдиган гипернатриемия ривожланишини олдини олиш учун муҳим.

Глюкоза электролитлар сўрилишига ёрдам беради ва энергия манбалари ҳисобланади.

Эритмада цитратлар мавжудлиги туфайли Орса кислота-ишқор мувозанатга тузатувчи таъсир кўрсатади, диареяда пайдо бўладиган метаболик ацидозни ва дегидратацияни   ривожланиши олдини олади.

Калий 20 ммоль/л миқдори диареяда гипокалиемияни олдини олиш учун орал дегидрация учун эритмаларда тавсия қилинган калий миқдорига тўғри келади.

Препаратни  таркибига кирувчи рух орал регидратация учун еритмани зарур компаненти бўлиб ЖССТ ва БМТнинг  Болалар фонди (ЮНИСЕФ) тавсия қилинган.

Тадқиқотлар диарияни оғирлик даражасини ва давомийлигини камайтиради ва диареянинг кейинги эпизодларини олдини олади.

Диареяда рух:

• ичакда сувни ва электролитларни сўрилишини кучайтиради;

• ичак эпителийсининг регенерациясини тезлаштиради;

• овқат ҳазм қилувчи ферментларини фаоллаштиради;

• иммун жавобни яхшилайди.

 

 

 

Ёшга боғлиқ бўлган диареяда рухни  тавсия қилинган дозалари

(ЖССТ, UNICEF 2004 й, 2006 й)

 

Ёш

мг/суткада

6 ойгача бўлган болалар

10 мг/суткада

6 ойдан ощган болалар ва катталар

20 мг/суткада

 

Орса Рух эритмасида рухни концентрацияси 20 мг/л ни ташкил қилади.

Орса Рух эритмасини осмолярлиги 246 ммоль/л,  кучсиз кислатаси рН  муҳити 4,8-5,2 ни ташкил қилади.

 

ОРСА РУХ компонентлари

г/л

Рух сульфат моногидрат

0,055

Сувсиз глюкоза

13,5

Калий хлориди

1,5

Натрий хлориди

2,6

Натрий цитрат дигидрати

2,9

 

ОРСА РУХ ион таркиби

ммоль/л

мг/л

Рух

0,31

20

Сульфат

0,31

29,415

Сувсиз глюкоза

75

13500

Калий

20

780

Хлорид

80,5

2580

Натрий

75

1705

Цитрат

10

1765

Глюкоза перорал қўллангандан кейин карбонат ангидрид газигача (СО2) ва сувгача (Н2О) метаболизмга учрайди, бошқа компонентлари асосан сийдик ва аҳамиятсиз миқдорда тер ва аҳлат билан чиқарилади.

Руҳ аҳлат (90%), буйраклар ва ўпкалар орқали чиқарилади.


Орса Рух препаратни тавсия қилинган дозаларга риоя қилинганда ножўя самаралар эҳтимоли кам.  Аллергик реакциялар потенциал кузатилиши  мумкин.

Тавсия қилинган дозалар ошириб юборилганда оғизда металл таъми, бош оғриши, рухни  дозаси ошириб юборилиши туфайли деспептик бузилишлар кузатилиши мумкин.

Оғир дегидратацияни (тана вазни камайиши >10% дан кўпроқни ташкил қилади, анурия) вена ичига регидратация учун эритмаларни қўллаш билан тузатиш керак, шундан кейин Орса Рух препаратини юбориш мумкин.

Даволашдан олдин дегидратация даражасини ва тана вазнини йўқолишини  баҳолаш учун пацентни тарозида тортиш лозим.

Перорал регидрацион даволаш вақтида пацентни  овқатланиш ёки эмизишни тўхтатиш лозим эмас ёки регидратация ўтказилгандан кейин даволашни дарҳол давом этиш лозим. Ёғлар ва оддий углеводлар бой овқатларни қабул қилишдан сақланиш тавсия қилинади.

Овқатни дарҳол регидратациядан кейин қабул қилиш мумкин. Қусишда 10 минут кутиш лозим ва эритмани секин катта бўлмаган миқдорда ҳўплаб  ичишга бериш керак.

Орса Рух препарати билан даволанганда кислота-ишқорий, электролит ёки углевод мувозанатини бузилиши кузатиладиган жигар етишмовчилиги, қандли диабети ёки бошқа сурункали касалликлари фонида  ривожланган дегидратацияси бўлган пацентларга синчиков мониторинг талаб қилинади.

Эмизикли болаларда Орса Рух препарати қўлланганда,  овқатланиш таркибига  ўзгартириш киритиш талаб қилинмайди.

Болани  эмизиш орасида Орса Рух кичик порцияларини бериш керак.

Фосфат, нон маҳсулотлари ёки сабзавотлар билан бой парҳезда (масалан, сутли маҳсулотлари), сўрилмайдиган комплексларга боғланиш йўли орқали рухни сўрилишини камайтиради; бундай овқатлар Орса Рух препарати қўллангандан  2 соатдан кам бўлмаган қабул қилиши мумкин.

Орса Рух қўллаш вақтида спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан сақлаш  керак.

 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Агар она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлганида  Орса Рух орал регидратацияси учун эритмани ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин.

Бунда Орса Рух дозасига бошқа рух препаратлари ва рух сақловчи  мажмуиавий  препаратлар (масалан, рух сақловчи минераллар билан поливитамин дори препаратлар) буюрилган  ҳолатларда тузатиш кириш керак.

Лактация даврида рухни нормал суткалик миқдори салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқлигига қарамасдан, бошқа рух препаратлар ва рух сақловчи  мажмуиавий препаратлар (масалан, рух сақловчи минераллар билан поливитамин препаратлар) буюрилган ҳолатларда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва Орса Рух доза тузатиш киритиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация вақтида рухни тавсия қилинадиган  доза ўртача 10 мг/суткани ташкил қилинишини ҳисобга олиш керак.

Автотранспорт  ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири қилиш қобиляти. Орса Рух автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш  қобилиятига таъсир қилмайди

Қўлланилиши

-      ўткир диареяда, қусишда регидратацион перорал даволаш;

-      жадал тер ажралиб чиқишига олиб келувчи сув –электролит бузилишларни (иссиқлик ва жисмоний юкламалари, гипертермия) олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Биринчи босқичда перорал регидрацион даволашнинг (ПРД) йўқотилган суюқликни хажмини  тўлдириш зарур.

Қабулнинг биринчи босқичи 4-6 соатни ташкил қилади.

Ёши

Биринчи 4-6 соатда эритма ҳажми

ОРСА Рухнинг максимал суткалик дозаси

0-6 ойларда

100–250 мл

500 мл

6 ой – 5 йил

250-500 мл

1000 мл

6 йил – катталар

500-1000 мл

Бу босқичда эритмани 1 кг тана вазнига 50-100 мл дозаси эритмани ҳажми ҳисобданади. Даволашни биринчи 3-4 соатда ичга қабул қилиш ҳисоблаб эритмани йўқотилган суюқлик ҳажми ҳисобга олиш керак.  

Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни иккинчи босқич –ҳар бир ичи суюк келган эпизоддан кейин 50-100 мл дан буюрилади, симптомлар тўхтаганича суткада 1 кг тана вазнига 50 мл дан кам бўлмаслиги лозим.

Эксикознинг енгил даражасида ичга қабул қилиш учун суюқликни ҳажми суткада  30 дан 50 мл/кг,  ўртача даражасида  – суткасида 60 дан 80 мл/кг ни  ташкил қилади.

Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш суюқликни патологик йўқотилиши тўхтагунча ўтказилади.

Ичга юбориладиган суткалик эритмани ўртача ҳажми суткалик физиологик эҳтиёжни  ҳажми ва йўқотилган  патологик ҳажмини йиғиндисига тенг. Кўнгил айнишида ёки қусишда совутилган кўринишида эритмани тез-тез кўп бўлмаган порциялар бўлиб бўлиб  қабул қилиш афзал. Болалар учун 1 соат давомида зарур бўлган эритмани миқдорини ҳисобланг ва ҳар 5-10 минут  10-15 мл дан ичиринг.

Шунингдек Орса Рух эритмаси шифокор назорати  остида назогастрал зонд орқали юбориш мумкин.

Орса Рух эритмаси билан даволаш диарея тўхтагунича ўтказилади. Бу даврда юбориладиган суюқлик ҳажми диарея натижасида организм йўқотилган суюқлик ҳажмига мувофиқ бўлиш керак. Талаб қилувчи даволаш эритмани миқдори муҳим субъектив кўрсаткичи чанқоқлик ҳисобланади. 

Лечение раствором Орса Цинк проводится до тех пор, пока не прекратится диарея. Объём вводимого в этот период раствора должен соответствовать объёму жидкости, потерянной организмом в результате диареи. Важным субъективным показателем требуемого количества лечебного раствора является жажда.

-      ўткир ёки сурункали буйрак  етишмовчилиги;

-       буйракларни оғир паренхиматоз шикастланишлари;

-      ҳушсиз ҳолати;

-       пацентларда режалаштирилган умумий анестезия ёки жарроҳлик аралашувларидан олдин;

-      гиповолемик шок;

-       ичак тутилиши;

-      кучли қусиш;

-       гиперкалиемия;

-      препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

-       ичакда углеводларни ўзлаштирилишни бузилиши (туғма моносахарид мальабсорбцияси);

-      метаболик алкалоз;

-       фаол аутоиммун жараёнларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим:

-      ҳомиладорлик;

-       лактация;

-      қандли диабети бўлган пацентлар;

-       юрак етишмовчилиги ва артериал гипертензияси бўлган пациентлар;

-      буйрак функцияси етишмовчилиги билан боғлиқ сув-электролит бузилишлари бўлган пацентлар;

-       бир вақтда бошқа рух сақловчи препаратлар қабул қилишда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. (Рух препаратлари ва бошқа руҳ сақловчи дори воситалари билан тушувчи руҳни дозасини  ҳисобга олиш керак, чунки бу плазмада рухни юқори концентрациясига олиб келиши мумкин).

Рух препаратлари, мажмуавийи препаратлар (масалан, рух сақловчи минераллар билан поливитамин препаратлар) бир вақтда рух сақловчи бир нечта препаратлар қўлланганда плазмада рухни юқори концентрациясига олиб келиши мумкин.

Орса Рух препаратини антибиотиклар ва бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин, аммо рух тузлари тетрациклинлар, мис препаратлари (бу препаратлар Орса Рух қабулдан камида 2 соатдан кейин қўллаш лозим).

Темир препаратлари юқори дозаларда, пеницилламин ва бошқа мажмуа воситалар рухни  сўрилишини камайтиради (бу препаратларни камида 2 соат Орса Рух қабулидан кейин қўллаш керак).

Фолат кислотаси рухни сўрилишини кўп бўлмаган  даражада бузиши мумкин.

Орса Рух узоқ муддат қўлланилганда мис рух билан ўзлаштирилиши конкуренцияси туфайли мис танқислигини пайдо бўлиш ҳавфини ҳисобга олиш лозим.

Эритма кучсиз кислотали реакцияга эга, шунинг учун сўрилиши меъдани ичидаги  рН билан  боғлиқ  дори препаратларини  самарадорлигига таъсир қилиш мумкин.

Диареяни кўпчилик ингичка ёки ёғон ичакда сўриладиган дори препаратларни ёки метаболизмида ичак-жигар рециркуляцияси ўрин тутган препаратларни сўрилишини ўзгартириш мумкин. 

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Очилгандан кейин, эритма музлатгичда салқин жойда (+2-+8°C ҳароратда) сақланиш ва 24 соат давомида ишлатиш керак!

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.

Орса Рух препарати  регидратацион даволашга қабул қилишга тайёрланган эритма ҳисобланади.

Орса Рух эритмаси ичга (перорал) буюрилади, эритмани вена ичига юбориш учун мўлжалланмаган!

Препаратни таъсирини бузмаслик учун бошқа компонентларни эритмага қўшиш ва  суюлтириш мумкин эмас. Очилгандан кейин флаконни ичидагисини  24 соат давомида ишлатиш керак.

Перорал регидратацион даволаш иккита босқичдан ташкил топган: мавжуд бўлган сув-электролит йўқотишларни тўлдириш босқичи ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш босқичи.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 250ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 250ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 250ml dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 250ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 250ml dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Analoglar
ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 500ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Глюкоза, Калия хлорид, Натрия хлорид, Натрия цитрат, цинка сульфат моногидрат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Глюкоза, Калия хлорид, Натрия хлорид, Натрия цитрат, цинка сульфат моногидрат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 500ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Глюкоза, Калия хлорид, Натрия хлорид, Натрия цитрат, цинка сульфат моногидрат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Глюкоза, Калия хлорид, Натрия хлорид, Натрия цитрат, цинка сульфат моногидрат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9