×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

RINFANT infuziya uchun eritma 100ml

Kategoriya:
- Qon va qon aylanishi
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Глюкоза, Калия хлорид, Магния хлорида гексагидрат, Натрия ацетата тригидрат, Натрия хлорид, Кальция хлорид дигидрат
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- B05BB
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

GORDOKS inyeksiya uchun eritma 10ml N25 Гедеон Рихтер, ОАО Vengriya
980 000 s`om dan
GLISIN OZON tabletkalari 100mg N50 ООО «Озон» Rossiya Federatsiyasi
4 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
фаол моддалар:

глюкоза сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда -     10 г;

натрий хлориди                                                          6,429 г;

калий хлориди                                                            0, 298 г;

кальций хлорид дигидрати                                         0,147 г;

магний хлорида гексагидрати                                     0, 203 г;

натрий ацетат тригидрати                                           4,082 г.

ёрдамчи моддалар:

1 M хлорид кислотаси,  рН                                        4,4 гача етқазиш учун;

инъекция учун сув                                                                1000 мл гача.

Инфузия учун эритма полипропилендан флаконларда 100 мл ва 250 мл дан.
Ринфант углеводлар 1% ли глюкоза эритмаси кўринишида ва изотоник концентрацияда қонни асосий ионлар мувозанатланган аралашмасини сақловчи мажмуавий тузли плазмани ўрнини босувчи эритма ҳисобланади.Метаболик ацидозни бартараф қилади, қонни кислота-ишқорий ҳолатини ва сув-электролит таркибини нормаллаштиради.Препаратнинг даволаш самараси қон айланиш ҳажмини вақтинча ошиши, натрий, калий, магний ва кальций ионларни танқислигини тўлдириши, шунингдек ацетат ионларни бикарбонатга айланиши билан ўзаро боғланган.Ринфантдиурези кучайтиради, антиагрегант хусусиятга эга, микроциркуляцияни яҳшилайди, дезинтоксикацион, шокга қарши таъсир кўрсатади.

Натрий хлориди – электролит, регидратацион ва дезинтоксикацион таъсир намоён қилади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларни танқислигини бартараф қилади. Гомеостазни ушлаб туриш учун энг муҳим элемент ҳисобланади. Хлорид хужайрадан ташқари бўшлиқни энг муҳим анион ҳисобланади, мембранали потенциалга жавоб беради, натрий метаболизми бири-бири билан чамбарчас боғлиқ. Организмнинг кислота-ишкорий мувозанатини ўзгариши хлоридлар концентрацияси ўзгариши билан боғлиқ.

Калий хлориди – электролит, сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир, юқори дозаларда манфий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир намоён қилади. Нерв импульсларни ўтказиш жараёнида ишториқ қилади. ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимини симпатик қисмининг қўзғатишини чақиради.Мушак дистрофиясида ва миастенияда скелет мушакларни қисқариш жараённи яҳшилайди.

Кальций хлориди – электролит, кальций ионларни танқислигини бартараф қилади. Кальций ионлари нерв импульсларни ўтказиш жараённи амалга ошиши, скелет ва силлиқ мушакларни қисқариш, миокард фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши, қон ивишиучун зарур. Хужайралар ва қон томир деворларини ўтқазувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакциялар ривожланишини олдини олади, инфекцияларга организмнинг чидамлигини оширади ва фагоцитозни аҳамиятли кучайтириши мумкин.

Магний – нерв тизимининг қўзғалувчанлигини нормаллаштирадди, спазмолитик ва қон томир кенгатирувчи хусусиятлар ва ичак перистальтикасини рағбатлантириш, сафро чиқарилиш қобилиятига эга. Магний тузлари ферментатив жараёнларда иштироқ этади. Бундан ташқари магний оқсил ва нуклеин кислоталар синтезида, энергияни ташиш, сақлаш ва утилизацияси ва нейрокимёвий ўтказиш ва мушак қўзғалувчанлигини бошқаришида иштироқ қилади. Пресинаптик мембрана орқали кальций ионлари ўтишига тўсқинлик қилади, кальций физиологик антагонисти ҳисобланади, хужайра ички калий мувозанатини назорат қилади, нерв тўқимасида ацетилхолин миқдорини камайтиради ва тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради.

Глюкоза–етарли дозалашни таъминлашда тез сув танқислигини тўлдиради, организмда моддалар алмашув турли жараёнларда иштироқ этади, калория манбаи ҳисобланади, осон метаболизмга учрайди, организмдан оқсил ва азот йўқолишини камайтириши мумкин, гликогенни чўкишига ёрдам беради ва кетозни камайтиради ёки олдини олади.Организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларни кучайтиради, жигар антитоксик функциясини яҳшилайди, юрак мушакларини қисқарувчанлик фаолиятини кучайтиради,  бир қисм энергетик харажатларни, бир қатор патологик ҳолатларда организмнинг заҳиралар ҳисобига қоплайди, чунки осон ўзлаштираладиган углеводлар манбаи ҳисобланади. Глюкозанинг калория қиймати тахминан 16 кДж ёки 3,75 ккал/л ни ташкил қилади.Организмни глюкоза билан таъминлаш нерв тизимининг тўқималарни, эритроцитлар ва буйракнинг мия моддаси ишлаб туриши учун зарур.
Ринфант вена ичига юборилиши туфайли уни барча компонентларни биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.Препарат қон томирларда қисқа муддат давомида ушланиб қолади, бундан кейин интерстициал ва хужайра ички секторига ўтади. Биринчи навбатда инфузия вақтида глюкоза қон томирлар ичига тушади ва кейинчалик хужайра ички бўшлиғига ўтади.

Натрий и хлорид асосан хужайрадан ташқари бўшлиқда тақсимланада, калий эса хужайралар ичида жойлашади. Калий хужайра ташқари суюқлик ва хужайралараро бўшлиқ орасида мувозанатга эришади. Калий динамик ион ҳисобланади, организмни эҳтиёжларига мувофиқ равишда хужайра ички ва хужайрадан ташқари бўшлиқ орасида доимо кўчиб ўтади.

Глюкоза – организм билан тўлиқ ўзлаштирилади, буйрак орқали чиқарилмайди.

Юбориш вақтида сийдик билан ацетатни чиқарилиши ошади. Аммо организмнинг тўқималарда унинг метаболизми шунчалик тез ўтадиганки, унинг кўп бўлмаган миқдори сийдикка тушади.

Маҳсус клиник ҳоллардаги фармакокинетикаси

Сурункали буйрак етишмовчилигида препаратни буйрак орқали чиқарилиш миқдори камайиши мумкин.

Моддалар алмашинуви томонидан: гипергидратация, метаболик алкалоз, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гипернатриемия, гипермагниемия – катта ҳажмлар юборилганда.

Бошқалар: веналар таъсирчанлиги ва инъекция ўрнида тромбофлебит.

Изоҳ:препаратнинг дозалари ва юбориш тезлиги бўйича барча тавсиялар қўлланилганда ножўя самаралар пайдо бўлмайди.

Шифокор рецепти бўйича.
Қўлланадиган эритма тиниқ, хона хароратида, флакон эса герметик бўлиши керак. Лойқа эритма ёки шикастланган идишдан юборилмасин.

Эритма псевдоагглютинация хавфи туфайли бир вақтда, олдин ёки кейин қон қуйиш битта система орқали юбориш мумкин эмас.

Клиник мониторинг қон зардобида электролитларни ва сув мувозанатини назорат қилиш ўз ичига олади. Эритма юборилиши глюкозанинг концентрациясини доимий мониторинг шароитида глюкозага толерантлигини бузилиши билан операциядан кейинги, жароҳатланишдан кейинги ҳолатларда ўтказиш керак.

Яққол гиповолемияни даволашда коллоидли эритмалар, қон ва унинг компонентлари билан бир вақтда даволаш тавсия қилинади (препарат нинг таъсири узоқ давом этмайдиган туфайли).


·      янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва кичик ёшли болаларда периоперацион даврда инфузион даволаш ўтказилганда организмни энергетик эҳтиёжларни қисман қоплаш билан суюқлик ва элетролитлар билан таъминлаш;

·      қон томирлар ички ҳажмини қисқа муддатли тўлдириш учун;

·      изотоник дегидратация (сувсизланиш) да қўлланилади.

·      препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик;

·      гипергидратация;

·      гиперкальциемия;

·      гипергликемия;

·      гипернатриемия;

·      гиперкалиемия;

·      гиперхлоремия;

·      суюқликни катта ҳажмларда юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар (мия шиши, ўпка шиши);

·      анурия;

·      метаболик алкалоз;

·      оғир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Ринфант эритмани компонентлари билан эриймадиган чўкма хосил қилиши мумкин бўлганпрепаратлари билан фармацевтик номутаносиб (Ca2+ионларни сақлайди ва ноорганик фосфат, бикарбонат/карбонат ёки оксалат қўшилганда чўкма ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин).

Ринфант эритмаси калий препаратлари, суксаметоний, такролимус, калий тежовчи диуретиклар ва ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда организмда калий ушланиб қолиш ва гиперкалиемия ривожланиш хавфи ошади.

Ринфант эритмаси ностероид яллиғланишга қарши воситалар, андрогенлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилаторлар билан бир вақтда қўлланганда организмда натрий ушланиб қолиш хавфи ошади.

Препарат инфузион даволаш самарадорлигини ошириш учун қон плазмаси қуйиш билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Вена ичига (в/и) аста-секин оқим ёки томчилаб юборилади.

Доза касалликни оғирлигига, организмни ҳолатига, лаборатор текширишлар маълумотларига, ёшига, тана вазни ва пациентнинг буйрак функциясига боғлиқ.

Юборишдан олдин эритмани 36-38°С гача иситиш керак.

Тавсия қилинадиган юбориш тезлиги биринчи соат давомида соатга 10-20 мл/кг.

Кейинчалик инфузия тезлиги гемодинамика ҳолатига ва ҳажмни тўлдириш эҳтиёжига боғлиқ.

Дозалаш:

Янги туғилган чақалоқлар, 1 ёшгача бўлган болалар – суткада 100-140 мл/кг;

1-2 ёшли болалар – суткада 80-120 мл/кг;

2-5 ёшли болалар – суткада 80-100 мл/кг;

6-10 ёшли болалар – суткада 60-80 мл/кг;

10-14 ёшли болалар – суткада 50-70 мл/кг.

Даволаш давомийлиги суюқлик тўлдиришга эҳтиёжи ва электролит мувозанатни ҳисобга олиб мувофиқ аниқланади.

Маҳсус клиник ҳолатлардаги қўллаш усули ва дозалар

Сурункали буйрак етишмовчилигида креатинин клиренсига қараб дозани камайтириш лозим.

Дозани ошириб юборилиши гипергидратация ва гиперкалиемияга олиб келиши мумкин.

Гипергидратацияда инфузияни дарҳол тўхтатиш керак, қон плазма электролитларни доимий мониторингда диуретикларни буюриш лозим.

Кўрсатмалар, доза, юбориш ҳажми назоратига риоя қилинганда, сув-электролит мувозанати томонидан, осмолярлик ва кислота-ишкорий мувозанатдабузилишлар пайдо бўлмайди.

Препарат педиатрияда қўлланиши учун мўлжалланган ва ҳомиладорлик ва лактацияда Ринфант препаратни қўллаш тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Юбориш ҳажми, электролитларни концентрацияси ва кислота-ишкорий мувозанатини доимий мониторингда кўрсатмалар бўйича препарат қўлланганда асоратлар пайдо бўлмайди.


Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

RINFANT infuziya uchun eritma 100ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
RINFANT infuziya uchun eritma 100ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
RINFANT infuziya uchun eritma 100ml dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
RINFANT infuziya uchun eritma 100ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
RINFANT infuziya uchun eritma 100ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9